Рўйхатга олиш – 2026
Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari
Ko'proq ko'rsatish📈 Telegram kanali Рўйхатга олиш – 2026 analitikasi
Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 30 894 obunachidan iborat bo'lib, Taʼlim toifasida 6 180-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 2 561-o'rinni egallagan.
📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika
невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 30 894 obunachiga ega bo‘ldi.
03 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 080 ga, so‘nggi 24 soatda esa -112 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.
- Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
- Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 51.34% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 28.62% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
- Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 15 861 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 8 842 ta ko‘rish yig‘iladi.
- Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 17 ta reaksiya keladi.
📝 Tavsif va kontent siyosati
Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси
📞 1851
Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin
Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари:
@uzstataxborot
@statistika_rasmiy
Тарғибот материаллари: @census_materiallari”
Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 04 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Taʼlim toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.
“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонунга кўра, жисмоний ёки юридик шахсни бевосита ёки билвосита аниқлаш имконини берувчи индивидуал маълумотлар махфий ҳисобланади. Бундай маълумотлар назорат, текширув, маъмурий қарор қабул қилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.Эълон қилинадиган натижалар фақат умумлаштирилган шаклда тақдим этилади. #саволим_бор
Бизнесни рўйхатга олиш — иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини аниқроқ кўриш, ишончли статистик маълумотларни шакллантириш ва асосли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи.
— Мен кўпинча камроқ, яхшироқ деган тамойилни таъкидлайман. Яъни сўровнома жуда қисқа бўлиши керак, чунки қисқа сўровнома респондентларнинг ҳамкорлик қилиш даражасини оширади. Ушбу босқичда биз харажатлар ва даромадларнинг тўлиқ таркибига чуқур кирмаймиз. Бу кейинроқ иқтисодий кузатув жараёнида амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат ташриф вақтида ишламаётган ёки иштирок этишни рад этиши мумкин бўлган корхоналар бўйича ишни самарали режалаштиришдир. Ҳар бир ҳудудда қанча рўйхатга олувчи кераклигини олдиндан баҳолаш лозим. Масалан, бозорларда узоқ ҳудудларга нисбатан кўпроқ ходим ва кўпроқ вақт талаб этилади. Бундан ташқари, барча жараёнлар рақамли шаклда амалга оширилиши зарур. Рақамли маълумот йиғиш натижасида маълумотлар шу куннинг ўзида марказий офисга етиб боради. Бу эса компютерлаштирилган сифат назоратини ўтказиш ва аниқланган хатоларни дарҳол тузатиш учун жойларга қайтариш имконини беради.Артур Гисбертс Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
Рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни кузатув асосида қамраб олиш, уларни нафақат сони, балки таркиби, фаолият ҳолати, жойлашган манзили, филиаллари ва уларнинг хусусияти ҳам ўрганилиши режалаштирилган.Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида кузатилмаётган иқтисодиётни ҳамда миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ва аниқроқ ҳисоблаш имкониятини яратади.
Шунингдек, рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида корхона ташкилотларини кузатиш бўйича тўпламлар қайта ҳисобланади ва уларга бўлган ҳисобот юкини янада камайтириш имконияти яратилади.З. Зияев Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари
Тадбир натижалари статистик бизнес-регистрларини янгилаш, иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолати ва кузатилмайдиган иқтисодиётни аниқроқ баҳолаш, танланма кузатувларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ ҳамда манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлади.#саволим_бор
— Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади. Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд. Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур.Артур Гисбертс Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги
Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фаолият кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг амалдаги ҳолати, фаолият йўналишлари ва бандлик кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга бўлиш иқтисодиётни аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
➡️ Асосий мақсад — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантириш.👥 Кимлар иштирок этади? ➡️юридик шахслар; ➡️якка тартибдаги тадбиркорлар; ➡️ўзини ўзи банд қилган шахслар; ➡️деҳқон хўжаликлари; ➡️ҳунармандлар; ➡️оилавий тадбиркорлар; ➡️нодавлат нотижорат ташкилотлари; ➡️рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган айрим иқтисодий бирликлар.
📋 Маълумотлар қандай тўпланади? Респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади.📊 Рўйхатга олиш нима беради? 🏢 статистика тизимига — корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш ва иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришга; 📈 статистик кузатувларга — танланма кузатувларни янада сифатли ташкил этишга; 🔎 иқтисодиётни баҳолашга — кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолашга; 💼 тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга — бизнеснинг амалдаги ҳолати ва эҳтиёжларини яхшироқ англашга; 🏙 ҳудудларни ривожлантиришга — ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик бўйича аниқ маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади. 🎯 Энг муҳими Бизнесни рўйхатга олиш орқали мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг янада тўлиқ ва аниқ статистик манзараси шаклланади.
✅ Натижада тўпланган маълумотлар шунчаки статистик кўрсаткич бўлиб қолмайди. Улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бизнес учун янада тўғри ва манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаига айланади.
Бизнесни рўйхатга олиш эса кейинги йирик рўйхатга олиш тадбири бўлади. Менинг билишимча, бир йилнинг ўзида иккита кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирини амалга ошираётган давлатлар жуда кам. Бу дадил ва муҳим қарор бўлиб, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг ушбу йўналишдаги қатъий саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган юксак қўллаб-қувватлашни намоён этади.Статистика нуқтаи назаридан рўйхатга олиш нима учун муҳим? Энг аввало, рўйхатга олиш кейинги барча статистик фаолият учун зарур бўлган таянч маълумотларни шакллантиради. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида аҳолига оид турли кўрсаткич ва хусусиятлар бўйича маълумотлар тўпланди. Натижада Миллий статистика қўмитаси кейинги тадқиқотлар, таҳлиллар, танланма кузатувлар ва статистик маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун мустаҳкам маълумотлар базаси шаклланади. Худди шу тамойил қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда кўплаб аҳоли қатламлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши билан бирга, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳа бўйича ишончли бошланғич маълумотларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга.
Статистикада айнан мана шу бошланғич базани биз статистик кузатув рамкаси деб атаймиз. Агар ушбу рамка тўғри шакллантирилган бўлса, ундан келиб чиқиб йиғиладиган маълумотлар ҳам анча ишончли бўлади. Маълумотлар ишончли бўлса, улар асосида шакллантириладиган ахборот ҳам сифатли бўлади. Сифатли ва ишончли ахборот эса ўз навбатида тўғри ва асосланган сиёсий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Яъни бу бир-бири билан узвий боғланган яхлит жараёндир.Шу нуқтаи назардан бизнес субектларини рўйхатга олиш мамлакатда бизнес статистикаси сифатини ошириш учун энг муҳим воситалардан биридир. Рўйхатга олиш давомида турли иқтисодий фаолият турларида қанча киши банд экани, ҳар бир соҳада нечта корхона фаолият юритаётгани, улар қайси ҳудуд, вилоят ёки туманда жойлашгани, уларнинг айланмаси, молиявий натижалари, инвестициялари ва бошқа кўплаб муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тўпланади.
Бунда рўйхатга олиш фақат юридик шахслар ёки йирик компаниялар билан чекланмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳамда даромад олиш мақсадида муайян иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган бошқа жисмоний шахслар ҳам мазкур жараён қамровига олинади. Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми корхоналарда ишлайди, мустақил бизнес юритади ёки турли шаклларда иқтисодий фаолият билан шуғулланади. Уларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш орқали Миллий статистика қўмитаси сифатли ва ишончли статистик кузатув рамкасини шакллантириши мумкин. Ана шундай сифатли рамка яратилгач, кейинчалик ишлаб чиқиладиган статистика янада ишончли бўлади. Ишончли статистика асосида эса давлат органлари мамлакатдаги бизнес муҳити ва иқтисодий жараёнлар бўйича янада асосланган қарорлар қабул қилиши мумкин.Ҳакан Демирбукен халқаро эксперт
Шунингдек: — бакалавриатнинг 4-босқич талабалари; — магистратура босқичи талабалари.📊 Танлов босқичлари Танлов 3 босқичда ўтказилади: 1-босқич – ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш босқичи); 2-босқич – назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ); 3-босқич – танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат.
1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади.📄 Ҳужжатларни топшириш тартиби Номзодлар ҳужжатларни фақат PDF форматда 2026 йил 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим: 📧 kadr@stat.uz 📃 Тақдим этиладиган ҳужжатлар: — Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари билан); — Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома); — Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар; — Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса); — Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса). 🏆 Ғолиблар ва стипендия Танлов натижаларига кўра 10 нафаргача ғолиб аниқланади. Ғолибларга 2026–2027 ўқув йилининг октябрь–май ойлари давомида БҲМнинг 3 баробари миқдорида стипендия тўлаб берилади. Қўшимча маълумот учун: ☎️ +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1464)
Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлари ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган.
— Бу, албатта, жуда муҳим қадам. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий статистиканинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади. Бу миллий ҳисоблар, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва бошқа кўплаб кўрсаткичларга таъсир қилади. Чунки аҳоли сони бутун статистик тизимнинг марказий қисми ҳисобланади. Охирги аҳоли рўйхати қарийб қирқ йил аввал ўтказилган эди. Шу боис Миллий статистика қўмитаси бу ишни амалга оширгани жуда муҳим воқеа. Бизга маълумки, дастлабки натижалар яқин вақтларда эълон қилинади. Биз эса бу имкониятдан фойдаланиб, расмий статистикани, жумладан, миллий ҳисобларни янгилашни интиқлик билан кутяпмиз.Леван Гогоберишвили халқаро эксперт 📺 ТЎЛИҚ ПОДКАСТ
Имзолаш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигида марказий аппаратнинг масъул ходимлари, шунингдек, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Мазкур меморандум Ўзбекистон ва UNICEFнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида болалар, ўсмирлар ва аёллар фаровонлигини мониторинг қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари ҳамда миллий ва халқаро мажбуриятларни баҳолаш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган.Меморандум доирасида томонлар MICS-2027 кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш, танланмани шакллантириш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, сифат назорати, натижаларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, UNICEF MICS жамоаси томонидан танланмани шакллантириш, маълумотларга ишлов бериш, уй хўжаликлари кузатувини ташкил этиш, натижаларни шарҳлаш ва ҳисобот тайёрлаш бўйича техник кўмак ҳамда махсус семинарлар ўтказилиши назарда тутилган.
Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.
Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тўпланади.Рўйхатга олиш натижалари корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш, кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, танланма кузатувларни сифатли ташкил этишга хизмат қилади.
Олинган маълумотлар келгусида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва бизнес учун янада тўғри ҳамда манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаи бўлади.
📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамлардаДоимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига) 1991 йил — 20,6 млн киши 2026 йил — 38,2 млн киши Ялпи ички маҳсулот ҳажми 1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари Ташқи савдо айланмаси 1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари Экспорт ҳажми 1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари Инвестициялар ҳажми 1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари Қурилиш ишлари ҳажми 1995 йил — 611 млн АҚШ доллари 2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари 2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари Олий таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 52 та 2025/2026 ўқув йили — 215 та Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 1991/1992 ўқув йили — 8 557 та 2025/2026 ўқув йили — 11 118 та Шифохоналар сони 1991 йил — 1 388 та 2024 йил — 1 972 та Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йил — 66,4 ёш 2025 йил — 75,4 ёш 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони 2010 йил — 21 та 2025 йил — 61 та 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 2010 йил — 145 дона 2025 йил — 359 дона Туристлар ташрифи 2012 йил — 1,9 млн нафар 2025 йил — 11,7 млн нафар Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь) 2010 йил — 201 мингта 2025 йил — 474,9 мингта 🏢 Миллий статистика қўмитаси
