cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

АДВОКАТ 24

Сизнинг адвокатингиз. Ҳуқуқий масалалар. Саволингизни @advokat24uz_group га ёзинг ва бепул жавоб олинг. Шикоят ва таклифингизни @advokat24uzbot га ёзинг! Пуллик хизмат учун @advokat24uzbot га ёзинг. ☎️ Бизнинг телефон +998338342403

نمایش بیشتر
Advertising posts
7 499مشترکین
+424 ساعت
+387 روز
+10630 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

❗️АЛИМЕНТ ОЛОЛМАЁТГАН БОЛАЛАРГА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ АЛИМЕНТ ТЎЛАБ БЕРАДИ 📃 Ҳукуматнинг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган. Қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. ✅ Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади. ✅ Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади. ✅ Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади. ✏️ Мазкур асосга кўра алимент ундирувчи алимент тўловчини қўлига пул тушушини кутиб ўтирмайди. Алиментчи қарзини вақтида (Аввал шундай қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бўлса 2 ой) тўламаса унга жиноий жавобгарлик белгиланади ва унинг барча йиғилган қарздорлиги юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига тўлаб берилади. Лекин, бу алиментчи алиментни тўламас эканда дегани эмас. ✏️ Агар Сиз алимент ундирувчи бўлсангиз қарздор Сизга тўлаши керак бўлган барча қарзини, (Тўпланган қарз 10 млн бўладими, 20 миллион бўладими, 50 миллион бўлмайдими фарқи йўқ) юқоридаги жамғарма бирданига шуни хаммасини Сизга тўлаб бериши керак. Алиментчи билан уни қарзини тўлаган жамғарма эса кейинроқ хисоблашиб олаверади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 2😁 1
Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи (Жиноят Кодекси 266-моддаси билан) Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур. Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади. Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Ҳайдовчилик гувоҳномаси (Право) олиш учун қанча тўлов қилинади? Мазкур муносабат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғи билан тартибга солинади. Ушбу буйруққа Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 августдаги 396-сонли буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра гувоҳнома олиш учун қуйидаги миқдорларда тўлов қилинади. 👉 Назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм); 👉 Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм); 👉 Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм); 👉 Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм); 👉 Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - БҲМ 70 фоизи (238 минг сўм); 👉 Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм); 👉 Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш учун - БҲМ 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) Изоҳ:  2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22-октабрдаги ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 4
#Диққат ‼️ МУЛТА РАДАР жаримасини судда бекор қилдирган хайдовчилар диққатига. 📝 Бемалол ноқонуний жарима қўллагани ва сизни у ёки бу даражада сарсон қилгани учун жарима қарорини расмийлаштирган инспектордан моддий ва маънавий зарар ундириш бўйича судга ариза беришингиз мумкин.
نمایش همه...
👍 7
ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН СОТИБ ОЛАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШИ КЕРАК? Бугунги кунда фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олиш орқали фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар ҳам оз эмас. Ушбу ҳолатда қуйидаги масалаларга эътиборли бўлиш керак: ➖ янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувчиси хўжалик юритувчи субъект сифатида давлат рўйхатидан ўтганми ва айни дамда мавжудми (тугатилмаганми)? ➖ қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳужжатлар мавжудми? ➖ қурувчи фирма бозорда ўз ўрнига эгами? ➖ қурилиш лойиҳаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганми? Қурилиш ишлари мазкур лойиҳа ва экспертиза хулосаси асосида амалга оширилмоқдами? ❗️Шунингдек, шартноманинг айрим бандларига алоҳида эътибор бериш лозим. Ва албатта, квартира сотиб олишдан аввал юрист маслаҳатини олишни унутманг. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 5
⚡️“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди. Қонунда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998-йил 1-июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган. Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Шавкат Мирзиёев: Мен умримни шу халққа тикканман! Худо менга соғлик бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим. @advokat24uz
نمایش همه...
👏 10😁 9👍 6 3🤔 3
Ҳужжати йўқ 24 сотихгача бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи белгиланади! Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, депутат Дониёр Ғаниев ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини эътироф этишда жисмоний шахсларга 24 сотихгача бўлган ер ҳажми белгилангани, аммо юридик шахслар учун қанча ҳажмгача бўлган ер участкасига ижара ҳуқуқи эътироф этилиши мумкинлиги билан қизиқди. Яъни, юридик шахснинг 50 сотих ёки 1 гектаргача ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўлса, ҳаммаси бу қонун билан расмийлаштириб бериладими, деган масалани кўтарди. Бунга жавобан маърузачи юридик шахслар учун чегара белгиланмаганини таъкидлади. Яъни, муҳофаза этиладиган, қурилиш тақиқланган ҳудудлардаги ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаслигига оид норма ойдинлаштирилди. Қизғин баҳс-мунозара ва тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 1
⚡️ Bu yilgi qabulda abituriyentlar 2 marta ro‘yxatdan o‘tadi 2024-yildan abituriyentlar uchun "avval test, keyin tanlov" tartibi amal qiladi. Bunda abituriyent avval imtihon topshirib, keyin to‘plagan balliga qarab OTM yo‘nalishlarini tanlaydi. Yangi tartibga ko‘ra, ro‘yxatdan o‘tish 2 bosqichdan iborat bo‘ladi: 1️⃣-bosqichda abituriyentlar agentlik tizimiga o‘zining shaxsiy ma’lumotlari bilan birgalikda faqatgina test topshirish fanlari, test topshirish tili va joyini tanlaydi. Lekin OTMlar va yo‘nalishlarni tanlamaydi. Dastlabki ma’lumotlar abituriyentlarning test sinovida ishtirok etishi uchun yetarli bo‘ladi xolos. So‘ng abituriyentlar imtihonga kirib chiqadi. Mana shundan keyin abituriyentning qo‘lida o‘z to‘plagan balli bo‘ladi va u prognoz qila oladi. 2️⃣ To‘plagan ballari aniq bo‘lgach, shunga qarab 2-bosqichdagi ro‘yxatdan o‘tishda yo‘nalish tanlashadi. @advokat24uz
نمایش همه...
👍 2
Repost from АДВОКАТ 24
КАНАЛИМИЗДА ЯНГИ ХИЗМАТ ИШГА ТУШИРИЛДИ. 🔔 Кўплаб талаб ва таклифларга кўра оилавий масалаларда давлат орган ва ташкилотларига ва судларга даъво ариза ва аризалар ёзиб бериш хизматини йўлга қўйганмиз. Хизматларимиз Ўзбекистон бўйича. ✅ судга ва тегишли ташкилотларга ариза, даъво ариза, шикоят ариза, илтимосномалар тайёрлаб, онлайн жўнатиб бериш; ✅ Алимент масалалари; ✅ шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; ✅ юридик ҳуқуқий маслаҳатлар ; ✅ оилавий низолар ; ✅ фуқаролик низолар ; ✅ маъмурий низолар ; ✅ жиноий низолар ; ✅ иқтисодий низолар ; ✅ тадбиркорлик низолари ; ✅ меҳнат низолари ; ✅ ер ва уй- жой низолари 👉 Никоҳ давомидаги мол-мулк низолари бўйича, ажрим ва бошқа шу каби оилавий низолар бўйича @advokat24uzbot👈 шу ерга мурожаат қилиб онлайн тартибда аризага буюртма беришингиз мумкин. Биз Сизларга қонуний асослантирилган ҳолда ариза тайёрлаб берамиз. Аризага буюртма бериш 👇   👉  @advokat24uzbot
نمایش همه...
👍 4