fa
Feedback
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

رفتن به کانال در Telegram

O‘zbek Milliy Akademik drama teatrining rasmiy kanali WEBSITE: http://www.milliyteatr.uz/ INSTAGRAM: http://instagram.com/milliy.teatr/ FACEBOOK: https://www.facebook.com/groups/174117169917190

نمایش بیشتر
9 278
مشترکین
-324 ساعت
-337 روز
-18030 روز
آرشیو پست ها
+1
#Табрик #УстозШогирд ✨ Куникеча, Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Эркин Комилов табаррук 80 ёшни қарши олди. 💫 Устозни қутлаш учун шогирдлар Хўжаободга йўл олдилар. Устознинг таваллуд куни далаҳовлида, сўлим табиат қўйнида нишонланади😊 Бу анъанага айланган😊 Пиру бадавлат Эркин бобо Тошкондан йўқлаб келган шогирдларига қўлбола анжанча палов дамлаб беради😊 ✨ Устоз-шогирдлик ришталари файз олаверсин! Устоз Эркин Комил соғ-саломатликда 100 ёшни қаршилаганда шогирдлар «Хўжаобод-ов, Хўжаобод», деб табрикка шошиб қолсинлар😊
Манбалар учун актёр Даврон Каримовга ташаккур!
@milliyteatr

Repost from Ozodbek Nazarbekov
#Mulohaza ⭐️Hurmatli Prezidentimiz o'zbek madaniyatiga qayta hayot bag'ishladilar desam mubolag'a bo'lmaydi
Yurtimizda “Inson qadri” tamoyili nafaqat bugunning, balki oramizdan ketgan fidoyi insonlar xotirasiga ko‘rsatilayotgan yuksak ehtiromda ham o‘z aksini topmoqda…
📲Telegram 📲Instagram

Repost from Saida Mirziyoyeva
Tug‘ilgan kuningiz bilan tabriklayman, Dadajon! — С днём рождения, Дадажон!
Tug‘ilgan kuningiz bilan tabriklayman, Dadajon! — С днём рождения, Дадажон!

⚡️Madaniyat va san’at ham xalqlarni bir-biriga yaqinlashtiradigan juda katta ko‘prikdir. #BizningPrezident #Xalqyetakchisi TelegramInstagramFacebookVeb-sayt | YouTube | Mediabank

Tavallud ayyomingiz muborak bo‘lsin, janob Prezident! #BizningPrezident #xalqyetakchisi TelegramInstagramFacebookVeb-sayt | YouTube | Mediabank

Ҳаётимиз саҳнасида Сиз ёзаётган улуғвор ислоҳотлар сценарийси Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий санъат асарига айланмоқда. Миллий к
Ҳаётимиз саҳнасида Сиз ёзаётган улуғвор ислоҳотлар сценарийси Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий санъат асарига айланмоқда. Миллий кинематография ва театр санъатига қайта жон бахш этганингиз, бизга юксак ишонч билдирганингиз учун раҳмат. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент! #Mirziyoyev #PresidentUZ #MillatOtasi #XalqPrezidenti #LeaderOfUzbekistan #NewUzbekistan #xalqyetakchisi #BizningPrezident Ёдгор Саъдиев

#Меҳнат_таътили ✅ Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар! ✨ Ўзбек Миллий академик драма театри матбуот хиз
#Меҳнат_таътили ✅ Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар! ✨ Ўзбек Миллий академик драма театри матбуот хизмати меҳнат таътили муносабати билан ижодий танаффус эълон қилади. 💫 Роппа-роса икки ҳафтадан сўнг, яъни 1 августдан матбуот фаолияти давом этади. БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ! ✨ Икки ҳафталик танаффусдан сўнг театримизнинг ижодий фаолиятини кузатишда давом этинг. ❤️ Сизларни севгучи, Миллий театр! @milliyteatr

#Тунги_наво #Ностальгия 🎶 «КЕТМА, ВАФОДОР» (1990) 🎤 Юлдуз Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист 🌙 Севимлиларимга, гўзал кечалар! @milliyteatr

#Қиссадан_ҳисса ✔️ Ҳаётда ўз ўрнингни топишинг учун бирон иш қилмаган бўлсанг, яшаш бениҳоят мушкулдир. ✍️ Дмитрий Веневитино
#Қиссадан_ҳисса ✔️ Ҳаётда ўз ўрнингни топишинг учун бирон иш қилмаган бўлсанг, яшаш бениҳоят мушкулдир. ✍️ Дмитрий Веневитинов @milliyteatr

#Фикрат ✔️ ДЎСТЛИК 🎙Ихтиёр Отажонов, актёр
Дўст билан дўстнинг фарқи бор-да, дўст. Аллоҳ назар қилган дўстлик юз мингтадан битта чиқса агар...
@milliyteatr

#Тўртлик Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод, Яхшидир ер юзин қилгандан обод, Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг, Афзалдир ю
#Тўртлик Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод, Яхшидир ер юзин қилгандан обод, Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг, Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод. ✍️ Умар Хайём @milliyteatr

#Суҳбат 🎙Зебинисо Эргашева, актриса
Санъаткор ота-оналарнинг фарзандлари бошқа касб эгаларининг фарзандларига қараганда меҳр-муҳаббатга кўпроқ эҳтиёж сезиб улғаяди. Бу эса табиий ҳолат.
@milliyteatr

#Ҳикмат Ё жим бўлгин фаришталар каби, Ё ўткир сўзла, худди Шамс каби Лекин асло Писмиқ бўлма, худди шайтон каби! ✍️ Жалолидди
#Ҳикмат Ё жим бўлгин фаришталар каби, Ё ўткир сўзла, худди Шамс каби Лекин асло Писмиқ бўлма, худди шайтон каби! ✍️ Жалолиддин Румий @milliyteatr

#Қанотли_сўзлар ✔️ Қирол учун ҳам, ҳоким учун ҳам нариги дунёга алоҳида йўл мавжуд эмас. ✔️ Энг кичкина ҳашаротнинг ҳам ўз жасорати бўлади. ✔️ Бир шафтоли ачиса, юз шафтоли айнийди. ✔️ Эгилган толни шамол синдирмайди. ✔️ Гўзаллик бахт билан бирга юрмайди. ✔️ Ғайрат — муваффақиятлар онаси. @milliyteatr

#Микро_проза ✔️ ҲАЛОСКОР Дарё ўртасидаги мўъжазгина оролда иккита эчки ўтлаётган эди. Бирдан сув кўпайиб, оролни кўма бошлади. Эчкилар жон талвасасида ҳар ёққа ўзларини ура бошлашди. Бу ҳолатни қирғоқда қассоб зимдан кузатиб турган эди, тезда болтасини ишга солиб, қирғоқдаги катта бир дарахтни қулатиб, оролга кўприк қилиб ташлади. Эчкилардан бири кўприкка сакраб чиқиб, қассоб сари чопқиллаб кетди. Иккинчиси ўзини пўртана бўлиб оқаётган тўлқинлар бағрига отди. Қассоб ўзидан нажот истаб келган эчкини ҳаш-паш дегунча сўйиб, гўштини нимталади. Иккинчи Эчки эса сувда узоқ-узоқларга оқиб, анча азият чекди-ю, аммо бир амаллаб қирғоққа чиқиб олиб, тирик қолди.
Гоҳида бизлар ҳам оғир вазиятларда осон ечимни танлаймиз. Таваккал қилиб, Аллоҳга ихтиёримизни топшириш ўрнига, ҳалоскор деб қассоб сари чопамиз.
@milliyteatr

#Дилдаги_дур ✔️ Баъзи нарсаларнинг такрори йўқ! Ҳаёт каби, ишқ каби, умр каби ва сиз каби... @milliyteatr

#Тунги_наво #Ностальгия 🎶 «ИСМИНГНИ ТОПМАЙ» 🎤 Ботир Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти 🌙 Меҳрлиларимга, осуда кечалар! @milliyteatr

#Қалбдаги_қатралар Мен ўзимга «қаламкаш» деган нисбатни берсам, нокамтарлик бўлар. Аммо у-бу нарсаларни қоралаб тураман. Талабалик пайтимда мутахассислик фанларида пьесалар ва спектаклларни таҳлил қилардик. Ёзганларимни биринчи бўлиб онамга ўқиб берардим. Илмда ҳам, ижодда ҳам илк тингловчим — онам. Адабиёт ва театр — ҳаёт устига қурилган кўнгил маскани. Пьесаларни ҳам, спектаклларни ҳам қийналиб таҳлил қилардим, аммо бу завқли жараён эди. Ҳозир ўйлаб қарасам, илмни ҳам, ижодни ҳам машаққати билан яхши кўрар эканман. Касбий ва ижодий машаққатларимга онам гувоҳ бўлгани учунми, менга юксак баҳо берувчи инсон ҳам — онам. Бебаҳо онам шундай дейди: «Ҳеч ким сандака зўр ёзолмайди. Ман учун биттасан, ягонасан. Ҳали кўпдан-кўп китоблар ёзасан. Ўлмай турсам, китобларингни биринчи бўлиб ўзим ўқийман...» Кўряпсизми, қизларга онадан зўр мотиватор, онадан кучли психолог йўқ. Озода ШОБИЛОЛОВА

#Қиссадан_ҳисса ✔️ Ўз ўғлини ҳеч бир фойдали ишга ўргатмаган одам ўғрини боқаётган бўлади. ✍️ Томас Фуллер @milliyteatr
#Қиссадан_ҳисса ✔️ Ўз ўғлини ҳеч бир фойдали ишга ўргатмаган одам ўғрини боқаётган бўлади. ✍️ Томас Фуллер @milliyteatr

#Cуҳбат 🎙Рихси Иброҳимова, Ўзбекистон халқ артисти
Ҳаётга келгандик, қани, пўш-пўшлаб, Ҳадемай кетамиз хайр-хўш, хўшлаб, Ортда-чи, ном қолар яхши, ё ёмон, Одил Ҳақ турибди, Тарозин ушлаб.
@milliyteatr