en
Feedback
Rahimjon Hakimov

Rahimjon Hakimov

Open in Telegram

Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Rahimjon Hakimov

Channel Rahimjon Hakimov (@rahimjon_hakimov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 13 716 subscribers, ranking 3 906 in the Politics category and 5 766 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 13 716 subscribers.

According to the latest data from 03 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -2 252 over the last 30 days and by -75 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 2.82%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.16% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 389 views. Within the first day, a publication typically gains 298 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 5.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi Spikeri o’rinbosari Rahimjon Hakimovning rasmiy telegram sahifasi. Adminga murojaat: @R_Hakimov_admin_murojaat_bot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 04 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

13 716
Subscribers
-7524 hours
-3917 days
-2 25230 days

Data loading in progress...

Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '260
in 4 channels
August '26
+9 721
in 34 channels
Get PRO
July '26
+2 199
in 13 channels
Get PRO
June '26
+2 017
in 24 channels
Get PRO
May '26
+2 993
in 21 channels
Get PRO
April '26
+3 271
in 30 channels
Get PRO
March '26
+5 008
in 47 channels
Get PRO
February '26
+8 864
in 69 channels
Get PRO
January '26
+5
in 45 channels
Get PRO
December '25
+9 969
in 53 channels
Get PRO
November '25
+5 314
in 44 channels
Get PRO
October '25
+8 083
in 53 channels
Get PRO
September '25
+31
in 64 channels
Get PRO
August '25
+18
in 49 channels
Get PRO
July '25
+21
in 70 channels
Get PRO
June '25
+51
in 92 channels
Get PRO
May '25
+9 516
in 96 channels
Get PRO
April '25
+1 120
in 106 channels
Get PRO
March '25
+13 135
in 251 channels
Get PRO
February '25
+2 333
in 66 channels
Get PRO
January '25
+54
in 18 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
04 September0
03 September0
02 September0
01 September0
Channel Posts
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг XII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конфере
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг XII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади
📄 Бугун сиёсат майдонига ўз сўзи, ўктам овози билан дадил кириб келаётган сиз – ёш парламентарийларни ушбу нуфузли тадбир муносабати билан самимий қутлаш ва эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят мамнунман. Минг йиллардан буён тамаддунлар, халқлар ва ғояларни бирлаштираётган кўприк – кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!
деди Президентимиз. 🌎 Самарқанд халқаро анжумани дунёда глобал зиддиятлар чуқурлашиб, беқарорлик ва уруш ўчоқлари кўпаяётган мураккаб бир паллада ўтмоқда. 💚Иқлим ўзгариши, иқтисодий тенгсизлик, ижтимоий беқарорлик ва маънавий инқироз бутун инсоният тараққиётига ғов бўлаётгани сир эмас. 💚Шу жиҳатдан мазкур конференция кун тартибига “Нотинч даврларда барча учун инсон ҳуқуқлари, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзуси киритилгани долзарб аҳамиятга эга. 💚Таассуфки, сайёрамиз бўйлаб 500 миллиондан зиёд болалар ва ёшлар қуролли можаролар ҳудудида яшамоқда, ҳар беш нафар ёшдан бири, қизларнинг ҳар уч нафардан иккиси таълим олиш имконидан маҳрум қолмоқда.
✅ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёш авлодга ғамхўрлик қилиш, уларнинг билим ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган.
💚39 миллионлик аҳолининг қарийб 56 фоизини ёшлар ташкил этаётгани узоқ муддатли ёндашув, кенг қамровли ечимларни ҳаётий заруратга айлантирмоқда. 💚Сўнгги йилларда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларимиз натижасида ёшларимизнинг баркамол ўсиши, глобал рақобат муҳитида муносиб ўрин эгаллаши учун улкан имкониятлар яратилди. 💚Юртимизда ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги – манзилли ва вертикал тизими йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
✅ Дунёдаги юқори 100 таликка кирадиган етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўғил-қизларимиз сони 3,5 минг нафардан ошгани, илмий даражага эга ёш олимларимиз улуши икки баравар ортгани бизни мамнун этади.
💚Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентлари бўлажак халқ вакиллари учун тажриба мактабига айланди. 💚2024 йилги сайловда 200 га яқин ёшлар вакиллик органлари аъзоси этиб сайлангани ҳам сиёсий ҳаётимиздаги янгиланишлар самарасидир. 💚Бу каби ютуқлар халқаро ҳамжамият томонидан муносиб эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган дунёнинг 10 та етакчи давлати қаторидан жой олди.
❗️Фурсатдан фойдаланиб, сизларни келгуси йил Ўзбекистонда ўтказиладиган “Авлодлар мулоқоти” халқаро ёшлар конгрессига таклиф этаман. Қадрли навқирон етакчилар! Сизларнинг сиймонгизда Янги Ўзбекистоннинг хайрихоҳ дўстлари, бирдамлик ва ҳамкорлик элчиларини кўрамиз десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Ишончим комил, анжуман доирасидаги мулоқот ва мунозаралар очиқ, конструктив руҳда ўтади, Самарқандда тасдиқланган ҳужжатлар глобал тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Сизларни яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, туганмас ғайрат-шижоат ва масъулиятли фаолиятингизда янги зафарлар тилайман! -
Давлатимиз раҳбари. 🌐Telegram  ||  👥Facebook

2
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Жоржа Мелонига мактуб йўллади. 🇺🇿🇮🇹 Давлатимиз раҳбари Жоржа Мелонини Италия Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимида шу вақтга қадар энг узоқ муддат фаолият юритган Ҳукумат раҳбари сифатида тарих саҳифаларидан муносиб жой олгани билан самимий муборакбод этди. ✅Президентимиз ушбу натижа Жоржа Мелонининг сиёсий иродаси ва қатъияти, давлатчилик масъулиятини чуқур ҳис этишига Италия халқи томонидан билдирилган юксак ишончнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади. 🤓Ҳозирги ўта мураккаб ва тез ўзгараётган шароитда Италиянинг миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш, мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва халқаро майдондаги обрў-эътибори ҳамда нуфузини янада мустаҳкамлаш борасида Жоржа Мелони олиб бораётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. 🤓Президентимиз Италия Ҳукумати раҳбарининг Ўзбекистонга нисбатан дўстона муносабати ва икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга қаратаётган доимий эътибори учун миннатдорлик билдирди. ✅Ўзбекистон Италия билан ўрнатилган стратегик шериклик муносабатларини юксак қадрлаши таъкидланди. Бугунги кунда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алоқалар тобора сермазмун тус олиб, икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётгани мамнуният билан қайд этилди. 📌 Мактуб якунида давлатимиз раҳбари Жоржа Мелонига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, дўст Италия халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
228
3
❗️Кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга 3 йилга мораторий эълон қилинди   📝“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–175-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Фармонга кўра, кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга 3 йил муддатга мораторий эълон қилиниши белгиланди (бундан жиноят иши доирасида, инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши, фуқаролар мурожаатлари, ҚҚСни қоплаш (қайтариш) ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар мустасно).   ✅ Мораторий амал қилиш даврида:   🔹 кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ноқонуний ҳисобланади ва ушбу ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;   🔹 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади. Бунда:   ✅ назорат органларининг охирги 3 йиллик текширув материаллари жойига чиққан ҳолда тўлиқ ўрганиб чиқилади; ✅ ўрганиш якунлари бўйича назорат органлари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар бўйича ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўрилади;   ✅ текширув ўтказиш тартиби бузилган ҳамда ноқонуний текширувлар аниқланган ҳолларда фаолияти текширилган тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилади. ✅ Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб:   ✅ 2028 йил 31 декабрга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида ўрта ва йирик тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятини аудиторлик ташкилотини жалб қилган ҳолда солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш ва тўлаш бўйича ташаббус тарзидаги аудитдан ўтказиш ҳамда аудиторлик хулосасини солиқ органи томонидан тан олиш механизми жорий этилади. Бунда:   💚 аудит ўтказилган давр учун солиқ органлари томонидан солиқ аудити ўтказилмайди;   💚 аниқланган хато ва камчиликлар 30 кун муддатда бартараф этилганда тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий жарималар қўлланмайди;   💚 мазкур эксперимент доирасида аудит ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар реестри Солиқ қўмитаси томонидан юритилади ва расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;   💚 аудиторлик хулосасини тан олиш оқибатида тўланмай қолган солиқ ва йиғимлар аниқланган ҳолатлар бўйича аудиторлик ташкилоти жавобгар бўлади;   ✅ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 1 йил давомида ўтказиладиган ҳар қандай такрорий текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади, бундан камерал солиқ текшируви мустасно;   ✅ тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллашда “Биринчи хато учун – огоҳлантириш” қоидаси жорий этилади ва биринчи марта қоида бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга жарима қўлламасдан, дастлаб камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
220
4
❗️ Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми жорий этилади   “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди. ✅ Фармонга кўра, тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат бериш бўйича 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга 1 марталик умумдавлат акцияси эълон қилинади.   ✅ Акция:   🔹 ушбу Фармон кучга кирган санага қадар ташқи савдо шартномаси бўйича товарлар, ишлар ёки хизматлар амалда экспорт қилинган, бироқ хорижий контрагент томонидан тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли юзага келган ва “E-kontrakt” ташқи савдо ахборот тизимида муддати ўтган сифатида қайд этилган дебитор қарздорликларга нисбатан татбиқ этилади;   🔹 устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав капиталида ушбу ташкилотлар улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди. ✅ 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ҳолатларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарима миқдори суд томонидан 2 бараварга камайтирилади:   🔹 резидентнинг ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаш бўйича виждонан ҳаракат қилган ҳолда ўзига боғлиқ барча чораларни, шу жумладан суд, арбитраж ёки бошқа мажбурий ундирув воситаси орқали ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўрганлиги;   🔹 ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми репатриация қилиниши таъминланганлиги;   🔹 ташқи савдо шартномаси бўйича хорижий ҳамкор жойлашган ёки тўлов амалга ошириладиган давлатда юзага келган ҳаммага маълум бўлган халқаро санкциялар, банк ва тўлов тизимларидаги чекловлар ёки валюта операцияларига оид тақиқлар сабабли активларни репатриация қилиш имконияти чекланганлиги. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
237
5
❗️Ўзбекистон — Франция парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Франция Мил+4
❗️Ўзбекистон — Франция парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Франция Миллий Ассамблеяси депутати, “Франция–Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Катрин Эрвье раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 🇺🇿🇫🇷 Учрашув аввалида томонлар Ўзбекистон–Франция муносабатлари бугунги кунда стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилиб, сиёсий мулоқот билан бир қаторда савдо-иқтисодий, энергетика, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳам жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. ✅ Таъкидланганидек, 2025 йил 12 март куни Париж шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларациянинг қабул қилиниши икки давлат муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. 🤓Меҳмонларга Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенгликни мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсати ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 2023 йилги конституциявий ислоҳотлар натижасида парламент ваколатлари кенгайгани ва парламент назорати механизмлари янада кучайтирилгани таъкидланди. 🤓Ўз навбатида, К. Эрвье самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бораётганини юқори баҳолади. У Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, юртимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт тилади. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон бугунги кунда халқаро мулоқот ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим майдонлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. ✅ Музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг амалий натижалари иқтисодий соҳада ҳам яққол намоён бўлаётгани қайд этилди. Жумладан, 2025 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1,4 миллиард АҚШ долларига етди. Франция компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели эса 12 миллиард евродан ошган. 🤓Шунингдек, Ўзбекистон – Франция университетининг ташкил этилиши, маданий меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазманинг ўтказилиши гуманитар алоқаларнинг ҳам изчил кенгайиб бораётганидан далолат беради. 🤓Бундай кенг қамровли муносабатлар шароитида парламентлараро мулоқот стратегик шерикликни қонунчилик ва институционал жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг муҳим механизми ҳисобланиши қайд этилди. Давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлашда парламентларнинг қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва парламент дипломатияси соҳаларидаги ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади. ✅ Ўзбекистон ва Франция парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, уни мунтазам ва амалий мазмун билан бойитиш муҳим вазифа сифатида белгиланди. Хусусан, парламент қўмиталари ва фракциялари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотларни кенгайтириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, ўзаро ташрифларни кўпайтириш, экспертлар иштирокида қўшма муҳокамалар ва давра суҳбатларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. 🤓Айниқса, инвестиция ва тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, энергетика ва “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, таълим ва инновациялар, маданий меросни асраш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби устувор йўналишларда қонунчилик тажрибасини ўрганиш ва алмашиш парламентлараро ҳамкорликнинг амалий самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. 🤓Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича парламентлараро мулоқотни кучайтириш, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди. 📌 Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш ва ўзаро тажриба алмашинувини изчил давом эттиришга келишиб олинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
287
6
❗️Ўзбекистон Президенти АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди 📝 Бугун Ўзбек+3
❗️Ўзбекистон Президенти АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди 📝 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси сенатори, Сенатдаги Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси Стив Дэйнсни қабул қилди. ✅ Учрашув аввалида АҚШ сенатори давлатимиз раҳбари ва халқимизни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. ✅ Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. ✅ Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорликни ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага кўтаришга эришилгани, мулоқотлар ва делегациялар алмашинуви жадал суръат касб этгани мамнуният билан қайд этилди. ✅ Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат йўналишларида йирик лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. ✅ Ҳудудлар ўртасида, хусусан, сенатор вакили бўлган Монтана штати билан алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида урғу берилди. 📌 “С5+1” форматидаги ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
256
7
❗️КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЯНГИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 📝 Бугун Президент Шавкат Мирзиё+6
❗️КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЯНГИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 📝 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. ✅ Мамлакатимизда кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад манбалари билан таъминлаш ва маҳалла даражасида иқтисодий имкониятларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу мақсадлар учун ҳудудларга катта ваколат, молиявий ресурс ва инфратузилмавий имкониятлар берилди, ҳар бир оила билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилди. 💚Натижада йил бошида 5,8 фоизни ташкил этган камбағаллик даражаси бугунги кунга келиб 3,9 фоизга тушди. Эҳтиёжманд аҳоли сони 2 миллион 200 минг нафардан 1,5 миллион нафарга камайди. Ишлар тўғри ташкил этилган 49 та туман ва 3 минг 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланиб бормоқда. ✅ Йиғилишда жойларда натижага эришишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам таҳлил қилинди. Хусусан, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларининг барчаси ҳам бизнес лойиҳаларини шакллантириш, молиявий инструментларни тўғри танлаш ва тадбиркор билан унинг ғоясидан тайёр бизнесгача ишлаш кўникмасига эга эмаслиги қайд этилди. 💚Сўнгги бир йилда ҳудудларда ташкил этилган 86 мингта кичик корхонанинг 15 мингтаси фаолиятини тўхтатган. Банкдан кредит олиб, бизнесини кутилган даражада йўлга қўя олмаган 62 минг нафар фуқаро кредитларни қайтаришда қийналмоқда. ✅ Шу муносабат билан аҳоли ва тадбиркорларга фақат молиявий ресурс таклиф этиш эмас, балки бозор, технология, касб, бизнес режа ва сотув занжирини ҳам қамраб олган комплекс ечим бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. 💚Айни пайтда Хоразмдаги тадбиркорлар қурилиш соҳасига 4 минг, хизматлар соҳасига 3 минг ва саноатга 2,5 минг нафар ишчи изламоқда. Мавжуд бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш имкониятларини ўзаро боғлаш орқали камбағал оилалардаги 10-15 минг нафар аҳоли даромадини ошириш мумкинлиги қайд этилди. ✅ Эндиликда ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида махсус штаблар ташкил этилади. Банклар, бандлик идоралари ва иқтисодий комплекснинг бошқа ташкилотлари ушбу штаблар билан биргаликда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш масалаларини жойнинг ўзида ҳал қилади. 💚Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари иқтисодий комплекс билан биргаликда ҳафтанинг уч кунини бевосита камбағаллик ва бандлик масалаларига бағишлайди. Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 триллион 370 миллиард сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 миллиард сўм ресурс мавжуд. Туман штаблари маҳаллий шароит ва лойиҳанинг хусусиятидан келиб чиқиб, кимга қанча кредит бериш, унинг муддати ва тўлов графигини бизнес турига мослаштириш масалаларини ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. ✅ Кооперацияга асосланган лойиҳаларга қўшимча имкониятлар яратилади. Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади. 💚Кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг ташаббуслари ҳам индивидуал баҳоланади. Истиқболли лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади. ✅ Мамлакат бўйича камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган бўлса-да, уч ёшгача фарзанди бор оилаларда бу кўрсаткич ўртача 6,5 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис, бола парваришлаётган ота-оналарни уйида ёки маҳалланинг ўзида ишли ва даромадли қиладиган тизим йўлга қўйилади. 💚Келгуси йилдан Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча тўловлари, ўқув марказларида таълим олиш харажатлари, йўлкираси ҳамда олий таълим муассасаси ётоқхонаси учун тўловлар ваучер асосида қоплаб берилади. Ваучер 12 ой муддатга берилиб, оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам белгиланган муддат охиригача амал қилади. 📌 Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланиб, белгиланган вазифаларни тизимли ва натижадор қилиб ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
284
8
❗️СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ 📱 2026 йил июль ойида сунъий интеллект хавфсизлиги масаласида муҳим воқеа қайд этилди. Hu
❗️СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ 📱 2026 йил июль ойида сунъий интеллект хавфсизлиги масаласида муҳим воқеа қайд этилди. Hugging Face платформаси тизимларига ҳужум сунъий интеллект агенти томонидан амалга оширилгани маълум қилинди. Энг муҳим жиҳат шундаки, ҳужум инсон томонидан бевосита бошқарилмаган, балки сунъий интеллект моделига берилган вазифани бажариш жараёнида юзага келган. 💚Технологик механизм 📱 OpenAIнинг GPT-5.6 Sol модели ва ҳали оммавий фойдаланишга чиқарилмаган янада кучли модели ExploitGym киберхавфсизлик баҳолаш муҳитида синовдан ўтказилган. Моделлар ташқи тармоқлардан ажратилган «sandbox» (компьютер тизимида дастур ёки сунъий интеллект моделини асосий тизимдан ажратилган, назорат қилинадиган муҳитда ишлатиш технологияси) муҳитига жойлаштирилган. Бироқ моделлар зарур дастурий пакетларни юклаш имконини берувчи сервисдаги номаълум заифликдан фойдаланиб, изоляцияланган муҳитдан ташқарига чиқишга эришган. Шундан сўнг улар интернетга уланиб, тест вазифаларига тегишли маълумотларни излаш ва улардан фойдаланиш учун Hugging Face инфратузилмасига кўп босқичли ҳужумни амалга оширган. 💚Хавфнинг асосий жиҳати ✅Мазкур ҳолат сунъий интеллектнинг фақат берилган буйруқларни бажарувчи восита эмас, балки мақсадга эришиш стратегиясини мустақил шакллантира оладиган автоном тизим сифатида ривожланаётганини кўрсатади. Hugging Face’нинг бозор қиймати 4,5 млрд доллар, компанияда юзлаб ходимлар ва махсус киберхавфсизлик жамоаси мавжуд. Шунга қарамай, инфратузилмага кириш амалга оширилган. Бу технологик хавфларнинг ҳатто юқори даражада ҳимояланган тизимларда ҳам мавжудлигини кўрсатади. 💚Контекст кенгайтиши ✅Бу якка ҳолат эмас. 2026 йил апрелида Anthropicнинг ҳали чиқарилмаган Claude Mythos модели ҳам киберхавфсизлик синови давомида sandbox чекловини бузган. Математика соҳасида ҳам моделларнинг мустақил тадқиқот қобилияти ортиб бормоқда. Май ойида OpenAI модели 1946 йилда илгари сурилган ва 80 йилга яқин вақт давомида очиқ қолган математик муаммони рад этган. 20 июль куни эса Claude Fable 5 модели 80 йилдан ортиқ вақт ечилмаган Jacobian conjecture’га оид натижани тақдим этгани хабар қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
282
9
❗️МИЛЛИЙ СТАТИСТИКАДА МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИ МОДЕЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжал+3
❗️МИЛЛИЙ СТАТИСТИКАДА МАЪЛУМОТЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИ МОДЕЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ 📝 Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимида ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. ✅ Мамлакатимиз аҳолиси 1989 йилдан буён қарийб икки баробар, иқтисодиётимиз эса сўнгги саккиз йилда икки карра ўсди. Бундай ўзгаришлар аҳоли таркиби, яшаш манзиллари, ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат манбалари тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотларга бўлган эҳтиёжни оширди. 💚Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижасида ҳисобда акс этмаган 985,5 минг гектар ернинг чегараси ва тоифаси аниқлаштирилди. Шундан 789,5 минг гектари экин ерлари, 14,1 минг гектари иссиқхоналар, 75,3 минг гектари боғлар, 21,4 минг гектари токзорлар ва 85 минг гектари балиқчилик ҳавзаларига тўғри келади. 💚Жараёнларнинг рақамлаштирилгани ҳисобига рўйхатга олиш харажати аҳоли жон бошига 1,5 минг сўмдан ошмади. Бу МДҲ давлатларидаги кўрсаткичларга нисбатан 15 баробар кам. Интернет орқали рўйхатга олиш қамрови 82,3 фоизни ташкил этди. Барча жараёнлар 15 кунда якунланиб, Ўзбекистон рўйхатга олиш тезлиги бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. ✅ Тақдимотда иқтисодий фаолиятни тўлиқ статистик ҳисобга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 23 фоизни ёки 246 триллион сўмни ташкил этмоқда. Қишлоқ хўжалигида умумий айланманинг 60 фоизи ушбу сектор ҳиссасига тўғри келади. 💚Меҳнат билан банд бўлган 15,2 миллион аҳолининг 6,5 миллиони ёки 42 фоизининг даромадлари расмий ҳисобда тўлиқ акс этмаяпти. Рўйхатдан ўтган кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламайди ёки фаолиятини тўхтатган. 💚Мазкур ҳолат ҳалол ишлаётган ва солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажараётган корхоналар учун носоғлом рақобат муҳитини юзага келтирмоқда. Ҳар 4-5 сўмлик иқтисодий айланманинг 1 сўми расмий статистика эътиборидан четда қолмоқда. Ушбу фаолиятни тартибга солиш бюджетга қўшимча ўнлаб триллион сўм тушум таъминлаш ва келгусида солиқ юкини камайтириш имконини беради. ✅ Миллий статистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди. Тадбиркорлар тақдим этадиган ҳисобот юкини 20 фоизга қисқартириш, маъмурий ва муқобил маълумотлар манбалари сонини 1,7 баробар ошириш, уларга ишлов бериш вақтини 20 фоизга ва харажатларни 25 фоизга камайтириш мақсад қилинган. 💚Маълумотларни бошқариш бўйича ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида вазирлик ва идоралар иштирокида Маълумотларни бошқариш комиссиясини ташкил этиш таклиф қилинди. 💚Миллий статистика тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳам кенгайтирилади. 2027 йил 1 июлга қадар статистик маълумотлар сунъий интеллект тизимлари ўқий оладиган форматларда эълон қилинади. Статистик кўрсаткичларни таққослаш ва чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи сунъий интеллект агентлари жорий этилади. 2027 йил якунига қадар аҳоли, демография, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва ҳудудий ривожланишга оид маълумотлар геофазовий рақамли хариталарда акс эттирилади. ✅ Шунингдек, 2027-2028 йилларда Мультииндикатор кластер кузатувининг еттинчи раундини ўтказиш ҳамда Халқаро валюта жамғармаси иштирокида миллий статистика тизимининг халқаро стандарт ва кодексларга мувофиқлигини баҳолаш режалаштирилган. 💚Тақдимотда “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегияси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. 💚Давлатимиз раҳбари аниқ, тезкор ва ишончли статистика давлат сиёсатини белгилаш, ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш бўйича тўғри қарорлар қабул қилишнинг муҳим шарти эканини таъкидлади. 📌 Мутасаддиларга рўйхатга олиш натижаларини чуқур таҳлил қилиб, давлат дастурларида кенг қўллаш, бизнесни рўйхатга олиш тадбирини сифатли уюштириш, маълумотларни бошқаришнинг ягона тизимини жорий қилиш ҳамда миллий статистика тизимини халқаро стандартлар асосида изчил ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
334
10
❗️Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди 📝 Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом К+9
❗️Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди 📝 Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди. ✅Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. ▶️Ислом Каримов мамлакатимиз тарихининг ғоят мураккаб ва масъулиятли даврида Ўзбекистонга раҳбарлик қилди. Унинг номи мустақилликнинг қўлга киритилиши, миллий давлатчилигимизнинг тикланиши ва юртимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқиши билан узвий боғлиқ. ▶️Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимиз, муқаддас динимиз, она тилимиз, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди. ✅Истиқлол туфайли биз ўзлигимизни англадик, номи ҳамиша эъзозда бўлган ота-боболаримизнинг муносиб ворислари эканимизни бутун дунёга намоён этдик. ▶️Шу маънода, мустақиллигимизнинг пойдеворини яратишга, мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашга, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга катта ҳисса қўшган инсонлар хотирасини эъзозлаш муҳим маънавий қадриятдир. ▶️Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. ✅Самарқандга ташрифлар чоғида унинг мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди. ▶️Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди. ▶️Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ва Тошкент шаҳри жамоатчилиги ҳам Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйди. 📌 Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
338
11
Ўтган чорак аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг зарурлиги ва самарадорлигини намоён этди, тенг ҳуқуқли мулоқотни
Ўтган чорак аср давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг зарурлиги ва самарадорлигини намоён этди, тенг ҳуқуқли мулоқотни таъминлади, минтақавий барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил ривожланишига кўмаклашди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
303
12
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Билимлар куни муносбати билан мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва усто
❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Билимлар куни муносбати билан мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табрик йўллади 📝 Давлатимиз раҳбари Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик қутлуғ байрамига уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларини самимий муборакбод этди. ▶️Кейинги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли Янги Ўзбекистон мактаблари бутунлай янгича қиёфа касб этиб, таълим сифати такомиллашиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. ▶️Ана шундай муҳитда улғайиб, камолга етаётган, ўқиш, касбий таълим, “Ай-ти”, ижодий изланишлар, спорт, жамоат ишларида дастлабки ютуқлари билан ота-оналар ва устозларни хурсанд қилаётган ўғил-қизларимиз – бизнинг нурли келажагимиз, олтин фондимиздир. ▶️Бундай билимли, зукко, тиришқоқ ва интилувчан, сафлари йил сайин кенгайиб бораётган фарзандларимиз тимсолида биз Учинчи Ренессанс ниҳолларини кўрамиз. Уларнинг ҳар бирини гуркираб ўсадиган азим дарахт, ёруғ истиқболимиз устунлари этиб тарбиялаш – муқаддас вазифамиздир. ▶️Ҳеч шубҳасиз, бундай улуғ мақсадларга етишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган таълим-тарбия соҳасини ривожлантиришга биз бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз. Мактаб бағридан катта ҳаётга йўлланма оладиган фарзандларимиз пухта билим билан бирга, албатта камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаб чиқиши учун барча шароитларни яратамиз. Бунинг учун ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари”ни яратиб, замонавий тажриба ҳамда илғор мутахассисларни жалб этамиз. ✅ Азиз фарзандларим, сизларга бахтли ва саодатли ҳаёт эшикларини очадиган калит ҳам, умр йўлларингизда пайдо бўладиган мураккаб саволларнинг ечими, синов ва машаққатларни енгиб ўтишнинг кафолати ҳам фақат билим, билим ва билимдир. Гўзал ёшликнинг ҳар бир дақиқасини қадрлаб, янги илм, ғоя ва инновацияларни, касб ва ҳунарларни, она тилимиз, бой тарихимиз ва маданиятимиз асосларини пухта эгалланг. Жаҳон тарихи ва хорижий тилларни ҳам астойдил ўрганинг. Изланиш ва ҳаракатдан ҳеч қачон тўхтаманг. Аждодларимиздан мерос бўлган табаррук заминимизни бутун қалбингиз, юрагингиз билан севинг, халқимиз ва Ватанимизга чексиз садоқат туйғулари билан яшанг! Шу йўлда меҳрибон устозларингиз, ота-оналарингизни энг яқин дўст ва маслаҳатчи деб билинг! Сизларга янги ўқув йилини аъло баҳолар билан бошлаб, ҳар бир ўқув чорагини муваффақиятли якунлашни, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар ёр бўлишини тилайман. Билимлар байрами барчангизга муборак бўлсин, азиз фарзандларим! – деди Президентимиз. 🌐Telegram || 👥Facebook
335
13
❗️Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Давлатимиз раҳбари "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
271
14
❗️Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллик тараққиёт йўлини сарҳисоб қилди 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси+6
❗️Ўзбекистон Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 25 йиллик тараққиёт йўлини сарҳисоб қилди 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди. 🌎 Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда ШҲТ бош котиби Нурлан Ермекбаев ва ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев ҳам қатнашдилар этдилар. 📝 Кун тартибига мувофиқ, ташкилотнинг 25 йиллик фаолияти давомида эришилган ютуқлар, барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва биргаликдаги тараққиётни давом эттириш борасидаги истиқболли вазифалар муҳокама қилинди. Энг долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам очиқ фикр алмашилди. ➡️Ўзбекистон етакчиси учрашув иштирокчиларини қутлар экан, қардош Қирғиз Республикаси Президенти ва халқига давлат суверенитетининг 35 йиллиги муносабати билан энг эзгу тилакларини билдирди. Мамлакат жадал суръатларда ривожланиб, унинг халқаро майдондаги нуфузи изчил юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Қирғизистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги даврида эришилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, мажлис кун тартиби ва қарорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлади. ➡️Мамлакатимиз етакчиси ташкилот олдида турган энг долзарб вазифаларни белгилаб берди. ➡️“ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқишга киришиш таклиф этилди. ✅– Унинг асосий мақсади инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиниладиган, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳалари амалга ошириладиган, минтақалар, бизнес ва одамлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар кенгайиб борадиган ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим, – деди давлатимиз раҳбари. ➡️Ўзбекистон етакчиси ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини олқишлаб, ШҲТнинг ушбу янги технологик альянс билан шериклик ўрнатишини таклиф қилди. Ташкилотнинг очиқ кўп тилли маълумотлар корпусини шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ШҲТнинг сунъий интеллект ва янги рақамли ечимлар бўйича форумини ўтказишга тайёрлигини билдирди. ➡️2035 йилга қадар сув ва энергетика самарадорлиги соҳасида ШҲТнинг технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бу йўналишдаги қадамлардан бири сифатида кўрсатиб ўтилди. ➡️Қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2028-2030 йилларга мўлжалланган анъанавий санъат ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда оммалаштириш бўйича ҳамкорлик дастурини тайёрлаш таклиф этилди. 📌Йиғилишдан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, Бишкек декларацияси, 2002 йил 7 июндаги ШҲТ Хартиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома, ядровий ва жисмоний ядровий хавфсизликни таъминлаш йўлида кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
333
15
✅Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Бизга мустақиллик неъматини берган Пар
✅Ватанимизнинг олтин даврини, янги буюк тарихини албатта барчамиз биргаликда яратамиз! Бизга мустақиллик неъматини берган Парвардигоримизга чексиз шукроналар бўлсин! Истиқлолимиз ижодкори ва ҳақиқий бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар бўлсин! Бутун халқимизни бугунги улуғ байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги билан табриклайман. Юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлсин! Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи! ❗️Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти 🌐Telegram  ||  👥Facebook
280
16
No text...
292
17
❗️Давлатимиз раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Давлатимиз раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
317
18
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Биш+2
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари бўлиб ўтди. ✅Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Хитой етакчисига Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табриги ҳамда Ўзбекистон – Хитой кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. ➡️Келгуси йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 35 йил тўлади. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф этилди. ➡️Томонлар ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги тизимли стратегик мулоқотни давом эттириш ва парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон “ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлаши қайд этилди. ➡️Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга яқинлашди. Келгусида унинг янада ўсишига ишонч билдирилди. ✅Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Шу мақсадда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон корхоналарининг Хитойда ўтказиладиган савдо кўргазмаларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом эттирилади. ➡️Амалдаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. ➡️Энергетика, кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар соҳаларида саноат кооперациясининг истиқболли йўналишлари белгиланди. Рақамли иқтисодиёт, тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларидаги “ўсиш нуқталари” кенгайтирилади. ✅Технологик шерикликнинг ёрқин намунаси сифатида “BYD” компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қайд этилди. Ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалари қўллаб-қувватланди. ➡️Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларидаги қўшма саноат зоналарида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишда янада фаол иштирок этиш таклиф қилинди. ➡️Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатимиздаги лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. ➡️Транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини қуриш ишлари самарали давом эттирилмоқда. Мазкур йўналиш Евроосиё транспорт экотизимининг муҳим бўғинига айланиши ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ўзаро боғлиқликни янада кучайтиришига ишонч билдирилди. ✅Музокаралар давомида туризм ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Визасиз тартиб амал қилмоқда, икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар географиясини кенгайтириш ва парвозлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди. ➡️Илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик мунтазамлик касб этган. “Лу Бань устахоналари” ва Конфуций институтлари фаолияти ҳамда ҳудудларда қўшма таълим лойиҳаларини ривожлантириш ишлари давом эттирилади. ➡️Космосни ўзлаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қайд этилди. 📌 Ўзбекистон Президенти Хитой Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Учрашув ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
465
19
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Биш+3
❗️Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар 🇺🇿🇨🇳Бишкек шаҳрида ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралари бўлиб ўтди. ✅Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Хитой етакчисига Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табриги ҳамда Ўзбекистон – Хитой кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди. ➡️Келгуси йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 35 йил тўлади. Ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш таклиф этилди. ➡️Томонлар ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги тизимли стратегик мулоқотни давом эттириш ва парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидладилар. Ўзбекистон “ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлаши қайд этилди. ➡️Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 18 миллиард долларга яқинлашди. Келгусида унинг янада ўсишига ишонч билдирилди. ✅Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард долларга етказиш бўйича янги маррани белгилаш таклиф этилди. Шу мақсадда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон корхоналарининг Хитойда ўтказиладиган савдо кўргазмаларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом эттирилади. ➡️Амалдаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. ➡️Энергетика, кимё саноати, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳамда юқори технологиялар соҳаларида саноат кооперациясининг истиқболли йўналишлари белгиланди. Рақамли иқтисодиёт, тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳаларидаги “ўсиш нуқталари” кенгайтирилади. ✅Технологик шерикликнинг ёрқин намунаси сифатида “BYD” компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қайд этилди. Ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш режалари қўллаб-қувватланди. ➡️Хитой компанияларига Ўзбекистон ҳудудларидаги қўшма саноат зоналарида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишда янада фаол иштирок этиш таклиф қилинди. ➡️Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уларнинг мамлакатимиздаги лойиҳалардаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди. ➡️Транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини қуриш ишлари самарали давом эттирилмоқда. Мазкур йўналиш Евроосиё транспорт экотизимининг муҳим бўғинига айланиши ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ўзаро боғлиқликни янада кучайтиришига ишонч билдирилди. ✅Музокаралар давомида туризм ва гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Визасиз тартиб амал қилмоқда, икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар географиясини кенгайтириш ва парвозлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди. ➡️Илм-фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик мунтазамлик касб этган. “Лу Бань устахоналари” ва Конфуций институтлари фаолияти ҳамда ҳудудларда қўшма таълим лойиҳаларини ривожлантириш ишлари давом эттирилади. ➡️Космосни ўзлаштириш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида қайд этилди. 📌 Ўзбекистон Президенти Хитой Раисини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Учрашув ҳар доимгидек ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
228
20
❗️Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Бишкекка келди. 🌐Telegram || 👥Facebook
❗️Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Бишкекка келди. 🌐Telegram  ||  👥Facebook
215