cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Mostrar más
Advertising posts
43 531Suscriptores
-2324 hours
+3897 days
+1 85330 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Ипотекабанк жорий йилнинг биринчи чорагидаги молиявий натижалари ҳақида маълумот берди Банк ахборотида, бугунги кунга келиб банк ипотека кредитлаш бозорининг тўртдан бир қисм улушига ва барқарор, ликвид, диверсификацияланган балансга эга эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, Ипотека-банк жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39% га кўпроқ операцион фойдага эришган. Бунинг асосий сабаби бизнеснинг асосий кўрсаткичлари, хусусан, истеъмол кредитлари ва мижозлар қамровининг янада ошганидир. Ипотека-банкнинг истеъмол кредитлар бозоридаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганида 6,5 фоиздан 9,6 фоизга, ўз навбатида актив мижозлар сони ҳам 1,5 млн. дан 1,7 млн. га етгани билдирилган. Мазкур даврда операцион даромадларнинг Марказий банк талабларига асосан корпоратив кредитлар учун заҳира шакллантирилиши учун йўналтирилганлиги биринчи чоракдаги банк соф фойдасини 3,6 млрд сўм бўлишига ўз таъсирини кўрсатган. Хабарда, Ипотека-банк ОТП Гуруҳи аъзосига айланганидан буён гуруҳнинг кўмаги билан халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ етарлича заҳираларни яратган ҳолда, портфелдаги кредитларни муносиб баҳолаш устида фаол иш олиб борилаётгани ҳамда кредит портфелининг яхшиланиши бевосита банк соф фойдасига ижобий таъсир қилиши билдирилган. 👉 Батафсил. @bankmijoz
Mostrar todo...
👍 31 3 3
Банкларда ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим бўлган раҳбар ходимлар рўйхатига киритилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари учун – ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш йўналишларида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан мазкур йўналишларда раҳбарлик лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши белгиланмоқда. @bankmijoz
Mostrar todo...
Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

👍 19
Банкларнинг кредитлари ҳисобидан гаровга олинган ва сотувга чиқарилган мулклар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин: ➖ Халқ банки; ➖ Ипотека-банк; ➖ Асакабанк; ➖ ЎзСҚБ; ➖ Ўзмиллийбанк. @bankmijoz
Mostrar todo...
👍 20👎 1
🏦 Ипотека-банк малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда Банкнинг Бош офиси Корпоратив кредитларни ундириш департаментига раҳбарлик ва менеджерлик лавозимларига ишга жойлашиш учун банк соҳасида, жумладан, кредитларни ундириш йўналишида 3 йилдан ортиқ малакага эга бўлган интилувчан малакали номзодлар ўз омадларини синаб кўришлари мумкин. 👉 Номзодлага қўйиладиган вазифалар ва талаб ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин. Резюменгизни 97 033 30 61 телеграм рақамига ёки юқорида келтирилган ҳавола оркали жўнатишингиз мумкин. @bankmijoz
Mostrar todo...
👍 36👎 4 1
❗️2024 йил 1 апрель ҳолатига Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали қонунчиликда белгиланган меъёрга етмаган. Марказий банк Раиси М.Нурмуратов ушбу талабларни бажармаган банкларнинг актив операциялари тўхтатиб қўйилаётганини маълум қилган эди. Манба. @bankmijoz
Mostrar todo...
🤔 25👍 24👎 5👏 2 1🔥 1👌 1
Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги режалаштирилмоқда экан. Амалдаги қонунчиликка кўра, мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади ва банклар томонидан махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. PS: бугунги кунда дўконларга кириб, Р2Р орқали пул ўтказиб беришни сўрасангиз, жуда кўпчилик тадбиркорлар бу таклифни қабул қилишмайди. Солиқ қўмитаси ушбу таклифни киритишдан нимани кўзлаган, бирор бир аниқ рақамлар борми, агар шу маълумотни олсак, солиқ тушуми шунчага ошади деган. @bankmijoz
Mostrar todo...
😡 59👍 28👎 10 2🤔 1
NBU банкида бизнес учун бепул ҳисоб рақамини очинг ✅ Ҳавфсизлик ва махфийлик ✅ Тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ✅ Кенг кўламли хизматлар ✅ Ҳисоб рақамини бошқариш учун iBank ва мобил иловани бепул улаш Тафсилотлар сайтда: sme.nbu.uz
Mostrar todo...
👍 21 3👎 1
💳Humo 5 ёшда Бундан 5 йил аввал Humo тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилган. 2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб, Humo карталари эмиссияси бошланган эди. Тўлов тизимида камчиликлар кузатилиб туради, лекин Humo бозорда ҳақиқий рақобатни ярата олди. Шунингдек, тизимга қатор қулайлик ва янгиликларни жорий этди. Биз тўлов тизими раҳбарияти ва ходимларини, шунингдек ташкилот ҳамкорларини ушбу сана билан чин дилдан табриклаймиз. @bankmijoz
Mostrar todo...
👍 53👎 18🎉 14 7👏 7
❗️Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга ёки ўзларининг ички қоидаларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар киритилган, шунингдек шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган тақдирда улар жаримага тортилади. Бунда, ➖ банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ➖ микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ➖ ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилади. 3492-низом. @bankmijoz
Mostrar todo...
👍 27 2 2😁 1
Ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди. Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган. Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм). Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган. @bankmijoz
Mostrar todo...
👎 201👍 41😡 15😁 12😢 12🤔 5 3😍 1