Rahimjon Hakimov
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Rahimjon Hakimov
تُعد قناة Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 13 251 مشتركاً، محتلاً المرتبة 3 997 في فئة السياسة والمرتبة 5 943 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 13 251 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 11 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -544، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 344، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 2.90%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 2.18% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 387 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 290 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 5.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi.
Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 12 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة السياسة.
جاري تحميل البيانات...
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 12 سبتمبر | 0 | |||
| 11 سبتمبر | +442 | |||
| 10 سبتمبر | 0 | |||
| 09 سبتمبر | 0 | |||
| 08 سبتمبر | 0 | |||
| 07 سبتمبر | 0 | |||
| 06 سبتمبر | 0 | |||
| 05 سبتمبر | 0 | |||
| 04 سبتمبر | 0 | |||
| 03 سبتمبر | 0 | |||
| 02 سبتمبر | 0 | |||
| 01 سبتمبر | 0 |
✅ Eli Lilly бозор қиймати 1 трлн доллардан ошган биринчи фармацевтика компанияси бўлди. 2023 йил бошидан унинг акциялари қиймати уч баробардан зиёд ўсди. Таҳлилчилар компания даромади ўн йиллик якунига қадар ўртача йилига 15 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу фармацевтика тармоғидаги ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар юқори ҳисобланади.▶️GLP-1 препаратлари
✅ Компаниянинг семизликка қарши Zepbound препарати 2024 йилда 4,9 млрд доллар даромад келтирди. 2026 йилда бу кўрсаткич қарийб тўрт баробар ошиши кутилмоқда. Айни пайтда Eli Lilly АҚШдаги GLP-1 препаратлари бозорининг қарийб 60 фоизини эгаллаган. Прогнозларга кўра, 2030 йилга келиб глобал семизликка қарши дорилар бозори 120 млрд доллардан ортиқ ҳажмга етиши мумкин.▶️Инновация ва ишлаб чиқариш қуввати
✅ GLP-1 йўналишида 120 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда ва камида 190 та препарат номзоди клиник синов босқичида. Шу шароитда Eli Lilly рақобат устунлигини нафақат илмий ишланмалар, балки масштабли ишлаб чиқариш инфратузилмаси орқали ҳам мустаҳкамламоқда. 2020 йилдан бери компания ишлаб чиқариш қувватларини оширишга 50 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирган.▶️Профилактик тиббиётга ўтиш
✅ Компаниянинг энг муҳим стратегик мақсади касаллик юзага келгандан кейин уни даволаш эмас, балки касаллик ривожланишининг олдини олиш. Шу мақсадда Eli Lilly Centessa Pharmaceuticals компаниясини 7,8 млрд долларга сотиб олди. Шунингдек, Alzheimer касаллигига қарши donanemab препарати ҳали клиник симптомлари намоён бўлмаган беморларда ҳам ўрганилмоқда.🌐Telegram || 👥Facebook
| 2 | ❗️Олмазор тажрибасидан пойтахт миқёсига: маҳалла ва кўчаларни комплекс ривожлантиришнинг янги босқичи.
🌐Telegram || 👥Facebook | 157 |
| 3 | ❗️ПОЙТАХТ ТУМАНЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ЁНДАШУВЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ
📝 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва бандликни ошириш, маҳаллаларда замонавий инфратузилма яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
✅ Йиғилишда бугунги мураккаб шароитда ҳар бир туман ва маҳалланинг мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қўшимча қиймат, инвестиция ва юқори даромадли иш ўринларини кўпайтиришга янгича ёндашиш зарурлиги таъкидланди. Пойтахт туманлари ўз салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ иқтисодий йўналишларга ихтисослашиши лозимлиги қайд этилди.
▶️Хусусан, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида йирик логистика мажмуаларини ташкил этиш, марказий туманларда замонавий бизнес ва молиявий марказларни кўпайтириш, Олмазор, Чилонзор ва Учтепада эса таълим, тиббиёт, савдо ва сервис соҳаларига инвестицияларни фаол жалб қилиш учун катта имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди.
▶️Келгуси йилда пойтахтга 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ҳамда 150-200 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
▶️Йиғилишда Олмазор туманида маҳалла ва кўчаларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Йил бошидан тумандаги 9 та кўча бизнес, аҳоли ва сайёҳлар учун жозибадор ҳудудга айлантирилди.
✅ Айниқса, Қичқириқ маҳалласидаги ўзгаришлар яхши натижа бергани қайд этилди. Илгари инфратузилмаси етарли бўлмаган ҳудудда 450 ўринли боғча, спорт майдончалари, сайилгоҳ, амфитеатр, пиёдалар йўлаги ва фавворалар барпо этилди. Бу ерда яшовчи 5,5 минг нафар аҳоли учун замонавий ва қулай муҳит яратилди.
▶️Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини ҳам янги бизнес лойиҳалари билан боғлаш зарурлиги таъкидланди. Биргина Олмазор туманида қиймати 100 миллиард сўм бўлган 52 та давлат объекти савдога чиқарилмоқда.
▶️Шаҳар муҳитини инсон саломатлиги ва қулайлиги нуқтаи назаридан ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қичқириқ маҳалласида 2,5 километр сойбўйи ҳудудида экосайилгоҳ ва 12,5 километр пиёдалар йўлаги барпо этилган. Пойтахтдаги канал ва катта ариқлар бўйида шундай сайр ҳудудларини кўпайтириш, жумладан, Бўзсув канали бўйлаб 20 километрлик узлуксиз пиёдалар йўлагини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади.
✅ Мискин ва Иброҳим ота маҳаллаларидаги 305 гектар саноат зонаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ерда иш ўринларини ҳозирги 35 мингтадан 100 мингтага, экспорт ҳажмини 600 миллион долларга етказиш салоҳияти мавжуд. Тадбиркорларга саноат ипотекаси, кредит ва лизинг каби молиявий воситалар таклиф этилади.
▶️Ёшлар шаҳарчасидаги 42 гектар майдонда IT-парк, юқори технологияли саноат ва таълим объектларидан иборат инновацион кластерни ташкил этиш ишлари бошланади.
▶️Талабаларнинг ўқиши ва яшаш шароити, бандлиги, ижтимоий таъминоти, маданий ҳаёти ва хавфсизлигини қамраб оладиган яхлит бошқарув тизими йўлга қўйилади. 7 та олийгоҳга қарашли 41 та талабалар ётоқхонасида истиқомат қилаётган қарийб 18 минг нафар ёш учун муносиб шароит яратиш мақсадида алоҳида Дирекция ташкил этилади.
✅ Йиғилишда Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўлга қўйилган янги иш услуби натижалари ҳам таҳлил қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси профессор-ўқитувчиларининг терговчилар билан ҳамкорлиги ва талабалар учун дуал таълим тизими профилактика ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
▶️Шу билан бирга, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш бўйича Олмазор тажрибасини шакллантириш вазифаси қўйилди.
▶️Энергетика ва коммунал инфратузилманинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштириш ишларини тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
▶️Олмазор мисолида кўриб чиқилган ёндашув ва вазифалар пойтахтнинг барча туманларига бирдек тегишли экани қайд этилди.
📌 Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг белгиланган вазифалар ижроси бўйича ахбороти тингланди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 222 |
| 4 | ❗️Президент Шавкат Мирзиёев "ToshTech" университети талабалари билан учрашди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 231 |
| 5 | ❗️Талабалар шаҳарчасининг вазиятлар маркази Президентимизга тақдимот қилинди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 208 |
| 6 | ❗️Давлатимиз раҳбари Олмазордаги замонавий фармацевтика корхонасига борди
📝 Президент Шавкат Мирзиёев “RomPharm NS” дори воситаларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
✅Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 28 январдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳада ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этишга хизмат қилмоқда.
💚Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фаолият юритаётган “RomPharm NS” дори воситалари ишлаб чиқариш корхонасида бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.
💚Корхонанинг асосий мақсади ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан иборат. Келгусида йиллик қувватни 1 миллиард дона таблетка, 500 миллион дона капсула ва 120 миллион дона сашега етказиш режалаштирилган.
💚Корхона ўзининг тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ва назорат лабораторияси Европа Иттифоқининг GMP стандартлари асосида ташкил этилган Марказий Осиёдаги биринчи мажмуалардан бири ҳисобланади.
✅ Лойиҳанинг умумий қиймати 45 миллион еврони ташкил этади. 1,7 гектар майдонни эгаллаган корхонада 150 та янги иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш жараёнининг 90 фоизи автоматлаштирилган. Замонавий ускуналар Италия, Германия, Австрия, АҚШ, Швейцария ва Болгариядан келтирилган.
💚Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар тўлиқ импорт ўрнини босишга йўналтирилган. Асосий эътибор неврология, кардиология, метаболик жараёнлар ҳамда яллиғланишга қарши йўналишларда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган.
💚Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, замонавий технологияларга асосланган қувватларни кенгайтириш, ички бозорни сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Асосий мақсад импортга боғлиқликни камайтириш ва соҳада янги иш ўринлари яратиш экани қайд этилди.
📌 Шу ернинг ўзида Президентимизга корхона фаолиятининг истиқболдаги режалари хусусида тақдимот қилинди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 226 |
| 7 | ❗️Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 274 |
| 8 | ❗️Ўзбекистон Президенти “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Вьетнамнинг “ROX Group” компанияси асосчиси Ань Туан Чанни қабул қилди.
✅Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
💚“ROX Group” 1996 йилда ташкил этилган Вьетнамдаги етакчи кўп тармоқли инвестиция гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания кўчмас мулк, энергетика, банк иши, меҳмонхона бизнеси ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширади.
💚Ўзбекистондаги устувор йўналишлар сифатида замонавий шаҳар ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергетика, геология, молия ва туризм соҳалари белгиланди.
📌 Учрашув якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни амалга оширишни “йўл харитаси” асосида жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 323 |
| 9 | ❗️Чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди
✅ Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
💚Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва полигонларга юкламани камайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишда замонавий технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни иқтисодий ресурсга айлантириш ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини кенг татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
💚Шу мақсадда 2026-2027 йилларда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Уларнинг умумий қиймати 933 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳалар Хитой компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
💚Тақдимотда чиқиндилардан энергия олиш бўйича Сингапур, Жанубий Корея, Хитой компанияларининг яна 5 та истиқболли инвестиция лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Уларнинг умумий қиймати 625 миллион доллар бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши назарда тутилган.
✅ Ушбу лойиҳалар натижасида йилига 1,9 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 635 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. 500 та янги иш ўрни яратилади, 158 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилиниб, иссиқхона газлари ҳажми 316 минг тоннага камайтирилади.
💚Мутасаддилар полигонлар ва чиқинди ёқиш заводларини ташкил этиш харажатлари, ер майдонларига эҳтиёж, бюджет тушумлари ва экологик самарадорлик бўйича таққослама таҳлилларни тақдим қилди. Хорижий тажриба асосида чиқиндиларни атроф-муҳитга минимал даражада таъсир кўрсатган ҳолда ёқиш ва инвесторлар мажбуриятлари бўйича асосий шартлар кўриб чиқилди.
✅Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни жадаллаштириш, инвесторлар учун зарур инфратузилма ва ташкилий шароитларни яратиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда соҳада малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
📌 Бу борада “Green University”, Самарқанд давлат университети ва Қарши давлат университети билан ҳамкорликда чиқинди ёқиш заводлари учун 1 минг нафар мутахассисдан иборат кадрлар захирасини шакллантириш вазифаси белгиланди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 329 |
| 10 | ❗️Маданий меросни асраб-авайлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш чоралари кўриб чиқилди
📝 Президент Шавкат Мирзиёев маданий меросни асраб-авайлаш, музей ишини ривожлантириш ва Ўзбекистон маданиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича келгуси ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.
✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда тарихий меросни асраб-авайлаш, ёдгорликларни реставрация қилиш, музейларни модернизациялаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор изчил кучаймоқда. Бу ишлар гуманитар сиёсатнинг муҳим йўналиши, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ошириш омилига айланмоқда.
💚ЮНЕСКО йўналишида эришилган натижалар алоҳида қайд этилди. Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Ўзбекистоннинг “Тошкентнинг модернизм меъморчилиги: Марказий Осиё замонавийлиги ва анъаналари” миллий номинацияси Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Ўзбекистон XX аср модернизми меъморий мероси бундай мақомга эга бўлган Марказий Осиё ва МДҲдаги биринчи давлат бўлди. Номинация таркибига Тошкент шаҳридаги 10 та муҳим объект киритилди. Бу сўнгги 25 йилда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига биринчи миллий киритилиши бўлди.
💚Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун “Зомин тоғлари” табиат объекти номинациясини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу ҳудуд Зомин давлат қўриқхонаси ва Зомин миллий табиат боғини қамраб олиб, қимматли арча ўрмонлари ҳамда ноёб ҳайвонлар ва қушлар яшаш маконларига эга ягона тоғ табиий мажмуасини ташкил этади.
💚Тақдимотда Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси котибияти фаолиятини такомиллаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Котибиятнинг ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғи, таълим берувчи шаҳарлар тармоғи, ассоциациялашган мактаблар тармоғи, ЮНЕСКО кафедралари, ассоциациялар ва клублар, шунингдек, глобал геопарклар тармоғида мамлакатимиз иштирокини мувофиқлаштириш функцияларини кенгайтириш таклиф этилмоқда.
✅ Маданий мерос соҳасидаги амалий ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланди, 55 та объектда ишлар якунланди, яна 152 та объектда ишлар давом этмоқда.
💚Ўзбекистонда Heritage Impact Assessment (HIA) – меросга таъсирни баҳолашнинг принципиал янги тизимини жорий этиш Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби ноёб тарихий шаҳарлар ва Тошкентнинг модернизм меъморчилигини жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.
💚Маданий мероснинг ягона рақамли платформасини, объектларнинг рақамли эгизакларини, Heritage Open Data тизимини, шунингдек, маданий мерос бўйича ситуацион марказни ташкил этиш таклиф этилмоқда. Бу марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда мониторинг олиб бориш имконини беради. 2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш режалаштирилган.
✅ Самарқандда "Aga Khan Trust for Culture" жамғармаси билан ҳамкорликда Бибихоним мажмуасини консервация ва реставрация қилиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳа маданий мерос объектларида меъморий консервация, илмий ўрганиш ва реставрация ишларини бошқариш бўйича халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.
💚Якунда 2027-2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Унда маданий меросни рақамлаштириш, моддий ва номоддий меросни асраб-авайлаш, маданий бойликларни репатриация қилиш, табиий меросни муҳофаза қилиш ва реставрацияни ривожлантириш дастурлари назарда тутилган.
📌 Давлатимиз раҳбари тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 299 |
| 11 | ❗️ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
📝 Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди.
✅ Сўнгги йилларда мамлакатимизда электротехника тармоғини ривожлантириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилдаги 4,7 триллион сўмдан 43,1 триллион сўмга етди, экспорт 1 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.
➡️Жорий йилнинг етти ойида тармоқда 30 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 706 миллион долларлик экспорт таъминланди. 148 миллион долларлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Йил якунигача 51 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 1,6 миллиард долларга етказиш, 420 миллион долларлик 67 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси белгиланган.
✅ Тақдимотда 2030 йилгача электротехника ва унга ёндош саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 миллиард долларга, экспортни 5 миллиард долларга етказиш, 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, мисга қўшилган қийматни 35 фоизга олиб чиқиш режалари кўриб чиқилди.
➡️Эндиликда кредитлар бўйича экспорт шартномалари, суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш имконияти яратилади. Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади.
✅ Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро бренд компанияларига солиқ имтиёзлари тақдим қилиниб, инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилди. Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2030 йилгача узайтириш, ёндош маҳаллий саноат корхоналарини ҳам қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.
➡️Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироқ бозорларига комплекс технологик ечимлар экспортини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
✅ Тармоқда инновация ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш учун Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Марказ янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, прототиплар тайёрлаш ва корхоналарга инжиниринг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.
📌 Президентимиз мутасаддиларга электротехника саноатида қўшилган қийматни ошириш, юқори технологик маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига олиб кириш бўйича топшириқлар берди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 319 |
| 12 | ❗️ХИТОЙ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТИ ГЛОБАЛ БОЗОРДА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШИ МУМКИН
📱 Сингапурнинг йирик суверен инвестиция фонди — GIC баҳосига кўра, Хитойда ишлаб чиқилаётган янги сунъий интеллект моделлари АҚШ компаниялари билан рақобатни кучайтириб, AI технологияларини жорий этиш харажатларини глобал миқёсда пасайтириши мумкин.
➡️Рақобат
✅ Сўнгги пайтда DeepSeek ва Moonshot каби Хитой лабораториялари томонидан тақдим этилган катта тил моделлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик тафовут қисқараётганини кўрсатмоқда. Айниқса, очиқ вазнли моделларнинг кенгайиши бозор учун муҳим аҳамиятга эга. Арзон ва очиқ моделлар AI хизматларидан фойдаланиш харажатларини камайтиради, натижада технологияни турли тармоқларда жорий этиш суръати тезлашади.
➡️AI инвестициялари янги босқичга кирмоқда
✅ GIC сўнгги йилларда сунъий интеллектни ўз инвестиция стратегиясининг устувор йўналишларидан бирига айлантирди. 2026 йил февраль ойида фонд Anthropic учун 30 млрд долларлик молиялаштириш раундига бошчилик қилди. Айни вақтда OpenAI ва Anthropic’нинг бозор баҳоси инвесторлар томонидан қарийб 1 трлн долларга яқинлаштирилган. Бироқ арзон Хитой моделларининг пайдо бўлиши юқори баҳоланган Америка AI компанияларининг келгуси даромадлари ва бозор устунлиги бўйича саволларни кучайтирмоқда.
➡️AIни оммавийлаштириш
✅ AI соҳасидаги рақобатнинг кучайиши фақат моделлар сифатига эмас, балки уларнинг иқтисодий самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Моделларни ишлатиш харажатлари пасайса, сунъий интеллект йирик технологик корпорациялар доирасидан чиқиб, банк, саноат, логистика, тиббиёт ва хизматлар соҳасида кенгроқ қўлланилади. Шу маънода Хитой моделлари глобал AI бозорида нархларни пасайтирувчи ва технологияни демократизация қилувчи омил бўлиши мумкин.
➡️Имкониятлар ва инвестицион эҳтиёткорлик
✅ GIC Хитой AI компанияларида юқори ўсиш имкониятини кўрса-да, стартапларга инвестиция масаласида эҳтиёткор ёндашмоқда. Фонд учун асосий мезонлардан бири –компанияларнинг илмий-тадқиқот ва ишланмаларга етарли маблағ сарфлай олиши ҳамда моделларни узоқ муддат ривожлантириш қобилиятидир.
🌐Telegram || 👥Facebook | 378 |
| 13 | ❗️Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади
“Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–314-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди.
📝 Қарорга кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
🔹 аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
📝 Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
✅ Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
🔸 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
🔸 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
🔸 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
🌐Telegram || 👥Facebook | 310 |
| 14 | ❗️АҲОЛИ БАНДЛИГИ ВА ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
📝 Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
✅ Маълумки, 3 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда ҳудудларда ишни ташкил этиш тартиби тубдан ўзгартирилиб, асосий ваколат ва ресурсларни туман даражасига тушириш белгиланганди.
📝 Янги тизимга мувофиқ, ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилиб, бандлик идоралари ва иқтисодий комплекс ташкилотлари одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш масалаларини жойнинг ўзида ҳал қилиши лозим.
✅ Қайд этилганидек, барча ҳудудларда штаблар иш бошлади. Уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун иқтисодий комплексдан ҳар бир вилоятга 2 нафардан, жами 28 нафар масъул раҳбар бириктирилди. Ислоҳотлар штаби, вазирликлар, банклар ва маҳаллий ҳокимликлар янги тизим асосида ишни бошлаган.
📝 Шу билан бирга, айрим раҳбарлар ҳали ҳам ишни кабинетдан туриб ташкил этаётгани, маҳаллага тушиб, ҳар бир оила ва ҳар бир корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганмаётгани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари бундай ёндашув билан натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлади.
✅ Оқолтин туманидаги “Оқолтин мега текстиль” корхонаси мисолида ҳам банклар балансига ўтган тайёр объектларни қисмларга бўлиб сотиш ўрнига уларни қайта ишга тушириш орқали юзлаб одамларни банд қилиш мумкинлиги кўрсатилди.
📝 Умуман, давлат банклари балансида 10 триллион сўмлик 2,5 мингга яқин мол-мулк мавжуд. Уларни самарали ишга солиш орқали 40 мингтагача иш ўрни тикланиши мумкин.
✅ Мутасаддиларга бир ҳафта муддатда қарздорлик ҳисобига банклар балансига ўтган корхоналарни тўлиқ хатловдан ўтказиш, йил якунига қадар уларни яхлит ишлаб чиқариш сифатида сотиш ёки менежер тайинлаб, фаолиятини тиклаш чораларини кўриш топширилди.
📝 Йиғилишда хусусий сектор имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳам эътибор қаратилди. Оқолтин туманида тадбиркор томонидан 880 ўринли хусусий мактаб ташкил этилиб, эҳтиёжманд оилаларнинг 110 нафар фарзанди бепул ўқитилаётгани ижобий мисол сифатида келтирилди.
✅ Ушбу ташаббуснинг муҳим шарти шундаки, бепул таълим олаётган боланинг ота-онаси ишга жойлашиши, фарзандининг мунтазам дарсга қатнашини таъминлаши керак. Натижада ота-она ишли бўлади, фарзанд эса сифатли таълим олади.
📝 Аҳоли бандлигини оширишда сервис соҳасининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида сартарошхона, гўзаллик салони, кичик дўкон, ателье, пойабзал ва маиший техника устахонаси каби одамларга қулай хизмат турларини ташкил этиш мумкин. Бироқ амалда хонадонни нотурар жойга ўтказиш учун ортиқча тартиблар ва рухсатлар талаб этилади.
✅ Шу боис, кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
📝 Аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш, маҳалла ва кўчаларда оммавий юриш, жисмоний машқлар, эрталабки ва кечки бадантарбия машғулотларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
✅ Мактаб, техникум, олийгоҳ ва бошқа ташкилот биноларининг бўш хоналарида, асосий хоналарнинг дарсдан ташқари вақтларида ёшлар, аёллар ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунар ҳамда тилларга ўқитиш муҳитини яратиш вазифаси белгиланди.
📝 Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.
📌 Йиғилишда жойлардаги ислоҳотлар штаби, ҳудудлар раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 477 |
| 15 | ❗️Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киради.
🌐Telegram || 👥Facebook | 312 |
| 16 | ❗️ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ АРХИТЕКТУРАДА ПАРЧАЛАНИШ
📝 Жаҳон молия тизимида сўнгги йилларда кузатилаётган энг муҳим тенденциялардан бири – тўлов инфратузилмасининг миллий ва минтақавий платформалар асосида диверсификацияланишидир. Бу жараён АҚШнинг глобал молиявий тизимдаги анъанавий устунлигига, айниқса Visa ва Mastercard каби компанияларнинг халқаро мавқеига босим ўтказмоқда.
▶️Тўлов инфратузилмаси
✅Бразилиянинг Pix, Ҳиндистоннинг UPI, Россиянинг Mir ва Хитойнинг CIPS каби тизимлари давлатларнинг ташқи молиявий инфратузилмага қарамлигини камайтиришга қаратилган стратегиясини ифодалайди. Россияга нисбатан санкциялар ва халқаро тўлов каналларининг чекланиши кўплаб мамлакатларга муҳим сабоқ берди: тўлов тизимларига кириш ҳуқуқи сиёсий босим воситасига айланиши мумкин. Шу боис молиявий суверенитет энди фақат миллий валюта эмас, балки тўлов каналлари устидан назорат билан ҳам ўлчанмоқда.
▶️Европа мустақил тўлов экотизимини шакллантирмоқда
✅Европада SEPA 41 та мамлакатни қамраб олган. Бундан ташқари, Европа банклари ва финтех компаниялари Wero рақамли ҳамёнини ривожлантирмоқда. Европа Марказий банки 2029 йилгача рақамли еврони жорий этишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади – Европа тўлов муҳитини ташқи провайдерларга стратегик қарамликдан босқичма-босқич чиқариш.
▶️Хитойнинг муқобил молиявий инфратузилмаси кенгаймоқда
✅Хитойнинг CIPS тизими 2026 йил март ойида кунига ўртача 920 млрд юань ёки 134 млрд долларлик операцияларни қайта ишлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоиз ўсиш демакдир. Апрель ойида бир кунлик операциялар ҳажми 1,2 трлн юаньга етиб, янги рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткич Хитойнинг трансчегаравий тўловларда муқобил инфратузилма яратиш салоҳияти ортиб бораётганини кўрсатади.
▶️Visa ва Mastercard учун стратегик босим
✅Миллий тўлов тизимларининг кенгайиши Visa ва Mastercard бизнес моделига узоқ муддатли хавф туғдирмоқда. Уларнинг операцион маржаси ҳозирча 50 фоиздан юқори бўлса-да, Европа каби йирик бозорларда маҳаллий тизимларга имтиёз берилиши даромадлар базасини қисқартириши мумкин. Шу сабаб Visa Европа инфратузилмасига 500 млн евро, Mastercard эса Франциядаги маълумотлар марказларига 250 млн евро инвестиция киритмоқда.
🌐Telegram || 👥Facebook | 304 |
| 17 | ❗️Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
📝 “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида:
🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади;
🔹 Университет томонидан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассислик (йўналиш)лар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилган ҳолда белгиланади;
🔹 Университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши учун юриспруденция соҳасида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш:
✅ бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида “Юриспруденция (“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” ва “Қўриқлаш фаолияти”)” йўналишлари, масофавий таълим шаклида эса “Юриспруденция (“Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”)” йўналиши бўйича;
✅ ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун магистратурада ўқитиш “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича амалга оширилади.
🌐Telegram || 👥Facebook | 306 |
| 18 | ❗️Давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.
🌐Telegram || 👥Facebook | 429 |
| 19 | ❗️Белградда Тошкент кўчаси бўлади
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номини бериш маросими бўлди.
✅ Етакчилар мазкур қарор бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганининг ифодаси эканини таъкидладилар.
✅ Тошкент кўчаси халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 462 |
| 20 | ❗️Президент Шавкат Мирзиёев Сербиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди.
🌐Telegram || 👥Facebook | 375 |
