Iqtisod4i
رفتن به کانال در Telegram
Баҳодир Абдуллаев. Иқтисодчи-журналист Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot
نمایش بیشتر3 894
مشترکین
-224 ساعت
-197 روز
-13330 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
ژوئیه '26
ژوئیه '26
+4
در 0 کانالها
ژوئن '26
+154
در 6 کانالها
Get PRO
مه '26
+110
در 3 کانالها
Get PRO
آوریل '26
+44
در 1 کانالها
Get PRO
مارس '26
+219
در 10 کانالها
Get PRO
فوریه '26
+193
در 22 کانالها
Get PRO
ژانویه '26
+411
در 16 کانالها
Get PRO
دسامبر '25
+152
در 11 کانالها
Get PRO
نوامبر '25
+219
در 13 کانالها
Get PRO
اکتبر '25
+335
در 10 کانالها
Get PRO
سپتامبر '25
+92
در 8 کانالها
Get PRO
اوت '25
+161
در 9 کانالها
Get PRO
ژوئیه '25
+92
در 5 کانالها
Get PRO
ژوئن '25
+184
در 10 کانالها
Get PRO
مه '25
+99
در 10 کانالها
Get PRO
آوریل '25
+30
در 2 کانالها
Get PRO
مارس '25
+135
در 6 کانالها
Get PRO
فوریه '25
+208
در 8 کانالها
Get PRO
ژانویه '25
+340
در 11 کانالها
Get PRO
دسامبر '24
+79
در 8 کانالها
Get PRO
نوامبر '24
+325
در 31 کانالها
Get PRO
اکتبر '24
+354
در 25 کانالها
Get PRO
سپتامبر '24
+306
در 15 کانالها
Get PRO
اوت '24
+268
در 9 کانالها
Get PRO
ژوئیه '24
+17
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '24
+20
در 1 کانالها
Get PRO
مه '24
+36
در 2 کانالها
Get PRO
آوریل '24
+250
در 6 کانالها
Get PRO
مارس '24
+48
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '24
+114
در 4 کانالها
Get PRO
ژانویه '24
+107
در 3 کانالها
Get PRO
دسامبر '23
+67
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '23
+38
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '23
+72
در 4 کانالها
Get PRO
سپتامبر '23
+37
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '23
+97
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '23
+122
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '23
+203
در 0 کانالها
Get PRO
مه '23
+75
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '23
+36
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '23
+155
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '23
+117
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '23
+125
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '22
+178
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '22
+181
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '22
+119
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '22
+29
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '22
+90
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '22
+198
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '22
+9
در 0 کانالها
Get PRO
مه '22
+15
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '22
+6
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '22
+8
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '22
+10
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '22
+10
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '21
+20
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '21
+19
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '21
+57
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '21
+59
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '21
+5
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '21
+12
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '21
+6
در 0 کانالها
Get PRO
مه '21
+3
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '21
+7
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '21
+13
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '21
+4
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '21
+11
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '20
+442
در 0 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 21 ژوئیه | 0 | |||
| 20 ژوئیه | +1 | |||
| 19 ژوئیه | 0 | |||
| 18 ژوئیه | 0 | |||
| 17 ژوئیه | 0 | |||
| 16 ژوئیه | +1 | |||
| 15 ژوئیه | 0 | |||
| 14 ژوئیه | 0 | |||
| 13 ژوئیه | 0 | |||
| 12 ژوئیه | +1 | |||
| 11 ژوئیه | 0 | |||
| 10 ژوئیه | 0 | |||
| 09 ژوئیه | 0 | |||
| 08 ژوئیه | 0 | |||
| 07 ژوئیه | 0 | |||
| 06 ژوئیه | 0 | |||
| 05 ژوئیه | 0 | |||
| 04 ژوئیه | 0 | |||
| 03 ژوئیه | 0 | |||
| 02 ژوئیه | +1 | |||
| 01 ژوئیه | 0 |
پستهای کانال
| 2 | Менимча, Каннаваро ва ўзбекистонликлар ўртасидаги муносабатга ойдинлик киритиб олиш керак.
Ўзбекистонликлар Каннаваронинг шунчаки кузатувчиси ёки танқид қилувчиси эмас, унга чўнтагидан ойлик тўлаётган иш берувчиси.
Ана энди тасаввур қилинг, сиз қўл остингизда ишлаётган ишчингиз қанча маош олишини ҳам, унга қандай вазифа юклатилганини ҳам билмайсиз.
Боз устига бу ишчингиз тузукроқ натижа кўрсатолмаганидан кейин келиб сизга ҳисобот бериш ўрнига бошқа давлатга қараб учиб кетяпти.
Жуда мантиқли кўринмаяпти, тўғрими? Гап жамоанинг натижасида эмас, мураббийнинг ишига ва иш берувчисига муносабатида. Тўғри муносабат ва яхши коммуникация орқали негатив фонни анча юмшатса бўлади. | 1 981 |
| 3 | «Кинотавсия»нинг махсус сони: «Чоп этмасак, мамлакат ютқазади»
Бугун — 27 июнь, матбуот куни. Шу муносабат билан «Кинотавсия»нинг бугунги махсус сонида Голливуд афсонаси Стивен Спилберг томонидан атиги 9 ой ичида суратга олинган, Мерил Стрип ва Том Ҳенкс ижросидаги «The Post» фильмини таҳлил қиламиз.
https://youtu.be/ynEY9DXFF8Y?si=Mr9W1UWuo8zyIoJt
Telegram | Instagram | YouTube | 2 061 |
| 4 | — План деган нарса иқтисодиётни ўлдиряпти, бунақада ҳеч қачон фермерни косаси оқармайди.
— Келинглар унда шуни план эмас, прогноз деб атаймиз бугундан. | 3 395 |
| 5 | Нуқталарни фақат ортга қараб туташтириш мумкин
«Ўша пайтда Рид коллежи, эҳтимол, мамлакатдаги энг кучли каллиграфия (хаттотлик) мактаби бўлган. Бутун кампус бўйлаб ҳар бир постер, ҳар бир тортмадаги ҳар бир ёрлиқ хаттотликнинг гўзал намунаси эди. Ўқишни ташлаганим ва одатий дарсларга қатнашим шарт бўлмагани учун, хаттотлик курсини ўқишга қарор қилдим. Дарсларда сериф ва санс-сериф шрифтлари, турли ҳарф бирикмалари орасидаги масофани ўзгартириш ва ажойиб типографиканинг асоси нимада эканини билиб олдим. Бу фан қамраб ололмайдиган даражада гўзал, тарихий ва нафис санъат эди. Ва мен буни жуда қизиқарли деб топдим.
Бу билимлардан ҳаётим давомида амалда фойдаланишга умид ҳам қилмагандим. Лекин орадан ўн йил ўтиб биринчи Macintosh компьютерини лойиҳалаштираётганимизда буларнинг барчаси қўл келди. Ва биз буларнинг ҳаммасини Mac’га киритдик. У чиройли типографикага эга биринчи компьютер бўлди. Агар ўшанда коллеждаги шу битта курсга қатнамаганимда, Маc’да ҳеч қачон бир нечта шрифт тури ёки пропорционал шрифтлар бўлмасди. Windows эса шунчаки Маc’дан нусха кўчирганини ҳисобга олсак, булар, эҳтимол, ҳеч бир шахсий компьютерда бўлмасди.
Агар ўқишни ташлаб кетмаганимда, ўша хаттотлик курсига ҳеч қачон қатнашмаган бўлардим ва шахсий компьютерларда ҳозиргидек ажойиб типографика бўлмаслиги ҳам мумкин эди.
Албатта, коллежда ўқиб юрган пайтларим бу нуқталарни келажакка қараб туташтира олмасдим. Лекин орадан ўн йил ўтиб, ортга назар ташлар эканман, буни жуда, жуда аниқ кўрдим.
Яна қайтараман: нуқталарни келажакка қараб туташтириб бўлмайди. Уларни фақат ортга назар ташлабгина туташтириш мумкин.
Шу сабабли, келажакда бу нуқталар қандайдир тарзда ўзаро туташишига астойдил ишонишингиз керак.
Нимагадир ишонишингиз керак: ўз ички сезгингизга, тақдирга, ҳаётга, кармага — нима бўлса ҳам.
Чунки бу — нуқталар келажакда албатта туташишига бўлган ишонч юрагингиз амрига қулоқ тутиш учун сизга дадиллик беради. Ҳатто сизни ҳаммага маълум бўлган сўқмоқдан олиб чиққан тақдирда ҳам. Ва айнан мана шу ҳамма нарсани ҳал қилади»
https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/12/steve-jobs/ | 3 386 |
| 6 | Мундиалда иштирок этувчи аксарият терма жамоалар ўзлари либосларни буюртма қилган компаниялар олдига асосий футболкани классик услубда, камроқ экспериментлар билан, аввалги формаларга ишора қилиб яратиш вазифасини қўйган шеклли.
Сафар либосларида эса дизайнерларга эркинлик ва тажриба қилиб кўриш учун майдон берилган. Масалан, Nike дизайнерлари Канада сафар формаси дизайнини ниҳоятда дадиллик билан ишлаб чиққани сезилиб турибди.
Бутунлай эксклюзив кўринишдаги футболкада қора асосий ранг сифатида ишлатилган. Лекин бу ранг футболканинг олд қисми ва енгларини қоплаб олган тартибсиз, кучли эскириш эффекти берилган оқ график нақш остида қолиб кетган.
Яқинроқдан қараган одам парчаланган муз бўлакларини эслатувчи бу дизайнда мезбон мамлакатнинг миллий рамзи бўлган баргларнинг юқори даражадаги абстракт талқинини кўради.
Қолган жамоаларни ким ва қандай кийинтираётгани ҳақида батафсил мана бу мақолада ўқиш мумкин:
https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/09/world-cup-kits/ | 2 578 |
| 7 | АҚШ Федерал суди Трамп жорий қилган H-1B визаси учун 100 минг долларлик йиғимни бекор қилибди. Судья бу солиқ эканини ва уни киритиш учун Трампнинг ваколати етарли эмаслигини, Конгресс розилиги лозимлигини таъкидлабди.
https://www.gazeta.uz/ru/2026/06/09/skilled-worker-visa/ | 2 304 |
| 8 | Биласизми, баъзи вазиятларда маълум сиёсатчилар ёки тузилма раҳбарларининг биргина гапи бутун жараённи бир томонга суриб юбориб, мувозанатни йўққа чиқаради. Томонлардан бирини оққа, бошқасини бутунлай қорага айлантириб қўяди.
Бундай кучга эга чиқадиган раҳбарларнинг энг муҳим сифати ўзига берилган улкан иқтидорни тийиб туриш, бу куч адолат тарозисини бир томонга босиб юборишига йўл қўймаслиги деб ўйлайман.
Сиёсатчи айни мана шу ишни эплай олсагина қолган масалаларда жамиятга манфаат келтира олади. Бу зарурий шарт. | 2 245 |
| 9 | Энергетика тизимидаги беқарорлик ва башоратсиз муҳит иқтисодиётга қисқа, ўрта ва узоқ муддатда қандай шикаст етказаётганини тасаввур қилиш ҳам имконсиз. | 2 765 |
| 10 | Етказиб бериш хизматлари ҳақида
Ўзбекистонда буюртмаларнинг деярли барчасини қўлида жамлаган икки етказиб бериш гиганти истеъмолчилар ҳуқуқлари масаласидаги баъзи нарсаларни тўғрилаб қўйишса яхши бўларди.
Масалан, етказиб бериш ва хизмат нархи деган икки хил комиссияни қаердан олишган билмайман, лекин фойдаланувчи буюртма бераётганда фақат таомга тўлайман деб ўйлаб, кейинчалик қўшимча харажатга учрамаслиги керак.
Яъни, етказиб бериш нархи қандай бўлишидан қатъий назар, у ҳақида истеъмолчи аввал бошидан тўғри маълумотга эга бўлиши лозим, бу унинг қонуний ҳаққи.
Иккинчи масала – етказиб бериш вақти. Икки гигантимизнинг иловасида ҳам буюртма ўз вақтидан кеч қолса, таймер шунчаки кейинроққа сурилади. Гўёки бошидан шу вақтда олиб келамиз дегандек. Мен буни ҳам истеъмолчини чалғитиш, хизмат ҳақида чалғитувчи маълумотлар тақдим этиш деб ҳисоблайман. | 3 022 |
| 11 | The Athletic ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби УЕФА чемпионлар лигасидаги иштироки орқали 21.2 млн евро ишлаб олибди.
Олмаота ҳокимлиги йил бошида клуб ва унинг академияси учун млн евродан сал кўпроқ пул ажратган экан. Ўша пайтда хусусий клубга бюджетдан пул берилгани танқидга учраган.
Transfermarkt клуб таркибини 11,85 млн еврога баҳолаган. | 3 166 |
| 12 | Агар асосий мақсад энергияни тежаш бўлса, уни ишлатишни батамом тақиқлаш тўғри йўл бўлади.
Лекин яхши иқтисодиётда энергоресурслар бўйича асосий мақсад бошқа ресурслар билан бўлгани каби уларнинг тежалиши эмас, балки энг самарали нуқтага йўналиши бўлиши керак.
Ўзи экономика деганда тежаш эмас, самарадорликни ошириш тушунилиши лозим. Акс ҳолда, одамлар миллион сўмлик қиймат яратадиган вақтини 100 минг сўмлик ўтин қидиришга сарфлашга мажбур бўлади, 10 минг сўмлик газ тежаш учун. | 3 044 |
| 13 | Менимча, замонавий дунёда Старлинк ва дронлардан аҳолининг қанча қисми фойдаланиши ҳам мамлакат мудофаа салоҳиятининг бир қиррасига айланиб улгурди. | 6 900 |
| 14 | Комил Жалиловнинг Қобил Рўзиев билан суҳбатидан иқтибос:
Буюк Британиядаги докторантура тизимининг энг асосий жиҳати шундаки, у ишонч устига қурилган. Агар раҳбарим «Мен унинг ютуқларидан мамнунман», деса, ҳеч ким келиб буни шубҳа остига олмайди, чунки пировардида раҳбарим ўқув юрти олдидаги ўз обрў-эътиборини мен билан баҳам кўради. Агар мен унинг ишончини оқлай олмасам, кейинги сафар унинг сўзларига ҳурмат билан қарашмайди. Шу боис бу ерда жараённинг ўзи иккинчи даражали; жараён — мени ҳам, раҳбарни ҳам тартибга соладиган бир расмиятчилик, холос.
Ўзбекистонда кузатаётган ҳолатларимга келсак — менинг кузатишимча, бу мамлакатнинг айби эмас, балки совет меросидир — мен шахсга нисбатан ишончсизликни кўряпман. Совет тизимида «номукаммал» шахсдан «совет одами»ни (Homo Sovieticus) яратишни хоҳлашган. Шахсга ишониш мумкин эмасди. Унинг миясини «ювиб», керакли маълумотларни сингдириш лозим эди, шундагина у ўзини тўғри тута бошларди. Бугунги Ўзбекистондаги ишончсизлик ҳам ўша анъанадан келиб чиқади: одамга ишониб бўлмайди, унинг ҳар бир қадамини назорат қилиш керак.
Назаримда, айнан шу ишончсизлик туфайли Ўзбекистонда диссертация ҳимояси йўли ўта бюрократлашиб кетган. Ўзбекистондаги докторантура тизимини тадқиқ этиш жараёнида мен раҳбарлар, докторантлар ва масъул шахслар билан суҳбатлашдим ва диссертация ҳимоясига қўйилиш учун ўн учга яқин босқичдан ўтиш кераклигини аниқладим. Жараённинг бунчалик мураккаблаштирилиши советча ёндашув билан боғлиқ: «Агар сенга ишонсам, бирор аҳмоқона иш қилиб қўясан. Шунинг учун кел, ҳар бир қадамингни ўзим назорат қиламан».
https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/20/state-of-science-uzbekistan/ | 3 996 |
| 15 | Ўқувчилар ва ходимлардан жиноят ёки бошқа исталмаган фаолият билан шуғулланмаслиги ҳақида синф раҳбари ёки бошлиғи ёздириб оладиган кафолат хатлари қаердан келиб чиққан?
Муҳрим аканинг ёзганларини ўқиб Gemini'дан шу саволга жавоб сўраб кўрдим. Қуйидагича жавоб берди:
Бундай кафолат хатлари, тилхатлар ва тушунтириш хатлари ёздириб олиш тизими собиқ совет бюрократияси ва маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизимининг «меросларидан» биридир. Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг таълим ва ташкилий тизимида ҳалигача сақланиб қолаётган бу амалиётнинг илдизлари бир нечта тарихий ва ижтимоий омилларга бориб тақалади:
Совет тизими ва «коллектив жавобгарлик» принципи
СССР даврида нафақат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ўзи, балки у яшаган ва ишлагaн жамоатчилик ҳам жавобгар ҳисобланган.
Агар ўқувчи мактабдан ташқарида бирор ножўя иш қилса, бунга «синф раҳбари ёмон тарбия берган», «мактаб директори назорат қилмаган» ёки «комсомол ташкилоти кўзини юмиб ўтирган» деб баҳо берилган.
Ходимлар масаласида ҳам худди шундай: корхонадаги партия ташкилоти ёки профсоюз ходимнинг маънавий қиёфаси ва хулқ-атвори учун жавобгар бўлган. Мана шу жамоавий айбдорликдан қўрқиш тизими тилхатлар йиғиш анъанасини бошлаб берган.
Қоғозбозлик орқали ҳимояланиш
Исталган давлат идорасида ёки таълим тизимида юқори турувчи ташкилотлар (вазирлик, бошқармалар ёки ҳуқуқ-тартибот органлари) қуйи бўғиндаги раҳбарлардан назоратни кучайтиришни талаб қилади. Тилхат ва кафолат хатлари — бу қуйи бўғиндаги раҳбарнинг (синф раҳбари ёки бўлим бошлиғининг) юқори идора олдида ўзини ҳимоя қилиш қуролидир.
Унинг мантиқи оддий: Кимдир бирор кор-ҳол (мушталашув, ўғрилик, сувда чўкиш ёки йўл транспорт ҳодисаси) содир этса, синф раҳбари ёки бошлиқ юқорига шу кафолат хатини кўрсатади: «Мана, мен улар билан профилактика суҳбати ўтказганман, мана ўз қўли билан ёзиб берган кафолат хати. Мен огоҳлантирганман, буёғига у ўз айби билан қилган».
Яъни, бу қоғоз фаолиятнинг самарадорлигини ошириш учун эмас, балки раҳбар устидан хизмат текшируви тушганда масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилиш («қоғоз билан ёпиш») учун хизмат қилади.
2. Таълим тизимига юклатилган «ҳуқуқни муҳофаза қилиш» функцияси
Тарихан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (милиция) вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масъулиятининг катта қисмини мактабларга юклаб келган. Улар мактаб маъмуриятидан «хавф гуруҳи»га кирувчи ёки умуман барча ўқувчиларни назоратда ушлашни талаб қилган.
Оқибатда, таълим муассасаси соф билим бериш масканидан, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини ҳам назорат қилувчи ва бунинг учун ҳисобот берувчи органга айланиб қолган.
Сўнгги йилларда ушбу амалиёт таълим тизимида мажбурий меҳнатга қарши кураш ва ўқитувчининг мақомини кўтариш доирасида кескин қораланаётган бўлса-да, инерция туфайли жойларда ҳали ҳам учраб туради.
Ҳуқуқий жиҳатдан бу хатларнинг кучи борми?
Юридик назария ва қонунчилик нуқтаи назаридан, «бундай ишлар билан шуғулланмайман», «фалон жойга бормайман» деб ёзиб бериладиган кафолат хатлари ёки тилхатлар мутлақо ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас.
Инсон жиноят қилмаслик ёки қонунни бузмаслик мажбуриятини исталган давлатда Конституция ва жиноят/маъмурий кодекслар орқали туғилганидан бошлаб ўз бўйнига олган бўлади. Бунинг учун алоҳида қоғоз ёзиб бериш мантиққа зид.
Хулоса
Бу амалиёт — тизимнинг ичидаги ҳар бир бўғин ўзидан юқоридаги бўғинга ҳисобот бериши ва содир бўлиши мумкин бўлган муаммо учун жавобгарликни ўз устидан соқит қилишга интилиши натижасида туғилган соф советча бюрократиянинг маҳсулидир. | 2 829 |
| 16 | Халқаро тадбир мактаб календарини ўзгартиришга сабаб бўлолмади
Мексика ҳукумати танқидлар сабаб ўқув йилини деярли олти ҳафта аввалроқ якунлаш режасидан воз кечибди.
Аввалроқ вазирлик давлат таълим органлари билан бирга ўқув йилининг якунланишини 15 июлдан 5 июнга кўчиришга «бир овоздан» келишиб олганини эълон қилганди. Бу ёз ойларидаги «фавқулодда иссиқ ҳарорат» ва Мексиканинг АҚШ ҳамда Канада билан биргаликда футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан боғланганди.
Бироқ танқидларга учрагач, вазирлик ўқув йили режалаштирилганидек 15 июлда якунланишини маълум қилган.
https://www.nytimes.com/athletic/7272345/2026/05/12/mexico-world-cup-schools-heat/ | 2 019 |
| 17 | — Янги тилнинг энг катта ютуғи нима?
— Илгари биз «очликдан ўляпмиз» дердик. Энди эса буни «овқатланиш жараёнининг вақтинчалик мақбуллаштирилиши» деб атаймиз ва ўзимизни анча тўқ ҳис қиламиз. | 2 466 |
| 18 | Янги материал, бу сафар демография ҳақида
Қуйида Демографик чидамлилик бўйича минтақавий вазирлар конференциясининг асосий тақдимотчиси Рэйчел Сноунинг маърузасидан бир қанча фикрларни келтираман. Материал билан тўлиқ пастдаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
«Ҳатто 10 йил олдин ҳам етакчи демографлар, жумладан, БМТнинг Аҳолишунослик бўлими, дунё аҳолиси ушбу аср охиригача ўз чўққисига чиқиш эҳтимолини атиги 30 фоиз деб баҳолаганди. Биз 2100 йилдан кейин ҳам ўсишда давом этишимизга амин эдик. Бироқ 2024 йилда ўша экспертлар ўз прогнозларини тубдан қайта кўриб чиқдилар, тубдан! Эндиликда улар дунё аҳолиси аср охиригача ўз чўққисига чиқиши ва камайишни бошлаши эҳтимоли 80 фоиз эканини айтмоқда».
«Аллақачон 63 та мамлакат ва ҳудудда аҳоли сони ўз чўққисига чиқиб бўлган ва пасайиш траекториясига ўтган».
«Аҳоли сони учта омил — туғилиш, ўлим ва миграцияга қараб ўсади ёки камаяди. Аммо оммавий муҳокамаларда кўпинча асосий эътибор туғилишга қаратилади. Ўлим кўрсаткичи эътибордан четда қолдириб, миграция ҳақида баҳслашилади».
«Икки фарзандли оилага бўлган изчил қизиқиш деярли глобал ҳодиса... Шунга қарамай, мамлакатлар ва ҳудудларнинг ярмидан кўпида туғилиш даражаси бундан паст».
«Биринчи талаб — одамларни нима тўхтатиб турганини тушунишдир. Бу жавоб топиш мумкин бўлган савол. Бизга шунчаки кўпроқ тадқиқот керак».
«Алоҳида солиқ имтиёзи ёки оилага бир марталик бериладиган молиявий совға — фарзанд кўриш учун рағбатларнинг биронтаси туғилишнинг барқарорлигига деярли таъсир кўрсатмайди».
«Репродуктив танловларни чеклаш, масалан, контрацепция учун давлат маблағларини қисқартириш ёки аёлларни уйга қайтаришга уриниш орқали уларнинг иш ва оила ўртасидаги имкониятларига путур етказиш акс таъсир кўрсатади».
«Биз, ҳақиқатан ҳам, эркаклар ва аёллар ўртасида уй ишлари ва ғамхўрлик масъулиятининг янада адолатли тақсимланишини рағбатлантиришимиз керак. Бу борада жуда яхши далиллар бор. Ишлар кўпроқ тақсимланган жойда, иккинчи ёки учинчи фарзандни кўриш вақти янада қисқароқ. Далиллар буни аниқ қўллаб-қувватлайди».
«Аёллар иқтисодиётнинг котиблик ёки маъмурий ёрдам каби соҳаларида кўпроқ ва айнан шу иш ўринлари иқтисодиётни рақамлаштирганимиз сари йўқолиб бормоқда».
«Аҳолиси камаяётган мамлакатларда ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ҳукуматлар чекловчи иммиграциядан хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграцияни таъминлайдиган ҳамда доимий яшаш учун йўл очадиган сиёсатга ўтишни кўриб чиқишлари керак. Бундай ислоҳотлар сиёсий жиҳатдан жуда қийин бўлиб туюлса-да, далиллар шуни кўрсатадики, улар якунда янада чидамли иқтисодиётни яратади».
https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/14/demographic-trends/ | 2 560 |
| 19 | «Илм-фан мени ҳам ўзимни аҳмоқдек ҳис қилишга мажбур қилади. Шунчаки, мен бунга ўрганиб қолганман. Аслида, мен ўзимни аҳмоқ ҳис қилиш учун янги имкониятларни астойдил қидираман. Бу туйғусиз нима қилишни билмаган бўлардим. Менимча, бу шундай бўлиши ҳам керак». # | 0 |
| 20 | Агар бюджет тақчиллиги юқори бўлса, фискал секторнинг кучли таъсири мавжуд бўлса ва бу пул-кредит сиёсатини бўғиб қўйса, сиз мустақил сиёсат юрита олмайсиз ва инфляцион таргетлашдан маъно қолмайди.
Бизда навбатдаги интервью меҳмони Хорватия Марказий банкининг собиқ раҳбари, Халқаро валюта жамғармаси маслаҳатчиси Марко Скреб билан бўлди. Меҳмон ўзининг муҳим тажрибаси ва билимларидан келиб чиқиб, монетар сиёсат ва бир қанча йўналишларда қизиқ фикрлари билан бўлишди.
Қуйида ундан баъзи иқтибосларни ва суҳбатга ҳаволани келтириб ўтаман:
Бузилмаган нарсани тузатишга уринмаслик керак.
Марказий банк фоиз ставкалари бўйича мустақил қарор қабул қила олмаса, инфляцион таргетлашдан кўп ҳам маъно бўлмайди.
Чидамлилик шокни ҳазм қилиш ва ундан эҳтимол янада кучлироқ ва яхшироқ қуролланган ҳолда чиқиш қобилиятидир. Бунинг учун сиз мослашувчан бўлишингиз керак. Масалан, валюта курсининг мослашувчанлиги жуда муҳим.
Чидамлилик учун яна бир муҳим омил — коммуникация. Сизнинг коммуникация департаментингиз раҳбарият билан биргаликда турли аудиторияларга масалани оддий тилда тушунтиришга тайёр бўлиши керак.
Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, марказий банкдагиларга доим бироз консервативроқ бўлишни маслаҳат бераман. Чунки оқибатлар ассиметрик: агар ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлсангиз, ўсиш бироз камроқ бўлиши мумкин. Лекин ҳаддан ташқари юмшоқ бўлсангиз ва банк ёки молиявий инқироз юз берса, унинг харажатлари ЯИМнинг 10−20 фоизигача етиши мумкин.
АҚШдаги воқеалар жуда ачинарли, чунки президент ва ФЗТ ўртасидаги мулоқот услуби ва ишлатилаётган сўзлар АҚШ учун мисли кўрилмаган воқеадир. Агар бу амалиёт бошқа давлатларга ҳам тарқалса, бу жуда ёмон сигнал бўлиши мумкин.
Мен 39 ёшимда раис бўлганман. Ўшанда бутун дунё меники, нархлар барқарорлигини ва ҳамма нарсани биламан деб ўйлагандим. Икки йил ўтиб, Хорватияда ҳеч ким, жумладан, мен ҳам кутмаган жуда оғир банк инқирози юз берди. Бу менга мутакаббир бўлмаслик кераклигини ўргатди. «Инфляцияни жиловладик, энди муаммо йўқ» деб ўтирганингизда тўсатдан 20 та банкни ёпишга мажбур бўлсангиз, эшик ортида нима кутаётганини ҳеч қачон билмаслигингизни тушунасиз.
https://www.gazeta.uz/uz/2026/04/23/marko-skreb/ | 0 |
