💥Аёл кўз ёшларга ишонмайди
(Якуний Кисми)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Розия уз иш ўрнида, вокзал маълумотлар хонасининг каталакдек, ёп-ёруғ хонасида маъюс ва паришон ўтираркан, худди шу воқеаларни изтироб билан эслади.
– Қарғишим тутди сени, Ғани, – дея пичирлади у ўз-ўзига. – Ит эдинг, ит ўлимини топдинг.
Шу чоғ вокзал ичкарисига кирган икки нафар милиция ходими теваракни синчиклаб кўздан кечиришди, сўнг маълумотлар хонаси томон юришди.
– Кечирасиз, синглим, – деди улардан бири туйнукдан мўралаб. – Мабодо, мана бу нусхага кўзингиз тушмадими?
Милиция ходими Розияга кичик бир суратни узатди. Розия суратдаги Латифни дарров таниди. Ўтган тундаги унинг кулимсираб турган чеҳраси лоп этиб кўз ўнгида жонланди. Бироқ аёл эҳтиёт йўлини тутди.
– Билмадим, – деди елка учириб. – Бу ердан қанча одам ўтиб-қайтади, ҳаммасини эслаб қолиш қийин.
– Мабодо кўзингиз тушса дарҳол бизга хабар қилинг.
– Намунча, жуда зарурми?
Икки милиционер ўзаро кўз уриштириб олишди.
– Ҳа, зарур, жуда зарур, – деди ўша сурат узатгани. – У хавфли жиноятчи. Балки сиз ҳам эшитгандирсиз, учинчи микрорайонда қотиллик содир бўлган. Бир киши хотинини жазмани билан тутиб олган. Сўнг хотинини пичоқлаб, жазман эркакни балкондан улоқтириб юборган, ўзи эса қочиб кетган. Ўша қотил суратдаги мана шу нусха. Латиф Мирзаев.
– У узоқни кўзлаб йўлга чиққан бўлиши мумкин, – дея гапга аралашди иккинчи милиция ходими, – шунинг учун сизга тайинлаяпмиз, синглим. Бунақа одамлар довдираб, гангиб тез кўзга ташланади. Сиздан илтимос, теваракка озгина эътиборли бўлиб турсангиз.
– Яхши. Албатта, эътиборли бўламан, – деди Розия суратни қайтиб узатаркан. – Мабодо кўзим тушса вокзал милицияхонасига хабар бераман.
Милиция ходими кулди.
– Нега суратни қайтиб беряпсиз. Усиз қандай танийсиз. Бу сурат сизга, бизга ўзимизники етарли.
Посбонлар кетишди. Розия Латифнинг суратига яна ўғринча кўз ташлади. Ўтган тунда туйнук олдида ўралашиб турган Латиф, унинг кулишлари, қилиқлари яна бир-бир хаёлидан ўтди.
– Демак, Ғани шунинг хотини билан юраркан-да… – дея ўз-ўзига пичирлади аёл. – Латифнинг сафарга чиққанини эшитиб дарров етиб борган. Сўнг Латиф ака поездга улгурмай қайтиб боргану…
Розия гўё чинқириб юборишдан қўрққандай кафти билан оғзини беркитди. Кўзлари катта-катта очилди.
Айни пайтда аёл Наби, Рустам деган қиморбозлар “мумиё” топиш илинжида унинг ҳовлисига девор ошиб киришганини, бироқ орган ходимлари томонидан қўйилган пистирмага дуч келиб, қўлга тушишганини билмасди.
* * *
Латиф тункезар арвоҳлардек изғиб-изғиб шаҳар жанубидаги истироҳат боғларидан бирининг ҳудудига кириб қолди. У тунаш илинжида қулайроқ жой ахтариб юрарди. Назарида, ҳануз дов-дарахтдан иборат бу маскан унинг учун бошпана бўладигандек туюлди.
Баланд-баланд дарахтлар гўё йигитнинг аҳволига ачингандай шамолда енгил чайқалиб, шитирлаган-шивирлаган товуш чиқаради. Қайлардадир тун ҳашаротлари чириллайди.
Латиф қуюққина буталар панасини кўзлаб ўша томонга юрди. Лекин етган жойда илкис тўхтади. Чунки буталар тагига ястанган аллақандай йигит ва қиз бир-бирини ялаб-юлқашарди. Латиф қаён юрарини билмай, бир зум уларга анграйиб қолди.
– Ўв, брат, – дея туйқус ўшқирди бута тагидан йигит, – намунча бақрайиб қолдингиз, гап борми?
Қўрқиб кетган Латиф ғудранганча у ердан узоқлашди.
Қиз ҳиринглаб кулди.
Қочоқ эр яна анча пайт боғ аро ивирсиб юргач, қулайгина ёғоч ўриндиқ топди. Аввал бироз ўтириб, теваракни томоша қилди. Сўнг оёқларини йиғиштириб ўриндиқ устига ётди. Шу чоғ қай гўрдандир қари дайди ҳассасини дўқиллатиб келиб қолди.
– Эй, бола, – деди у хирилдоқ товушда, – бу жой банд. Қани, бўшат.
Латиф шоша-пиша ўриндиқдан турди. Ихраб-ихраб жойига чўзилаётган дайдини анқайганча кузатди.
– Янгимисан дейман, а, болам? – деди қари дайди минғирлаб. – Бу атрофда ҳамма жойлар банд, овора бўлиб юрмагин. Сен яхшиси вокзалга бор. Ҳали уст-бошинг тузуккина экан, мелиса шубҳа қилмайди, йўловчи бўлса керак деб ўйлайди. У ерда маза қилиб ётасан.
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, ота, – деб пўнғиллади Латиф.
Аммо қари дайди ҳеч қандай жавоб бермади. Зум ўтмай унинг баралла хурраги теваракни тутди.
* * *
Вокзал маълумот бериш