cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Больше
Рекламные посты
44 445
Подписчики
-4624 часа
+9227 дней
+1 29330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Чакана кредитлар Жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар портфели миқдори йил бошига нисбатан 4,7 трлн сўмга ўсиб, 153,3 трлн сўмни ташкил қилган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 60,2 трлн сўмлик ипотека (йил бошига нисбатан ўсиш - 3,4% ёки 2 трлн сўм); ◦ 45,2 трлн сўмлик истеъмол кредитлари (автокредит билан бирга) (ўсиш - 1,4% ёки 633 млрд сўм); ◦ 26,7 трлн сўмлик микроқарз (ўсиш - 9,1% ёки 2,2 трлн сўм); ◦ 15,9 трлн сўмлик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган (йил бошига нисбатан 419 млрд сўмга ёки 2,6% га камайган); ◦ 5,2 трлн сўмлик таълим ва бошқа кредитлар (ўсиш - 5,3% ёки 263 млрд сўм) қолдиғи мавжуд. Ушбу йўналишда етакчи банклар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак. Ипотека-банк чакана кредит портфел қолдиғи 22,4 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Биринчи чоракда банк чакана портфели қарийб 1,2 трлн сўмга ўсган. Сўнгги йилларда чакана кредитлар бериш билан жадал шуғулланиб келаётган Капиталбанк кредит портфели эса (19,0 трлн сўм) йил бошига нисбатан 12 млрд сўмга камайиши кузатилган. Ижтимоий банкдан чакана банкка айланишни мақсад қилган Халқ банки портфели йил бошига нисбатан 696 млрд сўмга ошиб, 16,4 трлн сўмга етган ва биринчи учликдан ўрин олган. Яна бир давлат банки Ўзмиллийбанк кредит портфели жорий йил 1 апрель ҳолатига 15,1 трлн сўмни ташкил қилган (1,3 трлн сўмга кўпайган). @bankmijoz
Показать все...
👍 26👏 2 1
Показать все...
👍 26 2👏 2
Бугунги кунда Ўзбекистонда: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм; ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни ташкил этади. ❗️Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 4 млн 919,9 минг сўмни ташкил этади. @bankmijoz
Показать все...
👎 103👍 17😁 13🤔 4😢 1
Пенсия жамғармаси ахбороти Жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди. Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади. @bankmijoz
Показать все...
👍 77 6👏 5
Бизлар учун сизлар чемпионсизлар! Рахмат катта сизларга! Олимпиадада бунданда улкан натижалар кутиб қоламиз. @bankmijoz
Показать все...
👏 267👍 64👎 31 21😁 9😢 7😡 4🔥 2🤩 2🤔 1🕊 1
Бугун солиқ қўмитаси, эртага бирорта банк, кейин эса МИБ ... Фирибгарлар фуқароларни тўрга илинтириш учун турли хил йўллардан фойдаланишни тўхтатишмаяпти. Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан Солиқ (ёки банк, ёки МИБ) иловасини ўрнатиб олинг ва фалон суммага эга бўлинг деган хабар келса, ишонманг. Бу барчаси фирибгарларнинг иши. Ушбу иловаларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилманг. Шу каби сахий компанияларга ишониб иловани ўрнатсангиз, фирибгарлар банк карталаридаги маблағларингизни бир тийин қолдирмасдан ўзлаштириб олишлари мумкин. @bankmijoz
Показать все...
👍 41🔥 3😡 2👏 1
🏦 Тадбиркорлар учун Ўзсаноатқурилишбанкдан яна бир қулай таклиф "ТАДБИРКОРГА КЎМАК" кредити 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 5 йилгача:500 тадан 1000 тагача ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 8%; миллий валютада – йиллик 18%; ✅ 100 тадан 500 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 11%; миллий валютада – 22%; ✅ 50 тадан 100 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 11,5%; миллий валютада – йиллик 23%; ✅ 20 тадан 50 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 12%; миллий валютада – йиллик 24%; ✅ 10 тадан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 12,5%; миллий валютада – йиллик 25%; ✅ 5 тадан 10 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 13%; миллий валютада – йиллик 26%. 📌 Кредитдан фойдаланиш даврида иш ўринлари камайтирилса - имтиёзли фоиз ставкаси тижорий қийматга қайтарилади. Яратилган иш ўрни бўйича маълумотлар иш ҳаққи лойиҳаси доирасида шакллантирилади. 📝 Ҳозироқ аризангизни sqb.uz сайтида ёки банкимизнинг энг яқин офисида қолдиринг. Батафсил маълумот 1180 рақами орқали.
Показать все...
👍 35🔥 6👎 5 4😁 2😍 2😢 1
Ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар Трастбанк: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 24 ойгача йиллик 29%; – 36 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Asia Alliance bank: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 26,99%; – 24 ойгача йиллик 27,49%; – 36 ойгача йиллик 27,99%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Ziraatbank: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 13-36 ойгача йиллик 29%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Туронбанк: • муддати – 4 йилгача; • фоиз ставкаси – 29%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Ипак Йўли банки: • муддати – 60 ойгача; • фоиз ставкаси – 31,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача. ЎзСҚБ: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 31%; – 24 ойгача йиллик 32%; – 36 ойгача йиллик 33%; – 48 ойгача йиллик 34%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Ушбу микроқарзларни расмийлаштириш учун банкларга ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) тақдим этиш лозим бўлади. @bankmijoz
Показать все...
👍 35👎 19 2
TBC Bank номзодларни Контакт центрда мижозларга хизмат кўрсатиш мутахассиси лавозимига ишга таклиф этмоқда. Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил бу ерда. ❗️Резюмеларни электрон почта орқали [email protected] манзилга ёки телеграм орқали @tbc_bank_hr_bot ботга жўнатишингиз мумкин. @bankmijoz
Показать все...
👍 29👎 6 1
"Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар (№3253-2, 01.05.2024) киритилди. Асосий ўзгаришлар – нобанк кредит ташкилотларида ҳам ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратиладиган кредитларнинг ҳисобини алоҳида юритилиши бўлмоқда. Ушбу ҳужжат эълон қилинган санадан, яъни 2024 йил 2 майдан кучга кирди. @bankmijoz
Показать все...
👍 37