fa
Feedback
Рўйхатга олиш – 2026

Рўйхатга олиш – 2026

رفتن به کانال در Telegram

Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Рўйхатга олиш – 2026

کانال Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 30 894 مشترک است و جایگاه 6 180 را در دسته آموزش و رتبه 2 561 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 30 894 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 03 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 080 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -112 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 51.34% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 28.62% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 15 861 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 8 842 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 17 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 04 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته آموزش تبدیل کرده‌اند.

30 894
مشترکین
-11224 ساعت
-6227 روز
-2 08030 روز

در حال بارگیری داده...

کانال‌های مشابه
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
اکتبر '26
اکتبر '260
در 15 کانال‌ها
سپتامبر '26
+2
در 53 کانال‌ها
Get PRO
اوت '260
در 11 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '260
در 57 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '26
+14
در 87 کانال‌ها
Get PRO
مه '260
در 8 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '260
در 23 کانال‌ها
Get PRO
مارس '260
در 63 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+2
در 297 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+71 488
در 1234 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+3 924
در 332 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+5 829
در 168 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+5 371
در 145 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
03 اکتبر0
02 اکتبر0
01 اکتبر0
پست‌های کانال
❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олишда тақдим этилган маълумотлар махфий сақланадими? ✅ Жавоб: Ҳа. Респондентлар томонидан тақдим
❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олишда тақдим этилган маълумотлар махфий сақланадими? ✅ Жавоб: Ҳа. Респондентлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг махфийлиги таъминланади ва улардан фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонунга кўра, жисмоний ёки юридик шахсни бевосита ёки билвосита аниқлаш имконини берувчи индивидуал маълумотлар махфий ҳисобланади. Бундай маълумотлар назорат, текширув, маъмурий қарор қабул қилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Эълон қилинадиган натижалар фақат умумлаштирилган шаклда тақдим этилади. #саволим_бор

2
🔺 Бизнесни рўйхатга олиш нима беради? 🇺🇿 Давлатга 🛑мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар ҳақида тўлиқроқ ва ишончли статистик маълумот шакллантириш; 🛑ҳудудлар ва тармоқлар кесимида бизнес фаоллигини аниқроқ баҳолаш; 🛑қайси ҳудудларда қандай фаолият турлари кўпроқ ёки камроқ ривожланганини таҳлил қилиш; 🛑статистик бизнес-регистрларни янгилаш ва маълумотлар сифатини ошириш; 🛑кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолаш; 🛑танланма статистик кузатувларни такомиллаштириш; 🛑тадбиркорлик, бандлик ва ҳудудий ривожланишга оид дастур ва қарорларни ишлаб чиқишда ишончли статистик маълумотлардан фойдаланиш имконини кенгайтиради. 🤵 Тадбиркорларга 🟡ҳудудлар ва тармоқлардаги бизнес муҳити ҳақида умумлаштирилган статистик маълумотлар олиш; 🟡қайси ҳудудларда муайян фаолият турлари кенгроқ ёки камроқ ривожланганини баҳолаш; 🟡янги бизнес йўналишини танлаш ёки фаолиятни кенгайтиришда статистик маълумотлардан фойдаланиш; 🟡ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш; 🟡янги филиал очиш, маҳсулот ёки хизмат турини кенгайтириш каби бизнес қарорларини қабул қилишда қўшимча ахборот манбаига эга бўлиш имконини беради. 🫂 Аҳолига 🟢ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик ва бизнес муҳитини аниқроқ баҳолашга; 🟢аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш учун статистик асос шакллантиришга; 🟢тадбиркорлик ва бандликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чораларни режалаштиришда ишончли маълумотлардан фойдаланишга; 🟢товар ва хизматлар бозорини ривожлантиришга оид қарорларни аниқ маълумотлар асосида қабул қилишга хизмат қилади. Бизнесни рўйхатга олиш — иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини аниқроқ кўриш, ишончли статистик маълумотларни шакллантириш ва асосли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи.
3 702
3
❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда кимлар қатнашади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш тадбири доирасида йирик, ўрта ва кичик корх
❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда кимлар қатнашади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш тадбири доирасида йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади. #саволим_бор
4 830
4
Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат? — Мен кўпинча камроқ, яхшироқ деган тамойи
Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат? — Мен кўпинча камроқ, яхшироқ деган тамойилни таъкидлайман. Яъни сўровнома жуда қисқа бўлиши керак, чунки қисқа сўровнома респондентларнинг ҳамкорлик қилиш даражасини оширади. Ушбу босқичда биз харажатлар ва даромадларнинг тўлиқ таркибига чуқур кирмаймиз. Бу кейинроқ иқтисодий кузатув жараёнида амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат ташриф вақтида ишламаётган ёки иштирок этишни рад этиши мумкин бўлган корхоналар бўйича ишни самарали режалаштиришдир. Ҳар бир ҳудудда қанча рўйхатга олувчи кераклигини олдиндан баҳолаш лозим. Масалан, бозорларда узоқ ҳудудларга нисбатан кўпроқ ходим ва кўпроқ вақт талаб этилади. Бундан ташқари, барча жараёнлар рақамли шаклда амалга оширилиши зарур. Рақамли маълумот йиғиш натижасида маълумотлар шу куннинг ўзида марказий офисга етиб боради. Бу эса компютерлаштирилган сифат назоратини ўтказиш ва аниқланган хатоларни дарҳол тузатиш учун жойларга қайтариш имконини беради. Артур Гисбертс Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
4 791
5
#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринчи бор бизнесни рўйхатга олиш тадбир
#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринчи бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Тадбирни ўтказиш муддати жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябригача этиб белгиланди. Рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни кузатув асосида қамраб олиш, уларни нафақат сони, балки таркиби, фаолият ҳолати, жойлашган манзили, филиаллари ва уларнинг хусусияти ҳам ўрганилиши режалаштирилган. Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида кузатилмаётган иқтисодиётни ҳамда миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ва аниқроқ ҳисоблаш имкониятини яратади. Шунингдек, рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида корхона ташкилотларини кузатиш бўйича тўпламлар қайта ҳисобланади ва уларга бўлган ҳисобот юкини янада камайтириш имконияти яратилади. З. Зияев Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари
10 594
6
❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш — мамлакатда амалда фаолият юритаё
❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ҳамда асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли статистик тадбир. Тадбир натижалари статистик бизнес-регистрларини янгилаш, иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолати ва кузатилмайдиган иқтисодиётни аниқроқ баҳолаш, танланма кузатувларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ ҳамда манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлади. #саволим_бор
5 333
7
Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори!
25 208
8
https://t.me/census_2026
1
9
بدون متن...
6 435
10
#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади? — Иқтисодиётни баҳолаш
#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади? — Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади. Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд. Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур. Артур Гисбертс Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
7 741
11
🔺Бизнесни рўйхатга олиш тадбирининг мазмун-моҳиятини ифодаловчи шиорни танланг!
5 553
12
💼 Бизнесни рўйхатга олиш ўзи нима? Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фао
💼 Бизнесни рўйхатга олиш ўзи нима? Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фаолият кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг амалдаги ҳолати, фаолият йўналишлари ва бандлик кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга бўлиш иқтисодиётни аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга. 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. ➡️ Асосий мақсад — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантириш. 👥 Кимлар иштирок этади? ➡️юридик шахслар; ➡️якка тартибдаги тадбиркорлар; ➡️ўзини ўзи банд қилган шахслар; ➡️деҳқон хўжаликлари; ➡️ҳунармандлар; ➡️оилавий тадбиркорлар; ➡️нодавлат нотижорат ташкилотлари; ➡️рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган айрим иқтисодий бирликлар. 📋 Маълумотлар қандай тўпланади? Респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади. 📊 Рўйхатга олиш нима беради? 🏢 статистика тизимига — корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш ва иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришга; 📈 статистик кузатувларга — танланма кузатувларни янада сифатли ташкил этишга; 🔎 иқтисодиётни баҳолашга — кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолашга; 💼 тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга — бизнеснинг амалдаги ҳолати ва эҳтиёжларини яхшироқ англашга; 🏙 ҳудудларни ривожлантиришга — ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик бўйича аниқ маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади. 🎯 Энг муҳими Бизнесни рўйхатга олиш орқали мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг янада тўлиқ ва аниқ статистик манзараси шаклланади. ✅ Натижада тўпланган маълумотлар шунчаки статистик кўрсаткич бўлиб қолмайди. Улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бизнес учун янада тўғри ва манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаига айланади.
36 925
13
#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олишнинг аҳамияти нимада? — Миллий статистика қўмитаси томонидан режалаштирилаётг
#эксперт_жавоби #интервью Бизнесни рўйхатга олишнинг аҳамияти нимада? — Миллий статистика қўмитаси томонидан режалаштирилаётган бизнесни рўйхатга олиш тадбири ҳақида фикр билдириш имкониятини берганингиз учун миннатдорлик билдираман. Маълумки, жорий йилда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича йирик тадбирни муваффақиятли амалга оширди. Бизнесни рўйхатга олиш эса кейинги йирик рўйхатга олиш тадбири бўлади. Менинг билишимча, бир йилнинг ўзида иккита кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирини амалга ошираётган давлатлар жуда кам. Бу дадил ва муҳим қарор бўлиб, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг ушбу йўналишдаги қатъий саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган юксак қўллаб-қувватлашни намоён этади. Статистика нуқтаи назаридан рўйхатга олиш нима учун муҳим? Энг аввало, рўйхатга олиш кейинги барча статистик фаолият учун зарур бўлган таянч маълумотларни шакллантиради. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида аҳолига оид турли кўрсаткич ва хусусиятлар бўйича маълумотлар тўпланди. Натижада Миллий статистика қўмитаси кейинги тадқиқотлар, таҳлиллар, танланма кузатувлар ва статистик маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун мустаҳкам маълумотлар базаси шаклланади. Худди шу тамойил қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда кўплаб аҳоли қатламлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши билан бирга, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳа бўйича ишончли бошланғич маълумотларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Статистикада айнан мана шу бошланғич базани биз статистик кузатув рамкаси деб атаймиз. Агар ушбу рамка тўғри шакллантирилган бўлса, ундан келиб чиқиб йиғиладиган маълумотлар ҳам анча ишончли бўлади. Маълумотлар ишончли бўлса, улар асосида шакллантириладиган ахборот ҳам сифатли бўлади. Сифатли ва ишончли ахборот эса ўз навбатида тўғри ва асосланган сиёсий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Яъни бу бир-бири билан узвий боғланган яхлит жараёндир. Шу нуқтаи назардан бизнес субектларини рўйхатга олиш мамлакатда бизнес статистикаси сифатини ошириш учун энг муҳим воситалардан биридир. Рўйхатга олиш давомида турли иқтисодий фаолият турларида қанча киши банд экани, ҳар бир соҳада нечта корхона фаолият юритаётгани, улар қайси ҳудуд, вилоят ёки туманда жойлашгани, уларнинг айланмаси, молиявий натижалари, инвестициялари ва бошқа кўплаб муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тўпланади. Бунда рўйхатга олиш фақат юридик шахслар ёки йирик компаниялар билан чекланмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳамда даромад олиш мақсадида муайян иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган бошқа жисмоний шахслар ҳам мазкур жараён қамровига олинади. Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми корхоналарда ишлайди, мустақил бизнес юритади ёки турли шаклларда иқтисодий фаолият билан шуғулланади. Уларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш орқали Миллий статистика қўмитаси сифатли ва ишончли статистик кузатув рамкасини шакллантириши мумкин. Ана шундай сифатли рамка яратилгач, кейинчалик ишлаб чиқиладиган статистика янада ишончли бўлади. Ишончли статистика асосида эса давлат органлари мамлакатдаги бизнес муҳити ва иқтисодий жараёнлар бўйича янада асосланган қарорлар қабул қилиши мумкин. Ҳакан Демирбукен халқаро эксперт
16 784
14
🏢 Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда М
🏢 Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади. 🫂 Кимлар иштирок этиши мумкин? Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида, қуйидаги йўналишларда таҳсил олаётган талабалар: — статистика — иқтисодиёт — молия — ахборот технологиялари — маълумотлар илми ва таҳлили (Data Science & Analytics) Шунингдек: — бакалавриатнинг 4-босқич талабалари; — магистратура босқичи талабалари. 📊 Танлов босқичлари Танлов 3 босқичда ўтказилади: 1-босқич – ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш босқичи); 2-босқич – назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ); 3-босқич – танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат. 1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади. 📄 Ҳужжатларни топшириш тартиби Номзодлар ҳужжатларни фақат PDF форматда 2026 йил 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим: 📧 kadr@stat.uz 📃 Тақдим этиладиган ҳужжатлар: — Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари билан); — Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома); — Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар; — Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса); — Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса). 🏆 Ғолиблар ва стипендия Танлов натижаларига кўра 10 нафаргача ғолиб аниқланади. Ғолибларга 2026–2027 ўқув йилининг октябрь–май ойлари давомида БҲМнинг 3 баробари миқдорида стипендия тўлаб берилади. Қўшимча маълумот учун: ☎️ +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1464) Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлари ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган.
10 235
15
#эксперт_жавоби #интервью Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат иқтисодиёти учун қандай аҳамиятга эга? — Яқинда аҳо
#эксперт_жавоби #интервью Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат иқтисодиёти учун қандай аҳамиятга эга? — Яқинда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир мамлакат иқтисодиёти учун қандай фойда келтиради? Уни ўтказиш халқаро ҳамжамият учун нима сабабдан муҳим? — Бу, албатта, жуда муҳим қадам. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий статистиканинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади. Бу миллий ҳисоблар, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва бошқа кўплаб кўрсаткичларга таъсир қилади. Чунки аҳоли сони бутун статистик тизимнинг марказий қисми ҳисобланади. Охирги аҳоли рўйхати қарийб қирқ йил аввал ўтказилган эди. Шу боис Миллий статистика қўмитаси бу ишни амалга оширгани жуда муҳим воқеа. Бизга маълумки, дастлабки натижалар яқин вақтларда эълон қилинади. Биз эса бу имкониятдан фойдаланиб, расмий статистикани, жумладан, миллий ҳисобларни янгилашни интиқлик билан кутяпмиз. Леван Гогоберишвили халқаро эксперт 📺 ТЎЛИҚ ПОДКАСТ
13 575
16
Миллий статистика қўмитаси ва UNICEF ўртасида меморандум имзоланди Миллий статистика қўмитаси ҳамда БМТ Болалар жамғармасинин+2
Миллий статистика қўмитаси ва UNICEF ўртасида меморандум имзоланди Миллий статистика қўмитаси ҳамда БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) 2027” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев ҳамда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Regina Maria Castillo имзолади. Имзолаш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигида марказий аппаратнинг масъул ходимлари, шунингдек, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Мазкур меморандум Ўзбекистон ва UNICEFнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида болалар, ўсмирлар ва аёллар фаровонлигини мониторинг қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари ҳамда миллий ва халқаро мажбуриятларни баҳолаш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган. Меморандум доирасида томонлар MICS-2027 кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш, танланмани шакллантириш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, сифат назорати, натижаларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, UNICEF MICS жамоаси томонидан танланмани шакллантириш, маълумотларга ишлов бериш, уй хўжаликлари кузатувини ташкил этиш, натижаларни шарҳлаш ва ҳисобот тайёрлаш бўйича техник кўмак ҳамда махсус семинарлар ўтказилиши назарда тутилган.
12 421
17
💼 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат. Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади. Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тўпланади. Рўйхатга олиш натижалари корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш, кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, танланма кузатувларни сифатли ташкил этишга хизмат қилади. Олинган маълумотлар келгусида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва бизнес учун янада тўғри ҳамда манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаи бўлади.
37 999
18
🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР 📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига) 199
🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР 📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига) 1991 йил — 20,6 млн киши 2026 йил — 38,2 млн киши Ялпи ички маҳсулот ҳажми 1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари Ташқи савдо айланмаси 1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари Экспорт ҳажми 1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари Инвестициялар ҳажми 1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари Қурилиш ишлари ҳажми 1995 йил — 611 млн АҚШ доллари 2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари Олий таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 52 та 2025/2026 ўқув йили — 215 та Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та Шифохоналар сони 1991 йил — 1 388 та 2024 йил — 1 972 та Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йил — 66,4 ёш 2025 йил — 75,4 ёш 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони 2010 йил — 21 та 2025 йил — 61 та 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 2010 йил — 145 дона 2025 йил — 359 дона Туристлар ташрифи 2012 йил — 1,9 млн нафар 2025 йил — 11,7 млн нафар Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь) 2010 йил — 201 мингта 2025 йил — 474,9 мингта 🏢 Миллий статистика қўмитаси
19 516
19
🗞️Аҳолини рўйхатга олиш нега муҳим? 📓 "Иқтисодий шарҳ" журналининг 2026 йилдаги 7-сонида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатг+5
🗞️Аҳолини рўйхатга олиш нега муҳим? 📓 "Иқтисодий шарҳ" журналининг 2026 йилдаги 7-сонида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари, рўйхатга олишнинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган мақола чоп этилди. 👉 БАТАФСИЛ
19 989
20
#Axborot24 | 11.07.2026 Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olishning natijalari muhokama qilindi mtrk.uz | Instagram | Yo
#Axborot24 | 11.07.2026 Aholi va qishloq xo'jaligini ro'yxatga olishning natijalari muhokama qilindi mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | x
7 302