fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

رفتن به کانال در Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Rahimjon Hakimov

کانال Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 16 359 مشترک است و جایگاه 3 395 را در دسته سیاست و رتبه 4 906 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 16 359 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 17 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -176 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -86 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 1.84% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 1.50% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 302 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 245 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 5 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 18 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کرده‌اند.

16 359
مشترکین
-8624 ساعت
-5467 روز
-17630 روز
آرشیو پست ها
❗️Давлатимиз раҳбари Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди 🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавк
+6
❗️Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди 🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. ✅Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. ✅Икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. ✅Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг жорий йил август ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ✅Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. ✅Ўзбекистоннинг “Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди. ✅Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда ✅“Яшил” энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди ✅“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди. ✅Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди. ✅Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади. 📌 Томонлар ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
+3
❗️Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди. ✅ Мамлакатимизнинг мазкур нуфузли спорт ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. ✅ Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа юртимизда ҳаваскор ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади. ✅ Футбол академияларини биргаликда ривожлантириш ҳамда “Ҳар бир маҳаллада футбол майдончаси” дастури доирасида ёшларни футболга кенг жалб этишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. ✅ Йирик футбол тадбирлари, жумладан, аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларни ташкил этиш ва ўтказиш, спортчилар ҳамда мураббийлар таркибини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиш, истеъдодли футболчиларни саралаш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёев:
"Очиқ рақобат, шаффоф қоидалар ва келишилган шартларнинг изчил бажарилишига асосланган янги тизим яратамиз".
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари “Voltamp Energy” компанияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергет
+3
❗️Давлатимиз раҳбари “Voltamp Energy” компанияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрган Ўмоннинг “Voltamp Energy” компанияси директорлар кенгаши раиси Саййид Айман ал-Бусайдийни қабул қилди. ✅ Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, қуёш электр станцияларини барпо этиш ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. ✅ Учрашув якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Хитойнинг “CAMCE”, “China Energy” ва “Sinoma Energy” компаниялари раҳбарлари Президентимиз қабулида бўлди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти “Aksa Enerji” компанияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергет
+3
❗️Ўзбекистон Президенти “Aksa Enerji” компанияси раҳбарини қабул қилди ✅ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Туркиянинг "Aksa Enerji" компаниясининг директорлар кенгаши раиси Жамил Казанчини қабул қилди. ✅ Суҳбат давомида компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан унинг Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантириш ва технологик модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди. ✅ Томонлар аниқ лойиҳалар бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ДЕПУТАТЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатла
+6
❗️ДЕПУТАТЛАР ЯНГИ ТОШКЕНТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Янги Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, замонавий инфратузилма объектлари қурилиши ҳамда ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. ✅ Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Янги Тошкентнинг барпо этилиши мамлакатимиз шаҳарсозлиги тарихидаги янги босқич бўлиб, у нафақат пойтахтнинг меъморий қиёфасини янгилаш, балки мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, инвестицияларни жалб этиш ва аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қиладиган стратегик лойиҳадир. 🤓Мазкур лойиҳанинг кўлами ва аҳамияти давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 октябрь куни инвесторлар ва тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ҳам алоҳида таъкидланди. Унда Янги Тошкентни жадал барпо этиш, шаҳарни инвестициялар, тадбиркорлик ва замонавий хизматлар марказига айлантириш, хусусий сектор учун қулай шароитлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. 🤓Бугунги кунда Янги Тошкент лойиҳасига 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Умумий майдони 20 минг гектарни ташкил этувчи шаҳарнинг биринчи босқичида 6 минг гектар ҳудудни ўзлаштириш ва 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, замонавий технологияларни жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун кенг имкониятлар очади. ✅ Шаҳарни барпо этишда нафақат замонавий бинолар ва йўл-транспорт инфратузилмасини қуриш, балки аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, ижтимоий объектларни ривожлантириш ва экологик мувозанатни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шаҳар ҳудудининг камида 30 фоизини яшил майдонлар ташкил этиши белгилангани замонавий шаҳарсозликда экологик ёндашув устувор аҳамиятга эга эканини кўрсатади. 🤓Депутатлар Янги Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, бундай йирик, тарихий ташаббусларнинг мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёти, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашдаги аҳамиятига эътибор қаратди. 🤓Президентнинг инвесторлар ва тадбиркорлар билан ўтказган учрашувида билдирилган фикр ва илгари сурилган ташаббуслардан келиб чиқиб, Янги Тошкентни барпо этиш жараёнида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлашда парламентнинг роли ҳам муҳим экани таъкидланди. ✅ Хусусан, депутатлар олдида хорижий инвестицияларни жалб этишда парламент дипломатияси имкониятларидан фойдаланиш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий шаҳарсозлик талаблари ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қонунчилик асосларини такомиллаштириш, шунингдек, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳоли манфаатларига хизмат қилиши устидан парламент назоратини кучайтириш борасида муҳим вазифалар тургани қайд этилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президентимиз “АCWА” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян билан учрашди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН САРМОЯДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ ✍️
+9
❗️ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА ТАРМОҒИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН САРМОЯДОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ ✍️ Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғидаги ислоҳотларни жадаллаштириш ва соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш юзасидан сармоядорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
✅ Мамлакатимиз етакчиси барқарор энергия таъминоти иқтисодиёт ривожи, тадбиркорлар режалари ва аҳоли фаровонлиги учун муҳимлигини таъкидлади. Сўнгги ўн йилда энергетика бозори хусусий сармояга очилиб, давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилди. Бу даврда соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритилди. Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳисобига қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга етди.
🤓Мулоқот куни умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларлик олтита йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Улар доирасида 3 минг мегаватт генерация ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади. 🤓Президентимиз энергетикага инвестиция жалб қилишда янги босқич бошланаётганини қайд этди. Энди ҳар бир лойиҳа янги қувват яратиш билан бирга таъминот ишончлилигини ошириши ва электр йўқотишларини камайтириши зарур. 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват барпо этиш, йиллик электр ишлаб чиқариш ҳажмини 129 миллиард киловатт-соатдан ошириш ва қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилинган.
✅ Илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар эса тўлиқ бош режа тақдим этилади. Бу сармоядорларга лойиҳаларини узоқ муддатга режалаштириш имконини беради.
🤓Тақсимлаш тармоқларида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, ижтимоий соҳа объектлари ва насос станцияларини энергия тежамкор технологиялар асосида янгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. “Яшил” энергия ишлаб чиқарувчиларнинг сертификатлар ва карбон кредитлардан қўшимча даромад олиши учун механизмлар жорий этилади. 🤓Давлатимиз раҳбари инвестиция лойиҳалари маҳаллий саноат учун ҳам янги имкониятлар очиши кераклигини таъкидлади. Юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимлари ва шамол генераторлари бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган. Фориш туманида қурилаётган атом электр станцияси учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган махсус саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
✅ Нефть-газ соҳасида геология-қидирув ишлари, конлар самарадорлигини ошириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Устюртда “SOCAR” ва “British Petroleum” компаниялари билан олтита инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда, хорижлик ҳамкорларга таклиф этиш учун яна 128 та блок тайёрланган. Бухоро вилоятидаги МТО лойиҳасини амалга ошириш, Бухоро ва Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш режалари ҳам қайд этилди.
🤓Суюлтирилган газ таъминотига бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш масаласига тўхталиб, давлатимиз раҳбари бунда таъминот узлуксизлиги, хавфсизлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати устувор бўлиши шартлигини таъкидлади. 🤓Янги энергия объектлари учун мутахассислар тайёрлашда инвесторлар иштирокини кенгайтириш таклиф қилинди. Келгуси ўқув йилидан олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади, ҳар йили 50 нафар ёшнинг етакчи хорижий университетларда таҳсил олиши учун давлат грантлари ажратилади.
✅ Сармоядорлар ер ажратиш, тармоққа уланиш ва техник шартларни олиш билан боғлиқ масалаларни доимий мулоқот орқали ҳал этиш ташаббусини илгари сурган эди. Шу муносабат билан Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгаши ташкил этилади. Президент Администрацияси Раҳбари бошчилик қиладиган Кенгаш лойиҳаларни тайёрлашдан тортиб, объектларни ишга туширишгача бўлган жараёнда юзага келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
📌 Тадбир якунида Президентимиз инвесторлар билан мулоқот қилиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади, ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёев:
"Кенгашнинг асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш бўлиши керак. Бу низоларнинг олдини олиш ва ўзаро мақбул қарорларни топиш имконини беради".
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ Конституциявий суд тўғрисидаги янги конституциявий қонун қабул қилинди ✍️ Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуни (ЎРҚ–1181, 14.10.2026 й.) қабул қилинди.
✅ Қонунга кўра, Конституциявий суд: 🔹 Қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармон ва қарорлари, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлайди; 🔹 Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон қонунларига мувофиқлигини аниқлайди; 🔹 Олий суд ташаббуси билан келган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқади; 🔹 Конституциявий суд ўз ваколатлари доирасида Конституция ва қонунларни шарҳлайди.
✅ Бошқа муҳим жиҳатлар: ➖ Конституциявий суд судьяси ўн йил муддатга сайланади, ва ҳар бир судья якка тартибда сайланади; ➖ Конституциявий суд таркиби раис ва унинг ўринбосари билан тўққиз нафар судьядан иборат; ➖ Конституциявий суд қарорлари ва хулосалари расмий эълон қилинган кундан кучга киради. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Айрим нормалар (29-модда, 58-модда иккинчи қисми ва 59-модда) 2028 йил 1 январдан амалга киритилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

Repost from Saida Mirziyoyeva
Turkiya Prezidenti Rejep Tayyip Erdog‘an bilan uchrashganimdan xursandman. O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning eng
+4
Turkiya Prezidenti Rejep Tayyip Erdog‘an bilan uchrashganimdan xursandman. O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning eng ezgu, samimiy tilaklarini yetkazdim. O‘zbekiston va Turkiyani do‘stlik hamda yaqin hamkorlik rishtalari bog‘lab turadi. Muloqot chog‘ida birgalikdagi sa’y-harakatlarimiz natijalari va mamlakatlarimiz o‘rtasidagi aloqalarni yanada mustahkamlash istiqbollarini muhokama qildik. Janob Prezidentga samimiy qabul, O‘zbekistonga qaratilayotgan alohida e’tibor hamda qardosh xalqlarimiz o‘rtasidagi do‘stona munosabatlarni qo‘llab-quvvatlayotgani uchun chin qalbimdan minnatdorlik bildiraman. — Была рада встрече с Президентом Турции Реджепом Тайипом Эрдоганом. Передала ему самые тёплые пожелания Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева. Узбекистан и Турцию связывают крепкая дружба и тесное сотрудничество. Обсудили результаты совместной работы и возможности дальнейшего укрепления отношений между нашими странами. Искренне благодарна господину Президенту за тёплый приём, внимание к Узбекистану и поддержку братских отношений между нашими народами.

❗️Саммит доирасида Президентимиз Камбоджа Бош вазири билан учрашди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Валет-паркинг хизматини ҳуқуқий тартибга солиш — устувор вазифа ✍️ Президентимиз Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш маса
+9
❗️Валет-паркинг хизматини ҳуқуқий тартибга солиш — устувор вазифа ✍️ Президентимиз Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида янги Тошкент фақат янги уй-жой қуриладиган ҳудуд эмас, бизнес, таълим, тиббиёт, туризм ва хизмат кўрсатишни ўзига жалб этадиган мустақил иқтисодий марказга айланиши лозимлигини таъкидлаган эди.
✅ Мулоқотда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилганди. Жумладан, тадбиркорлар томонидан тирбандликни камайтириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида валет-паркинг хизматларини ривожлантириш таклифи билдирилган эди.
🏢 Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан валет-паркинг хизматини ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
✅ Унда фракция аъзолари, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, суғурта компаниялари, Туризмни ривожлантириш ассоциацияси, Парламент тадқиқотлари институти вакиллари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
🤓Таъкидланганидек, бугунги кунда валет-паркинг хизмати аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайлик яратиб келмоқда. Айни пайтда транспорт воситаларининг қабул қилиниши, сақланиши ва эгасига қайтарилиши жараёнларида аниқ ҳуқуқий қоидаларни белгилаш зарурати мавжуд. Шу боис хизмат кўрсатувчи операторлар, уларнинг ходимлари ва транспорт воситаси эгалари ўртасидаги муносабатларни қонунчилик асосида тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади. 🤓Давра суҳбатида “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунга валет-паркинг хизмати, унинг оператори ва ходими, транспорт воситасини қабул қилиш ҳамда қайтариш жойларига оид асосий тушунчаларни киритиш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига риоя этиш, транспорт воситаларини тегишли тоифадаги ҳайдовчилик ҳуқуқига эга ходимлар бошқариши ҳамда хизмат кўрсатиш жойларини қонуний асосда ташкил этиш бўйича талабларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
✅ Бундан ташқари, валет-паркинг хизмати тақиқланган жойларда тўхташга, йўл ва тротуарларни ўзбошимчалик билан эгаллашга асос бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди.
🤓Тадбирда Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар киритиш, хусусан валет-паркинг хизмати кўрсатиш шартномасининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, транспорт воситасини қабул қилишни тасдиқлаш, автомобиль ҳолати ва мавжуд шикастланишларни қайд этиш, транспорт воситасининг сақланиши учун оператор жавобгарлигини белгилаш ҳамда етказилган зарарни қоплаш тартибини аниқ ифодалаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 🤓Қайд этилганидек, валет-паркинг хизматлари бозорида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, хизмат сифати ва хавфсизлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар учун аниқ ҳуқуқий талабларни белгилаш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, асоссиз низолар ва яширин тўловларнинг олдини олиш, суғурта муносабатларидаги масъулиятни аниқлаштириш долзарб ҳисобланади.
✅ Муҳокамалар давомида соҳа вакиллари, суғурта компаниялари мутахассислари ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари, амалий тажрибаси ҳамда таклифлари тингланди. Савол-жавоблар жараёнида хизмат кўрсатишда юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектлари учун тушунарли ҳамда адолатли қоидаларни жорий этиш, транспорт воситасига етказилган зарар учун жавобгарликни аниқ белгилаш, суғурта механизмларини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
📌 Тадбир якунида билдирилган таклиф ва тавсияларни чуқур ўрганиш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнида инобатга олиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлатимиз раҳбари Лаос билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади ✍️ Бугун Боку шаҳрида Ўзбекистон Респуб
+3
❗️Давлатимиз раҳбари Лаос билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади ✍️ Бугун Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашуви бўлиб ўтди. ✅ Ўзбекистон – Лаос муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. ✅ Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди. ✅ Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. ✅ Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амири Бокудаги саммитда учрашдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ОСИЁДА ЯХЛИТ ИШОНЧ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ ✍️ Ўзбекистон Респ
+6
❗️ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ОСИЁДА ЯХЛИТ ИШОНЧ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИ ✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этди. ✅ Исроил Давлати Президенти Ицхак Герцог, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Бангладеш, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам, Камбоджа, Россия, Туркия, Фаластин, Хитой, Шри-Ланка ва Ҳиндистон ҳукуматлари ҳамда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку саммитидаги нутқида дунёдаги чуқур геосиёсий ўзгаришлар янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этаётгани ҳақида сўз юритди.
🤓– Айниқса, Осиёнинг турли ҳудудларидаги қуролли низолар барчамизни чуқур хавотирга солмоқда. Уларнинг оқибатлари можаро ҳудудидан ташқарига чиқиб, сиз билан биз яшаётган минтақа хавфсизлигига жиддий путур етказмоқда, глобал иқтисодиётга зарар келтириб, миллионлаб инсонларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда,
– деди давлатимиз раҳбари. ✅ Президентимиз ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади. ✅ Президентимиз сўзининг давомида ҳозирги шиддатли технологик тараққиёт ва иқлим ўзгаришлари ҳам янги вазифаларни кун тартибига қўяётганини таъкидлади.
🤓– Сунъий интеллект кундалик ҳаётимизни тез ўзгартирмоқда. У чексиз имкониятлар яратиш билан бирга жиддий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда. Эндиликда биз рақамли тараққиёт барчага бирдек фойда келтириши, технологик ривожланишдаги фарқ қисқариши учун бор имкониятларни сафарбар этишимиз зарур,
— деди давлатимиз раҳбари. ✅ Шу мақсадда Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди. Уни амалга ошириш доирасида ОҲИЧК ҳузурида экспертлар майдонини ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Унда мутахассислар умумий тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалий чораларни келишиб олиш имконига эга бўладилар. ✅ Шу билан бирга, ОҲИЧКга аъзо давлатларнинг иқлим ўзгаришларига мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида Иқлим барқарорлиги бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди. ✅ Ўзбекистон ОҲИЧКнинг Инсон мезони бўйича координатори эканини инобатга олиб, келгуси йили мамлакатимиз Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёрлиги, бу борада Кенгашнинг 2028 йилга қадар бўлган даврга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди. ✅ Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилиши муносабати билан давлатимиз раҳбари барчани ташкилотнинг келгуси йили Тошкент шаҳрида ўтказиладиган йигирманчи саммитига таклиф қилди. ✅ Мамлакатимиз етакчиси сўзининг якунида ОҲИЧКнинг ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш ва унинг низомини такомиллаштириш борасидаги ишларни ҳамда Кенгашнинг бош котиби лавозимига Озарбайжон томонидан илгари сурилган номзодни қўллаб-қувватлашини билдириб, Озарбайжоннинг Кенгашга раисликни 2028 йилгача давом эттириш ниятини олқишлади. 📌 Саммитда давлатлар етакчилари, мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари ҳам сўзга чиқди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ИТАЛИЯДА ХУСУСИЙ КАПИТАЛНИНГ ЎСИШИ 🌎 Италияда хусусий капитал ҳажмининг жадал ўсиши молиявий хизматлар бозорида, хусусан,
❗️ИТАЛИЯДА ХУСУСИЙ КАПИТАЛНИНГ ЎСИШИ 🌎 Италияда хусусий капитал ҳажмининг жадал ўсиши молиявий хизматлар бозорида, хусусан, хусусий банкинг сегментида рақобатнинг янги босқичини шакллантирмоқда. Бу жараёнда банклар ўртасидаги рақобат нафақат юқори даромадли мижозларни жалб этиш, балки уларнинг активларини бошқарадиган малакали банкирларни ўз томонига оғдиришга ҳам қаратилган. 📈 Рақобатнинг молиявий механизми
✅ Айрим молия институтлари банкирларга улар бошқараётган активлар ҳажмининг 1–3 фоизи миқдорида бир марталик тўлов, шунингдек келгусида мазкур портфельдан олинадиган даромаднинг қарийб 50 фоизини таклиф этмоқда. Бу ҳолат private banking соҳасида инсон капитали ва мижозлар портфели мустақил иқтисодий актив сифатида юқори баҳоланаётганини кўрсатади.
💚Бойликнинг шаклланиш манбалари
✅ Италияда янги бой мулкдорлар қатламининг кенгайиши, аввало, хусусий капитал фондларининг оилавий ва ўрта бизнесларга кириб бориши билан боғлиқ. 2013–2025 йилларда мамлакатда қарийб 3 500 та битим амалга оширилиб, уларнинг умумий қиймати 362 млрд еврони ташкил этган. Мутахассислар келгуси ўн йилда яна 3 900 га яқин битим, умумий қиймати эса қарийб 350 млрд евро бўлишини прогноз қилмоқда.
💚Хусусий секторнинг кенгайиши
✅ 2025 йил якунига кўра, Италия хусусий банклари бошқарувидаги активлар ҳажми 1,4 трлн еврога етган. Бу кўрсаткич ўн йил аввалги даражага нисбатан қарийб икки баравар юқори. Натижада Италия Европада юқори даромадли ва ўта бой мижозлар учун энг жозибадор молиявий бозорлардан бирига айланмоқда.
💚Юқори ўсишнинг иқтисодий хавфлари
✅ Шу билан бирга, банкирларни катта бонуслар орқали жалб қилиш модели узоқ муддатда барқарор бўлмаслиги мумкин. Чунки ўта бой мижозлар хизмат ҳақларини пасайтириш бўйича кучли музокара позициясига эга, индивидуал инвестиция ечимлари эса банклар учун юқори харажат талаб қилади.
🌐Telegram  ||  👥Facebook