fa
Feedback
Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

رفتن به کانال در Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Rahimjon Hakimov

کانال Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 13 041 مشترک است و جایگاه 4 095 را در دسته سیاست و رتبه 6 086 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 13 041 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 10 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 117 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -156 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 3.04% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 2.26% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 395 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 293 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 5 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 11 سپتامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کرده‌اند.

13 041
مشترکین
-15624 ساعت
-8187 روز
-1 11730 روز

در حال بارگیری داده...

کانال‌های مشابه
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
سپتامبر '26
سپتامبر '26
+442
در 10 کانال‌ها
اوت '26
+9 721
در 34 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '26
+2 199
در 13 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '26
+2 017
در 24 کانال‌ها
Get PRO
مه '26
+2 993
در 21 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '26
+3 271
در 30 کانال‌ها
Get PRO
مارس '26
+5 008
در 47 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '26
+8 864
در 69 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '26
+5
در 45 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '25
+9 969
در 53 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '25
+5 314
در 44 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+8 083
در 53 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+31
در 64 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+18
در 49 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+21
در 70 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+51
در 92 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+9 516
در 96 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+1 120
در 106 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+13 135
در 251 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+2 333
در 66 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+54
در 18 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
11 سپتامبر+442
10 سپتامبر0
09 سپتامبر0
08 سپتامبر0
07 سپتامبر0
06 سپتامبر0
05 سپتامبر0
04 سپتامبر0
03 سپتامبر0
02 سپتامبر0
01 سپتامبر0
پست‌های کانال
❗️Президент Шавкат Мирзиёев "ToshTech" университети талабалари билан учрашди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

2
❗️Талабалар шаҳарчасининг вазиятлар маркази Президентимизга тақдимот қилинди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Талабалар шаҳарчасининг вазиятлар маркази Президентимизга тақдимот қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
163
3
❗️Давлатимиз раҳбари Олмазордаги замонавий фармацевтика корхонасига борди 📝 Президент Шавкат Мирзиёев “RomPharm NS” дори вос+6
❗️Давлатимиз раҳбари Олмазордаги замонавий фармацевтика корхонасига борди 📝 Президент Шавкат Мирзиёев “RomPharm NS” дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди. ✅Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 28 январдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳада ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда. 💚Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фаолият юритаётган “RomPharm NS” дори воситалари ишлаб чиқариш корхонасида бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. 💚Корхонанинг асосий мақсади ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Келгусида йиллик қувватни 1 миллиард дона таблетка, 500 миллион дона капсула ва 120 миллион дона сашега етказиш режалаштирилган. 💚Корхона ўзининг тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ва назорат лабораторияси Европа Иттифоқининг GMP стандартлари асосида ташкил этилган Марказий Осиёдаги биринчи мажмуалардан бири ҳисобланади. ✅ Лойиҳанинг умумий қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. 1,7 гектар майдонни эгаллаган корхонада 150 та янги иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш жараёнининг 90 фоизи автоматлаштирилган. Замонавий ускуналар Италия, Германия, Австрия, АҚШ, Швейцария ва Болгариядан келтирилган. 💚Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар тўлиқ импорт ўрнини босишга йўналтирилган. Асосий эътибор неврология, кардиология, метаболик жараёнлар ҳамда яллиғланишга қарши йўналишларда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган. 💚Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, замонавий технологияларга асосланган қувватларни кенгайтириш, ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Асосий мақсад импортга боғлиқликни камайтириш ва соҳада янги иш ўринлари яратиш экани қайд этилди. 📌 Шу ернинг ўзида Президентимизга корхона фаолиятининг истиқболдаги режалари хусусида тақдимот қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
164
4
❗️Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
236
5
❗️Ўзбекистон Президенти “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди 📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1+3
❗️Ўзбекистон Президенти “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди 📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Вьетнамнинг “ROX Group” компанияси асосчиси Ань Туан Чанни қабул қилди. ✅Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 💚“ROX Group” 1996 йилда ташкил этилган Вьетнамдаги етакчи кўп тармоқли инвестиция гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания кўчмас мулк, энергетика, банк иши, меҳмонхона бизнеси ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширади. 💚Ўзбекистондаги устувор йўналишлар сифатида замонавий шаҳар ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергетика, геология, молия ва туризм соҳалари белгиланди. 📌 Учрашув якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни амалга оширишни “йўл харитаси” асосида жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
300
6
❗️Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди ✅ Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни б+2
❗️Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди ✅ Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. 💚Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва полигонларга юкламани камайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда замонавий технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни иқтисодий ресурсга айлантириш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини кенг татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. 💚Шу мақсадда 2026-2027 йилларда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Уларнинг умумий қиймати 933 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳалар Хитой компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 💚Тақдимотда чиқиндилардан энергия олиш бўйича Сингапур, Жанубий Корея, Хитой компанияларининг яна 5 та истиқболли инвестиция лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг умумий қиймати 625 миллион доллар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилган. ✅ Ушбу лойиҳалар натижасида йилига 1,9 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 635 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 500 та янги иш ўрни яратилади, 158 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, иссиқхона газлари ҳажми 316 минг тоннага камайтирилади. 💚Мутасаддилар полигонлар ва чиқинди ёқиш заводларини ташкил этиш харажатлари, ер майдонларига эҳтиёж, бюджет тушумлари ва экологик самарадорлик бўйича таққослама таҳлилларни тақдим қилди. Хорижий тажриба асосида чиқиндиларни атроф-муҳитга минимал даражада таъсир кўрсатган ҳолда ёқиш ва инвесторлар мажбуриятлари бўйича асосий шартлар кўриб чиқилди. ✅Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни жадаллаштириш, инвесторлар учун зарур инфратузилма ва ташкилий шароитларни яратиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда соҳада малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 📌 Бу борада “Green University”, Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университети билан ҳамкорликда чиқинди ёқиш заводлари учун 1 минг нафар мутахассисдан иборат кадрлар захирасини шакллантириш вазифаси белгиланди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
313
7
❗️Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди 📝 Президент Шавкат Мирзиёе+3
❗️Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди 📝 Президент Шавкат Мирзиёев маданий меросни асраб-авайлаш, музей ишини ривожлантириш ва Ўзбекистон маданиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича келгуси ишлар юзасидан тақдимот билан танишди. ✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда тарихий меросни асраб-авайлаш, ёдгорликларни реставрация қилиш, музейларни модернизациялаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор изчил кучаймоқда. Бу ишлар гуманитар сиёсатнинг муҳим йўналиши, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ошириш омилига айланмоқда. 💚ЮНЕСКО йўналишида эришилган натижалар алоҳида қайд этилди. Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Ўзбекистоннинг “Тошкентнинг модернизм меъморчилиги: Марказий Осиё замонавийлиги ва анъаналари” миллий номинацияси Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ўзбекистон XX аср модернизми меъморий мероси бундай мақомга эга бўлган Марказий Осиё ва МДҲдаги биринчи давлат бўлди. Номинация таркибига Тошкент шаҳридаги 10 та муҳим объект киритилди. Бу сўнгги 25 йилда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига биринчи миллий киритилиши бўлди. 💚Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун “Зомин тоғлари” табиат объекти номинациясини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ҳудуд Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғини қамраб олиб, қимматли арча ўрмонлари ҳамда ноёб ҳайвонлар ва қушлар яшаш маконларига эга ягона тоғ табиий мажмуасини ташкил этади. 💚Тақдимотда Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Котибиятнинг ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғи, таълим берувчи шаҳарлар тармоғи, ассоциациялашган мактаблар тармоғи, ЮНЕСКО кафедралари, ассоциациялар ва клублар, шунингдек, глобал геопарклар тармоғида мамлакатимиз иштирокини мувофиқлаштириш функцияларини кенгайтириш таклиф этилмоқда. ✅ Маданий мерос соҳасидаги амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди, 55 та объектда ишлар якунланди, яна 152 та объектда ишлар давом этмоқда. 💚Ўзбекистонда Heritage Impact Assessment (HIA) – меросга таъсирни баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби ноёб тарихий шаҳарлар ва Тошкентнинг модернизм меъморчилигини жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади. 💚Маданий мероснинг ягона рақамли платформасини, объектларнинг рақамли эгизакларини, Heritage Open Data тизимини, шунингдек, маданий мерос бўйича ситуацион марказни ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бу марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб бориш имконини беради. 2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш режалаштирилган. ✅ Самарқандда "Aga Khan Trust for Culture" жамғармаси билан ҳамкорликда Бибихоним мажмуасини консервация ва реставрация қилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа маданий мерос объектларида меъморий консервация, илмий ўрганиш ва реставрация ишларини бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади. 💚Якунда 2027-2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Унда маданий меросни рақамлаштириш, моддий ва номоддий меросни асраб-авайлаш, маданий бойликларни репатриация қилиш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва реставрацияни ривожлантириш дастурлари назарда тутилган. 📌 Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
280
8
❗️ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев электротехника са+3
❗️ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди. ✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда электротехника тармоғини ривожлантириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилдаги 4,7 триллион сўмдан 43,1 триллион сўмга етди, экспорт 1 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда. ➡️Жорий йилнинг етти ойида тармоқда 30 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 706 миллион долларлик экспорт таъминланди. 148 миллион долларлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Йил якунигача 51 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 1,6 миллиард долларга етказиш, 420 миллион долларлик 67 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси белгиланган. ✅ Тақдимотда 2030 йилгача электротехника ва унга ёндош саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 миллиард долларга, экспортни 5 миллиард долларга етказиш, 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, мисга қўшилган қийматни 35 фоизга олиб чиқиш режалари кўриб чиқилди. ➡️Эндиликда кредитлар бўйича экспорт шартномалари, суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш имконияти яратилади. Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади. ✅ Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро бренд компанияларига солиқ имтиёзлари тақдим қилиниб, инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилди. Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2030 йилгача узайтириш, ёндош маҳаллий саноат корхоналарини ҳам қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда. ➡️Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироқ бозорларига комплекс технологик ечимлар экспортини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. ✅ Тармоқда инновация ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш учун Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Марказ янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, прототиплар тайёрлаш ва корхоналарга инжиниринг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади. 📌 Президентимиз мутасаддиларга электротехника саноатида қўшилган қийматни ошириш, юқори технологик маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига олиб кириш бўйича топшириқлар берди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
299
9
❗️ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТИ ГЛОБАЛ БОЗОРДА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШИ МУМКИН 📱 Сингапурнинг йирик суверен инвестиция фонди — GIC
❗️ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТИ ГЛОБАЛ БОЗОРДА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШИ МУМКИН 📱 Сингапурнинг йирик суверен инвестиция фонди — GIC баҳосига кўра, Хитойда ишлаб чиқилаётган янги сунъий интеллект моделлари АҚШ компаниялари билан рақобатни кучайтириб, AI технологияларини жорий этиш харажатларини глобал миқёсда пасайтириши мумкин. ➡️Рақобат ✅ Сўнгги пайтда DeepSeek ва Moonshot каби Хитой лабораториялари томонидан тақдим этилган катта тил моделлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик тафовут қисқараётганини кўрсатмоқда. Айниқса, очиқ вазнли моделларнинг кенгайиши бозор учун муҳим аҳамиятга эга. Арзон ва очиқ моделлар AI хизматларидан фойдаланиш харажатларини камайтиради, натижада технологияни турли тармоқларда жорий этиш суръати тезлашади. ➡️AI инвестициялари янги босқичга кирмоқда ✅ GIC сўнгги йилларда сунъий интеллектни ўз инвестиция стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айлантирди. 2026 йил февраль ойида фонд Anthropic учун 30 млрд долларлик молиялаштириш раундига бошчилик қилди. Айни вақтда OpenAI ва Anthropic’нинг бозор баҳоси инвесторлар томонидан қарийб 1 трлн долларга яқинлаштирилган. Бироқ арзон Хитой моделларининг пайдо бўлиши юқори баҳоланган Америка AI компанияларининг келгуси даромадлари ва бозор устунлиги бўйича саволларни кучайтирмоқда. ➡️AIни оммавийлаштириш ✅ AI соҳасидаги рақобатнинг кучайиши фақат моделлар сифатига эмас, балки уларнинг иқтисодий самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Моделларни ишлатиш харажатлари пасайса, сунъий интеллект йирик технологик корпорациялар доирасидан чиқиб, банк, саноат, логистика, тиббиёт ва хизматлар соҳасида кенгроқ қўлланилади. Шу маънода Хитой моделлари глобал AI бозорида нархларни пасайтирувчи ва технологияни демократизация қилувчи омил бўлиши мумкин. ➡️Имкониятлар ва инвестицион эҳтиёткорлик ✅ GIC Хитой AI компанияларида юқори ўсиш имкониятини кўрса-да, стартапларга инвестиция масаласида эҳтиёткор ёндашмоқда. Фонд учун асосий мезонлардан бири –компанияларнинг илмий-тадқиқот ва ишланмаларга етарли маблағ сарфлай олиши ҳамда моделларни узоқ муддат ривожлантириш қобилиятидир. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
366
10
❗️Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади   “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–314-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди.   📝 Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:   🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;   🔹 аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;   🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.   📝 Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.   ✅ Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:   🔸 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;   🔸 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;   🔸 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
306
11
❗️АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли банд+3
❗️АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. ✅ Маълумки, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди. 📝 Янги тизимга мувофиқ, ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилиб, бандлик идоралари ва иқтисодий комплекс ташкилотлари одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш масалаларини жойнинг ўзида ҳал қилиши лозим. ✅ Қайд этилганидек, барча ҳудудларда штаблар иш бошлади. Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан ҳар бир вилоятга 2 нафардан, жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган. 📝 Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади. ✅ Оқолтин туманидаги “Оқолтин мега текстиль” корхонаси мисолида ҳам банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди. 📝 Умуман, давлат банклари балансида 10 триллион сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрни тикланиши мумкин. ✅ Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини тиклаш чораларини кўриш топширилди. 📝 Йиғилишда хусусий сектор имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қаратилди. Оқолтин туманида тадбиркор томонидан 880 ўринли хусусий мактаб ташкил этилиб, эҳтиёжманд оилаларнинг 110 нафар фарзанди бепул ўқитилаётгани ижобий мисол сифатида келтирилди. ✅ Ушбу ташаббуснинг муҳим шарти шундаки, бепул таълим олаётган боланинг ота-онаси ишга жойлашиши, фарзандининг мунтазам дарсга қатнашини таъминлаши керак. Натижада ота-она ишли бўлади, фарзанд эса сифатли таълим олади. 📝 Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ амалда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади. ✅ Шу боис, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади. 📝 Аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, маҳалла ва кўчаларда оммавий юриш, жисмоний машқлар, эрталабки ва кечки бадантарбия машғулотларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. ✅ Мактаб, техникум, олийгоҳ ва бошқа ташкилот биноларининг бўш хоналарида, асосий хоналарнинг дарсдан ташқари вақтларида ёшлар, аёллар ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунар ҳамда тилларга ўқитиш муҳитини яратиш вазифаси белгиланди. 📝 Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади. 📌 Йиғилишда жойлардаги ислоҳотлар штаби, ҳудудлар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
472
12
❗️Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида т
❗️Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киради. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
308
13
❗️ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ АРХИТЕКТУРАДА ПАРЧАЛАНИШ 📝 Жаҳон молия тизимида сўнгги йилларда кузатилаётган энг муҳим тенденциялардан би
❗️ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ АРХИТЕКТУРАДА ПАРЧАЛАНИШ 📝 Жаҳон молия тизимида сўнгги йилларда кузатилаётган энг муҳим тенденциялардан бири – тўлов инфратузилмасининг миллий ва минтақавий платформалар асосида диверсификацияланишидир. Бу жараён АҚШнинг глобал молиявий тизимдаги анъанавий устунлигига, айниқса Visa ва Mastercard каби компанияларнинг халқаро мавқеига босим ўтказмоқда. ▶️Тўлов инфратузилмаси ✅Бразилиянинг Pix, Ҳиндистоннинг UPI, Россиянинг Mir ва Хитойнинг CIPS каби тизимлари давлатларнинг ташқи молиявий инфратузилмага қарамлигини камайтиришга қаратилган стратегиясини ифодалайди. Россияга нисбатан санкциялар ва халқаро тўлов каналларининг чекланиши кўплаб мамлакатларга муҳим сабоқ берди: тўлов тизимларига кириш ҳуқуқи сиёсий босим воситасига айланиши мумкин. Шу боис молиявий суверенитет энди фақат миллий валюта эмас, балки тўлов каналлари устидан назорат билан ҳам ўлчанмоқда. ▶️Европа мустақил тўлов экотизимини шакллантирмоқда ✅Европада SEPA 41 та мамлакатни қамраб олган. Бундан ташқари, Европа банклари ва финтех компаниялари Wero рақамли ҳамёнини ривожлантирмоқда. Европа Марказий банки 2029 йилгача рақамли еврони жорий этишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади – Европа тўлов муҳитини ташқи провайдерларга стратегик қарамликдан босқичма-босқич чиқариш. ▶️Хитойнинг муқобил молиявий инфратузилмаси кенгаймоқда ✅Хитойнинг CIPS тизими 2026 йил март ойида кунига ўртача 920 млрд юань ёки 134 млрд долларлик операцияларни қайта ишлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз ўсиш демакдир. Апрель ойида бир кунлик операциялар ҳажми 1,2 трлн юаньга етиб, янги рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткич Хитойнинг трансчегаравий тўловларда муқобил инфратузилма яратиш салоҳияти ортиб бораётганини кўрсатади. ▶️Visa ва Mastercard учун стратегик босим ✅Миллий тўлов тизимларининг кенгайиши Visa ва Mastercard бизнес моделига узоқ муддатли хавф туғдирмоқда. Уларнинг операцион маржаси ҳозирча 50 фоиздан юқори бўлса-да, Европа каби йирик бозорларда маҳаллий тизимларга имтиёз берилиши даромадлар базасини қисқартириши мумкин. Шу сабаб Visa Европа инфратузилмасига 500 млн евро, Mastercard эса Франциядаги маълумотлар марказларига 250 млн евро инвестиция киритмоқда. 🌐Telegram || 👥Facebook
300
14
❗️Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади   📝 “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида:   🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади;   🔹 Университет томонидан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассислик (йўналиш)лар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилган ҳолда белгиланади;   🔹 Университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши учун юриспруденция соҳасида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш:   ✅ бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида “Юриспруденция (“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” ва “Қўриқлаш фаолияти”)” йўналишлари, масофавий таълим шаклида эса “Юриспруденция (“Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”)” йўналиши бўйича;   ✅ ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун магистратурада ўқитиш “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича амалга оширилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
301
15
❗️Давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
426
16
❗️Белградда Тошкент кўчаси бўлади ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаг+6
❗️Белградда Тошкент кўчаси бўлади ✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номини бериш маросими бўлди. ✅ Етакчилар мазкур қарор бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганининг ифодаси эканини таъкидладилар. ✅ Тошкент кўчаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
455
17
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
369
18
❗️ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕРБИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ОЛИБ ЧИҚДИЛАР 📝 Белграддаги Сер+6
❗️ЎЗБЕКИСТОН ВА СЕРБИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ИККИ ТОМОНЛАМА МУНОСАБАТЛАРНИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА ОЛИБ ЧИҚДИЛАР 📝 Белграддаги Сербия саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. ✅ Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 💚Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Сербия етакчисига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Президентининг Белградга илк ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киришини таъкидлади. 💚Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди. Келажакда дипломатик ваколатхоналар очилиши ва парламентлараро форум ташкил этилиши муносабатларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди. ✅ Кеча Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бугун икки мамлакатнинг етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон – Сербия бизнес форуми ўтказилади. 💚Ўзаро савдо ҳажмини биринчи навбатда талаб юқори бўлган товарлар етказиб беришни кенгайтириш ҳисобига ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. 💚Бундан ташқари, келгуси йили Ўзбекистон Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган “EXPО-2027” халқаро кўргазмасида ўзининг миллий павильони билан фаол иштирок этиши қайд этилди. ✅ Барча келишувларни сифатли амалга ошириш мақсадида 2026-2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди. 💚Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги хусусида сўз борди. Етакчилар Самарқанд вилояти ва Воеводина ҳамда Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилганини олқишладилар. 💚Тартибли меҳнат миграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сербия томони ушбу соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиши юқори экани қайд этилди. Президентлар ташриф доирасида Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисидаги битим қабул қилинганини олқишладилар. ✅ Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди. ❗️Эришилган келишувлар, қабул қилинган қарор ва битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилинади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
387
19
❗️Белградда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Белградда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
287
20
❗️ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИГА ЮБОРИЛГАН ЖАВОБ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маданият вазири О.Назарбековнинг “Болалар мусиқа, санъат ва ихтисослаштирилган мактабларидаги таълим сифатини ошириш, уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланиш ҳолати тўғрисида”ги парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди. 📝 Мамлакатимизда маданият ва санъат таълимини ривожлантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинган 20 дан ортиқ Президент фармон ва қарорлари асосида соҳанинг ҳуқуқий ва институционал асослари мустаҳкамланиб, 8 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 22 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, малака ошириш маркази ҳамда илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. ✅ Парламент сўровига жавобда ҳудудларда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган. Жумладан, Бухоро, Қарши ва Урганч шаҳарларида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари фаолияти йўлга қўйилган. Урганчдаги муассаса биноси реконструкция қилиниб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Намангандаги мактаб-интернат биносини эса қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. 📝Шунингдек, 2027–2029 йилларда Қаршидаги мактаб-интернат ўқув биноси қурилишига 5 миллиард сўм, Бухородаги ихтисослаштирилган санъат мактаби ва ётоқхонаси қурилишига 7 миллиард сўм, Намангандаги муассасани капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-қидирув ишларига 500 миллион сўм йўналтириш белгиланган. ✅ Мажлисда санъат таълими сифатини таъминлашда педагоглар ва концертмейстерларнинг касбий маҳорати ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани қайд этилди. 📝Шу мақсадда олис ҳудудларга малакали мутахассисларни жалб қилиш, тор ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда педагогларни моддий рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Президентнинг тегишли Фармони билан нуфузли танловлар ғолибларини тайёрлаган педагогларга бир йил давомида 100 фоизгача, 2026/2027 ўқув йилидан эса ўқувчиларнинг ижрочилик даражасидан келиб чиқиб ҳар ойда 20 фоизгача устама тўлаш белгиланган. Шунингдек, педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини умумий ўрта таълим муассасалари педагоглари даражасига тенглаштириш назарда тутилган. ✅ Соҳада бошқарув жараёнларини рақамлаштиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Madaniyat ERP” ахборот тизими орқали ўқувчиларни қабул қилиш, уларни синф ва гуруҳларга тақсимлаш, педагогларга бириктириш, ўқув юкламалари ҳамда кадрларга оид маълумотларни электрон юритиш имконияти яратилган. ✅ Муҳокама якунида депутатлар соҳада амалга оширилаётган ишларни эътироф этган ҳолда, мавжуд муаммоларни ҳал этиш суръатини ошириш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, мактаблар қувватини мавжуд талабга мос равишда кенгайтириш, таъмирталаб муассасаларни манзилли дастурларга киритиш, яроқсиз мусиқа чолғуларини босқичма-босқич янгилаш, педагог ва концертмейстерлар етишмовчилигини бартараф этиш ҳамда рақамлаштириш ишларини якунига етказиш устувор вазифалар сифатида белгиланди. 📌 Парламент сўровида кўтарилган масалалар бўйича вазирлик томонидан атрофлича маълумотлар тақдим этилгани қайд этилиб, вазирнинг жавоби маълумот учун қабул қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
270