cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Замбаракнинг ўқи

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади. Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99 Реклама масалаларида — @meenov

نمایش بیشتر
أوزبكستان6 583زبان مشخص نشده استسیاست4 832
پست‌های تبلیغاتی
11 418
مشترکین
-624 ساعت
-267 روز
-19130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

“Ақлли уй” панелига иккита янги “фича” қўшдим. 1. Кунлар исиши билан ўрмон ёнғинлари бошланиб кетди. Шунинг учун ҳаво сифатини таблога чиқариб қўйдим. Маълумот Канада об-ҳаво ва иқлим ўзгариши агентлиги томонидан тақдим этилади. Ҳаво сифати тушгани сари, график ранги яшил-сариқ-қизил бўлиб ўзгаради. 2. “Калгари Махсустранс” графиги ҳам чиқиб турадиган бўлди. Агар ахлат эртага олиб кетиладиган бўлса, челакни эшик тагига олиб чиқиб қўйишга яхши эслатма. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
Калгарида барча кўчалар баҳорда, қор мавсуми тугаганидан сўнг супурилади. Супуриш мавсуми бошлангани ОАВда эълон қилинади. Ўзингиз ҳам ҳокимият сайтида уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўришингиз мумкин. Бизнинг маҳалла келаётган жума куни супуриларкан. Кўчаларга мана шунақа эълонлар қўйиб кетишибди. Унга кўра, 17 май куни 8:00дан 16:00гача машиналарни кўчадан олиш керак, акс ҳолда жаримага тортилишингиз мумкин. P.S. Эълон устига бир қоп қум ҳам қўйиб қўйишган, штендер шамолда учиб кетмаслиги учун. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 39
Куни кеча Банфф миллий боғида сайёҳ қоядан йиқилиб тушибди. Жароҳати хавфли бўлгани учун вертолётда касалхонага олиб кетишибди. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 36😁 1🤔 1
Дам олиш кунлари Калгарида +25 даража илиқ бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонликлар ватандан келган лазер гуручидан ош қилдик. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👏 50👍 33😁 3
Консерваторлар ва кризис. Дунёдаги барча консерваторларнинг юз йиллар давомида фойдаланиб келаётган “приёми” бор: улар муаммони соддалаштириб, осон ечим таклиф қиладилар. Шу аснода сайловларда ғолиб бўладилар. Масалан, Дональд Трамп ноқонуний миграция билан девор қуриш ёрдамида курашишни таклиф қилди. Тўрт йил ҳокимият тепасида туриб, АҚШ—Мексика чегарасининг 10 фоизида ҳам девор қура олгани йўқ. Муаммо шундаки, АҚШда ноқонуний миграциянинг осон ечими йўқ. Девор қуриш билан муаммо ҳал бўлмайди. Аксарият муаммолар комплекс ечимлар талаб қилади. Ҳудди шу йўсинда Канада муҳолифатда бўлган Пьер Полив мамлкатдаги инфляцияни енгиш учун Либерал ҳукумат киритган “углерод солиғи”ни бекор қилиш билан енгиш мумкинлигини қарийб ҳар куни такрорлайди. Ҳар куни ютубга кирсангиз, “мен иқтидорга келсам, солиқни чопаман” (axe the tax) дейди. Афсуски, битта солиқни бекор қилиш билан инфляция муаммоси ҳал бўлмайди. Канада марказий банки маълумотига кўра, углерод солиғи умумий инфляциянинг 0,016 фоизини ташкил қилади. Юқорида Трамп қилгани каби, Полив ҳам муаммони соддалаштириб, ечимини оддий қилиб кўрсатади. Иқтидорга келиб, солиқни бекор қилганидан кейин инфляция тушмаса, аввалги ҳукуматни айбдор қилаверади. Муаммо шунда: консерваторлар демагоглик билан шуғулланиш билан овора, муаммога ечимлар таклиф қилмаяпти. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 67🤔 3😁 2🤯 1
Канадада инқироз: аҳоли ҳаражатлари кескин ошди, одамлар қийин аҳволда. Канадада 2020 йилдан буён ҳамма нарса қимматлашди. Мамлакатда уй ижараси ўртача 21, бензин 72, свет ва газ 31 фоизга ошган. Аммо шу давр мобайнида ойликлар ўртача 12 фоизга кўтарилган. Канадада уйларнинг ўртача нархи 2020 йил январида 540 минг Канада доллари бўлган бўлса, 2024 йил 1 январига кўра 720 минг долларгача кўтарилган. Шу орада Марказий банк ставкаси ҳам қарийб 0 фоиздан (коронакризис пайтида) 5,5 фоизгача кўтарилган. Натижада одамларда норозилик кайфияти юқори. Ëшлар, иммигрантлар уй сотиб ололмаяпти, ижарада турганлар ҳам кўпроқ ижара тўлашга мажбур бўлмоқдалар. Кредит ставкалари ортиши натижасида ипотека ҳам кескин қимматлашган. Бу ҳолатдан Консерватив партия унумли фойдаланмоқда. Агар бугун сайлов бўлса, ҳозир иқтидорда бўлган Либерал партия тор-мор этилади ва Консерватив партия бемалол ҳукуматга кела олади. Мени ҳавотирга солаётган нарса шуки, консерваторлар муаммога ечим таклиф қилиш ўрнига, конструктив ёндашув ўрнига, фақат танқид билан чекланиб қолмоқда. Иқтидорга келса, бу муаммоларни баратараф қилиш учун режаси йўқ. Шунчаки одамлар ғазабидан фойдаланиб, ҳукумат тепасига чиқиб олмоқчи. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 56🤔 19🤯 4😁 1
Юқоридаги постга нисбатан яхши фикрлар ва ўринли эътирозлар билдирилибди. Савол: одамлар ўлимида фақат тезлик айбдорми? Тезликни пасайтирсак бўлдими? Йўқ, фақат тезликни пасайтириш билан йўлларда хавфсизлик муаммоси бутунлай ҳал бўлмайди, албатта. Тезликни пасайтириш ечимлардан биттаси, лекин тез ва осони. Тўғри, ривожланган давлатларда шаҳарлараро трассалар аҳоли пунктлари ичидан ўтмайди, трассаларда пиёдалар кесиб ўтиш жойлари бўлмайди, трассалар четларида дўконлар қурилмайди. Трасса — катта тезликда, тўхтамай, битта шаҳардан иккинчи шаҳарга етиб олиш имкониятини берувчи инфратузилма. Лекин Ўзбекистонда бундай эмас, афсуски. Ҳукумат инфратузилмани яхшилаш ўрнига, ялтир-юлтур конференция ва туризм марказлари қуриш билан овора. Шундай экан, энг осон, катта пул талаб қилмайдиган, аксинча, пул келтирадиган радарларга мурожаат қилмоқда. Мен радарларга қарши эмасман. Оммавий равишда қоидалар бузилаётган жамиятда, оммавий равишда одам ўлиши кузатилаётган ҳолатда радарлар ёрдамида қоидабузарларни жазолаш тарафдориман. Аммо фақат жазо билан иш битмайди. Радардан тушаётган шунча пул қаерга кетаётганини одамлар билса, эътирозлар ҳам камайиши мумкин. Пул қаерга кетяпти? Инфратузилма қуришга ишлатилаяптими? Ëки кўчалар четига гул экишгами? @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 103👏 8😁 4🤯 2🤬 2
Repost from Shokirjonov news
@Jamoliddin_Bobojonov joʻram har doimgidek prav. ➡️ @shokirjonov
نمایش همه...
👍 174👏 21😁 5🤬 3👎 2🤔 2
Калгари шаҳар ҳокимлиги сайтини кузатишни яхши кўраман. • Маҳалламизнинг кираверишидаги чоррахага светофор ўрнатиларкан. Шу пайтгача у ерда Стоп белгиси турарди. • Мана бу саҳифада бу йили ва кейинги йили асфальтланадиган кўчалар ва уларнинг харитада жойлашуви келтирилган. Унга кўра, шаҳарнинг биз яшайдиган қисмида бир нечта катта кўча асфальт қилинаркан. Исмоилнинг мактаби атрофи ҳам асфальтланаркан. • Мана бу саҳифада эса йўл қурилиши борасида амалга ошириладиган капитал лойиҳалар акс этган. Унга кўра, бизнинг маҳаллага элтадиган катта трассада йўналишларни ажратадиган яшил зона реконструкция қилинаркан ва бир неча светофор алмаштириларкан. • Мана бу саҳифада уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўрасиз. Бизнинг уй олди 17 май куни тозаланаркан. • Мана бу харитада Калгарида (жамоат жойларда) экилган барча дарахтларнинг жойлашувини кўриш мумкин. Ҳар бир дарахт ҳақида алоҳида маълумот берилган. • Мана бу саҳифада шаҳардаги ҳар бир уй бўйича қуёш энергиясини ҳисоблаб берувчи калькулятор бор. Уй манзилингизни киритасиз, тизим сизга нечта панель қўйишни маслаҳат беради. • Мана бу харитада Калгаридаги барча амалдаги ва режадаги қурилишлар акс этган. • Мана бу харитада шаҳардаги исталган уйнинг кадастр қиймати ҳақида маълумот олиш мумкин. • Мана бу харитада шаҳардаги барча симёғочларни кўриш мумкин. Кўчани ёритувчи чироқ куйиб қолган бўлса, шу харитада куйган чироқни танлаб, шаҳар хизматларига хабар беришингиз мумкин. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 112👏 12🤯 9😁 1🤬 1
Юқоридаги постга комментларда радарлар ва жарималар ҳақида сўрашибди. Аввал ҳам айтганман, Калгарида фоторадарлар сони жуда кам. Бутун шаҳарда 64та фоторадар ўрнатилган. Аммо полиция автомобилларидаям радарлар бўлади, исталган пайт тушиб қолишингиз мумкин. Радарга жарима тезликка қараб белгиланади. Ўтган йили тезликни 15га оширибман, 100 АҚШ доллари жарима тўладим. 8 йилда биринчи марта. Лекин полоса учун камералар йўқ. Нимага, чунки 8 йилда бирор марта полосани босиб тўхтаган машинани кўрганим йўқ. Бирор марта. Ҳамма белгиланганидек юради. 8 йилда бармоқ билан саноқли марта қизилга ўтиб кетганларни кўрдим. Жуда камдан-кам. Тошкентда 2023 йилда 84 киши ЙТҲ оқибатидан ҳаётдан кўз юмибди. Шаҳарда қарийб 600 минг автотранспорт воситаси рўйхатга олинган. Калгарида 2023 йилда 14 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлибди. Шаҳарда 1,2 миллондан ортиқ автотранспорт воситаси бор. Айтмоқчиманки, Калгани ҳукумати аҳолини яхши кўрганидан радарлар қўймаган эмас. Радарлар камлигининг сабаби эҳтиёжнинг йўқлигидир. Канадада йўлларда хавфсизлик Ўзбекистончалик долзарб мавзу эмас. Ўзбекистонда ўрнатилаётган радарлар ва юқори жарималарни қўллаб-қувватлайман. Йилига 2000дан ортиқ инсон ҳалок бўлаётган пайтда радардан нолиш эгоистликдан бошқа нарса эмас. Радарга тушмасликнинг сирини очаман — қисиб юриш. @zambarakning_oqi
نمایش همه...
👍 189😁 37👏 7👎 3