cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Iqtisod4i

Шунчаки фикрлар Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Show more
Uzbekistan24 251The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
1 718
Subscribers
-124 hours
+107 days
+630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Қонунчилик палатаси сайтидан 10 йил аввал эълон қилинган мақола йўқолиб қолибди. Сарлавҳаси «Юксак ишонч дадил қадам ташлашга ундайди» эди. Аввал шу мақоладан иқтибос келтиргандим. Ўзи менга Каримов даврида парламентимиз вакиллари Ўзбекистон қандай гуллаб-яшнаётгани ҳақида ўша вақт ёзган мақолаларини ўқиш жуда қизиқ.
Show all...
👍 6😁 1
Ҳар сафар машинист ва персонал алмашганда ҳаракат йўналишини ва қоидалар ўзгарадиган поездни тасаввур қилинг. Бундан поезд манзилигача етиб бора оладими? Менимча, доимий тажрибалар ва ислоҳотлар билан мамлакатимиз таълим тизими ана шундай поездга ўхшаб қолди. Ва ҳар бир янгилик киритилиши ортидан саволлар янада кўпаймоқда, ҳеч ким жавоб беришга шошилмаётганга ўхшайдиган саволлар. https://www.gazeta.uz/ru/2024/05/17/study-program/
Show all...
Колонка: Эффективная учебная программа должна строиться на основе принципа согласованности

Колумнист «Газеты.uz» Комил Джалилов проанализировал новые учебные планы для школ Узбекистана на следующий год и подчёркивает, что без комплексного подхода можно не только не добиться нужного результата, но и столкнуться с новыми проблемами.

👍 4
Қор, ёмғир, шамол ёки сал иссиқроқ ҳавода чироқ ўчиб қолмаса, мен: https://t.me/mirshakar/761
Show all...
Mirshakar Fayzulloyev

Yangi kun-yangi “mem party”, fantaziyangizga erk bering

😁 8👍 2
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Буни ҳам кўришни тавсия қиламан: https://www.youtube.com/watch?v=exX4mw3FKdQ
Show all...
👍 6
Show all...
Yoshiko Herrera - Why Did Russia Invade Ukraine: role of identity, nationalism and ethnic politics.

Yoshiko M. Herrera is a Professor of Political Science at the University of Wisconsin-Madison. Her research on Russian politics; nationalism, identity, and ethnic politics; political economy and state statistics (national accounts); and international norms, has been published with Cambridge University Press, Cornell University Press, Perspectives on Politics, Comparative Politics, Political Analysis, Social Science Quarterly, Post-Soviet Affairs, and other outlets. At UW–Madison, Herrera teaches courses on comparative politics, social identities and diversity, and post-communist politics. In 2021, she was a recipient of the Chancellor’s Distinguished Teaching Award at UW-Madison. Herrera received her B.A. from Dartmouth College and M.A. and Ph.D. from the University of Chicago. Before arriving in Madison in 2007, Herrera was the John L. Loeb Associate Professor of Social Sciences in the Government Department at Harvard University (1999-2007). She is also a former Director of the Center for Russia, East Europe, and Central Asia, former Co-Director of the Institute For Regional and International Studies, and former Director of the UW-Madison Partnership with Nazarbayev University.

👍 2
​​E’lon qilishimni so’rashdi: Иқтисодиёт бўйича халқаро олимпиада иштирокчилари учун шошилинч кўмак Иқтисодиёт бўйича халқаро олимпиада Ўзбекистонда илк бор EFI (Economic Fundamentals Initiative, Иқтисодий Aсослар Ташаббуси) лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Олимпиада 14-18 ёшли мактаб ва лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилади ва 3 босқичдан иборат: Мактаб (2024 йил феврал ойида барча 14 ҳудуддан 583 нафар ўқувчи иштирок этган), Миллий босқич ва Халқаро босқич (2024 йил сентябр ойида Грецияда ўтказилиши режалаштирилган). Олимпиаданинг Миллий босқичи 2024 йил 22 май куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) ўтказилади. ТХВУ ва EFI лойиҳаси Олимпиаданинг Миллий босқичи харажатларининг катта қисмини қоплаяпти. Аммо вилоятдан келаётган иштирокчилар учун Тошкентда турар жой ва йўл харажатлари бўйича зудлик билан ёрдам керак: Ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар қуйидагилар бўйича ёрдам бера олсалар, жуда миннатдор бўлардик: (1) Тошкентда 2 кеча (2024 йил 21-22-23 май), 90 га яқин киши, жумладан, талабалар, ўқитувчилар ва ҳамроҳлик қилаётган ота-оналар учун турар жой топишга; ёки (2) Талабалар ва уларнинг ўқитувчиларига турар жой, Тошкентга келиш йўл-кира харажати, чўнтак пули билан моддий таъминлаш: жами - киши бошига 1,5 миллиондан - 3 миллион сўмгача, қайси вилоятдан келаётганига қараб. Албатта сиз Миллий босқич иштирокчиларини қимматбаҳо совғалар (масалан, IELTS имтиҳони учун ваучер, гаджетлар, таълимга оид бошқа материаллар) тақдим этиш орқали ҳам қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Сиз ҳам тадбирда шахсан иштирок этишингиз мумкин! Олимпиаданинг Миллий босқичи иқтисодий саводхонлик бўйича конференция шаклида ўтказилади ва талабалар имтиҳон топшириш вақтида ўқитувчилар ва меҳмонлар қизиқарли тадбирларда иштирок этадилар. Тадбирда иштирок этишни истасангиз, қуйидаги рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиринг. Рўйхатдан ўтиш формаси: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeb0Cwmv8dHe5LCV21s-2GweXc1JNWBYONsfVYnCs2l6Y7sTw/viewform EFI лойиҳаси ҳақида маълумот: www.econfun.org Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: Др. Наргиза Алимуҳамедова, EFI лойиҳасининг Ўзбекистондаги минтақавий менежери: [email protected] Нигина Рустамова, Иқтисодиёт фанидан Олимпиада координатори: [email protected], тел: +998 93 378 68 61
Show all...

1
Электр энергияси ва газ истеъмоли учун тарифлар ошганда ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида аҳолининг энергосамарадорлигига тўғридан-тўғри салбий таъсир қилувчи маиший техника импортига тариф ва нотариф тўсиқлар олиб ташланиши лозимлигини ёзгандим. Нархларни ошириш ва маиший техника импортида турли нотариф тўсиқларни ўйлаб топиш параллел равишда юз бергани мен учун ҳалгича тушунарсиз масала. Энергетика вазири ўз интервьюсида Саудия Арабистонида аҳолининг уйидаги кондиционерлар керак бўлса, субсидия бериб энергия тежамкорига алмаштирилгани ҳақида гапириб ўтибди. Энди айтайлик, тарифлар энергия ресурсларини тежаш, зарарли субсидияларни, қийшиқ рағбатларни камайтиришдек мақсад билан қилингани қайта ва қайта таъкидлаганлар нима учун бир вақтнинг ўзида маиший техника ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини бу мақсаддан устун кўраётганини изоҳлаш қийин. Сифатли ҳукуматда ўнг қўл қилаётган ислоҳотга чап қўл камида ҳалал бермайди.
Show all...
Iqtisod4i

Ҳамма нарсани ўз номи билан атаган яхши Сўнгги кунларда Ўзбекистон энергетика соҳасида юз берган воқеа тариф сиёсатининг либераллаштирилиши ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш эмас, балки нархларнинг ошиши эди. Либерализация нархнинг шаклланиш жараёни ўзгариши ҳисобланади. Бизда 1 ҳафта олдин ҳам, 30 йил олдин ҳам тарифларни давлат белгилар эди. Ҳозир ҳам шундай. Қачондир уни бозор белгилаб берувчи жараёнга ўтсак, ана ўша либерализация бўлади. Истеъмолчилар энергияга субсидиялар ва ўз тўловлари орқали тўлаганидан кўра, барча суммани тўғридан-тўғри тўлагани, албатта, яхшироқ. Лекин буни либерализация деб тушунтириш тўғри бўлмайди. Ижтимоий норма доирасида эса давлат инфратузилма етиб борган ва бормаган ҳудудлар орасидаги фарқни ҳам ҳисобга олса яхшироқ бўлар эди, менимча. Масалан умуман табиий газга уланмаган ҳудудлар барча нарса учун электр энергияси ишлатишга мажбур. Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида эса аҳолининг энергосамарадорлигига тўғридан-тўғри салбий таъсир қилувчи маиший техника импортига…

👍 12
Молдоваги газ инқирози ҳақида — 2022 йилда Молдовада газ инқирози юз берди. Ўшанда мамлакатда газ нархи 7 баравар ошиб кетди. Нега бундай бўлди? — Чунки, биринчидан, нархлар бутун Европада кўтарилди. Бошқа томондан, «Газпром» билан шартномамиз якунланган, бизда эса муқобил манбалар йўқ бўлган бир вазиятда улар шартномани узайтиришни истамасликларини билдиришди. Улар 700 миллион долларлик қарзни Молдова ҳукумати ўз зиммасига олишини исташди. Улар бу «Молдовагаз»нинг қарзи эканини айтишди. Бу компания тақсимловчи корхона ҳисобланади ва унинг мажоритар (асосий) акциядори «Газпром»нинг ўзи. Бу ҳукуматнинг эмас, уларнинг ўзи мажоритар акциядор бўлган компаниянинг қарзи эканига қарамай, бизга «катта қарзингиз бор», дейишди. Биз эса буни текширишимиз лозимлигини айтдик, чунки биз бу қарзлар қаердан пайдо бўлиб қолганини билмаймиз. Биз бу пулни қайтаришга рози бўлмадик, чунки ўзимиз текшириб кўрмаган қарз бўйича битимга қўл қўйиш бизнинг фуқароларимиз нафақат нархи ошиб кетган ва ишлатилаётган газ учун, балки бу қарз учун ҳам тўлаши лозимлигини англатарди. Шунинг учун биз халқаро аудиторларни ёлладик ва аудиторлар қарз 700 эмас, 8 (саккиз) миллион доллар эканини кўрсатиб беришди. Бу ҳикоядан қандай хулоса қилиш мумкин? Биз муқобил манбаларимиз бўлиши, бизни бошқа «шантаж» қилмасликлари учун барча ишни қиляпмиз. Чунки тижорий шароитлар бўлиши бир нарса, ҳеч қачон бўлмаган қарзингизни бор дейишлари — умуман бошқа нарса. — Буни нима деб тушуниш мумкин? Сизларни «шантаж» қилиб, садоқатсизлик учун жазолашдими? — Буни қандай истасангиз, шундай аташингиз мумкин. Мен сизга бўлиб ўтган аниқ бир воқеани айтиб бердим. — Ҳозир Молдова газни қаердан сотиб оляпти? — Очиқ бозордан, Европадан, ҳар хил жойдан. — Сизга мухолифатда бўлган Игорь Додон Молдова худди ўша Россия газини ўртакашлар орқали сотиб олаётганини таъкидлаб келяпти. — Биз газни бозордан сотиб оляпмиз. Газни ҳозир бозорда ўзимиз топган энг паст нархда харид қиляпмиз ва энг муҳими — бизда танлов бор. 30 йил ичида қилинмаган ва биз қилган нарса шуки, бизда танлов пайдо бўлди. Агар нарх бир бозорда яхшироқ бўлса, ўша ердан газ сотиб оламиз, агар бошқасида яхшироқ бўлса — унисидан. Ҳозир электр энергияси учун ҳам муқобил манба ташкил қиляпмиз. Бир йилдан кейин бизда Европа электр энергия бозори билан алоқа ўрнатилади. Бундай алоқа ҳозир ҳам бор, фақат у Украина орқали ўтган ва ҳар сафар Украина тармоқлари бомбардимон қилинганида, бизда ҳам муаммо пайдо бўляпти. Электр бўйича муқобилимиз бўлиши учун ҳозир Руминия билан тўғридан-тўғри тармоқ қуряпмиз. Жуда қийинлигига қарамай — чунки бу даврда нархлар жуда юқори бўлди — энергетик хавфсизлик бўйича сўнгги уч йилда жуда кўп ишлар қилинди. https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/15/sandu/
Show all...
8👍 2
Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир Апрель ойи сўнгида жамоатчилик Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарганидан хабар топди. Компания эгаси ўзгариши ҳақида ноябрь ойида маълумотлар пайдо бўлганига қарамай, Давактив улуш сотилгани бўйича расман хабар бермаган. Март ойи бошида Petroleum Technology Group компанияси Ўзбекистондаги энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлган UNG Petro`нинг эгасига айланганини билдик. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳозирча битим тафсилотларини маълум қилганича йўқ (UNG Petro қачон қанча сумма ва қандай шартлар асосида хусусийлаштирилгани маълум эмас). 2022 йил охирида UNG Petro 69 та бензин қуйиш шохобчаси, 6 та газ қуйиш шохобчаси ва 2 та газ тўлдириш компрессор шохобчасига (жами 77 та ёнилғи қуйиш шохобчаси) эгалик қиларди. Хусусийлаштириш режалари эълон қилинган 2023 йилнинг май ойида UNG Petro`нинг 78 та шохобчаси борлиги қайд этилган. Бунинг ортидан Данияр Камиловнинг компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг ҳам эгасига айланганди. Жамоатчилик бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги маълумотлар орқали хабар топган. Корхона аввал тўлиқ «Ўзбекнефтгаз» давлат компаниясига тегишли эди. 2016 йил август ойида ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи йилига 117 минг тоннагача нефтни бензин, керосин, дизель ёнилғиси, мазут ва мой қилиб қайта ишлаш қувватига эга. Агентлик заводни 2022 йил ноябрь ойида хусусийлаштиришга қўйганди. Март ойида, шунингдек, Perfectum мобил оператори ҳам хусусийлаштирилгани маълум бўлди. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги маълумотларга кўра, уяли алоқа операторининг эгаси ўзгариб қолганига таҳлилчи Тимурмалик Элмурадов эътибор қаратган. Уяли алоқа операторининг улуши сотилиши ҳақидаги хабарлар очиқ манбаларда келтирилмаган. Давактив «бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас», деб таъкидламоқда. Лекин жамоатчилик улуши фақат давлатга тегишли бўлган компаниялар хусусий қўлга ўтаётгани ҳақида постфактум хабар топаётганини қандай тушуниш керак? Ўша ёпиқ бўлмаган ҳужжатлар қаерда? Қаердан кўриш мумкин уларни?
Show all...
Энг бойларнинг даромадлари энг камбағалларнинг даромадларидан 5 баравар тезроқ ўсмоқда Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатлар учун халқаро камбағаллик чегараси бўйича (кунига 6,85 доллардан кам) 2015 йилдаги 36 фоиздан 2022 йилда 17 фоизгача пасайган. Аммо ташкилот худди шу даврда тенгсизлик ортиб боришининг параллель тенденцияси кузатилмаганида, камбағалликни қисқартириш кўлами янада каттароқ бўлиши мумкин эди деб ҳисобламоқда. Масалан, 2022−2023 йилларда аҳолининг энг камбағал 10 фоизининг даромадлари 6 фоизга ошган. Бироқ аҳолининг энг бадавлат 10 фоизининг даромадлари 30 фоиздан кўпроқ, яъни 5 баробар тезроқ ўсган. Даромадлар тенгсизлигининг статистик кўрсаткичи бўлган Жини коэффициенти 2022 йилдаги 0,31 дан 2023 йилда 0,35 гача кўтарилган. Жаҳон банки экспертлари агар тенгсизликнинг ўсиши кузатилмаганида, камбағаллик белгиланган даврда 3,1 фоиз пунктга камайиш ўрнига 5,5 фоиз пунктга қисқариши мумкин эди, дея таъкидлаган. Маълумотлар камбағал уй хўжаликлари бир қатор ноқулай шароитлардан азият чекаётганини кўрсатмоқда. «Уларнинг иш билан таъминланиш эҳтимоли камроқ, маълумот даражаси паст бўлиши эҳтимоли эса юқорироқ ва қарамоғидагилар сони кўпроқ. Уй хўжаликлари ўртасидаги бу кўрсаткичлардаги тафовутларни камайтириш Ўзбекистонда ўсиб бораётган тенгсизликни чеклаш ва камбағалликни янада камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларда муҳим аҳамиятга эга бўлади», — дея қайд этган ташкилот.
Show all...
👍 6👎 1