Рўйхатга олиш – 2026
Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari
Mostrar más📈 Análisis del canal de Telegram Рўйхатга олиш – 2026
El canal Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 27 983 suscriptores, ocupando la posición 6 929 en la categoría Educación y el puesto 2 847 en la región Uzbekistán.
📊 Métricas de audiencia y dinámica
Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 27 983 suscriptores.
Según los últimos datos del 09 noviembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 176, y en las últimas 24 horas de -52, conservando un alto alcance.
- Estado de verificación: No verificado
- Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.22%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.29% de reacciones respecto al total de suscriptores.
- Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 7 630 visualizaciones. En el primer día suele acumular 4 848 visualizaciones.
- Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 6.
📝 Descripción y política de contenido
El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси
📞 1851
Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin
Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари:
@uzstataxborot
@statistika_rasmiy
Тарғибот материаллари: @census_materiallari”
Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 10 noviembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Educación.
Шунингдек, 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун ёки тармоққа узатиш учун ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми киловатт-соатда киритилади.#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
Демак, 2025 йилда корхона бино ёки иншоотни ижарага беришдан даромад олган бўлса, ушбу тушумни ҳам тегишли бўлимда кўрсатиш лозим.#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
Ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар ва онлайн маркетплейслар орқали буюртма олиб сотилган товарлар ҳам ҳисобга олинади.#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
2025 йил якунларига оид навбатдаги иқтисодий рўйхатга олиш 2026 йил 1 июндан 22 июлга қадар ўтказилган. Маълумотлар онлайн саволномалар ҳамда рўйхатга олувчиларнинг корхоналарга ташриф буюриб, юзма-юз сўров ўтказиши орқали йиғилган.Саволномаларда корхонанинг фаолият тури, ходимлар сони, савдо тушуми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга, сунъий интеллект, роботлар ва «ақлли» ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш ҳолати ҳам ўрганилган.
📊 2020 йилги иқтисодий рўйхатга олиш натижаларига кўра: — 6,03 млн та иқтисодий фаолият объекти қайд этилган; — уларда 24,8 млн нафар ходим меҳнат қилган; — йиллик савдо тушуми 6 711 трлн вонни ташкил этган.Шунингдек, айрим фаолият турлари бўйича рақамли платформалар орқали савдо қилиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминалларидан фойдаланиш ҳамда маҳсулотларни етказиб бериш орқали сотиш ҳолати ўрганилган.
Ушбу маълумотлар иқтисодиётдаги ўзгаришларни таҳлил қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилаш, шунингдек, иқтисодий статистика кўрсаткичларини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.#Халқаро_тажриба
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 октябрдаги 557-сон қарорига мувофиқ, дастлабки маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар шакллантирилади. Бизнесни рўйхатга олишнинг якуний натижалари эса 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади.#саволим_бор ✈️Telegram | 📷 Instagram | 📱Facebook
🎞 Саволномани тўлдириш тартиби билан видеоқўлланма орқали танишиш мумкин. Қийинчилик туғилса, 1851 рақамига мурожаат қилинг.
💙 Аввало, тўлдирилаётган саволномалар ахборот тизимида жараён давомида дастлабки мантиқий назоратдан ўтказилади. Бунда ўзаро мос келмайдиган, тўлиқ киритилмаган ёки эҳтимолий хатолар мавжуд маълумотлар автоматик равишда аниқланади.❕ Саволнома одатдагидан тезроқ тўлдирилса ёки маълумотларда хатоликлар аниқланса, тизим рўйхатга олувчига огоҳлантириш юборади ва маълумотларни қайта текшириш талаб этилади.
📍 Шунингдек, GIS ва геолокация назорати орқали сўров ўтказилган жой ҳамда рўйхатга олувчининг белгиланган ҳудудда фаолият олиб бораётгани назорат қилинади.🔵 Сифат назорати асосий рўйхатга олиш якунланганидан кейин ҳам давом этади. Юзма-юз сўров орқали рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма асосида қайта ўрганилиб, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилади.
✅ Шу тариқа, бизнесни рўйхатга олишнинг ҳар бир босқичида мантиқий, технологик, геолокацион ва танланма назорат механизмлари орқали маълумотлар сифати таъминланади.
Тадбирда юртимизда фаолият юритаётган йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий корхоналарнинг филиал ва ваколатхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон ва оилавий хўжаликлар, ҳунармандлар ҳамда тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликларни қамраб олади.Маълумотлар асосан юзма-юз сўров орқали йиғилади. Юридик шахслар иқтисодий саволномани hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил тўлдириши мумкин.
Саволномаларда субъектнинг жойлашуви, фаолият турлари, бандлик, интернет ва электрон тижоратдан фойдаланиш, экспорт-импорт ҳамда бошқа иқтисодий кўрсаткичлар қамраб олинади.Рўйхатга олиш натижалари иқтисодиётнинг ҳақиқий кўламини аниқроқ баҳолаш, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тадбиркорлик фаоллигини таҳлил қилиш, статистик бизнес-регистрларни янгилаш ҳамда келгусидаги иқтисодий қарорлар учун ишончли маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.
Респондентлар тақдим этган индивидуал маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.📞 Call-center: 1851
Бундай тизимни жорий этишгача мамлакатда йирик статистик кузатувлар турли тармоқлар бўйича турли йил ва даврийликда ўтказилган. Шу сабабли иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир вақтнинг ўзида қамраб олувчи ягона манзарани шакллантириш қийин бўлган.📊 Economic Census икки асосий йўналишни қамраб олади: — Business Frame — корхона ва ташкилотларнинг асосий тузилиши, фаолият тури ва бандлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда статистик бизнес-регистрни шакллантиришга хизмат қилади; — Business Activity — корхоналарнинг иқтисодий фаолияти, жумладан тушумлари, харажатлари ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни ўрганади.
🗓 Economic Census for Business Activity ҳар беш йилда ўтказилади. Рўйхатга олиш ўтказилмайдиган оралиқ йилларда эса 2019 йилдан буён Annual Business Survey — йиллик бизнес кузатуви амалга оширилади.📈 Иқтисодий рўйхатга олиш натижаларидан миллий ҳисоблар ва тармоқлараро балансларни шакллантириш, ҳудудлар иқтисодиётини таҳлил қилиш, давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашда фойдаланилади.
🏪 Натижалар хусусий сектор учун ҳам аҳамиятли бўлиб, корхоналар улардан бошқарув ва бизнес-режаларни ишлаб чиқишда ахборот манбаи сифатида фойдаланиши мумкин.🔒 Респондентлар тақдим этган маълумотлар Япониянинг Статистика тўғрисидаги қонуни билан ҳимоя қилинади. Улардан статистикани тайёрлаш ва таҳлил қилишдан ташқари мақсадларда, жумладан солиқ ундириш учун фойдаланиш тақиқланган.
👍 Япония тажрибаси иқтисодий рўйхатга олиш, статистик бизнес-регистр ва йиллик бизнес кузатувлари ўзаро боғланган ҳолда иқтисодиёт ҳақида изчил маълумот шакллантиришини кўрсатади.#Халқаро_тажриба
