cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
44 459
المشتركون
-4624 ساعات
+9227 أيام
+1 29330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Бирламчи ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим банклар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Кредит шартлари: • муддати – 20 йил; • бошланғич тўлов – 15 фоиз; • кредит фоизи – 17,5-19%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 416,5 млн сўмни, бошқа ҳудудларда эса 327,25 млн сўмни ташкил этади. Кредит ажратувчи банклар: ● Халқ банки; ● Ипотека-банк; ● Агробанк; ● МКБанк; ● Ўзмиллийбанк; ● ЎзСҚБ; ● Алоқабанк; ● БРБ. Ушбу ипотека кредитлари Халқ банки, Ипотека-банк ва Ўзмиллийбанк томонидан ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам ажратилади. Бунда бошланғич бадал миқдори ўзгаради (юқорироқ бўлади). @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 57👏 5 2🤔 2🔥 1
🟢 Ипотекабанкда эълон қилинган вакансиялар сони 80 дан ошибди. Бугунги кунда OPT Group таркибига кирувчи банкда ишлаш ниятингиз бўлса, ўзингиз учун маъқул келган вакансияга маълумотномангизни (резюме) жўнатиб кўринг. 👉 Вакансияларни кўриш учун ҳавола. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 27🤔 4👎 3😁 3👏 2😡 2
Агробанк Бош офисининг юридик манзили ўзгарди Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан, банкка берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди. Банкнинг янги юридик манзили: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси, 2А-уй. 📍Локация. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 26🔥 4👎 1
LaVita дан фойдали таклиф LaVita T1 кулерига - 20% чегирма бермоқда! Бу дегани сиз компрессорли кулерни электрон кулер нархида сотиб олишингиз мумкин! Чегирмасиз нархи: 1 560 000 сум❌ Чегирмали нархи: 1 248 000 сум ✅ 🛠 12 ойлик сервис кафолати мавжуд. Кулерлар сони чекланган. 🎁 Кулерга 10 та тозаланган ичимлик суви қўшиб берилади! 🚚 Тошкент шаҳри бўйлаб доставка ва ўрнатиб бериш БЕПУЛ! ☎️ +998951705858 ☎️ +998712035858
إظهار الكل...
👍 13 2
Чакана кредитлар Жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар портфели миқдори йил бошига нисбатан 4,7 трлн сўмга ўсиб, 153,3 трлн сўмни ташкил қилган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 60,2 трлн сўмлик ипотека (йил бошига нисбатан ўсиш - 3,4% ёки 2 трлн сўм); ◦ 45,2 трлн сўмлик истеъмол кредитлари (автокредит билан бирга) (ўсиш - 1,4% ёки 633 млрд сўм); ◦ 26,7 трлн сўмлик микроқарз (ўсиш - 9,1% ёки 2,2 трлн сўм); ◦ 15,9 трлн сўмлик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган (йил бошига нисбатан 419 млрд сўмга ёки 2,6% га камайган); ◦ 5,2 трлн сўмлик таълим ва бошқа кредитлар (ўсиш - 5,3% ёки 263 млрд сўм) қолдиғи мавжуд. Ушбу йўналишда етакчи банклар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак. Ипотека-банк чакана кредит портфел қолдиғи 22,4 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Биринчи чоракда банк чакана портфели қарийб 1,2 трлн сўмга ўсган. Сўнгги йилларда чакана кредитлар бериш билан жадал шуғулланиб келаётган Капиталбанк кредит портфели эса (19,0 трлн сўм) йил бошига нисбатан 12 млрд сўмга камайиши кузатилган. Ижтимоий банкдан чакана банкка айланишни мақсад қилган Халқ банки портфели йил бошига нисбатан 696 млрд сўмга ошиб, 16,4 трлн сўмга етган ва биринчи учликдан ўрин олган. Яна бир давлат банки Ўзмиллийбанк кредит портфели жорий йил 1 апрель ҳолатига 15,1 трлн сўмни ташкил қилган (1,3 трлн сўмга кўпайган). @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 30👏 2👎 1 1
إظهار الكل...
👍 28 2👏 2
Бугунги кунда Ўзбекистонда: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм; ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни ташкил этади. ❗️Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 4 млн 919,9 минг сўмни ташкил этади. @bankmijoz
إظهار الكل...
👎 112👍 17😁 14🤔 4😢 2
Пенсия жамғармаси ахбороти Жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди. Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 77 6👏 5
Бизлар учун сизлар чемпионсизлар! Рахмат катта сизларга! Олимпиадада бунданда улкан натижалар кутиб қоламиз. @bankmijoz
إظهار الكل...
👏 271👍 64👎 32 21😁 9😢 7😡 4🔥 2🤩 2🤔 1🕊 1
Бугун солиқ қўмитаси, эртага бирорта банк, кейин эса МИБ ... Фирибгарлар фуқароларни тўрга илинтириш учун турли хил йўллардан фойдаланишни тўхтатишмаяпти. Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан Солиқ (ёки банк, ёки МИБ) иловасини ўрнатиб олинг ва фалон суммага эга бўлинг деган хабар келса, ишонманг. Бу барчаси фирибгарларнинг иши. Ушбу иловаларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилманг. Шу каби сахий компанияларга ишониб иловани ўрнатсангиз, фирибгарлар банк карталаридаги маблағларингизни бир тийин қолдирмасдан ўзлаштириб олишлари мумкин. @bankmijoz
إظهار الكل...
👍 41🔥 3😡 2👏 1