ar
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 41 584 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 476 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 874 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 41 584 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 04 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -5 389، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -407، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.84‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 13.28‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 7 899 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 570 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 167.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 05 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

41 584
المشتركون
-40724 ساعات
-2 2017 أيام
-5 38930 أيام
أرشيف المشاركات
#Шубҳа 7-қисм "Хола, акамни биринчи ким топган?",-деганимда, "Хотини",-деди. Унга қовоғимни уйиб қарадим. “Ким у қиз? Акам билан қаерда танишган?”,-деб сўрадим. “Нигора, холамизни невараси бўлади. Миршод бир келганида, булар бошқа қариндошнинг тўйида хизмат баҳона гаплашиб қолишган. Севганмиш бир-бирини”,-деди холам. “Севган бўлса, ҳозир қани? Мени келишимни эшитмадими? Эрини ёлғиз синглиси бўлсам?”,-деб аламзадалик билан сўрадим. “Билмадим қизим, мазаси йўқ эмиш”,-деб қўйди. Мен атрофни кўра бошладим. Акам уй олди, деди холам. Тезда бу шаҳарда уйларнинг нархини кўришим керак. Акамнинг уй оладиган пули йўқ эди. Агар бировни алдаб олмаган бўлса. "Миршод шўх йигит эди раҳматли. Қиз билан олдиндан ишни бажариб қўйган экан. Менга келди. Хола, Нигора ҳомиладор бўлиб қолди, нима қилай, болани олдирмайман деяпти, деди. Ҳа, нима қилардинг, тўй қиламизда, дедим мен ҳам" ,-деб рўмолига кўз ёшини артди. “Қаерда яшайди у қиз? Менга бир манзилини берингчи?”,-деб ажабланиб сўрадим. "Ота -онасиникидадир, балким. Таъзияда мазаси қочди, шу билан кетгани, қайтиб кўрмадик",-деди . “Акам ўлдирилганда, хотини қаерда бўлган?”,-деб уйнинг ичига кирдим. Уй ичидаги нарсалар эски ва ҳар хил рангларда эди. Бу ерда анчадан бери биров яшамагани маълум. Яна терговдагилар текширган кўринади. Чунки эшик ромларида ва деворларда кўк бўёқ билан бармоқ излари олинган. “Чўмилаётган эдим, деди. Тўйдаги соч турмаклари жуда шира босгандек бўлади”,-деганида уйнинг ичидан, ҳовлига қарадим. “Ҳаммом ҳу, ана у эди-а, адашмасам?”,-деб болалигимдаги хотирадан қолган жойни кўрсатдим. “Ҳа, ўша”,-деди. “Хола, бу янги келин -куёв, олдиндан ишни бажариб қўйгани учун-ми, булар билан ҳеч ким қолмаган? Билишимча, бизнинг одатларда ёшлар ёлғиз қолдирилмайди”,-деганимда юзимга тушунарсиз қараб қолди. “Очиғи, бунақа нарса хаёлимизга ҳам келмабди.” “Шу келинни рақами борми сизда? Берингчи, бир кунлик янгам билан танишайлик”,-дедим ва уйдан қайтиб ҳовлига чиқдим. Холам кимгадир қўнғироқ қилар экан, мен ҳаммом томонга бордим. Ҳаммом ҳам эски шаклда бўлиб уйдан баттар аҳволда эди. Акам ўлганига бир ҳафта бўлмаган. Аммо ҳаммомдаги бокка қаралса, йиллаб сув солинмаганга ўхшайди. Келин пошшамиз қандай чўмилган экан? Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка
ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа 📔

Эримнинг акаси тўй таклифномасини Telegramдан юборгани сабаб оилам бузилиб кетди😱 Эрим билан 5 йил севишиб турмуш қурдик. Ши
Эримнинг акаси тўй таклифномасини Telegramдан юборгани сабаб оилам бузилиб кетди😱 Эрим билан 5 йил севишиб турмуш қурдик. Ширин-шакар фарзандларимиз билан бирга бахтли яшар эдик. Эрим катта фарзанд бўлгани учун биз бошқа ҳовлига чиқиб кетгандик. Қайнаукам уйланадиган бўлди. Тўй куни аниқ бўлиб, таклифнома чиқартириб, уни менга Telegramдан юборишди. Эрим ишдан келганларида хурсанд бўлиб бу хушхабарни уларга айтдим. Эрим бирдан шокка тушиб, менга бақира бошлади ва сабабсиз мени уйдан ҳайдади. Ажрим судида эримдан нега бундай қилганини сўрашганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди. Эримнинг айтишича: Telegramдан юборилган таклифномани… Батафсил👇

Ҳаёт — қадаминг етмаган жойда бошланган умид! Ҳаёт — етишинг керак бўлган орзунинг йўли! Ҳаёт — бўлган нарсаларнинг қадрли қилиш фурсати! Ҳаёт — бахтнинг ифори таралиб турган умр! Ҳаёт — яшаб тугатиб бўлмайдиган муҳаббат! Ҳаёт — бу сенинг борлигинг, борлигинг билан сийланган тонглар азизим!! Ассалому алейкум ҳаётлар хайрли кун!!🤗

​😱 "Ҳамма сумкасини қўлига олсин!" — Устознинг бу буйруғи синфни ларзага солди... ​Ўқувчининг пенали йўқолиши шунчаки кичик кўнгилсизлик эмас, балки даҳшатли бир ҳақиқатнинг очилишига сабаб бўлди. Синифдаги ўғри аслида ким эди?. Устоз ўғрини қандай топди?😨 ​Воқеанинг кутилмаган якунини бу ерда кўринг: 👇

🔥SABRLIGIM🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 10.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 147-қисм. Бақир чақирдан Ҳалима ая кириб келди. Бир амаллаб Азизбекни ажратиб ташқарига тортди - Қōй тегма шунга! Майиб бōлса бошимизга бало бōлади... - Уриб ōлдираман керак бōлса бу итни! Ҳеч кимга керакмаслигидан ҳайдаса ҳам кетмайди без! Азизбек ташқарига чиқиб ҳам ҳовлини бошига кōтариб узоқ вақт сōкиниб Гулхаёни шанини лойга қориди. Гулхаё уни эшитмаслиги учун қизини қулоқларини ёпди. Малак онасига аянчли қараб пичирлади - Йиғламанг ая. Мен уларни Аллоҳга айтиб бераман. Аллоҳ бувимниям, дадамниям жазолайди... - Ундай дема қизим. Даданг сени яхши кōради фақат ҳозир бироз жахли чиққан. Малак бошчасини силкитди - Дадам мени ёмон кōради, доим дардисар дейди. Мен худога айтаман дадамниям менга ōхшатиб қōяди кейин мени уришолмайди, сизниям уролмайди. Гулхаё эндигина олти ёш бōлган қизини гапларидан юраги эзилди. Болагина, ҳамма у ҳеч балони тушунмайди деб тилига келганини гапираверади. Аслида эса ҳаммасини тушунадиган бōлиб қолибди. Охирги пайтлар Азизбек онасини кōп уришини, ōзини ҳадеб жеркиб ташлашини фақат Иброҳимжонни эркалаб, яхши гапиришини тушуниб қолибди.

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 146-қисм Гулхаё тонг отгунча мижжа қоқмай Малакга термулиб ōтирди. Бечора бола дори тасирида ōзи уҳласа ҳам танаси оғриғидан инграб инграб қōярди. Гулхаё йиғлаб юборди - Қиз кōришни истамайман деганим учун жазойингми бу тангрим?! Қиз қандай бōлишини бир кōриб қōй, қиз бōлса ҳам жони соғ бōлсин деб дуо қилишни ōрган дедингми эй яратган эгам!!... Азизбек ишга кетишга таёрланиб кийимларини алмаштириш учун ōз ётоқларига кирганда Гулхаё ҳалиям йиғлаб ōтирарди. Кечаги калтаклар ва тинмай йиғлагани сабаб юз кōзлари кōкариб шишиб кетган жудаям кōримсиз холатда эди. Азизбек Гулхаёга ғижиниб қараб қōйди. Ичида кōча кōйда юрганда кōрадоган пардоз андозли, чиройли кийимлар киядиган аёллар билан Гулхаёни солиштирди - Аёл деганиям шунчалар бефайз бōладими? Одамларни хотинидек бундоқ ōзига қараб чиройли бōлса бōлмайдими? Молдан фарқи йōқ. Камига суяк бōлиб кетган... Азизбекнинг хаёлларини Гулхаёни овози бузди - Ишга кетяпсизми? -Кōрмисан, кийиняпманку. Ишга кетаманда! -Малакни... Дōхтирга оборсакми дегандим... - Уфф-Азизбек бōғриқди-уфф, эрталабдан дардини айтади бу дардисар. Обормаймиз дōхтирга бōлдими, ошиқча пулим йōқ мени! -Дадасии Малакни пули кеча келдику? (Ҳалима ая ҳадеб жанжал қилавериб Малакни ногиронлар нафақа пулига чиқартирганди) шу пул билан оборайлик... Азизбек жон холатда Гулхаёни сочидан чангаллади - Овв сени тилинг чиқиб қолдими?! Нима ишинг бор у пул билан? Ôзимни режалаган ҳаражатли жойларим бор. -Давлат у пулни Малак даволаниши учун беряпти, сиз билан онангиз ялло қилиши учун эмас! Азизбек яна Гулхаёни тепалай кетди - Ҳозир шу ōсиб қолган тилингни суғуриб бир жойинга тиқиб қōяман!!

#SABIRLIGIM МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 145-қисм Гулхаё Азизбекни таналарини ортиқ жим эшитолмади - Мен битта ōзим бōлсам, қай битта ишга ярай? Ҳали унга югур, ҳали бунга чоп деб тиним билмайман. Ҳеч ким ёрдам берай демайди! - Аёлсан вазифанг шу, қиласанда! Битта сенми болали бōлган ёки катта рōзғорда иш қилган? - Мен ишдан нолимаяпман, лекин ҳеч бōлмаса шунча одамдан бирор киши Малакка қараб турса бōлардику? Ноилага қаранг дегандим, қарамабди... - Ôчир овозингни! - Гулхаёга бир тарсаки солди Азизбек - Ноила сени чōрингми боланга қарайди. Ё туғиб қōйибсанми унга иш айтасан?! - Туғмасам ҳам неча йилдан бери қараб, катта қиляпманку! Бир марта Малакка қараса нима қиларди.. Гулхаёни гапи тугамай Азизбек ōрнидан туриб тепалай кетди - Жиянларимни тōрт кун қараганингни миннат қилдингми сен Қан**қ? Ҳозир сени онангни... Азизбек сōкиниб аёвсиз Гулхаёни урарди. Малак қōрққанидан баттар чинқирар аммо Азизбек тōхтай демасди... Гулхаё эшик қарсиллаб ёпилгандан кейин ҳам ōрнидан туролмай ётди. Аммо турмаса ҳам бōлмасди бир ёқда жони оғриган ва бақир чақирдан қōрқиб йиғлаётган Малак бир томонда эса шовқиндан қōрқиб уйғонган Гулхаёга талпиниб чинқираётган Иброҳимжон бор эди. Гулхаё жони қанчалик қақшаб оғриса ҳам ōрнидан турди. Аввал Иброҳимжонни кōтариб олиб сув ичирди. Кейин Малакга ҳам сув тутиб аммалаб овутди. Малак ҳам йиғлаб чарчаган эканми оғриқ қолдирувчи ичиши билан уҳлаб қолди. Гулхаё икки боласини уҳлатгандан кейин ҳам мижжа қоқмади. Ич чидан ажрим энг тōғри қарор эканини хис этар аммо бу қарорини амалга оширолмас эди. Биринчи тōсиқ онаси бōлса иккинчи тōсиқ Малак эди. Малакни бу холида Гулхаё ҳеч бир эшикда сиғмайди.

Muallif: Nurfariz Qurbonova. Muallif ruxsatisiz kochirib olish va ijro qilish taqiqlanadi!!!

Эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам тарбияси бир-бири билан тортишганда билинади...

“I CAN” BEPUL INTENSIVI 📆15-16-17 may | Soat 20:00 Fakt: 2 ta potokda umumiy 5.000.000$ natija “I CAN” texnikalari orqali ✅B
“I CAN” BEPUL INTENSIVI 📆15-16-17 may | Soat 20:00 Fakt: 2 ta potokda umumiy 5.000.000$ natija “I CAN” texnikalari orqali ✅Bu Chellenj kimlar uchun? — Pul masalasini tez va aniq hal qilmoqchi bo‘lganlar — Daromadini oshirishga tayyor bo‘lganlar — To‘xtab qolgan pul ochmoqchi bo‘lganlar uchun Olib boradi: Malohat Polvonova – Xalqaro mutaxassis, IIB bilan hamkorlikda ishlovchi Oliy toifali psixolog ⚠️Bu Intensiv hamma uchun emas! "I CAN" 6 ta texnikasi mutlaqo bepul INTENSIV darsda👇 https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy

#Фикрланг Бахт пулдамас дейдиганлар... Бахт пулдамаслигини 3 ёшли фарзандинг қўшни болани ўйинчоғига ҳавас қилиб тирганда сени олиб беришга пулинг йўқлигида бориб фарзандингга тушунтирасан. Кейин фарзандинг касал бўлганда яхши докторга кўрсатишга пулинг йўқ бўлиб, дорига қарз сўраб юрганингда бахт пулдамас деган принсипларингни қайта кўриб чиқасан. Уйланганингдан кейин хотининг нимадир егиси келиб қолганда пулим йўқ, ахир бахт пулдамас дейсан.. Оила аъзоларингдан кимдир касал бўлиб қолганда шифокорга кўрсатиш учун пулинг бўлмаганда , уларга қараб бахт пулдамас дейсан... Бошингга йўқчилик тушган пайти иложсизликдан қийналган пайтинг ҳам, ўзинга қараб ахир бахт пулдамас дейсан.. Бахт нимада?

🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантла
🚨 ДИККАТ ЯНГИ ФАСОНЛАР ЧИКДИ! 👗 2026 йилнинг энг тренд моделлари 💃 Миллий ва замонавий услуб ✂️ Тикиш учун идеал вариантлар Барчаси ФАСОНЛАР каналида🔥 https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy https://t.me/+8C2shQ0u-csxOTAy 👉 Ҳозир қўшилинг, кейин кеч бўлмасин!

Реакция белгилаб куямиз😊

💥Аёл кўз ёшларга ишонмайди (Якуний Кисми) Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Розия уз иш ўрнида, вокзал маълумотлар хонасининг каталакдек, ёп-ёруғ хонасида маъюс ва паришон ўтираркан, худди шу воқеаларни изтироб билан эслади. – Қарғишим тутди сени, Ғани, – дея пичирлади у ўз-ўзига. – Ит эдинг, ит ўлимини топдинг. Шу чоғ вокзал ичкарисига кирган икки нафар милиция ходими теваракни синчиклаб кўздан кечиришди, сўнг маълумотлар хонаси томон юришди. – Кечирасиз, синглим, – деди улардан бири туйнукдан мўралаб. – Мабодо, мана бу нусхага кўзингиз тушмадими? Милиция ходими Розияга кичик бир суратни узатди. Розия суратдаги Латифни дарров таниди. Ўтган тундаги унинг кулимсираб турган чеҳраси лоп этиб кўз ўнгида жонланди. Бироқ аёл эҳтиёт йўлини тутди. – Билмадим, – деди елка учириб. – Бу ердан қанча одам ўтиб-қайтади, ҳаммасини эслаб қолиш қийин. – Мабодо кўзингиз тушса дарҳол бизга хабар қилинг. – Намунча, жуда зарурми? Икки милиционер ўзаро кўз уриштириб олишди. – Ҳа, зарур, жуда зарур, – деди ўша сурат узатгани. – У хавфли жиноятчи. Балки сиз ҳам эшитгандирсиз, учинчи микрорайонда қотиллик содир бўлган. Бир киши хотинини жазмани билан тутиб олган. Сўнг хотинини пичоқлаб, жазман эркакни балкондан улоқтириб юборган, ўзи эса қочиб кетган. Ўша қотил суратдаги мана шу нусха. Латиф Мирзаев. – У узоқни кўзлаб йўлга чиққан бўлиши мумкин, – дея гапга аралашди иккинчи милиция ходими, – шунинг учун сизга тайинлаяпмиз, синглим. Бунақа одамлар довдираб, гангиб тез кўзга ташланади. Сиздан илтимос, теваракка озгина эътиборли бўлиб турсангиз. – Яхши. Албатта, эътиборли бўламан, – деди Розия суратни қайтиб узатаркан. – Мабодо кўзим тушса вокзал милицияхонасига хабар бераман. Милиция ходими кулди. – Нега суратни қайтиб беряпсиз. Усиз қандай танийсиз. Бу сурат сизга, бизга ўзимизники етарли. Посбонлар кетишди. Розия Латифнинг суратига яна ўғринча кўз ташлади. Ўтган тунда туйнук олдида ўралашиб турган Латиф, унинг кулишлари, қилиқлари яна бир-бир хаёлидан ўтди. – Демак, Ғани шунинг хотини билан юраркан-да… – дея ўз-ўзига пичирлади аёл. – Латифнинг сафарга чиққанини эшитиб дарров етиб борган. Сўнг Латиф ака поездга улгурмай қайтиб боргану… Розия гўё чинқириб юборишдан қўрққандай кафти билан оғзини беркитди. Кўзлари катта-катта очилди. Айни пайтда аёл Наби, Рустам деган қиморбозлар “мумиё” топиш илинжида унинг ҳовлисига девор ошиб киришганини, бироқ орган ходимлари томонидан қўйилган пистирмага дуч келиб, қўлга тушишганини билмасди. * * * Латиф тункезар арвоҳлардек изғиб-изғиб шаҳар жанубидаги истироҳат боғларидан бирининг ҳудудига кириб қолди. У тунаш илинжида қулайроқ жой ахтариб юрарди. Назарида, ҳануз дов-дарахтдан иборат бу маскан унинг учун бошпана бўладигандек туюлди. Баланд-баланд дарахтлар гўё йигитнинг аҳволига ачингандай шамолда енгил чайқалиб, шитирлаган-шивирлаган товуш чиқаради. Қайлардадир тун ҳашаротлари чириллайди. Латиф қуюққина буталар панасини кўзлаб ўша томонга юрди. Лекин етган жойда илкис тўхтади. Чунки буталар тагига ястанган аллақандай йигит ва қиз бир-бирини ялаб-юлқашарди. Латиф қаён юрарини билмай, бир зум уларга анграйиб қолди. – Ўв, брат, – дея туйқус ўшқирди бута тагидан йигит, – намунча бақрайиб қолдингиз, гап борми? Қўрқиб кетган Латиф ғудранганча у ердан узоқлашди. Қиз ҳиринглаб кулди. Қочоқ эр яна анча пайт боғ аро ивирсиб юргач, қулайгина ёғоч ўриндиқ топди. Аввал бироз ўтириб, теваракни томоша қилди. Сўнг оёқларини йиғиштириб ўриндиқ устига ётди. Шу чоғ қай гўрдандир қари дайди ҳассасини дўқиллатиб келиб қолди. – Эй, бола, – деди у хирилдоқ товушда, – бу жой банд. Қани, бўшат. Латиф шоша-пиша ўриндиқдан турди. Ихраб-ихраб жойига чўзилаётган дайдини анқайганча кузатди. – Янгимисан дейман, а, болам? – деди қари дайди минғирлаб. – Бу атрофда ҳамма жойлар банд, овора бўлиб юрмагин. Сен яхшиси вокзалга бор. Ҳали уст-бошинг тузуккина экан, мелиса шубҳа қилмайди, йўловчи бўлса керак деб ўйлайди. У ерда маза қилиб ётасан. – Маслаҳатингиз учун раҳмат, ота, – деб пўнғиллади Латиф. Аммо қари дайди ҳеч қандай жавоб бермади. Зум ўтмай унинг баралла хурраги теваракни тутди. * * * Вокзал маълумот бериш

Аёл кўз ёшларга ишонмайди

Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиг
Қайси эшик сиз учун бахт сари йўл бўлиши мумкин?☺️ ❤️❤️ 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 🔹 1 — Меҳр эшиги 🔹 2 — Сабр эшиги 🔹 3 — Шукр эшиги 🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱 Танлаган эшик қалбингизда қандай сирларни очишини билмоқчимисиз?Унда эшикларни танланг👇

Ассалому алайкум каналимиз азолари. Сизлардан Бир илтимос. Пастдаги инстаграм илова оркали кириб видеони куриб, комментария езиб еки лайк босиб чикиб кетилар. Укамиз конкурсда катнашаетган экан ёрдам булиб колади сизлардан. https://www.instagram.com/reel/DX4HKPoIfPs/?igsh=MW81NGZxb21xZGVz

​​ккизма, беномус! – деди Розия тисарилиб. – Сендан ҳазар қиламан. Ғани тиззалаб яқинлашган куйи йиғламсиради. – Кечир мени, Розия. Сени бошимда кўтариб юраман, бу воқеаларни ҳеч қачон эсингга солмайман. Сен ҳам унут, жонгинам, унут! – Ҳеч қачон, балки сен унутарсан, лекин мен… – аёлнинг кўзларида ғилт-ғилт ёш айланди. – Сени Худога солдим. Ғани яна хотинининг оёқларини қучишга ҳаракат қилди. – Ит теккан билан дарё ҳаром бўлмайди, Розия. Биз бахтли яшаймиз. Бой-бадавлат яшаймиз. Шоҳона яшаймиз, жонгинам, шоҳона. Сен… сен менга ишонмаяпсан, шекилли, а, ишонмаяпсан. Ҳозир… Ҳозир… Ғани аҳмоқ эмас. Улар шохида юрса, мен баргида рақс тушаман, ҳа-ҳа-ҳа. Ҳозир, жонгинам, ҳозир… Эр шундай ғудранганча ичкари хонага кириб, уй жиҳозлари орасида ҳовлиққанча титкилана кетди. Розия уни жим ва бепарво, жирканганнамо кузатиб турарди. Ғани ниҳоят аллақаердан истаган нарсасини топди. – Мана, жонгинам, мана! – дея у банк омонат дафтарчасини тантанавор силкитди. – Уларни бопладим. Ўзимни пулим йўқликка солдим. Мана, қара, бу ерда нақ ўн беш йилга етадиган жамғарма бор. Ҳали яна кўпаяди. Ғани ҳовлиққан, ҳаяжонланган кўйи омонат дафтарчасини варақлаб кўрсатди. – Мана, сени зарга ўраб қўяман, хотин, – деди у энтиккан, ютоққан куйи. – Сал кейинроқ сенинг номингга машина оламиз. Айтдим-ку, ҳамма воқеани унутаман. Энди… Энди, жонгинам, сен ҳам унут. Бирор ерда гапириб юрма, қариндошлар эшитмасин. – Хотиржам бўл, – деб истеҳзоли илжайди Розия. Ғани яна уни қучишга уринди. Аёл тағин ўзини олиб қочди. – Қўлингни торт, даюс. Энди менга ҳеч қачон яқинлашма. Шунинг эвазига қилмишларинг ҳақида ҳеч кимга оғиз очмайман. Бошқа нарсанг ўзингга сийлов. Сени Худога солдим, яратганнинг Ўзи жазоингни берсин. Розия туйқус асабий, телбавор тарзда банк дафтарчасини юлқиб олиб варақлади. Сўнг хохолаб кулди. Кула-кула дафтарчани эрининг юзига улоқтирди. Ғани ҳе-ҳелаб кулди. Давоми бор