es
Feedback
Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

Ir al canal en Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Rahimjon Hakimov

El canal Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 13 041 suscriptores, ocupando la posición 4 095 en la categoría Política y el puesto 6 086 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 13 041 suscriptores.

Según los últimos datos del 10 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -1 117, y en las últimas 24 horas de -156, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: Verificado (confirmado oficialmente por Telegram)
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 3.04%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 2.26% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 395 visualizaciones. En el primer día suele acumular 293 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 5.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 11 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Política.

13 041
Suscriptores
-15624 horas
-8187 días
-1 11730 días
Archivo de publicaciones
❗️Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди ✅ Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни б
+2
❗️Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди ✅ Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. 💚Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва полигонларга юкламани камайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда замонавий технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни иқтисодий ресурсга айлантириш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини кенг татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. 💚Шу мақсадда 2026-2027 йилларда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Уларнинг умумий қиймати 933 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳалар Хитой компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 💚Тақдимотда чиқиндилардан энергия олиш бўйича Сингапур, Жанубий Корея, Хитой компанияларининг яна 5 та истиқболли инвестиция лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг умумий қиймати 625 миллион доллар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилган.
✅ Ушбу лойиҳалар натижасида йилига 1,9 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 635 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 500 та янги иш ўрни яратилади, 158 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, иссиқхона газлари ҳажми 316 минг тоннага камайтирилади.
💚Мутасаддилар полигонлар ва чиқинди ёқиш заводларини ташкил этиш харажатлари, ер майдонларига эҳтиёж, бюджет тушумлари ва экологик самарадорлик бўйича таққослама таҳлилларни тақдим қилди. Хорижий тажриба асосида чиқиндиларни атроф-муҳитга минимал даражада таъсир кўрсатган ҳолда ёқиш ва инвесторлар мажбуриятлари бўйича асосий шартлар кўриб чиқилди.
✅Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни жадаллаштириш, инвесторлар учун зарур инфратузилма ва ташкилий шароитларни яратиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда соҳада малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
📌 Бу борада “Green University”, Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университети билан ҳамкорликда чиқинди ёқиш заводлари учун 1 минг нафар мутахассисдан иборат кадрлар захирасини шакллантириш вазифаси белгиланди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди 📝 Президент Шавкат Мирзиёе
+3
❗️Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди 📝 Президент Шавкат Мирзиёев маданий меросни асраб-авайлаш, музей ишини ривожлантириш ва Ўзбекистон маданиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича келгуси ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.
✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда тарихий меросни асраб-авайлаш, ёдгорликларни реставрация қилиш, музейларни модернизациялаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор изчил кучаймоқда. Бу ишлар гуманитар сиёсатнинг муҳим йўналиши, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ошириш омилига айланмоқда.
💚ЮНЕСКО йўналишида эришилган натижалар алоҳида қайд этилди. Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Ўзбекистоннинг “Тошкентнинг модернизм меъморчилиги: Марказий Осиё замонавийлиги ва анъаналари” миллий номинацияси Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ўзбекистон XX аср модернизми меъморий мероси бундай мақомга эга бўлган Марказий Осиё ва МДҲдаги биринчи давлат бўлди. Номинация таркибига Тошкент шаҳридаги 10 та муҳим объект киритилди. Бу сўнгги 25 йилда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига биринчи миллий киритилиши бўлди. 💚Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун “Зомин тоғлари” табиат объекти номинациясини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ҳудуд Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғини қамраб олиб, қимматли арча ўрмонлари ҳамда ноёб ҳайвонлар ва қушлар яшаш маконларига эга ягона тоғ табиий мажмуасини ташкил этади. 💚Тақдимотда Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Котибиятнинг ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғи, таълим берувчи шаҳарлар тармоғи, ассоциациялашган мактаблар тармоғи, ЮНЕСКО кафедралари, ассоциациялар ва клублар, шунингдек, глобал геопарклар тармоғида мамлакатимиз иштирокини мувофиқлаштириш функцияларини кенгайтириш таклиф этилмоқда.
✅ Маданий мерос соҳасидаги амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди, 55 та объектда ишлар якунланди, яна 152 та объектда ишлар давом этмоқда.
💚Ўзбекистонда Heritage Impact Assessment (HIA) – меросга таъсирни баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби ноёб тарихий шаҳарлар ва Тошкентнинг модернизм меъморчилигини жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади. 💚Маданий мероснинг ягона рақамли платформасини, объектларнинг рақамли эгизакларини, Heritage Open Data тизимини, шунингдек, маданий мерос бўйича ситуацион марказни ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бу марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб бориш имконини беради. 2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш режалаштирилган.
✅ Самарқандда "Aga Khan Trust for Culture" жамғармаси билан ҳамкорликда Бибихоним мажмуасини консервация ва реставрация қилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа маданий мерос объектларида меъморий консервация, илмий ўрганиш ва реставрация ишларини бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.
💚Якунда 2027-2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Унда маданий меросни рақамлаштириш, моддий ва номоддий меросни асраб-авайлаш, маданий бойликларни репатриация қилиш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва реставрацияни ривожлантириш дастурлари назарда тутилган. 📌 Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев электротехника са
+3
❗️ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди.
✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда электротехника тармоғини ривожлантириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилдаги 4,7 триллион сўмдан 43,1 триллион сўмга етди, экспорт 1 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
➡️Жорий йилнинг етти ойида тармоқда 30 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 706 миллион долларлик экспорт таъминланди. 148 миллион долларлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Йил якунигача 51 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 1,6 миллиард долларга етказиш, 420 миллион долларлик 67 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси белгиланган.
✅ Тақдимотда 2030 йилгача электротехника ва унга ёндош саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 миллиард долларга, экспортни 5 миллиард долларга етказиш, 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, мисга қўшилган қийматни 35 фоизга олиб чиқиш режалари кўриб чиқилди.
➡️Эндиликда кредитлар бўйича экспорт шартномалари, суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш имконияти яратилади. Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади.
✅ Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро бренд компанияларига солиқ имтиёзлари тақдим қилиниб, инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилди. Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2030 йилгача узайтириш, ёндош маҳаллий саноат корхоналарини ҳам қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.
➡️Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироқ бозорларига комплекс технологик ечимлар экспортини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
✅ Тармоқда инновация ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш учун Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Марказ янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, прототиплар тайёрлаш ва корхоналарга инжиниринг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.
📌 Президентимиз мутасаддиларга электротехника саноатида қўшилган қийматни ошириш, юқори технологик маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига олиб кириш бўйича топшириқлар берди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТИ ГЛОБАЛ БОЗОРДА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШИ МУМКИН 📱 Сингапурнинг йирик суверен инвестиция фонди — GIC
❗️ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТИ ГЛОБАЛ БОЗОРДА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШИ МУМКИН 📱 Сингапурнинг йирик суверен инвестиция фонди — GIC баҳосига кўра, Хитойда ишлаб чиқилаётган янги сунъий интеллект моделлари АҚШ компаниялари билан рақобатни кучайтириб, AI технологияларини жорий этиш харажатларини глобал миқёсда пасайтириши мумкин. ➡️Рақобат
✅ Сўнгги пайтда DeepSeek ва Moonshot каби Хитой лабораториялари томонидан тақдим этилган катта тил моделлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик тафовут қисқараётганини кўрсатмоқда. Айниқса, очиқ вазнли моделларнинг кенгайиши бозор учун муҳим аҳамиятга эга. Арзон ва очиқ моделлар AI хизматларидан фойдаланиш харажатларини камайтиради, натижада технологияни турли тармоқларда жорий этиш суръати тезлашади.
➡️AI инвестициялари янги босқичга кирмоқда
✅ GIC сўнгги йилларда сунъий интеллектни ўз инвестиция стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айлантирди. 2026 йил февраль ойида фонд Anthropic учун 30 млрд долларлик молиялаштириш раундига бошчилик қилди. Айни вақтда OpenAI ва Anthropic’нинг бозор баҳоси инвесторлар томонидан қарийб 1 трлн долларга яқинлаштирилган. Бироқ арзон Хитой моделларининг пайдо бўлиши юқори баҳоланган Америка AI компанияларининг келгуси даромадлари ва бозор устунлиги бўйича саволларни кучайтирмоқда.
➡️AIни оммавийлаштириш
✅ AI соҳасидаги рақобатнинг кучайиши фақат моделлар сифатига эмас, балки уларнинг иқтисодий самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Моделларни ишлатиш харажатлари пасайса, сунъий интеллект йирик технологик корпорациялар доирасидан чиқиб, банк, саноат, логистика, тиббиёт ва хизматлар соҳасида кенгроқ қўлланилади. Шу маънода Хитой моделлари глобал AI бозорида нархларни пасайтирувчи ва технологияни демократизация қилувчи омил бўлиши мумкин.
➡️Имкониятлар ва инвестицион эҳтиёткорлик
✅ GIC Хитой AI компанияларида юқори ўсиш имкониятини кўрса-да, стартапларга инвестиция масаласида эҳтиёткор ёндашмоқда. Фонд учун асосий мезонлардан бири –компанияларнинг илмий-тадқиқот ва ишланмаларга етарли маблағ сарфлай олиши ҳамда моделларни узоқ муддат ривожлантириш қобилиятидир.
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади   “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–314-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди.   📝 Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:  
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;   🔹 аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;   🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
  📝 Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.  Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:  
🔸 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;   🔸 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;   🔸 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли банд
+3
❗️АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
✅ Маълумки, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди.
📝 Янги тизимга мувофиқ, ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилиб, бандлик идоралари ва иқтисодий комплекс ташкилотлари одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш масалаларини жойнинг ўзида ҳал қилиши лозим.
✅ Қайд этилганидек, барча ҳудудларда штаблар иш бошлади. Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан ҳар бир вилоятга 2 нафардан, жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган.
📝 Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади.
✅ Оқолтин туманидаги “Оқолтин мега текстиль” корхонаси мисолида ҳам банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди.
📝 Умуман, давлат банклари балансида 10 триллион сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрни тикланиши мумкин.
✅ Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини тиклаш чораларини кўриш топширилди.
📝 Йиғилишда хусусий сектор имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қаратилди. Оқолтин туманида тадбиркор томонидан 880 ўринли хусусий мактаб ташкил этилиб, эҳтиёжманд оилаларнинг 110 нафар фарзанди бепул ўқитилаётгани ижобий мисол сифатида келтирилди.
✅ Ушбу ташаббуснинг муҳим шарти шундаки, бепул таълим олаётган боланинг ота-онаси ишга жойлашиши, фарзандининг мунтазам дарсга қатнашини таъминлаши керак. Натижада ота-она ишли бўлади, фарзанд эса сифатли таълим олади.
📝 Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ амалда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади.
✅ Шу боис, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
📝 Аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, маҳалла ва кўчаларда оммавий юриш, жисмоний машқлар, эрталабки ва кечки бадантарбия машғулотларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
✅ Мактаб, техникум, олийгоҳ ва бошқа ташкилот биноларининг бўш хоналарида, асосий хоналарнинг дарсдан ташқари вақтларида ёшлар, аёллар ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунар ҳамда тилларга ўқитиш муҳитини яратиш вазифаси белгиланди.
📝 Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади. 📌 Йиғилишда жойлардаги ислоҳотлар штаби, ҳудудлар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киради. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ АРХИТЕКТУРАДА ПАРЧАЛАНИШ 📝 Жаҳон молия тизимида сўнгги йилларда кузатилаётган энг муҳим тенденциялардан би
❗️ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ АРХИТЕКТУРАДА ПАРЧАЛАНИШ 📝 Жаҳон молия тизимида сўнгги йилларда кузатилаётган энг муҳим тенденциялардан бири – тўлов инфратузилмасининг миллий ва минтақавий платформалар асосида диверсификацияланишидир. Бу жараён АҚШнинг глобал молиявий тизимдаги анъанавий устунлигига, айниқса Visa ва Mastercard каби компанияларнинг халқаро мавқеига босим ўтказмоқда. ▶️Тўлов инфратузилмаси
✅Бразилиянинг Pix, Ҳиндистоннинг UPI, Россиянинг Mir ва Хитойнинг CIPS каби тизимлари давлатларнинг ташқи молиявий инфратузилмага қарамлигини камайтиришга қаратилган стратегиясини ифодалайди. Россияга нисбатан санкциялар ва халқаро тўлов каналларининг чекланиши кўплаб мамлакатларга муҳим сабоқ берди: тўлов тизимларига кириш ҳуқуқи сиёсий босим воситасига айланиши мумкин. Шу боис молиявий суверенитет энди фақат миллий валюта эмас, балки тўлов каналлари устидан назорат билан ҳам ўлчанмоқда.
▶️Европа мустақил тўлов экотизимини шакллантирмоқда
✅Европада SEPA 41 та мамлакатни қамраб олган. Бундан ташқари, Европа банклари ва финтех компаниялари Wero рақамли ҳамёнини ривожлантирмоқда. Европа Марказий банки 2029 йилгача рақамли еврони жорий этишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади – Европа тўлов муҳитини ташқи провайдерларга стратегик қарамликдан босқичма-босқич чиқариш.
▶️Хитойнинг муқобил молиявий инфратузилмаси кенгаймоқда
✅Хитойнинг CIPS тизими 2026 йил март ойида кунига ўртача 920 млрд юань ёки 134 млрд долларлик операцияларни қайта ишлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз ўсиш демакдир. Апрель ойида бир кунлик операциялар ҳажми 1,2 трлн юаньга етиб, янги рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткич Хитойнинг трансчегаравий тўловларда муқобил инфратузилма яратиш салоҳияти ортиб бораётганини кўрсатади.
▶️Visa ва Mastercard учун стратегик босим
✅Миллий тўлов тизимларининг кенгайиши Visa ва Mastercard бизнес моделига узоқ муддатли хавф туғдирмоқда. Уларнинг операцион маржаси ҳозирча 50 фоиздан юқори бўлса-да, Европа каби йирик бозорларда маҳаллий тизимларга имтиёз берилиши даромадлар базасини қисқартириши мумкин. Шу сабаб Visa Европа инфратузилмасига 500 млн евро, Mastercard эса Франциядаги маълумотлар марказларига 250 млн евро инвестиция киритмоқда.
🌐Telegram || 👥Facebook

❗️Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади   📝 “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида:  
🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади;   🔹 Университет томонидан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассислик (йўналиш)лар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилган ҳолда белгиланади;   🔹 Университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши учун юриспруденция соҳасида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш:
 бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида “Юриспруденция (“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” ва “Қўриқлаш фаолияти”)” йўналишлари, масофавий таълим шаклида эса “Юриспруденция (“Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”)” йўналиши бўйича;   ✅ ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун магистратурада ўқитиш “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича амалга оширилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Белградда Тошкент кўчаси бўлади ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаг
+6
❗️Белградда Тошкент кўчаси бўлади ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номини бериш маросими бўлди. ✅ Етакчилар мазкур қарор бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганининг ифодаси эканини таъкидладилар. ✅ Тошкент кўчаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕРБИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ОЛИБ ЧИҚДИЛАР 📝 Белграддаги Сер
+6
❗️ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕРБИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ОЛИБ ЧИҚДИЛАР 📝 Белграддаги Сербия саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
✅ Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
💚Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Сербия етакчисига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президентининг Белградга илк ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киришини таъкидлади. 💚Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди. Келажакда дипломатик ваколатхоналар очилиши ва парламентлараро форум ташкил этилиши муносабатларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
✅ Кеча Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бугун икки мамлакатнинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон – Сербия бизнес форуми ўтказилади.
💚Ўзаро савдо ҳажмини биринчи навбатда талаб юқори бўлган товарлар етказиб беришни кенгайтириш ҳисобига ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. 💚Бундан ташқари, келгуси йили Ўзбекистон Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган “EXPО-2027” халқаро кўргазмасида ўзининг миллий павильони билан фаол иштирок этиши қайд этилди.
✅ Барча келишувларни сифатли амалга ошириш мақсадида 2026-2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
💚Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги хусусида сўз борди. Етакчилар Самарқанд вилояти ва Воеводина ҳамда Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилганини олқишладилар. 💚Тартибли меҳнат миграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сербия томони ушбу соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиши юқори экани қайд этилди. Президентлар ташриф доирасида Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисидаги битим қабул қилинганини олқишладилар.
✅ Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
❗️Эришилган келишувлар, қабул қилинган қарор ва битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилинади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️Белградда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИГА ЮБОРИЛГАН ЖАВОБ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маданият вазири О.Назарбековнинг “Болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларидаги таълим сифатини ошириш, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.
📝 Мамлакатимизда маданият ва санъат таълимини ривожлантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинган 20 дан ортиқ Президент фармон ва қарорлари асосида соҳанинг ҳуқуқий ва институционал асослари мустаҳкамланиб, 8 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 22 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
✅ Парламент сўровига жавобда ҳудудларда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган. Жумладан, Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилган. Урганчдаги муассаса биноси реконструкция қилиниб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Намангандаги мактаб-интернат биносини эса қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
📝Шунингдек, 2027–2029 йилларда Қаршидаги мактаб-интернат ўқув биноси қурилишига 5 миллиард сўм, Бухородаги ихтисослаштирилган санъат мактаби ва ётоқхонаси қурилишига 7 миллиард сўм, Намангандаги муассасани капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-қидирув ишларига 500 миллион сўм йўналтириш белгиланган.
✅ Мажлисда санъат таълими сифатини таъминлашда педагоглар ва концертмейстерларнинг касбий маҳорати ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани қайд этилди.
📝Шу мақсадда олис ҳудудларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, тор ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда педагогларни моддий рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Президентнинг тегишли Фармони билан нуфузли танловлар ғолибларини тайёрлаган педагогларга бир йил давомида 100 фоизгача, 2026/2027 ўқув йилидан эса ўқувчиларнинг ижрочилик даражасидан келиб чиқиб ҳар ойда 20 фоизгача устама тўлаш белгиланган. Шунингдек, педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари даражасига тенглаштириш назарда тутилган.
✅ Соҳада бошқарув жараёнларини рақамлаштиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Madaniyat ERP” ахборот тизими орқали ўқувчиларни қабул қилиш, уларни синф ва гуруҳларга тақсимлаш, педагогларга бириктириш, ўқув юкламалари ҳамда кадрларга оид маълумотларни электрон юритиш имконияти яратилган.
✅ Муҳокама якунида депутатлар соҳада амалга оширилаётган ишларни эътироф этган ҳолда, мавжуд муаммоларни ҳал этиш суръатини ошириш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, мактаблар қувватини мавжуд талабга мос равишда кенгайтириш, таъмирталаб муассасаларни манзилли дастурларга киритиш, яроқсиз мусиқа чолғуларини босқичма-босқич янгилаш, педагог ва концертмейстерлар етишмовчилигини бартараф этиш ҳамда рақамлаштириш ишларини якунига етказиш устувор вазифалар сифатида белгиланди. 📌 Парламент сўровида кўтарилган масалалар бўйича вазирлик томонидан атрофлича маълумотлар тақдим этилгани қайд этилиб, вазирнинг жавоби маълумот учун қабул қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ШАФФОФЛИК ВА ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
📄 Ушбу ҳужжат билан давлат харидлари соҳасида ҳисобдорликни кучайтириш, харидлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда давлат буюртмачилари фаолияти устидан назорат механизмларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
✅ Хусусан, давлат харидларида сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар кесимида эълон қилиб бориш таклиф этиляпти. Бу орқали давлат харидларининг ҳудудлар бўйича ҳолатини таҳлил қилиш, қайси турдаги товар ва хизматларга талаб юқори эканини кузатиб бориш ҳамда харид жараёнларининг очиқлигини ошириш имконияти яратилади.
➡️Лойиҳада давлат харидлари устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар таркибига давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари натижаларини киритиш ҳам назарда тутиляпти. ➡️Бунда тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилган харидлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам ҳисоботларда алоҳида акс эттириш белгиланмоқда. Бу депутатларга бюджет маблағларининг давлат харидлари орқали қандай сарфланаётганини тизимли таҳлил қилиш, харид усуллари ва натижаларини баҳолаш ҳамда зарур ҳолларда парламент назорати чораларини қўллаш имкониятини кенгайтиради.
✅ Қонун лойиҳасида давлат харидлари жараёнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг давлат харидлари жараёнида юзага келадиган шикоятларини жойларда тезкор кўриб чиқиш мақсадида Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг доимий фаолият юритувчи ҳудудий комиссияларини ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бу эса шикоятларни жойларда тезроқ кўриб чиқиш, низоларни қисқа вақтда ҳал қилиш, тадбиркорларнинг вақт ва харажатларини тежашга хизмат қилади.
📌 Қонун лойиҳасида назарда тутилган нормалар давлат харидларида соғлом рақобат муҳитини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларининг харид жараёнларида фаол иштирокини рағбатлантириш ҳамда бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️СУДЬЯЛАР МАҚОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР ЯГОНА ҚОНУН АСОСИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
📄 Ушбу ҳужжат судьяларнинг мақомини алоҳида қонун даражасида белгилаш ҳамда суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
✅ Қонун лойиҳаси билан судьялик лавозимига номзодлар учун айрим талаблар қайта кўриб чиқилмоқда. Хусусан, судья ҳамда халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш кўзда тутилган.
📄 Судьяни дастлаб 5 йилга, кейин эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш, судья, суд раиси ва раис ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, лойиҳада судьялар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари билан боғлиқ нормалар акс эттирилмоқда.
✅ Лойиҳа билан “истеъфодаги судья” институти миллий қонунчиликка татбиқ этилмоқда. Истеъфодаги судьяга бошқа ҳуқуқлар қаторида профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.
➡️Бундан ташқари, Олий суд ва қуйи судлар аппарати фаолиятини янада самарали ташкил этишга доир айрим нормалар киритилмоқда. 📌 Судьяларнинг мақомини алоҳида қонун даражасида белгилаш суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судьяларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

❗️САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
📄 Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан амалдаги қонун ҳужжатларига саноат, радиациявий ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳалардаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
✅ Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Қолаверса, кейинги йиллардаги маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларда ваколатли органларнинг ваколатлари, ҳуқуқий мақоми аниқлаштирилиб, ўзгартиришлар киритиляпти.
➡️Шунингдек лойиҳада превентив чораларни кучайтириш, хусусан, «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллашга оид қоидалар назарда тутилмоқда. Бу соҳадаги субъектлар масъулиятини ошириш ва қонунчилик талабларига риоя этилишини кучайтиришга хизмат қилади. 📌 Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши саноат хавфсизлиги, радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳаларидаги ваколатли органларнинг ваколатларини аниқлаштиришга, мазкур соҳалардаги қоидаларни ва бошқа талабларни бузганлик учун таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик ва етарлилик принципларига риоя этилишини таъминлашга, ушбу соҳалардаги давлат назорати самарадорлигини оширишга ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

#ялпи_мажлис #кун_тартиби 🏢 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши мўлжалланмоқда. Хусусан:
🗞«Судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида; 🗞«Болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларидаги таълим сифатини ошириш, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О. Назарбековнинг жавоби ҳақида.
🎥 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 11:00 да бошланади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 🌐Telegram || 👥Facebook

❗️Президентимиз рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Сербияга келди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook