en
Feedback
Илм-фан | Science | Наука

Илм-фан | Science | Наука

Open in Telegram

@neomind1 • Илм-фан • Тиббиёт • Фалсафа • Мантиқ • Китоблар • Иқтибослар • Янгиликлар

Show more
4 771
Subscribers
No data24 hours
-37 days
+3530 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+48
in 6 channels
August '26
+214
in 13 channels
Get PRO
July '26
+214
in 17 channels
Get PRO
June '26
+241
in 16 channels
Get PRO
May '26
+256
in 14 channels
Get PRO
April '26
+265
in 20 channels
Get PRO
March '26
+176
in 19 channels
Get PRO
February '26
+297
in 33 channels
Get PRO
January '26
+206
in 12 channels
Get PRO
December '25
+123
in 20 channels
Get PRO
November '25
+299
in 23 channels
Get PRO
October '25
+91
in 8 channels
Get PRO
September '25
+83
in 12 channels
Get PRO
August '25
+196
in 17 channels
Get PRO
July '25
+193
in 26 channels
Get PRO
June '25
+231
in 26 channels
Get PRO
May '25
+154
in 13 channels
Get PRO
April '25
+176
in 15 channels
Get PRO
March '25
+155
in 19 channels
Get PRO
February '25
+133
in 11 channels
Get PRO
January '25
+145
in 7 channels
Get PRO
December '24
+183
in 8 channels
Get PRO
November '24
+160
in 12 channels
Get PRO
October '24
+230
in 17 channels
Get PRO
September '24
+171
in 7 channels
Get PRO
August '24
+205
in 10 channels
Get PRO
July '24
+274
in 8 channels
Get PRO
June '24
+260
in 13 channels
Get PRO
May '24
+255
in 14 channels
Get PRO
April '24
+318
in 6 channels
Get PRO
March '24
+425
in 13 channels
Get PRO
February '24
+393
in 7 channels
Get PRO
January '24
+396
in 12 channels
Get PRO
December '23
+379
in 6 channels
Get PRO
November '23
+162
in 6 channels
Get PRO
October '23
+196
in 6 channels
Get PRO
September '23
+125
in 0 channels
Get PRO
August '23
+192
in 0 channels
Get PRO
July '23
+169
in 0 channels
Get PRO
June '23
+131
in 0 channels
Get PRO
May '23
+115
in 0 channels
Get PRO
April '23
+141
in 0 channels
Get PRO
March '23
+129
in 0 channels
Get PRO
February '23
+148
in 0 channels
Get PRO
January '23
+259
in 0 channels
Get PRO
December '22
+209
in 0 channels
Get PRO
November '22
+106
in 0 channels
Get PRO
October '22
+211
in 0 channels
Get PRO
September '22
+237
in 0 channels
Get PRO
August '22
+147
in 0 channels
Get PRO
July '22
+320
in 0 channels
Get PRO
June '22
+178
in 0 channels
Get PRO
May '22
+178
in 0 channels
Get PRO
April '22
+143
in 0 channels
Get PRO
March '22
+150
in 0 channels
Get PRO
February '22
+349
in 0 channels
Get PRO
January '22
+117
in 0 channels
Get PRO
December '21
+38
in 0 channels
Get PRO
November '21
+34
in 0 channels
Get PRO
October '21
+40
in 0 channels
Get PRO
September '21
+73
in 0 channels
Get PRO
August '21
+295
in 0 channels
Get PRO
July '21
+331
in 0 channels
Get PRO
June '21
+85
in 0 channels
Get PRO
May '21
+191
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September+6
08 September+3
07 September+2
06 September+10
05 September+4
04 September+5
03 September+11
02 September+2
01 September+5
Channel Posts
PISA 2025 натижалари эълон қилинди OECDнинг янги ҳисоботига кўра, дунёда 15 ёшли ўқувчиларнинг таълим натижалари пасайишда да
PISA 2025 натижалари эълон қилинди OECDнинг янги ҳисоботига кўра, дунёда 15 ёшли ўқувчиларнинг таълим натижалари пасайишда давом этмоқда. Айниқса, ўқиш саводхонлигида пасайиш жуда сезиларли: 2015–2025 йиллар оралиғида OECD мамлакатларида ўртача натижа 28 баллга тушган. Математикада эса пасайиш 22 баллни ташкил қилган. PISA маълумотларида ўқувчилар узун ва мураккаб матнларни ўқишда кўпроқ қийналаётгани кўринади. Тез ва нотўғри жавоб беришга мойил бўлган шошқалоқ ўқувчилар улуши деярли икки баробар ошган. Яъни муаммо фақат бола ўқий олмайди дегани эмас. У мураккаб матн устида етарлича узоқ фикрлашга сабр қилмаяпти. Бу оддий мактаб имтиҳони эмас. У ўқувчи формулани ёки фактни ёд олганми, дегандан кўра: ўқиган нарсасини тушунадими, математик билимни реал ҳаётда қўллай оладими, илмий маълумотдан хулоса чиқара оладими, мураккаб муаммони мустақил ҳал қила оладими каби кўникмаларни текширади. PISA 2025да Ўзбекистон ўқувчилари табиий фанлар (Science) бўйича 438 балл тўплади. 2022 йилда бу кўрсаткич 355 балл эди. Яъни натижа 83 баллга ошган. OECD буни мамлакатлар орасидаги энг катта ўсишлардан бири сифатида қайд этган. Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 65% Level 2 ёки ундан юқорига чиққан. Бу даражага етган ўқувчи таниш илмий ҳодисаларнинг тўғри изоҳини taniy олади ва берилган маълумотлар асосида оддий хулосанинг тўғри ёки нотўғрилигини баҳолай олади. Лекин юқори даражадаги ўқувчилар (Level 5 ва 6) жуда кам экан, тахминан 1%. OECD ўртачасида эса 7%. Яъни Ўзбекистонда энг катта муаммо фақат ўртача балл эмас, балки жуда кучли ўқувчилар улушининг камлиги ҳам. Бизда паст даражали ўқувчилар улуши анча кўп. Замонавий рақамли муаммоларни мустақил ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон ҳали ҳам анча пастда. Мактаб шароитлари бўйича ҳам ўзгаришлар анча яхшиланибди. PISA'да доим юқори натижа кўрсатиб келаётган таълим тизимлари яна юқори ўринларни олибди: Сингапур Япония Жанубий Корея Хитойнинг айрим ҳудудлари Ҳонг Конг OECD бундай пастлашни битта сабаб билан тушунтирмайди. Бу диққат, ўқиш одатлари, рақамли муҳит, мактаб шароити, оилавий муҳит, ўқитувчи қўллаб-қувватлаши ва пандемиядан кейинги ўзгаришлар бир-бирига қўшилиб кетган мураккаб жараён. Демак, муаммо болалар ақлсиз бўлиб қолганида эмас. Улар ўсиб келаётган муҳит ўзгарди Энди таълимнинг вазифаси ҳам фақат кўпроқ маълумот бериш эмас, балки болани узоқ вақт диққатини жамлашга, чуқур ўқишга, мустақил фикрлашга ва мураккаб муаммони ҳал қилишга ўргатиш Science

2
Дунёдаги энг кичик инъекция орқали ўрнатиладиган биосўриладиган кардиостимуляторлар. У шприц игнаси орқали юракка имплантация
Дунёдаги энг кичик инъекция орқали ўрнатиладиган биосўриладиган кардиостимуляторлар. У шприц игнаси орқали юракка имплантация қилинади ва жарроҳлик талаб қилмайди. Олимлар гуруҳи ўлчами атиги 1,8 × 3,5 × 1 мм бўлган, гуруч донасидан ҳам кичик кардиостимулятор яратди. Қурилма организм суюқликларидан фойдаланиб энергия ҳосил қилади. Кўкракка ёпиштириладиган махсус патч юрак ритмини кузатиб, зарур пайтда инфрақизил нур орқали стимуляторни ишга туширади. қурилма вақт ўтиши билан организмда парчаланиб, сўрилиб кетади, шунинг учун уни олиб ташлаш учун яна операция керак бўлмайди. Ҳозирча технология асосан вақтинчалик кардиостимуляция учун, масалан, юрак операциясидан кейин қўллаш мақсадида ўрганилмоқда. Видео: World's smallest pacemaker is activated by light Science
623
3
Дунёдаги энг кичик инъекция орқали ўрнатиладиган биосўриладиган кардиостимуляторлар. У шприц игнаси орқали юракка имплантация
Дунёдаги энг кичик инъекция орқали ўрнатиладиган биосўриладиган кардиостимуляторлар. У шприц игнаси орқали юракка имплантация қилинади ва жарроҳлик талаб қилмайди. Олимлар гуруҳи ўлчами атиги 1,8 × 3,5 × 1 мм бўлган, гуруч донасидан ҳам кичик кардиостимулятор яратди. Қурилма организм суюқликларидан фойдаланиб энергия ҳосил қилади. Кўкракка ёпиштириладиган махсус патч юрак ритмини кузатиб, зарур пайтда инфрақизил нур орқали стимуляторни ишга туширади. қурилма вақт ўтиши билан организмда парчаланиб, сўрилиб кетади, шунинг учун уни олиб ташлаш учун яна операция керак бўлмайди. Ҳозирча технология асосан вақтинчалик кардиостимуляция учун, масалан, юрак операциясидан кейин қўллаш мақсадида ўрганилмоқда. Видео: World's smallest pacemaker is activated by light Science
1
4
No text...
951
5
Ҳаёт ДНКда 4 та ҳарфдан фойдаланади. Олимлар эса 8 тасини ишлатишга муваффақ бўлди. Барча тирик организмларнинг ДНКси A, T, C ва G деган 4 та асосдан тузилган. Аммо олимлар энди биологиядаги энг муҳим молекуляр механизмлардан бири 8 ҳарфли генетик алифбони ҳам ўқий олишини кўрсатишди. Олимлар эса унга яна P, Z, B ва S номли 4 та сунъий асосни қўшиб, 8 ҳарфли ДНК яратишди. Қизиғи, E. coli бактериясидаги РНК-полимераза ферменти бу янги "ҳарфларни" ҳам таниб, улардан РНК ҳосил қила олди. Бу келажакда табиатда мавжуд бўлмаган янги дори воситалари, диагностика усуллари ва биологик молекулалар яратишга ёрдам бериши мумкин. Аммо ҳозирча 8 ҳарфли геномга эга тирик организм яратилгани йўқ. Олимлар биологик механизмлар сунъий ҳарфларни ҳам ўқий олишини исботлашган Табиат ҳаётни 4 та ҳарф билан ёзган. Олимлар эса биология бу алифбони кенгайтириш мумкинлигини кўрсатишди.
955
6
Нью-Йорк мактабларида сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланмоқда Нью-Йорк шаҳри АҚШдаги энг катта давлат мактаб тизими бўли
Нью-Йорк мактабларида сунъий интеллектдан фойдаланиш тақиқланмоқда Нью-Йорк шаҳри АҚШдаги энг катта давлат мактаб тизими бўлиб, унда тахминан 900 минг нафар ўқувчи таълим олади. Энди шаҳар мактабларида 8-синфгача бўлган ўқувчиларга AI воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. AI’дан таълим мақсадида фойдаланиш 9-синфдан бошлаб рухсат этилади. Ўқитувчилар ва ота-оналарнинг асосий хавотири - болаларнинг AI’га ҳаддан ташқари суяниб қолиши. Масалан, ўқувчи иншо ёзиш, масала ечиш ёки маълумот излашда ҳар сафар AI’га мурожаат қилса, у муаммони мустақил равишда таҳлил қилиш ва ечим топиш жараёнини камроқ босиб ўтади. Бу ҳолат баъзан "cognitive surrender" - когнитив таслим бўлиш деб аталмоқда: инсон фикрлашнинг бир қисмини машинага топшириб қўяди. AI болага жуда кучли таълим воситаси бўлиши мумкин. Аммо бола ҳали танқидий фикрлашни, диққатни узоқ вақт сақлашни, хотирадан фойдаланишни, муаммони мустақил ҳал қилишни ва хато қилиб, ундан хулоса чиқаришни тўлиқ шакллантириб улгурмаган пайтда барча интеллектуал ишни AI’га топширса, бу кўникмалар етарлича ривожланмаслиги мумкин. Шаҳар ўқувчиларнинг экран олдида ўтказадиган вақтини қисқартириш, AI асосида ишлайдиган психологик чатботларни тақиқлаш, ўқитувчиларнинг AI’дан фойдаланишини баҳолаш каби вазифаларда чеклаш каби чораларни ҳам жорий қилмоқда. Ўқитувчилар AI’дан, масалан, дарс режасини тайёрлаш каби баҳолаш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларда фойдаланиши мумкин. Нью-Йорк аввал ChatGPT’ни мактабларда тақиқлаган, кейин эса бу тақиқни бекор қилган эди. 2026-йилда AI’дан мактабларда кенгроқ фойдаланишга йўл очилганидан кейин эса ота-оналар ва педагоглар орасида хавотир кучайди ва шаҳар яна чекловларни кучайтирди. Энди шаҳар таълим соҳасидаги мутахассислар, ўқитувчилар ва расмийлардан иборат махсус ишчи гуруҳ тузмоқчи. Улар 2027-йил апрелигача AI’нинг мактабларда қандай қўлланиши кераклиги ҳақида кенг қамровли тавсиялар ишлаб чиқади. Аввал инсон мустақил фикрлашни ўрганади. Кейин AI'ни фикрлашини алмаштириш учун эмас, кучайтириш учун ишлатилади Science
890
7
Алкоголь билан боғлиқ саратондан ўлимлар 1990 йилдан бери икки баравар ошган Янги тадқиқотга кўра, АҚШда алкоголь истеъмоли билан боғлиқ саратондан ўлимлар сони сўнгги уч ўн йилликда деярли 2 бараварга ошган. 1990-йилда алкоголь билан боғлиқ саратондан тахминан 11 361 киши вафот этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 23 126 нафардан ошган. Тадқиқот АҚШдаги ўнлаб йиллик Global Burden of Disease маълумотлари асосида ўтказилган. Муаммо фақат жигар саратонида эмас Алкоголь қуйидаги саратон турлари билан боғлиқ: жигар саратони кўкрак бези саратони колоректал саратон қизилўнгач саратони оғиз бўшлиғи саратони ҳалқум ва ҳиқилдоқ саратони бошқа айрим саратон турлари Қизиғи - одамлар алкоголь ва кўкрак ёки ичак саратони ўртасидаги боғлиқликни жигар саратонига қараганда анча кам билади. Эркаклар ва катта ёшдагиларда юклама юқорироқ. Тадқиқотда алкоголь билан боғлиқ саратон ўлимларининг энг катта қисми 55 ёшдан катта эркаклар ҳиссасига тўғри келган. Аммо ёшлар орасида ҳам хавф бор. 20–54 ёшли эркакларда алкоголь билан боғлиқ саратон ўлимларининг етакчи сабаби колоректал саратон бўлган. Шу ёшдаги аёлларда эса биринчи ўринда кўкрак бези саратони, кейин эса колоректал саратон турган. Организм алкогольни парчалаганда ацетальдегид ҳосил бўлади. У ДНКга зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, алкоголь: оксидловчи стрессни кучайтиради яллиғланиш жараёнларига таъсир қилади айрим гормонлар миқдорини ўзгартиради бошқа канцероген моддаларнинг организмга сингишини осонлаштиради. Шу сабабли алкоголь Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) томонидан 1-гуруҳ канцероген - яъни инсонда саратон чақириши исботланган моддалар қаторига киритилган. Алкоголь - ўзгартириш мумкин бўлган саратон хавф омилларидан бири. Унинг саратон билан боғлиқ зарари жамиятда кўпчилик ўйлагандан анча кенгроқ. Science
978
8
Генетик ўзгартирилган чўчқа буйраги инсонга донор буйрагигача етиб бориш учун “кўприк” бўлди Америкалик жарроҳлар генетик ўзг
Генетик ўзгартирилган чўчқа буйраги инсонга донор буйрагигача етиб бориш учун “кўприк” бўлди Америкалик жарроҳлар генетик ўзгартирилган чўчқа буйраги вақтинча кўчириб ўтказилиб, кейин инсон донорининг буйрагига кўчишгача бемор ҳаётини сақлаб қолган биринчи ҳолат ҳақида хабар беришди. Генетик ўзгартирилган чўчқанинг буйраги бемор организмида 271 кун ишлади. Кейин орган функцияси пасайиб, рад этилиш белгилари бошлангани сабабли уни олиб ташлашга тўғри келди. Энг муҳими, текширувларда чўчқа патогенларининг беморга юқиши ёки иммун тизимининг кейинги инсон буйрагига нисбатан сезгирлашиши белгилари аниқланмади. Буйрак олиб ташланганидан кейин бемор 82 кун давомида диализ олди. Шу вақт ичида мос инсон донори топилди ва унга вафот этган инсон донорининг буйраги кўчириб ўтказилди. Янги буйрак дарҳол ишлай бошлади ва тадқиқот натижалари тайёрланаётган вақтда у 231 кун давомида рад этилиш белгилари кузатилмасдан фаолият кўрсатган. Бу ерда энг қизиқ жиҳат шундаки, чўчқа буйраги инсон буйрагининг доимий ўрнини босиш учун эмас, балки донор топилгунга қадар беморни “ушлаб туриш” учун ишлатилган. Бу ёндашув келажакда донор органлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бир кун келиб, донор буйрагини кутаётган бемор учун “донор топилгунча вақтинчалик чўчқа буйраги” ҳақиқий тиббий амалиётга айланиши мумкин. Science
1 770
9
Икки нишонли CAR-T терапияси лейкоз билан оғриган болаларнинг 99%ида чуқур ремиссияга эришиш имконини берди Олимлар янги CAR-T терапиясини даволанишдан кейин қайта қайтган ёки аввалги давога умуман жавоб бермаган B-ҳужайрали ўткир лимфобластик лейкоз (B-ALL) бўлган болаларда синаб кўришди. Тадқиқотда 261 нафар бемордан 259 нафарида терапиядан кейин тўлиқ ремиссия кузатилди ва текширувларда қолдиқ касаллик аниқланмади. Даволаш учун болаларнинг ўз Т-лимфоцитлари - организмдаги зарарланган ва касалланган ҳужайраларни йўқ қилишга қодир иммун ҳужайралар олинди. Кейин улар генетик жиҳатдан қайта дастурланиб, лабораторияда кўпайтирилди ва яна бемор организмига қайтарилди. Шундан сўнг Т-ҳужайралар махсус рецепторларга эга бўлиб, уларга лейкоз ҳужайраларини таниш ва ҳужум қилиш имконини берди. Оддий CAR-T терапияси кўпинча саратон ҳужайралари юзасидаги CD19 оқсилини нишонга олади. Аммо лейкоз баъзан мослашиб, CD19 ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкин. Натижада ўзгарган иммун ҳужайралари ўсма ҳужайраларини танимай қолади. Шунинг учун янги ёндашувда бир вақтнинг ўзида иккита нишон - CD19 ва CD22 танланди. Агар ўсма ҳужайраси улардан бирини йўқотса ҳам, CAR-T ҳужайралари уни иккинчи нишон орқали аниқлаши мумкин. Бироқ терапия енгил эмас. Болаларнинг қарийб ярмида цитокинлар ажралиб чиқиши синдроми (CRS) кузатилган, 13%ида эса нейротоксик асоратлар ривожланган. Шу сабабли натижалар жуда умидбахш кўринса-да, икки нишонли CAR-T терапиясининг самарадорлиги ва хавфсизлигини бошқа даволаш усуллари билан таққослаш учун ҳали рандомизацияланган клиник тадқиқотлар зарур. Яъни 99%лик натижа жуда кучли сигнал, аммо ҳали бу усулни “лейкоз учун универсал даво” деб аташга эрта. Science
888
10
28-31-avgust kunlari Germaniyaning München shahrida juda katta xalqaro kardiologiya kongressi bo‘lib o'tdi Asosiy mavzulardan
28-31-avgust kunlari Germaniyaning München shahrida juda katta xalqaro kardiologiya kongressi bo‘lib o'tdi Asosiy mavzulardan biri kardiologiyada sun’iy intellekt bo‘lgan. Yetakchi nemis va xalqaro kardiologlar ma’ruzalar qildi. Bepul. Videoda shu yig'ilishdan olingan yurakning yuqori aniqlikdagi illyustratsiyasi
922
11
Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида кат+2
Хитой кўчаларида олимларнинг улкан расмлари илиняпти экан Чжэнчжоу метроси ва айрим шаҳарларда ракета-космик дастурларида катта ҳисса қўшган Цянь Сюэсэн, ядро физиги Дэн Цзясянь, Нобель мукофоти совриндори Ту Юю ва машҳур агроном Юань Лунпин каби олимларнинг портретлари реклама экранлари ва баннерларга жойлаштирилмоқда. Айрим жойларда ҳатто қиммат тижорий реклама ўрнига олимларнинг портретлари қўйилган. Бундан асосий мақсад, жамиятда олимларни ҳам машҳур инсонлар, намуна ва миллий қаҳрамонлар сифатида кўрсатиш. Яъни рекламада фақат актёр, хонанда ёки инфлюенсер эмас, олим ҳам “юлдуз” бўлиши мумкин Хитой ижтимоий тармоқларида бунга нисбатан - "Мана, аслида кимларга эргашишимиз керак" деган мазмундаги фикрлар ҳам тарқалмоқда. Science
1 940
12
Нега бизда 46 та хромосома бор, шимпанзеда эса 48 та? Бу инсонга иккита хромосома «етишмаслиги» сабабли эмас. Шимпанзеда алоҳ
Нега бизда 46 та хромосома бор, шимпанзеда эса 48 та? Бу инсонга иккита хромосома «етишмаслиги» сабабли эмас. Шимпанзеда алоҳида ҳолда мавжуд бўлган иккита хромосома инсонда битта йирик - 2-хромосома таркибида жойлашган. Қадимги аждодларимиз эволюцияси давомида ушбу икки хромосома бирлашган. Шунинг учун хромосомалар сони 48 тадан 46 тага камайган. Бу воқеанинг излари ҳануз ДНКмизда сақланиб қолган. Инсоннинг 2-хромосомасидаги ДНК кетма-кетликлари бошқа одамсимон маймунлардаги икки алоҳида хромосомага мос келади. Унда ҳатто қадимги бирикиш соҳасининг излари ва хромосомаларнинг ҳужайра бўлиниши вақтида ажралишида иштирок этадиган иккинчи центромера қолдиқлари ҳам сақланган. Янги, тўлиқ геном тадқиқотлари эса жараён оддий «иккита хромосоманинг ёпишиб қолиши»дан мураккаброқ бўлганини кўрсатди. Бирикиш соҳасида кейинчалик ДНК дупликациялари, инверсиялар ва бошқа геном қайта тузилишлари содир бўлган. Бу эволюциянинг қизиқ бир жиҳатини кўрсатади: хромосомалар сони организмнинг мураккаблиги ҳақида деярли ҳеч нарса айтмайди. Science
1 066
13
Органларимиз бир вақтда қаримайди Инсон танаси худди битта соат каби қаримайди. Ҳар бир орган ва тўқиманинг ўз «қариш вақти»
Органларимиз бир вақтда қаримайди Инсон танаси худди битта соат каби қаримайди. Ҳар бир орган ва тўқиманинг ўз «қариш вақти» бор. Олимлар 970 нафар донордан олинган 25 000 дан ортиқ тўқима намунасини таҳлил қилишди. Улар PathStAR сунъий интеллект тизими ёрдамида турли тўқималар архитектураси қайси ёш даврида энг кўп ўзгаришини аниқлашди. Натижада қизиқ манзара пайдо бўлган: Артериялар - сезиларли ўзгаришлар 30 ёшлардаёқ кузатилади. Тухумдонлар - икки асосий ўзгариш даври: 35–40 ва 55–60 ёшлар. Бу даврлар фертилликнинг пасайиши ва менопауза билан мос келади. Айрим ҳазм тизими тўқималарида эса ҳатто икки хил ўзгариш даври аниқланган. Қизиғи, ҳазм тизимидаги айрим ўзгаришлар простатадаги ўзгаришлар билан ҳам боғлиқ бўлган. Бу турли органларга таъсир қилувчи умумий гормонал сигналлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Лекин бу «орган 35 ёшда бузила бошлайди» дегани эмас. Тадқиқот турли ёшдаги одамларни солиштирган ва тўқимадаги структур ўзгаришни ўрганган. Структуранинг ўзгариши ҳар доим ҳам зарарланиш эмас - кўпинча бу мослашув ёки нормал қайта қурилиш бўлиши мумкин. Инсоннинг биологик қариши битта умумий жараён эмас. Танамизда турли органлар турли вақтда ва турли суръатда ўзгаради. Yadav et al., Nature Aging, 2026. Science
837
14
Ёнғоқ ейиш тафаккур ва хотиранинг яхшиланиши ҳамда инсультдан кейинги мия саломатлиги учун фойдали Янги тадқиқотда кўпроқ ёнғоқ истеъмол қилган инсонлар хотира ва фикрлаш тестларида яхшироқ натижа кўрсатган. Қизиғи, бу боғлиқлик кам ҳаракат қиладиган ва овқатланиш сифати пастроқ бўлган одамларда ҳам кузатилган. Инсульт ўтказган инсонларда эса ёнғоқ истеъмоли қон томирларининг тикланишида иштирок этувчи VEGF оқсилининг юқорироқ даражаси билан боғлиқ бўлган. Science
1 071
15
Амигдала - миянинг медиал чакка бўлаги чуқур қисмида жойлашган, бодом шаклидаги кичик ядролар гуруҳи. У ҳиссиётларни, айниқса
Амигдала - миянинг медиал чакка бўлаги чуқур қисмида жойлашган, бодом шаклидаги кичик ядролар гуруҳи. У ҳиссиётларни, айниқса қўрқув ва таҳдид билан боғлиқ реакцияларни қайта ишлашда муҳим рол ўйнайди ҳамда хотираларга ҳиссий аҳамият бағишлашга ёрдам беради. Шунингдек, амигдала ҳиссий жиҳатдан ўрганишга ҳисса қўшади ва муҳим ёки стресс ҳолатларидаги хулқ-атвор ҳамда физиологик реакцияларга таъсир кўрсатади. Science
947
16
1 ва 6 ёшда электрон экранлар қаршисидаги вақт ота-оналар ўйлаганидан ҳам муҳимроқ Гўдаклик ва мактабга чиқиш арафасида экран қаршисида кўп вақт ўтказиш кейинчалик болаларнинг ўқишдаги ўзлаштириши пасайишига ва хотираси заифлашишига олиб келиши мумкин. Янги илмий тадқиқотларга кўра, болалик даврида экрандан фойдаланиш одатлари узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатадиган айрим жуда нозик даврларни ўз ичига олади ЖССТ ва Педиатрия академияси 2 ёшгача болаларга экран бермасликни, 2–5 ёш учун эса кунига 1 соатдан кам чеклашни тавсия қилади. Сингапур ва Франция олимлари ўтказган кўп йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, экранда кўп вақт ўтказиш боланинг 9 ёшдаги академик натижалари ва 10.5 ёшдаги ишчи хотирасига бевосита салбий таъсир қилади. Тадқиқотга гўдакликдан ўрта болалик давригача кузатиб борилган 502 нафар бола жалб қилинди. Аниқланишича, ривожланишнинг айрим босқичларида экран кўришнинг кўплиги кейинчалик паст академик натижаларга ва заиф ишчи хотирага олиб келади. Айниқса, 1 ёшлик давр ва расмий таълим бошланиш арафаси (6 ёш) бу борада энг сезгир даврлар экани кўзга ташланди. Олимларнинг хулосасига кўра, болаларнинг экран қаршисидаги вақти қанча кам бўлса, шунча яхши. Ҳар куни қўшимча битта соатлик экран вақти алоҳида олинган бир боланинг ривожланишида дарҳол кўзга ташланмаслиги мумкин, бироқ бутун жамият миқёсида қараганда, умумий таълим кўрсаткичларининг пасайишига ва болаларнинг билим олиш салоҳияти сусайишига олиб келади. Science
1 113
17
Норвегия ҳукумати 2016 йилда ҳар бир болага беш ёшидан айпад (планшет) берган экан. Ўн йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсат
Норвегия ҳукумати 2016 йилда ҳар бир болага беш ёшидан айпад (планшет) берган экан. Ўн йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатибдики, болаларда саводхонлик даражаси жуда тушиб кетган, улар оддий матнларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолишган. Бундан ташқари, луғат бойлиги ҳам пасайиб кетган. Ҳукумат хатосини тушуниб, бошланғич синфлардан айпадларни олиб қўйибди. Мактабларда смартфонлардан фойдаланиш чекланибди, китоб билан ўқитишга эътибор яна кучайтирилибди. Оммавий китобхонлик тарғиботига урғу қаратилмоқда экан, турли танловлар уюштириляпти экан.
735
18
Ҳавонинг тозаланиши болалар мияси ривожига ҳам таъсир қилади Кўпинча ҳаво ифлосланишини нафас олиш тизими билан боғлаймиз. Аммо ҳаво сифати болаларнинг мияси ва когнитив ривожланишига ҳам таъсир қилиши мумкин. Колумбия университети олимлари Нью-Йоркда 20 йил давомида тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, қизиқ натижага келди: ҳомиладорлик даврида ҳаво ифлосланишига таъсир камайган сари, кейинчалик болаларнинг когнитив ривожланиш кўрсаткичлари ҳам яхшиланган. - Columbia University Тадқиқотда 1998–2020 йиллар оралиғида кузатилган 1000 дан ортиқ она ва бола иштирок этган. Олимлар ҳомиладорлик давридаги PM2.5 майда заррачалари, азот диоксиди (NO₂) ва полициклик ароматик углеводородлар (PAH) таъсирини ўрганган. Болаларнинг когнитив ривожланиши эса 1, 2 ва 3 ёшда махсус тестлар орқали баҳоланган. 1998–2016 йиллар оралиғида ҳомиладор аёллар яшайдиган ҳудудлардаги ўртача PM2.5 миқдори 32% га, азот диоксиди эса 30% га камайган. 1998–2020 йилларда ҳомиладорлик давридаги PAH таъсири 60% га пасайган. Шу даврда 3 ёшдаги болаларнинг когнитив ривожланиш кўрсаткичи 26% га ошган. Бу ўзгаришлар тасодифий эмаслигига ишора қилувчи яна бир муҳим жиҳат бор. Нью-Йоркда бу даврда тоза ёқилғига ўтиш, автобуслар ва таксилар чиқиндиларини камайтириш, биноларни тоза иситиш тизимларига ўтказиш каби экологик сиёсатлар амалга оширилган. Нега ҳаво ифлосланиши мияга таъсир қилади? Олимларнинг фикрича, ҳаводаги зарарли моддалар ҳомила ривожланаётган даврда мияга таъсир қилиши мумкин. Бунда нейрояллиғланиш, оксидловчи стресс ва синаптик пластикликнинг ўзгариши каби механизмлар иштирок этиши эҳтимол қилинади. Бу айниқса муҳим, чунки ҳомила ва бола мияси ҳали жадал ривожланаётган бўлади. Демак, боланинг миясига таъсир қилувчи омиллар фақат китоб, таълим ёки уйдаги муҳит билан чекланмайди. Бола туғилмасидан олдин нафас олаётган муҳит ҳам аҳамиятли. Энг қизиқ томони эса шу: Жамият миқёсида қабул қилинган экологик қарорлар бир неча йилдан кейин болаларнинг мия ривожланишида ҳам акс этиши мумкин. Яъни ҳавони тозалаш - фақат экологик муаммони ҳал қилиш эмас. Бу, маълум маънода, келажак авлоднинг мияси ва когнитив саломатлигига қилинган инвестиция ҳамдир. Science
1 153
19
Дофаминни кўпчилик фақатгина "бахт гормони" ёки "роҳатланиш кимёвий моддаси" деб билади. Аслида эса бу жуда соддалаштирилган
Дофаминни кўпчилик фақатгина "бахт гормони" ёки "роҳатланиш кимёвий моддаси" деб билади. Аслида эса бу жуда соддалаштирилган тушунча. Дофамин миянинг битта мукофот марказида ишлаб чиқарилмайди. У тўртта асосий асаб йўли орқали тарқалади ва уларнинг ҳар бири алоҳида вазифани бажаради. Мезолимбик йўл - мотивация ва мукофот тизими Бу йўл бизни мақсад сари ҳаракат қилишга ундайди. Бирор ютуққа эришганимизда, мазали овқат еганимизда ёки яқин инсонлар билан мулоқот қилганимизда айнан шу тизим фаоллашади. У шунчаки роҳат ҳиссини эмас, балки «буни яна қилишга арзийди» деган мотивацияни шакллантиради. Шунинг учун у ўрганиш, одатларнинг шаклланиши ва ҳатто қарамликлар ривожланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мезокортикал йўл - фикрлаш ва қарор қабул қилиш Бу йўл дофаминни миянинг олд қисми - префронтал пўстлоққа етказади. У диққатни жамлаш, режа тузиш, муаммоларни ҳал қилиш, тўғри қарор қабул қилиш ва ҳиссиётларни бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бу тизим фаолияти бузилса, диққатнинг пасайиши, мотивациянинг сусайиши ва айрим руҳий касалликлар юзага келиши мумкин. Нигростриатал йўл - ҳаракатларни бошқариш Бу дофамин йўли тананинг ихтиёрий ҳаракатларини силлиқ ва мувофиқлашган ҳолда бажаришга ёрдам беради. Агар ушбу йўлдаги допамин ишлаб чиқарувчи асаб ҳужайралари нобуд бўлса, Паркинсон касаллиги ривожланиши мумкин. Бу ҳолатда қўл титраши, мушакларнинг қотиши ва ҳаракатларнинг секинлашиши кузатилади. Масалан. Паркинсонда Тубероинфундибуляр йўл - гормонал мувозанат Бу йўл гипоталамусни гипофиз бези билан боғлайди. Бу ерда допамин асаб сигналини узатувчи модда эмас, балки гормонлар фаолиятини бошқарувчи омил сифатида хизмат қилади. У пролактин гормонининг ортиқча ажралиб чиқишини тўхтатиб туради. Агар допамин таъсири камайса, пролактин миқдори ошиб кетиши мумкин ва бу репродуктив ҳамда эндокрин тизим фаолиятига таъсир кўрсатади. Кўплаб руҳий ҳамда неврологик касалликларда айнан шу дофамин йўлларининг фаолияти бузилиши асосий сабаблардан бири сифатида ётади Дофамин шунчаки «бахт кимёвий моддаси» эмас. У: бизни мақсад сари интилишга ундайди; диққат ва тафаккурни бошқаради; ҳаракатларни мувофиқлаштиради; ўрганиш ва хотира жараёнларида иштирок этади; гормонал мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Шунинг учун дофаминни фақат роҳатланиш билан боғлаш нотўғри. У инсоннинг қандай ҳаракат қилиши, қандай фикрлаши, қандай ўрганиши, қандай ҳис қилиши ва организмдаги муҳим гормонал жараёнлар қандай бошқарилишига таъсир қилувчи энг муҳим кимёвий хабарчилардан бири Science
1 681
20
Такси ҳайдовчиларида Альцгеймер касаллиги хавфи нега пастроқ? Oлимлар АҚШдаги қарийб 9 миллион ўлим гувоҳномасини таҳлил қили
Такси ҳайдовчиларида Альцгеймер касаллиги хавфи нега пастроқ? Oлимлар АҚШдаги қарийб 9 миллион ўлим гувоҳномасини таҳлил қилиб, 443 хил касб ва Альцгеймер касаллиги ўртасидаги боғлиқликни ўрганишди. Такси ва тез ёрдам машинаси ҳайдовчиларида Альцгеймер касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи барча касблар орасида энг паст бўлган. Нега айнан уларда? Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу касбларда мия доимий равишда йўналишни эслаб қолиш, маконда мўлжал олиш ва реал вақтда қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Масалан, такси ҳайдовчиси ҳар сафар бир хил йўлдан юрмайди. У кўчаларни эслайди, янги манзилни топади, тирбандликни ҳисобга олади ва йўналишни ўзгартириб туради. Бу жараёнда хотира ва маконий тасаввур учун муҳим бўлган гиппокамп фаол ишлайди. Қизиғи, олдиндан белгиланган йўналишларда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчилари ва учувчиларда худди шундай натижа кузатилмаган. Масалан, тадқиқотда учувчилар Альцгеймер бўйича 443 касб орасида 4-ўринда, кема капитанлари 23-ўринда, автобус ҳайдовчилари эса 263-ўринда турган. Бу мия учун муҳим бир тамойилни кўрсатиши мумкин: мияни доимий равишда янги ва мураккаб вазифалар билан ишлатиш унинг айрим функцияларини узоқ муддат сақлашга ёрдам бериши мумкин Мияга осон йўлни доим танлаб бериш эмас, балки уни вақти-вақти билан қийин вазифаларга мажбурлаш ҳам керак. Янги маршрутни эслаб қолиш, чет тили ўрганиш, мусиқа асбобини чалиш, мураккаб масалалар ечиш ёки янги кўникма ўзлаштириш - буларнинг барчаси мия учун машқ бўлиши мумкин. Science
1 441