en
Feedback
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI

Open in Telegram

O‘zbek Milliy Akademik drama teatrining rasmiy kanali WEBSITE: http://www.milliyteatr.uz/ INSTAGRAM: http://instagram.com/milliy.teatr/ FACEBOOK: https://www.facebook.com/groups/174117169917190

Show more
8 989
Subscribers
+224 hours
-147 days
-19030 days
Posts Archive
#Ҳикмат ✔️ Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фа
#Ҳикмат ✔️ Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фақат гапиришмоқда. ✍️ Умар ибн Ҳорис @milliyteatr

#Қанотли_сўзлар Асли қора оқармас, Асли бузуқ тузалмас. Бировни алдама, Юрган кўчангнинг боши берк. Ёз ёмғири лой бўлмас, Ўғри асло бой бўлмас. Эгри бўлсанг, синар қанотинг, Тўғри бўлсанг, чиқади отинг. @milliyteatr

#Репертуар #Премьера_1 🗓 08/09/2026 ✔️ “КЎЧКИ”
✍️ Тунжер Жўжан ўғли 🎬 Ўзбекистон халқ артисти Валихон Умаров
РОЛЛАРДА: Бобо — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов Момо — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботуллаева Ота — Аброр Сайназаров Она — Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова Ўғил — Жасурбек Бутунбоев Келин — Нигина Анарбаева Раис — Авазхўжа Қодиров Доя — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова Соқчилар — Шаҳбозиддин Хуррамов, Жамолиддин Абдужабборов, Оммавий саҳналарда — театр актёрлари ⏰ 18:00 ✅ ☎️ 71/244-17-51 🎟 НАРХЛАРИ: Партер – 100.000 Амфитеатр – 80.000 Балкон – 70.000 Чипталарни онлайн харид қилиш учун — gtickets.uz Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз: TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ

#Микро_проза ✔️ КУЁВ ТАНЛОВИ Бир донишманднинг ёлғиз қизига бир бой ва бир ночор хонадондан совчи келибди. У эса қизини камбағал йигитга берибди. Дўсту яқинлари: — Нега бундай қилдинг? — деб танбеҳ беришса, шундай дебди: — Бадавлат йигитнинг эси пастроқ кўринади. У ҳадемай мол-дунёсидан ажралиб қолиши мумкин. Камбағал йигит эса ақлли ва ғайратли экан. Бундай одам сира кам бўлмайди. @milliyteatr

#Дилдаги_дур ✔️ Табиатга қарши бўлган нарса ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. ✍️ Фридрих Шиллер @milliyteatr

✅ ДУШАНБА — Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ. Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз: TELEGRAM| INSTAGRAM |
✅ ДУШАНБА — Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ. Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз: TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ

#Тунги_наво #Неоклассика 🎶 “Le Onde” — "Тўлқинлар" 🎹 Людовико Эйнауди 🌙 Нурли кечалар! @milliyteatr

#Қиссадан_ҳисса ✔️ Виждонни тоза сақлаш учун уни бошқаларнинг виждонидан баланд тутиш керак. ✍️ Гюстав Флобер @milliyteatr
#Қиссадан_ҳисса ✔️ Виждонни тоза сақлаш учун уни бошқаларнинг виждонидан баланд тутиш керак. ✍️ Гюстав Флобер @milliyteatr

#Янги_асар #Премьера 🎭 Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар! ✅ Ўзбек Миллий академик драма театри Cиз азизларга яна бир ажойиб ижодий туҳфа тайёрлади. ✨ Турк адиби Тунжер Жўжан ўғлининг "Кўчки" шоҳ асари саҳна майдонида! 🎭 "КЎЧКИ" 🗓 08.09.2026 ⏰ 18:00 ✅
Жанр: драма Муаллиф: Тунжер Жўжан ўғли Саҳналаштирувчи режиссёр: Ўзбекистон халқ артисти Валихон Умаров Саҳналаштирувчи рассом: Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев Либослар бўйича рассом: Лобар Турсунова Таржимон: Ойбек Вейсал ўғли
💫 Театримизга ташриф буюринг, яна бир гўзал ижод маҳсулидан баҳраманд бўлинг! ☎️ 71/244-17-51 🎟 НАРХЛАРИ: Партер — 100.000 Амфитеатр — 80.000 Балкон — 70.000 Чипталарни онлайн харид қилиш учун — gtickets.uz
Видеолавҳа учун театр ёш актёрлари Севинч Анвархўжаева ҳамда Суҳроб Исомовга миннатдорчилик билдирамиз!
Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз: TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ

#Тўртлик Соддадил одамни жуда кам кўрдим, Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим. Дунёда фирибгар кўп экан, лекин Уларнинг барча
#Тўртлик Соддадил одамни жуда кам кўрдим, Борин ҳам шикаста, кўзин нам кўрдим. Дунёда фирибгар кўп экан, лекин Уларнинг барчасин шод-хуррам кўрдим. ✍️ Абдулла Орипов, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири @milliyteatr

#Назмий_оҳанг 🎙Эркин Комилов, Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин, Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин. Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан, Қўлларига асо — бир таёқ тушсин. Иймони соф, юзга кириб ёруғ юз, Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин. Жисмига сўнгги сафар олдидан, Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин... ✍️ Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири
@milliyteatr

#Ҳикмат ✔️ Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра уз
#Ҳикмат ✔️ Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. ✍️ Нажмиддин Кубро @milliyteatr

#112_мавсум ✅ Кеча, 5 сентябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 112-мавсум очилиши бўлиб ўтди. ✨ Театр мавсум пардасини "Биринчи қалдирғоч" ("Маъсума") спектакли билан очди.
✍️ Исажон Султон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси 🎬 Асқар Холмўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
💫 Анъанага кўра, парда очилишидан аввал театр санъаткорлари саҳнага чиқиб, томошабинларни янги мавсум билан табрикладилар. 🔸Спектакль томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. @milliyteatr

#Қанотли_сўзлар Тентаклик — бошда, Азоби — оёқда. Теракдай бўй бергунча, Нинадай ақл берсин. Тўрдаги билан сўзлашгунча, Эшик олдидаги билан чиқиш. Чала тентак отини мақтар, Тоза тентак — хотинини. @milliyteatr

#Репертуар 🗓 06/09/2026 ✔️ “БЕҲАЛОВАТ КОШОНА”
✍️ Нурилло Аббосхон 🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов
РОЛЛАРДА: Боймурод — Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Марҳабо — Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова Маҳлиё — Зебинисо Эргашева Мафтуна — Саида Мадумарова Даврон — Лазизбек Орзиев Достон — Аҳрор Алижонов Мунира — Саида Умарова Шукур амаки — Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров Адвокат — Фурқат Ғофуров Собир — Шаҳбозиддин Хуррамов Боймирза — Ўзбекистон халқ артисти Тоҳир Саидов ⏰ 18:00 ✅ ☎️ 71/244-17-51 🎟 НАРХЛАРИ: Партер – 100.000 Амфитеатр – 80.000 Балкон – 70.000 Чипталарни онлайн харид қилиш учун — gtickets.uz Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз: TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ

#Микро_проза ✔️ ШИРИН СЎЗ Шоҳ Баҳром мадрасадан қайтаётганида сарой олдида ўтирган бир чолга рўпара келибди. Қария ниҳоятда юпун кийинган, чопонининг астар-авраси ағдарилиб кетган, кўринишидан хастага ўхшарди. — Ассалому алайкум, ота, — дебди Баҳром бир танга узатиб. — Бетоб кўринасиз, юринг мен билан. Ҳакимга кўрсатай. Чол кўзига ёш олибди. Қўлини очиб, узоқ дуо қилибди. — Хайр-эҳсонинг мушкулимни осон қилмаса ҳам, ширин сўзинг кўнглимни тоғдек кўтариб юборди, ўғлим, — дебди чеҳраси очилиб. @milliyteatr

#Дилдаги_дур ✔️ Вақт ундан фойдаланиб ақллироқ, яхшироқ, пишиқроқ ва мукаммалроқ бўлишимиз учун берилган қимматбаҳо совғадир. ✍️ Томас Манн @milliyteatr

#Тунги_наво #Мумтоз_қўшиқ ✔️ «РАЪНОЛАНМАСУН» 🎤 Ориф Алимаҳсумов, Ўзбекистон халқ артисти 🌙 Файзли оқшомлар! @milliyteatr