Илм-фан | Science | Наука
رفتن به کانال در Telegram
@neomind1 • Илм-фан • Тиббиёт • Фалсафа • Мантиқ • Китоблар • Иқтибослар • Янгиликлар
نمایش بیشتر4 773
مشترکین
-224 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
+4930 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
سپتامبر '26
سپتامبر '26
+33
در 3 کانالها
اوت '26
+214
در 13 کانالها
Get PRO
ژوئیه '26
+214
در 17 کانالها
Get PRO
ژوئن '26
+241
در 16 کانالها
Get PRO
مه '26
+256
در 14 کانالها
Get PRO
آوریل '26
+265
در 20 کانالها
Get PRO
مارس '26
+176
در 19 کانالها
Get PRO
فوریه '26
+297
در 33 کانالها
Get PRO
ژانویه '26
+206
در 12 کانالها
Get PRO
دسامبر '25
+123
در 20 کانالها
Get PRO
نوامبر '25
+299
در 23 کانالها
Get PRO
اکتبر '25
+91
در 8 کانالها
Get PRO
سپتامبر '25
+83
در 12 کانالها
Get PRO
اوت '25
+196
در 17 کانالها
Get PRO
ژوئیه '25
+193
در 26 کانالها
Get PRO
ژوئن '25
+231
در 26 کانالها
Get PRO
مه '25
+154
در 13 کانالها
Get PRO
آوریل '25
+176
در 15 کانالها
Get PRO
مارس '25
+155
در 19 کانالها
Get PRO
فوریه '25
+133
در 11 کانالها
Get PRO
ژانویه '25
+145
در 7 کانالها
Get PRO
دسامبر '24
+183
در 8 کانالها
Get PRO
نوامبر '24
+160
در 12 کانالها
Get PRO
اکتبر '24
+230
در 17 کانالها
Get PRO
سپتامبر '24
+171
در 7 کانالها
Get PRO
اوت '24
+205
در 10 کانالها
Get PRO
ژوئیه '24
+274
در 8 کانالها
Get PRO
ژوئن '24
+260
در 13 کانالها
Get PRO
مه '24
+255
در 14 کانالها
Get PRO
آوریل '24
+318
در 6 کانالها
Get PRO
مارس '24
+425
در 13 کانالها
Get PRO
فوریه '24
+393
در 7 کانالها
Get PRO
ژانویه '24
+396
در 12 کانالها
Get PRO
دسامبر '23
+379
در 6 کانالها
Get PRO
نوامبر '23
+162
در 6 کانالها
Get PRO
اکتبر '23
+196
در 6 کانالها
Get PRO
سپتامبر '23
+125
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '23
+192
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '23
+169
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '23
+131
در 0 کانالها
Get PRO
مه '23
+115
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '23
+141
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '23
+129
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '23
+148
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '23
+259
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '22
+209
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '22
+106
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '22
+211
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '22
+237
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '22
+147
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '22
+320
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '22
+178
در 0 کانالها
Get PRO
مه '22
+178
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '22
+143
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '22
+150
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '22
+349
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '22
+117
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '21
+38
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '21
+34
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '21
+40
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '21
+73
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '21
+295
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '21
+331
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '21
+85
در 0 کانالها
Get PRO
مه '21
+191
در 0 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 06 سپتامبر | +6 | |||
| 05 سپتامبر | +4 | |||
| 04 سپتامبر | +5 | |||
| 03 سپتامبر | +11 | |||
| 02 سپتامبر | +2 | |||
| 01 سپتامبر | +5 |
پستهای کانال
| 2 | Ҳаёт ДНКда 4 та ҳарфдан фойдаланади. Олимлар эса 8 тасини ишлатишга муваффақ бўлди.
Барча тирик организмларнинг ДНКси A, T, C ва G деган 4 та асосдан тузилган. Аммо олимлар энди биологиядаги энг муҳим молекуляр механизмлардан бири 8 ҳарфли генетик алифбони ҳам ўқий олишини кўрсатишди.
Олимлар эса унга яна P, Z, B ва S номли 4 та сунъий асосни қўшиб, 8 ҳарфли ДНК яратишди.
Қизиғи, E. coli бактериясидаги РНК-полимераза ферменти бу янги "ҳарфларни" ҳам таниб, улардан РНК ҳосил қила олди.
Бу келажакда табиатда мавжуд бўлмаган янги дори воситалари, диагностика усуллари ва биологик молекулалар яратишга ёрдам бериши мумкин.
Аммо ҳозирча 8 ҳарфли геномга эга тирик организм яратилгани йўқ. Олимлар биологик механизмлар сунъий ҳарфларни ҳам ўқий олишини исботлашган
Табиат ҳаётни 4 та ҳарф билан ёзган. Олимлар эса биология бу алифбони кенгайтириш мумкинлигини кўрсатишди. | 443 |
| 3 | Нью-Йорк мактабларида сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланмоқда
Нью-Йорк шаҳри АҚШдаги энг катта давлат мактаб тизими бўлиб, унда тахминан 900 минг нафар ўқувчи таълим олади. Энди шаҳар мактабларида 8-синфгача бўлган ўқувчиларга AI воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. AI’дан таълим мақсадида фойдаланиш 9-синфдан бошлаб рухсат этилади.
Ўқитувчилар ва ота-оналарнинг асосий хавотири - болаларнинг AI’га ҳаддан ташқари суяниб қолиши.
Масалан, ўқувчи иншо ёзиш, масала ечиш ёки маълумот излашда ҳар сафар AI’га мурожаат қилса, у муаммони мустақил равишда таҳлил қилиш ва ечим топиш жараёнини камроқ босиб ўтади. Бу ҳолат баъзан "cognitive surrender" - когнитив таслим бўлиш деб аталмоқда: инсон фикрлашнинг бир қисмини машинага топшириб қўяди.
AI болага жуда кучли таълим воситаси бўлиши мумкин.
Аммо бола ҳали танқидий фикрлашни, диққатни узоқ вақт сақлашни, хотирадан фойдаланишни, муаммони мустақил ҳал қилишни ва хато қилиб, ундан хулоса чиқаришни тўлиқ шакллантириб улгурмаган пайтда барча интеллектуал ишни AI’га топширса, бу кўникмалар етарлича ривожланмаслиги мумкин.
Шаҳар ўқувчиларнинг экран олдида ўтказадиган вақтини қисқартириш, AI асосида ишлайдиган психологик чатботларни тақиқлаш, ўқитувчиларнинг AI’дан фойдаланишини баҳолаш каби вазифаларда чеклаш каби чораларни ҳам жорий қилмоқда.
Ўқитувчилар AI’дан, масалан, дарс режасини тайёрлаш каби баҳолаш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларда фойдаланиши мумкин.
Нью-Йорк аввал ChatGPT’ни мактабларда тақиқлаган, кейин эса бу тақиқни бекор қилган эди. 2026-йилда AI’дан мактабларда кенгроқ фойдаланишга йўл очилганидан кейин эса ота-оналар ва педагоглар орасида хавотир кучайди ва шаҳар яна чекловларни кучайтирди.
Энди шаҳар таълим соҳасидаги мутахассислар, ўқитувчилар ва расмийлардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузмоқчи. Улар 2027-йил апрелигача AI’нинг мактабларда қандай қўлланиши кераклиги ҳақида кенг қамровли тавсиялар ишлаб чиқади.
Аввал инсон мустақил фикрлашни ўрганади. Кейин AI'ни фикрлашини алмаштириш учун эмас, кучайтириш учун ишлатилади
Science | 475 |
| 4 | Алкоголь билан боғлиқ саратондан ўлимлар 1990 йилдан бери икки баравар ошган
Янги тадқиқотга кўра, АҚШда алкоголь истеъмоли билан боғлиқ саратондан ўлимлар сони сўнгги уч ўн йилликда деярли 2 бараварга ошган. 1990-йилда алкоголь билан боғлиқ саратондан тахминан 11 361 киши вафот этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 23 126 нафардан ошган. Тадқиқот АҚШдаги ўнлаб йиллик Global Burden of Disease маълумотлари асосида ўтказилган.
Муаммо фақат жигар саратонида эмас
Алкоголь қуйидаги саратон турлари билан боғлиқ:
жигар саратони
кўкрак бези саратони
колоректал саратон
қизилўнгач саратони
оғиз бўшлиғи саратони
ҳалқум ва ҳиқилдоқ саратони
бошқа айрим саратон турлари
Қизиғи - одамлар алкоголь ва кўкрак ёки ичак саратони ўртасидаги боғлиқликни жигар саратонига қараганда анча кам билади.
Эркаклар ва катта ёшдагиларда юклама юқорироқ. Тадқиқотда алкоголь билан боғлиқ саратон ўлимларининг энг катта қисми 55 ёшдан катта эркаклар ҳиссасига тўғри келган.
Аммо ёшлар орасида ҳам хавф бор. 20–54 ёшли эркакларда алкоголь билан боғлиқ саратон ўлимларининг етакчи сабаби колоректал саратон бўлган.
Шу ёшдаги аёлларда эса биринчи ўринда кўкрак бези саратони, кейин эса колоректал саратон турган.
Организм алкогольни парчалаганда ацетальдегид ҳосил бўлади. У ДНКга зарар етказиши мумкин.
Бундан ташқари, алкоголь:
оксидловчи стрессни кучайтиради
яллиғланиш жараёнларига таъсир қилади
айрим гормонлар миқдорини ўзгартиради
бошқа канцероген моддаларнинг организмга сингишини осонлаштиради.
Шу сабабли алкоголь Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) томонидан 1-гуруҳ канцероген - яъни инсонда саратон чақириши исботланган моддалар қаторига киритилган.
Алкоголь - ўзгартириш мумкин бўлган саратон хавф омилларидан бири. Унинг саратон билан боғлиқ зарари жамиятда кўпчилик ўйлагандан анча кенгроқ.
Science | 805 |
| 5 | Генетик ўзгартирилган чўчқа буйраги инсонга донор буйрагигача етиб бориш учун “кўприк” бўлди
Америкалик жарроҳлар генетик ўзгартирилган чўчқа буйраги вақтинча кўчириб ўтказилиб, кейин инсон донорининг буйрагига кўчишгача бемор ҳаётини сақлаб қолган биринчи ҳолат ҳақида хабар беришди.
Генетик ўзгартирилган чўчқанинг буйраги бемор организмида 271 кун ишлади. Кейин орган функцияси пасайиб, рад этилиш белгилари бошлангани сабабли уни олиб ташлашга тўғри келди.
Энг муҳими, текширувларда чўчқа патогенларининг беморга юқиши ёки иммун тизимининг кейинги инсон буйрагига нисбатан сезгирлашиши белгилари аниқланмади.
Буйрак олиб ташланганидан кейин бемор 82 кун давомида диализ олди. Шу вақт ичида мос инсон донори топилди ва унга вафот этган инсон донорининг буйраги кўчириб ўтказилди. Янги буйрак дарҳол ишлай бошлади ва тадқиқот натижалари тайёрланаётган вақтда у 231 кун давомида рад этилиш белгилари кузатилмасдан фаолият кўрсатган.
Бу ерда энг қизиқ жиҳат шундаки, чўчқа буйраги инсон буйрагининг доимий ўрнини босиш учун эмас, балки донор топилгунга қадар беморни “ушлаб туриш” учун ишлатилган.
Бу ёндашув келажакда донор органлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Бир кун келиб, донор буйрагини кутаётган бемор учун “донор топилгунча вақтинчалик чўчқа буйраги” ҳақиқий тиббий амалиётга айланиши мумкин.
Science | 1 544 |
| 6 | Икки нишонли CAR-T терапияси лейкоз билан оғриган болаларнинг 99%ида чуқур ремиссияга эришиш имконини берди
Олимлар янги CAR-T терапиясини даволанишдан кейин қайта қайтган ёки аввалги давога умуман жавоб бермаган B-ҳужайрали ўткир лимфобластик лейкоз (B-ALL) бўлган болаларда синаб кўришди.
Тадқиқотда 261 нафар бемордан 259 нафарида терапиядан кейин тўлиқ ремиссия кузатилди ва текширувларда қолдиқ касаллик аниқланмади.
Даволаш учун болаларнинг ўз Т-лимфоцитлари - организмдаги зарарланган ва касалланган ҳужайраларни йўқ қилишга қодир иммун ҳужайралар олинди. Кейин улар генетик жиҳатдан қайта дастурланиб, лабораторияда кўпайтирилди ва яна бемор организмига қайтарилди.
Шундан сўнг Т-ҳужайралар махсус рецепторларга эга бўлиб, уларга лейкоз ҳужайраларини таниш ва ҳужум қилиш имконини берди.
Оддий CAR-T терапияси кўпинча саратон ҳужайралари юзасидаги CD19 оқсилини нишонга олади. Аммо лейкоз баъзан мослашиб, CD19 ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Натижада ўзгарган иммун ҳужайралари ўсма ҳужайраларини танимай қолади.
Шунинг учун янги ёндашувда бир вақтнинг ўзида иккита нишон - CD19 ва CD22 танланди.
Агар ўсма ҳужайраси улардан бирини йўқотса ҳам, CAR-T ҳужайралари уни иккинчи нишон орқали аниқлаши мумкин.
Бироқ терапия енгил эмас. Болаларнинг қарийб ярмида цитокинлар ажралиб чиқиши синдроми (CRS) кузатилган, 13%ида эса нейротоксик асоратлар ривожланган.
Шу сабабли натижалар жуда умидбахш кўринса-да, икки нишонли CAR-T терапиясининг самарадорлиги ва хавфсизлигини бошқа даволаш усуллари билан таққослаш учун ҳали рандомизацияланган клиник тадқиқотлар зарур.
Яъни 99%лик натижа жуда кучли сигнал, аммо ҳали бу усулни “лейкоз учун универсал даво” деб аташга эрта.
Science | 701 |
| 7 | 28-31-avgust kunlari Germaniyaning München shahrida juda katta xalqaro kardiologiya kongressi bo‘lib o'tdi
Asosiy mavzulardan biri kardiologiyada sun’iy intellekt bo‘lgan. Yetakchi nemis va xalqaro kardiologlar ma’ruzalar qildi. Bepul.
Videoda shu yig'ilishdan olingan yurakning yuqori aniqlikdagi illyustratsiyasi | 664 |
| 8 | Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан
Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида катта ҳисса қўшган Цянь Сюэсэн, ядро физиги Дэн Цзясянь, Нобель мукофоти совриндори Ту Юю ва машҳур агроном Юань Лунпин каби олимларнинг портретлари реклама экранлари ва баннерларга жойлаштирилмоқда.
Айрим жойларда ҳатто қиммат тижорий реклама ўрнига олимларнинг портретлари қўйилган.
Бундан асосий мақсад, жамиятда олимларни ҳам машҳур инсонлар, намуна ва миллий қаҳрамонлар сифатида кўрсатиш.
Яъни рекламада фақат актёр, хонанда ёки инфлюенсер эмас, олим ҳам “юлдуз” бўлиши мумкин
Хитой ижтимоий тармоқларида бунга нисбатан - "Мана, аслида кимларга эргашишимиз керак" деган мазмундаги фикрлар ҳам тарқалмоқда.
Science | 1 428 |
| 9 | Нега бизда 46 та хромосома бор, шимпанзеда эса 48 та?
Бу инсонга иккита хромосома «етишмаслиги» сабабли эмас.
Шимпанзеда алоҳида ҳолда мавжуд бўлган иккита хромосома инсонда битта йирик - 2-хромосома таркибида жойлашган. Қадимги аждодларимиз эволюцияси давомида ушбу икки хромосома бирлашган. Шунинг учун хромосомалар сони 48 тадан 46 тага камайган.
Бу воқеанинг излари ҳануз ДНКмизда сақланиб қолган. Инсоннинг 2-хромосомасидаги ДНК кетма-кетликлари бошқа одамсимон маймунлардаги икки алоҳида хромосомага мос келади. Унда ҳатто қадимги бирикиш соҳасининг излари ва хромосомаларнинг ҳужайра бўлиниши вақтида ажралишида иштирок этадиган иккинчи центромера қолдиқлари ҳам сақланган.
Янги, тўлиқ геном тадқиқотлари эса жараён оддий «иккита хромосоманинг ёпишиб қолиши»дан мураккаброқ бўлганини кўрсатди. Бирикиш соҳасида кейинчалик ДНК дупликациялари, инверсиялар ва бошқа геном қайта тузилишлари содир бўлган.
Бу эволюциянинг қизиқ бир жиҳатини кўрсатади: хромосомалар сони организмнинг мураккаблиги ҳақида деярли ҳеч нарса айтмайди.
Science | 974 |
| 10 | Органларимиз бир вақтда қаримайди
Инсон танаси худди битта соат каби қаримайди. Ҳар бир орган ва тўқиманинг ўз «қариш вақти» бор.
Олимлар 970 нафар донордан олинган 25 000 дан ортиқ тўқима намунасини таҳлил қилишди. Улар PathStAR сунъий интеллект тизими ёрдамида турли тўқималар архитектураси қайси ёш даврида энг кўп ўзгаришини аниқлашди.
Натижада қизиқ манзара пайдо бўлган:
Артериялар - сезиларли ўзгаришлар 30 ёшлардаёқ кузатилади.
Тухумдонлар - икки асосий ўзгариш даври: 35–40 ва 55–60 ёшлар. Бу даврлар фертилликнинг пасайиши ва менопауза билан мос келади.
Айрим ҳазм тизими тўқималарида эса ҳатто икки хил ўзгариш даври аниқланган.
Қизиғи, ҳазм тизимидаги айрим ўзгаришлар простатадаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлган. Бу турли органларга таъсир қилувчи умумий гормонал сигналлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Лекин бу «орган 35 ёшда бузила бошлайди» дегани эмас. Тадқиқот турли ёшдаги одамларни солиштирган ва тўқимадаги структур ўзгаришни ўрганган. Структуранинг ўзгариши ҳар доим ҳам зарарланиш эмас - кўпинча бу мослашув ёки нормал қайта қурилиш бўлиши мумкин.
Инсоннинг биологик қариши битта умумий жараён эмас. Танамизда турли органлар турли вақтда ва турли суръатда ўзгаради.
Yadav et al., Nature Aging, 2026.
Science | 787 |
| 11 | Ёнғоқ ейиш тафаккур ва хотиранинг яхшиланиши ҳамда инсультдан кейинги мия саломатлиги учун фойдали
Янги тадқиқотда кўпроқ ёнғоқ истеъмол қилган инсонлар хотира ва фикрлаш тестларида яхшироқ натижа кўрсатган.
Қизиғи, бу боғлиқлик кам ҳаракат қиладиган ва овқатланиш сифати пастроқ бўлган одамларда ҳам кузатилган.
Инсульт ўтказган инсонларда эса ёнғоқ истеъмоли қон томирларининг тикланишида иштирок этувчи VEGF оқсилининг юқорироқ даражаси билан боғлиқ бўлган.
Science | 956 |
| 12 | Амигдала - миянинг медиал чакка бўлаги чуқур қисмида жойлашган, бодом шаклидаги кичик ядролар гуруҳи. У ҳиссиётларни, айниқса қўрқув ва таҳдид билан боғлиқ реакцияларни қайта ишлашда муҳим рол ўйнайди ҳамда хотираларга ҳиссий аҳамият бағишлашга ёрдам беради.
Шунингдек, амигдала ҳиссий жиҳатдан ўрганишга ҳисса қўшади ва муҳим ёки стресс ҳолатларидаги хулқ-атвор ҳамда физиологик реакцияларга таъсир кўрсатади.
Science | 842 |
| 13 | 1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ
Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран қаршисида кўп вақт ўтказиш кейинчалик болаларнинг ўқишдаги ўзлаштириши пасайишига ва хотираси заифлашишига олиб келиши мумкин. Янги илмий тадқиқотларга кўра, болалик даврида экрандан фойдаланиш одатлари узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатадиган айрим жуда нозик даврларни ўз ичига олади
ЖССТ ва Педиатрия академияси 2 ёшгача болаларга экран бермасликни, 2–5 ёш учун эса кунига 1 соатдан кам чеклашни тавсия қилади. Сингапур ва Франция олимлари ўтказган кўп йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, экранда кўп вақт ўтказиш боланинг 9 ёшдаги академик натижалари ва 10.5 ёшдаги ишчи хотирасига бевосита салбий таъсир қилади.
Тадқиқотга гўдакликдан ўрта болалик давригача кузатиб борилган 502 нафар бола жалб қилинди. Аниқланишича, ривожланишнинг айрим босқичларида экран кўришнинг кўплиги кейинчалик паст академик натижаларга ва заиф ишчи хотирага олиб келади. Айниқса, 1 ёшлик давр ва расмий таълим бошланиш арафаси (6 ёш) бу борада энг сезгир даврлар экани кўзга ташланди.
Олимларнинг хулосасига кўра, болаларнинг экран қаршисидаги вақти қанча кам бўлса, шунча яхши. Ҳар куни қўшимча битта соатлик экран вақти алоҳида олинган бир боланинг ривожланишида дарҳол кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ бутун жамият миқёсида қараганда, умумий таълим кўрсаткичларининг пасайишига ва болаларнинг билим олиш салоҳияти сусайишига олиб келади.
Science | 869 |
| 14 | Норвегия ҳукумати 2016 йилда ҳар бир болага беш ёшидан айпад (планшет) берган экан. Ўн йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатибдики, болаларда саводхонлик даражаси жуда тушиб кетган, улар оддий матнларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолишган. Бундан ташқари, луғат бойлиги ҳам пасайиб кетган.
Ҳукумат хатосини тушуниб, бошланғич синфлардан айпадларни олиб қўйибди. Мактабларда смартфонлардан фойдаланиш чекланибди, китоб билан ўқитишга эътибор яна кучайтирилибди. Оммавий китобхонлик тарғиботига урғу қаратилмоқда экан, турли танловлар уюштириляпти экан. | 653 |
| 15 | Ҳавонинг тозаланиши болалар мияси ривожига ҳам таъсир қилади
Кўпинча ҳаво ифлосланишини нафас олиш тизими билан боғлаймиз. Аммо ҳаво сифати болаларнинг мияси ва когнитив ривожланишига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Колумбия университети олимлари Нью-Йоркда 20 йил давомида тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, қизиқ натижага келди: ҳомиладорлик даврида ҳаво ифлосланишига таъсир камайган сари, кейинчалик болаларнинг когнитив ривожланиш кўрсаткичлари ҳам яхшиланган. - Columbia University
Тадқиқотда 1998–2020 йиллар оралиғида кузатилган 1000 дан ортиқ она ва бола иштирок этган. Олимлар ҳомиладорлик давридаги PM2.5 майда заррачалари, азот диоксиди (NO₂) ва полициклик ароматик углеводородлар (PAH) таъсирини ўрганган. Болаларнинг когнитив ривожланиши эса 1, 2 ва 3 ёшда махсус тестлар орқали баҳоланган.
1998–2016 йиллар оралиғида ҳомиладор аёллар яшайдиган ҳудудлардаги ўртача PM2.5 миқдори 32% га, азот диоксиди эса 30% га камайган. 1998–2020 йилларда ҳомиладорлик давридаги PAH таъсири 60% га пасайган.
Шу даврда 3 ёшдаги болаларнинг когнитив ривожланиш кўрсаткичи 26% га ошган.
Бу ўзгаришлар тасодифий эмаслигига ишора қилувчи яна бир муҳим жиҳат бор. Нью-Йоркда бу даврда тоза ёқилғига ўтиш, автобуслар ва таксилар чиқиндиларини камайтириш, биноларни тоза иситиш тизимларига ўтказиш каби экологик сиёсатлар амалга оширилган.
Нега ҳаво ифлосланиши мияга таъсир қилади?
Олимларнинг фикрича, ҳаводаги зарарли моддалар ҳомила ривожланаётган даврда мияга таъсир қилиши мумкин. Бунда нейрояллиғланиш, оксидловчи стресс ва синаптик пластикликнинг ўзгариши каби механизмлар иштирок этиши эҳтимол қилинади.
Бу айниқса муҳим, чунки ҳомила ва бола мияси ҳали жадал ривожланаётган бўлади. Демак, боланинг миясига таъсир қилувчи омиллар фақат китоб, таълим ёки уйдаги муҳит билан чекланмайди. Бола туғилмасидан олдин нафас олаётган муҳит ҳам аҳамиятли.
Энг қизиқ томони эса шу: Жамият миқёсида қабул қилинган экологик қарорлар бир неча йилдан кейин болаларнинг мия ривожланишида ҳам акс этиши мумкин.
Яъни ҳавони тозалаш - фақат экологик муаммони ҳал қилиш эмас. Бу, маълум маънода, келажак авлоднинг мияси ва когнитив саломатлигига қилинган инвестиция ҳамдир.
Science | 1 079 |
| 16 | Дофаминни кўпчилик фақатгина "бахт гормони" ёки "роҳатланиш кимёвий моддаси" деб билади. Аслида эса бу жуда соддалаштирилган тушунча. Дофамин миянинг битта мукофот марказида ишлаб чиқарилмайди. У тўртта асосий асаб йўли орқали тарқалади ва уларнинг ҳар бири алоҳида вазифани бажаради.
Мезолимбик йўл - мотивация ва мукофот тизими
Бу йўл бизни мақсад сари ҳаракат қилишга ундайди. Бирор ютуққа эришганимизда, мазали овқат еганимизда ёки яқин инсонлар билан мулоқот қилганимизда айнан шу тизим фаоллашади. У шунчаки роҳат ҳиссини эмас, балки «буни яна қилишга арзийди» деган мотивацияни шакллантиради. Шунинг учун у ўрганиш, одатларнинг шаклланиши ва ҳатто қарамликлар ривожланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мезокортикал йўл - фикрлаш ва қарор қабул қилиш
Бу йўл дофаминни миянинг олд қисми - префронтал пўстлоққа етказади. У диққатни жамлаш, режа тузиш, муаммоларни ҳал қилиш, тўғри қарор қабул қилиш ва ҳиссиётларни бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бу тизим фаолияти бузилса, диққатнинг пасайиши, мотивациянинг сусайиши ва айрим руҳий касалликлар юзага келиши мумкин.
Нигростриатал йўл - ҳаракатларни бошқариш
Бу дофамин йўли тананинг ихтиёрий ҳаракатларини силлиқ ва мувофиқлашган ҳолда бажаришга ёрдам беради. Агар ушбу йўлдаги допамин ишлаб чиқарувчи асаб ҳужайралари нобуд бўлса, Паркинсон касаллиги ривожланиши мумкин. Бу ҳолатда қўл титраши, мушакларнинг қотиши ва ҳаракатларнинг секинлашиши кузатилади. Масалан. Паркинсонда
Тубероинфундибуляр йўл - гормонал мувозанат
Бу йўл гипоталамусни гипофиз бези билан боғлайди. Бу ерда допамин асаб сигналини узатувчи модда эмас, балки гормонлар фаолиятини бошқарувчи омил сифатида хизмат қилади. У пролактин гормонининг ортиқча ажралиб чиқишини тўхтатиб туради. Агар допамин таъсири камайса, пролактин миқдори ошиб кетиши мумкин ва бу репродуктив ҳамда эндокрин тизим фаолиятига таъсир кўрсатади.
Кўплаб руҳий ҳамда неврологик касалликларда айнан шу дофамин йўлларининг фаолияти бузилиши асосий сабаблардан бири сифатида ётади
Дофамин шунчаки «бахт кимёвий моддаси» эмас. У:
бизни мақсад сари интилишга ундайди;
диққат ва тафаккурни бошқаради;
ҳаракатларни мувофиқлаштиради;
ўрганиш ва хотира жараёнларида иштирок этади;
гормонал мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Шунинг учун дофаминни фақат роҳатланиш билан боғлаш нотўғри. У инсоннинг қандай ҳаракат қилиши, қандай фикрлаши, қандай ўрганиши, қандай ҳис қилиши ва организмдаги муҳим гормонал жараёнлар қандай бошқарилишига таъсир қилувчи энг муҳим кимёвий хабарчилардан бири
Science | 1 523 |
| 17 | Такси ҳайдовчиларида Альцгеймер касаллиги хавфи нега пастроқ?
Oлимлар АҚШдаги қарийб 9 миллион ўлим гувоҳномасини таҳлил қилиб, 443 хил касб ва Альцгеймер касаллиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганишди.
Такси ва тез ёрдам машинаси ҳайдовчиларида Альцгеймер касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи барча касблар орасида энг паст бўлган.
Нега айнан уларда?
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу касбларда мия доимий равишда йўналишни эслаб қолиш, маконда мўлжал олиш ва реал вақтда қарор қабул қилишга мажбур бўлади.
Масалан, такси ҳайдовчиси ҳар сафар бир хил йўлдан юрмайди. У кўчаларни эслайди, янги манзилни топади, тирбандликни ҳисобга олади ва йўналишни ўзгартириб туради. Бу жараёнда хотира ва маконий тасаввур учун муҳим бўлган гиппокамп фаол ишлайди.
Қизиғи, олдиндан белгиланган йўналишларда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчилари ва учувчиларда худди шундай натижа кузатилмаган. Масалан, тадқиқотда учувчилар Альцгеймер бўйича 443 касб орасида 4-ўринда, кема капитанлари 23-ўринда, автобус ҳайдовчилари эса 263-ўринда турган.
Бу мия учун муҳим бир тамойилни кўрсатиши мумкин: мияни доимий равишда янги ва мураккаб вазифалар билан ишлатиш унинг айрим функцияларини узоқ муддат сақлашга ёрдам бериши мумкин
Мияга осон йўлни доим танлаб бериш эмас, балки уни вақти-вақти билан қийин вазифаларга мажбурлаш ҳам керак.
Янги маршрутни эслаб қолиш, чет тили ўрганиш, мусиқа асбобини чалиш, мураккаб масалалар ечиш ёки янги кўникма ўзлаштириш - буларнинг барчаси мия учун машқ бўлиши мумкин.
Science | 1 374 |
| 18 | Боланинг уйқу режимини қандай тиклаш мумкин?
Таътил пайтида болалар кечроқ ухлаб, кечроқ туришга одатланиб қолиши мумкин. Ўқиш бошланганда эса эрталаб эрта туриш қийинлашади, кун давомида чарчоқ ва диққат пасайиши кузатилиши мумкин.
Болалар учун етарли уйқу нафақат дам олиш, балки ўқиш, хотира ва кундалик фаолият учун ҳам муҳим.
Уйқуга бўлган эҳтиёж ёшга қараб фарқ қилади: мактабгача ёшдаги болаларга баъзан 13 соатгача, 6–12 ёшдаги болаларга 9–12 соат, ўсмирларга эса 8–10 соат уйқу тавсия этилади.
Режимни бир кунда ўзгартириш шарт эмас. Мутахассислар ухлаш вақтини ҳар куни 15–30 дақиқага эртароқ суришни тавсия қилади. Шунда организм янги режимга аста-секин мослашади.
Уйқудан олдин телевизор, телефон ва бошқа гаджетлардан фойдаланишни ҳам чеклаш керак. Уларни ухлашдан тахминан 2 соат олдин четга қўйиш мияга тинчланиш ва уйқуга тайёрланиш учун вақт беради.
Эрталаб эса кундузги ёруғлик муҳим. Уйғонгандан кейин дераза олдида ўтириш ёки ташқарига чиқиш организмга "кун бошланди" деган сигнални беради.
Яна бир муҳим жиҳат - бола биринчи ўқиш кунлари ухлай олмаса, уни мажбурлашдан кўра нима уни хавотирга солаётганини билиш муҳим. Янги мактаб, синфдошлар ёки ўқиш билан боғлиқ ҳаяжон уйқуга таъсир қилиши мумкин.
Шунинг учун яхши уйқу режими - фақат эрта ётиш эмас. Бу барқарор вақт, етарли уйқу, кечқурун тинч муҳит ва эрталаб ёруғлик бирлашмаси
Science | 1 328 |
| 19 | Ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиш депрессия билан боғлиқми?
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақти ва депрессия ўртасидаги боғлиқликка яна бир бор эътибор қаратди.
Тадқиқот натижаларига кўра, ижтимоий тармоқларда кунига 2,5 соат ёки ундан кўпроқ вақт ўтказадиган одамларда депрессия белгилари кўпроқ учрайди.
Қизиғи, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш вақти айрим бошқа омилларга қараганда депрессия ҳолатини яхшироқ башорат қилган. Бу эса смартфон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одатларимиз руҳий ҳолатимиз билан қанчалик боғлиқ эканини ўйлаб кўришга сабаб бўлади.
Лекин aлоқа икки томонлама бўлиши мумкин. Масалан, инсон ўзини ёмон ҳис қилганда, бошқалар билан мулоқот қилиш ўрнига телефонга кўпроқ мурожаат қилиши, ижтимоий тармоқларда узоқроқ вақт қолиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, доимий таққослаш, салбий контент, билдиришномалар ва чексиз скроллинг ҳам инсоннинг кайфияти ва диққатига таъсир қилиши мумкин
Муҳими - улар ҳаётимизда қанча вақтни эгаллаётгани ва улардан қандай мақсадда фойдаланаётганимиз.
Science | 1 022 |
| 20 | Уйқусиз тундан кейин мияга 20 дақиқалик машқ ёрдам бериши мумкин
Уйқусиз қолганда хотира ва диққат сезиларли даражада пасаяди. Аммо Макгилл университети тадқиқотчилари қисқа жисмоний машқ миянинг айрим функцияларини вақтинча қўллаб-қувватлаши мумкинлигини аниқлашди.
Тадқиқотда 54 нафар соғлом ёш иштирокчи 30 соат ухламади. Кейин улар уч гуруҳга ажратилди: бири 20 дақиқа велотренажёрда машқ қилди, иккинчиси 90 дақиқа ухлади, учинчиси эса оддий дам олди.
Натижада машқ қилганлар ва ухлаганлар хотира тестида назорат гуруҳига қараганда тахминан 22% яхшироқ натижа кўрсатди.
Қизиғи, машқ ва уйқу мияга турлича ёрдам берган: уйқу миянинг тикланишига ёрдам берган бўлса, жисмоний фаоллик мавжуд ресурслардан самаралироқ фойдаланишга ёрдам берган.
Албатта, машқ уйқуни алмаштира олмайди. Аммо тунги навбатчилик, узоқ сафар ёки бошқа сабабларга кўра ухлаш имкони бўлмаган вазиятларда 20 дақиқалик фаоллик мия фаолиятини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Science | 990 |
