Bank va Mijoz
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Сайт: https://bankmijoz.uz Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Bank va Mijoz
کانال Bank va Mijoz (@bankmijoz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 49 830 مشترک است و جایگاه 2 224 را در دسته اقتصاد و امور مالی و رتبه 1 513 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 49 830 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 06 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -542 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -25 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 30.41% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 20.60% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 15 152 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 10 267 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 36 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Сайт: https://bankmijoz.uz
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 07 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اقتصاد و امور مالی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 07 سپتامبر | 0 | |||
| 06 سپتامبر | +4 | |||
| 05 سپتامبر | +6 | |||
| 04 سپتامبر | +30 | |||
| 03 سپتامبر | +5 | |||
| 02 سپتامبر | +3 | |||
| 01 سپتامبر | +1 |
| 2 | ⚡️ Комиссиясиз P2P ўтказмалари
Uzcard карталари (Uzcard–Uzcard, Uzcard–Humo ва Humo–Uzcard) ўртасида қуйидаги банк иловалари орқали бир ойлик лимит доирасида комиссиясиз пул ўтказиш мумкин:
🏦 Alliance Pay – 10 млн сўм;
💰 xazna – 10 млн сўм (Халқ банки карталари ўртасида);
🏦 Openbank – 6 млн сўм;
🏦 BRB – 5 млн сўм;
🏦 Hamkor – 5 млн сўм;
📱 Mavrid – 5 млн сўм;
🏦 Davr Mobile – 3,5 млн сўм;
🏦 Milliy – 3 млн сўм;
🏦 MyTuron – 3 млн сўм.
❗️Humo карталари ўртасида ўтказмаларни Alliance Pay иловасида 100 млн сўмгача бепул амалга ошириш мумкин.
@bankmijoz | 14 059 |
| 3 | ⚡️ Омад қайтмоқда! UZCARD «Омад мавсуми 2.0» акциясини бошламоқда
UZCARD картаси орқали 100 000 сўмдан бошлаб онлайн операцияларни амалга оширинг ва имкониятларга эга бўлинг:
• онлайн тўлов — 1
• картадан картага пул ўтказмаси — 2
• TEZ QR — 3
Соврин ўйинлари — ҳар 2 ҳафтада. Соврин жамғармасида: 3 та BYD Yuan Up, 12 та iPhone 17 Pro, 25 млн сўмдан 12 та соврин ва 3 та маиший техника тўплами.
Имкониятларингизни @CardXabarBot орқали текширинг.
📆 4 сентябрь — 30 ноябрь 2026 йил
📌 promo.uzcard.uz
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама | 13 464 |
| 4 | Бугундан банкларда «тизимли камчилик» тушунчаси амал қила бошлайди
Бугун, 4 сентябрдан банк хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Энди муайян молиявий маҳсулот, бизнес жараёни, хизмат кўрсатиш тартиби, ахборот тизими ёки ички назоратда бир марталик эмас, балки такрорланиб турадиган ва мижозлар ҳуқуқлари бузилишига олиб келадиган камчиликлар «тизимли камчилик» деб баҳоланади.
Муҳими, банк мижоз мурожаати бўйича аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш билан чекланмайди. Ушбу муаммони келтириб чиқараётган тизимли камчиликни ҳам бартараф этиши шарт.
Яъни бир хил муаммо кўплаб мижозларда такрорланаётган бўлса, энди масала фақат битта шикоятни ҳал қилиш билан ёпилмаслиги керак.
@bankmijoz | 14 540 |
| 5 | Агар микроқарзингизни банкингиз тўлаб берса-чи?
Янги Ipoteka Mobile мобил иловасида 8 млн сўмдан 50 млн сўмгача янги микроқарз расмийлаштиринг ва автоматик равишда акцияда иштирок этинг.
Ҳар ҳафта банк икки нафар ғолибни аниқлайди ва уларнинг асосий қарз бўйича қолган суммасини тўлаб беради.
Акция давомида жами 35 та микроқарз банк томонидан сўндирилади.
Қуръа натижалари ва ғолибларни Ипотека банк OTP Group нинг расмий саҳифаларида кузатиб боринг.
Акциянинг батафсил шартлари Ипотека банк OTP Group нинг расмий сайтида.
Реклама | @bankmijoz | 13 743 |
| 6 | 🏦 Hamkorbank — 35: ривожланиш тарихи ва янги марралар сари
Hamkorbank 1991 йилда 10–15 кишидан иборат кичик жамоа билан ташкил этилган.
Бугунги кунда Hamkorbank ўз олдига аниқ мақсад қўйган: Ўзбекистонда биринчи навбатда танланадиган хусусий банкка айланиш, активлар ҳажми бўйича мамлакатнинг TOP-5 банклари қаторидан жой олиш ва бозорнинг янги стандартларини шакллантиришда иштирок этиш.
2000 йилда банк Hamkorbank номини олганида, унинг номига содда ва жуда аниқ бир ғоя сингдирилган эди. Hamkor сўзи «шерик» деган маънони англатади. Бу ғоя банкнинг тадбиркорлар билан муносабатларини айниқса яхши ифодалайди.
«Ўттиз беш йил аввал ишонч ҳисоботлар асосида берилмасди — унга сўз асосида эга бўлинарди. Бизнинг олдимизга ғояси бор, аммо ўша ғоядан бошқа ҳеч нарсаси йўқ инсонлар келарди. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунгача бизнинг мижозларимиз бўлиб қолмоқда. Мана шу — энг асосий натижа: балансдаги рақамлар эмас, балки бизга ҳамон ишонч билдирилаётгани», — деди «Hamkorbank» АТБ асосчиси Икрaм Ибрагимов.
Бугунги кунда Hamkorbank 2,5 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ва 60 мингдан зиёд тадбиркорларга хизмат кўрсатмоқда. Банк тармоғи 230 та хизмат кўрсатиш нуқтаси, 250 дан ортиқ тун-кун фаолият юритадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Наманган халқаро аэропортларидаги маслаҳат марказларини ўз ичига олади.
35 йил — бу тарих. Кейинги босқич эса янги марралар сари ҳаракатдир.
Телефон: 1256.
Сайт | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | 13 925 |
| 7 | Кредит ва субсидия шартларини белгилаш тартиби ўзгаради
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилиши маълум қилинди.
Энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам «лойиҳабай» ишлаш тизимига ўтказилади.
Бунинг учун 8 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади. Фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланади, ишига нолойиқ ходимлар эса янгиланади.
@bankmijoz | 12 495 |
| 8 | Гаровсиз кредит
Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса 500 млн сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорлик қилса 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
@bankmijoz | 12 964 |
| 9 | Имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш туман штабларига ўтказилади
Оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун ажратиладиган имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш ваколати туман штабларига ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, кредитларни қайтариш графикларини ҳам бизнес турига мослаштириш зарурлиги таъкидланди.
Яъни деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларига бир хил тўлов графигини қўллаш ўрнига, кредитни қайтариш муддатлари ҳар бир фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланиши керак.
@bankmijoz | 13 822 |
| 10 | Йиғилишда банкдан кредит олиб, бизнесини юрита олмаган 62 минг нафар аҳоли кредитни қайтаришга қийналаётгани маълум қилинди.
@bankmijoz | 13 501 |
| 11 | Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича видеоселектор ўтказилади
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
@bankmijoz | 14 045 |
| 12 | 10 минг долларгача нақд валютани декларациясиз четга олиб чиқиш мумкин бўлади
Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудини тарк этаётган жисмоний шахслар учун нақд валютани декларациясиз олиб чиқиш меъёри оширилади.
Амалдаги 100 млн сўм эквивалентидаги чегара ўрнига 10 минг АҚШ доллари эквивалентигача нақд валютани декларациясиз олиб чиқиш имкони жорий этилади.
10 минг доллар эквивалентидан юқори миқдордаги нақд валютани олиб чиқишда эса декларациялаш тартиби қўлланилади.
🟠Мазкур ўзгаришни жорий этиш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2027 йил декабрь этиб белгиланган.
@bankmijoz | 16 487 |
| 13 | 🗓 2026 йил 1 сентябрдан:
➖ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялари 7 фоизга оширилади;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланади;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўмни ташкил этади.
@bankmijoz | 15 845 |
| 14 | 🏦 Ipoteka bank бизнес учун янги рақамли офис тизимини ишга туширди
Ipoteka bank OTP Group юридик шахслар учун янги авлод корпоратив интернет-банкинг тизимини ишга туширди.
Банк маълумотига кўра, бу аввалги тизимнинг оддий янгиланган версияси эмас, балки уни тўлиқ алмаштирувчи янги рақамли платформа ҳисобланади.
Янги тизимда USB-tokenдан фойдаланиш зарурати, айрим браузерларга боғлиқ чекловлар ва эски интерфейс билан ишлаш эҳтиёжи бекор қилинмоқда. Платформа Chrome, Safari, Firefox ва Edge браузерларида ишлайди.
Операциялар e-IMZO, MyID ва биометрик технологиялар орқали тасдиқланади. Шунингдек, компаниялар ходимлар ваколатлари, лимитлар ва контрагентлар бўйича чекловларни мустақил созлаши мумкин.
Шунингдек, корпоратив мижозлар iOS ва Android учун мобил илова орқали ҳисобварақларни бошқариши ва тўловларни смартфон орқали имзолаши мумкин.
Платформа орқали бизнес мижозлари тўловлар, SWIFT ўтказмалари, валюта конверсияси, корпоратив карталар, QR-тўловлар, эквайринг, иш ҳақи лойиҳаси, кредит ва депозитлар ҳамда электрон ҳужжат айланишидан ягона рақамли муҳитда фойдаланиши мумкин.
Қисқаси, Ipoteka bank бизнес учун банк хизматларини филиалга бормасдан, ягона рақамли офис орқали бошқариш имкониятини кенгайтирмоқда.
👉 Батафсил.
@bankmijoz | 14 964 |
| 15 | بدون متن... | 14 138 |
| 16 | Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муборак бўлсин! 🇺🇿
Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
@bankmijoz | 20 948 |
| 17 | Кафилликдан исталган вақтда чиқиш мумкинми?
Кредитга кафил бўлган шахс истаган пайтида шунчаки кафилликдан воз кеча олмайди. Кафиллик фақат қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда бекор бўлади.
Хусусан, кафиллик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
● кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бекор бўлса;
● мажбурият кафилнинг розилигисиз унинг жавобгарлигини оширадиган ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилса;
● қарз бошқа шахсга ўтказилиб, кафил янги қарздор учун жавоб беришга розилик бермаган бўлса;
● кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса;
● шартномада белгиланган кафиллик муддати тугаса.
Агар кафиллик муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, қонунчиликда кредиторнинг кафилга нисбатан даъво қўзғатиши учун ҳам тегишли муддатлар белгиланган.
Яъни кафилликдан ўз хоҳишига кўра исталган пайтда чиқиб кетиб бўлмайди. Бунинг учун қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган асослардан бири мавжуд бўлиши керак.
👉 Фуқаролик кодекси
@bankmijoz | 23 902 |
| 18 | Мамлакатимизнинг бош байрами арафасида Kia кроссоверларига 10% чегирма тақдим этмоқда!
17 августдан 6 сентябргача Kia Sonet ёки Kia Sportage’ни фойда билан харид қилинг.
Чекланган партия нархлари:
Kia Sportage: 409,4 млн сўмдан
Акция доирасидаги автомобиллар сони чекланган. Кўрсатилган шартлар доирасидаги автомобилларга муддатли тўлов амал қилмайди!
📍 Батафсил маълумот ва шартлар: +998555001331
Реклама | 19 590 |
| 19 | Картангизни бошқа одамга бериб туриш – шунчаки ёрдам эмас
«Картангизга пул тушади, бошқа картага ўтказиб берасиз», «пулни нақдлаштириб берасиз» ёки «картангизни вақтинча ишлатиб турамиз, сизга ҳақ тўлаймиз» каби таклифларга дуч келганмисиз?
Бундай схемаларда ўз банк картаси ёки ҳисобварағидан бошқа шахсларнинг пулларини қабул қилиш, ўтказиш ёки нақдлаштириш учун фойдаланишга берган шахслар одатда дропперлар деб аталади.
Муаммо шундаки, карта орқали ўтаётган маблағлар фирибгарлик ёки бошқа жиноятлар натижасида олинган бўлиши мумкин. Натижада карта эгаси ҳам текширувларга жалб қилиниши, операциялар бўйича тушунтириш бериши ва бошқа жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.
Қонунчиликда «дропперлик» учун алоҳида жавобгарлик белгиланмаган. Бироқ муайян ҳолатларда шахснинг ҳаракатларига жиноятда иштирокчилик нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши мумкин.
Шунинг учун:
➖ банк картангизни бошқаларга фойдаланиш учун берманг;
➖ бегона маблағларни ҳақ эвазига қабул қилиб, бошқа картага ўтказманг ёки нақдлаштирманг;
➖ карта маълумотлари, SMS-кодлар ва мобил банкка кириш маълумотларини бошқаларга берманг.
Осон пул илинжида картангизни бошқаларга берманг – бу сизга жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
@bankmijoz | 17 503 |
| 20 | Банкларнинг HR–каналлари
Банкларда ишлаш нияти бўлган ёки иш қидираётганлар банкларнинг телеграмдаги HR хизматларининг каналлари орқали ҳам мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни олишлари мумкин.
Қуйидаги телеграм каналларда банклардаги мавжуд вакансиялар ҳамда HR–жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар билан танишиб бориш имконияти мавжуд.
• Марказий банк – @CBUuz_bot
• Асакабанк – @careerasakabank
• Anorbank – @anorbankcareers
• Алоқабанк – @Aloqabank_HR
• Халқ банки – @HRXalqbanki
• БРБ – @HR_BRB
• Ўзмиллийбанк – @nbu_career
• ЎзСҚБ – @HR_SQB
• Капиталбанк – @kapitalbank_career
• TBC Bank – @careerTBC
• MKBank – @hrmkbank
• Ипак йўли банки – @ipakyulibankvacancy
• Туронбанк – @TuronBankHR
• Tenge Bank – @Tengebank_HR_Career
• Гарантбанк – @garantbankcareer
• Hayotbank – @HayotBank_careers
@bankmijoz | 16 135 |
