cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

نمایش بیشتر
طاجيكستان329زبان مشخص نشده استآموزش9 841
پست‌های تبلیغاتی
15 055
مشترکین
+12924 ساعت
+1617 روز
-13230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 112🔥 19😁 12👎 7 1🥴 1🙈 1
Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман. Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим. Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб. Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти? Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади). Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир. PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 114😁 40👎 8💯 8👏 4 2🔥 2🤔 1🙉 1
Жиддий айтганда, бу дунёқарашлардаги фарқни акс эттиради. Турли жамиятлар бир хил нарсаларга ҳар хил кўз билан қарайди, ҳар хил мақсад ва қадрият излайди. Моҳиятан АҚШ ёки Европада бўладиган тадбирлар чойхонадан унча фарқ қилмайди — тўпланиб, овқат еб, гаплашиб ўтиришади. Табиий, бошқачароқ овқатлар дастурхонга тортилади, аммо бундан ташқари яна баъзи фарқлар бўлади — йиғилишлардан ҳар хил қадриятлар кўзланади, ҳар хил мавзулар муҳокама қилинади. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 31👎 2😁 2
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради. Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ошдан кўзланган мақсад кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 83🤣 46❤‍🔥 4🔥 4👎 1👏 1
Бугун пластик карталардан p2p ўтказмалар йилига 100 млн сўм билан чекланади, деган янгилик ўқиб қолдим. Бунга уч хил реакция билдирдим (ичимда). Чунки турли ҳис-туйғуларни келтириб чиқарди менда. Қайси бир реакциям тўғрироқ ва самаралироқ бўлганига ўзингиз баҳо беринг. 1. Facebook реакцияси: бу юлғуч давлат фақат халқни юлишни билади! Энди одамга ўхшаб пластикдан ўтказолмаймиз! Ҳамма нарсага аралашади, ҳар қаердан пул қилай дейди ҳаромхўрлар! Давлат айниди, халқ хор бўлди! 2. Telegram реакцияси: аҳмоқона қарор. Биринчидан, p2p ўтказмалар фақат даромаддан дарак бермайди — одамлар қарз олади, қарз қайтаради, яқинларига ёрдам ёки бирор харажат учун пул юборади, хуллас, бу бир замонавий қулайлик. Бунга қараб зинҳор даромадга баҳо бериб бўлмайди. Алоҳида одамлар бу тизимни суиистеъмол қилаётгани бутун тизимни йўқ қилиш керак дегани эмас. Қолаверса, қарор терс натижа беради — яна ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, давлат ташкилотлари молиявий оқимларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади, пул ишлари анча қийинлашади. Замонавий технологиялар замонида бундай аҳмоқона чекловлар ўрнатиш жамиятни орқага тортади, Каримов замонларидаги шубҳачилик, пул топишдан қўрқиш ва қора пулга талабни ошириб юборади. Ҳафтафаҳм чаламутахассисларгина ўзининг оёғига бундай болта уриб, тараққиётни тўхтатадиган ва ишлаб турган тизимни бузадиган ташаббусни жиддий кўриб чиқиши мумкин. 3. Жамшид Акбаров реакцияси: Термуламан бир картага, бир йўлга. Қўлнинг кири пул ўлсин-а, пул ўлсин! Пул ўтказма, нақдин беравер қўлга. Ўтказмалар чеклангани рост бўлсин! @AsanovEldar
نمایش همه...
😁 90👍 25🤣 9🌚 4👎 3👻 3 2😢 2
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
نمایش همه...
👍 19👎 10🥴 4
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси Жамшид Атамбаев яратган “Соғинч” анимацион фильми халқаро мукофотни қўлга киритибди. Қозоғистонда бўлиб ўтган Farabi Film Festival’да. Мультфильмдан парча кўриб, япон анимесини кўргандай бўлдим – аниме услуби, қиёфалар, ҳаракатлар шунга монанд. Сюжетини билмадим, лекин, афтидан, биз ўрганган тарбиявий мультфильмларга ўхшамайди, ҳарқалай, одобли бола, одобли қиз, ўгай она каби образларга кўзим тушмади. Фильмга қизиқдим, бир тўлиғини кўраман. @AsanovEldar
نمایش همه...
👎 1
Тбилисида Ethnographer деб аталган ресторан бор. Грузин этнографияси унсурларидан фойдаланган ҳолда дизайн қилинган — эски уйларни эслатади; миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва, албатта, миллий таомлар таклиф этилади. Ном жуда яхши танланган. Бу — гуманитар фан номи билан аталган ягона бизнес эмас. Масалан, АҚШда Anthropologie номли кийим ва аксессуар дўкони бор. Жуда ўзига хос коллекциялар таклиф этади, номига муносиб равишда турли халқларнинг анъанавий либосларидан фойдаланади. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 64👎 4
Грузияда ҳар қадамда мана шу ҳолатга дуч келасиз — бинолар ташқарисида, меҳмонхона ва дўконлар ичида мамлакат байроғи Евроиттифоқ байроғи билан ёнма-ён жойлаб қўйилган. Грузия неччи йиллардан буён Европага қўшилиш орзусида яшамоқда. Бу жараён кўп вақт олади, лекин мамлакат бу мақсадига яқинлашмоқда — 2023 йил декабрида у Евроиттифоққа киришга расмий номзодга айланди. #georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel #GeorgiaTravelGeorgia #emotionsaregeorgia #gnta
نمایش همه...
👍 96 12👎 5🤔 2 1🔥 1
Repost from UZ.HOCKEY
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
نمایش همه...
👍 14😁 10🤔 2🌚 2👎 1👏 1🥱 1