fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Нигоҳ

Нигоҳ

رفتن به کانال در Telegram

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Нигоҳ

کانال Нигоҳ (@nigoh_01) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 11 459 مشترک است و جایگاه 16 846 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 6 837 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 11 459 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 11 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -84 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -1 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 105.81% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 99.66% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 12 124 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 11 419 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_e...”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 12 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

11 459
مشترکین
-124 ساعت
-17 روز
-8430 روز
آرشیو پست ها
Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади Президент фармони билан тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар Я
Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади Президент фармони билан тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги тузилади. Ҳоким президент томонидан тайинланади, ҳокимлик аппарати эса 14 нафар бошқарув ходимидан иборат бўлади. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев COP31'да нутқ сўзлади. Асосий фикрлар: ➖ Ўзбекистон ЯИМ бирлигига тўғри келадиган газ чиқиндиларини 35 фоизга
Шавкат Мирзиёев COP31'да нутқ сўзлади. Асосий фикрлар: ➖ Ўзбекистон ЯИМ бирлигига тўғри келадиган газ чиқиндиларини 35 фоизга қисқартириш борасидаги мақсадини муддатидан олдин бажарди. 2035 йилга бориб, зарарли чиқиндиларни 50 фоизга камайтириш бўйича янги маррани белгилади; ➖ Ўн йил ичида иқтисодиётда сув сарфи деярли икки бараварга, ҳавзалардан олинаётган сув миқдори эса бешдан бир қисмга камайди. Суғориладиган ер майдонларининг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилди; ➖ Ўрмонлар майдони олти миллион гектарга кўпайтирилди, унинг учдан бир қисми Оролбўйи ҳудудига тўғри келади; ➖ Уч миллиард доллардан ортиқ инвестиция йўналтириладиган “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” жорий этилди; ➖ Марказий Осиёнинг Иқлим интеграцияси моделини ривожлантириш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу ҳамкорликни учта асосий йўналишдан бошлаш таклиф қилинди; 🔹 Биринчиси – ахборот йўналиши. Жаҳон метеорология ташкилоти кўмагида иқлим хавф-хатарлари тўғрисида маълумот алмашиш инфратузилмасини яратиш зарур; 🔹 Иккинчиси – технологик йўналиш. Ўзбекистон ҳар йили ўтказадиган Марказий Осиёнинг “Eco Expo” кўргазмасини минтақага мос замонавий экологик ечимлар берадиган доимий инвестиция ва технологиялар майдонига айлантиришни мақсад қилган; 🔹 Учинчиси – молиявий йўналиш. Тараққиёт банклари ва мақсадли жамғармалар билан биргаликда Марказий Осиё учун янги кўмак воситалари – имтиёзли грантлар, шунингдек, “мовий” ва “арид” молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Telegram | YouTube

Россия и Украина договорились о крупнейшем обмене пленными В Абу-Даби завершились двухдневные переговоры делегаций Украины, Р
Россия и Украина договорились о крупнейшем обмене пленными В Абу-Даби завершились двухдневные переговоры делегаций Украины, России и США — первая встреча в трёхстороннем формате почти за девять месяцев. Главный итог — договорённость о масштабном обмене пленными. По словам посланника США Джареда Кушнера, он станет крупнейшим за всю войну. Зеленский ранее называл возможный формат «1000 на 1000» или «1500 на 1500», но точные сроки и цифры стороны пока не раскрывают. По прекращению огня и территориям прорыва нет. Дальше — челночная дипломатия: спецпосланники президента США Стив Уиткофф и Джаред Кушнер в четверг летят в Москву на встречу с Владимиром Путиным, а затем в Дублин к Владимиру Зеленскому. Что это значит? Переговорный процесс возобновился после долгой паузы, и гуманитарные вопросы снова стали точкой, где стороны могут договориться. Но по ключевым темам позиции Москвы и Киева пока не сблизились, поэтому многое будет зависеть от итогов визитов американских посланников. Telegram | YouTube

Россия ва Украина энг йирик асирлар алмашинуви бўйича келишиб олди Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ делегацияларининг икки к
Россия ва Украина энг йирик асирлар алмашинуви бўйича келишиб олди Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ делегацияларининг икки кунлик музокаралари якунланди. Бу қарийб тўққиз ойдан буён уч томонлама форматдаги илк учрашувдир. Асосий натижа — кенг кўламли асирлар алмашинуви бўйича келишув. АҚШ элчиси Жаред Кушнерга кўра, бу алмашинув уруш давомидаги энг йириги бўлади. Зеленский аввалроқ «1000 га 1000» ёки «1500 га 1500» форматини тилга олган эди, бироқ томонлар аниқ муддат ва рақамларни ҳозирча ошкор қилмаяпти. Ўт очишни тўхтатиш ва ҳудудлар масаласида силжиш бўлмади. Кейинги босқич — челнок дипломатияси: АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер пайшанба куни Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага, сўнгра Владимир Зеленский билан учрашиш учун Дублинга боради. Бу нимани англатади? Музокаралар жараёни узоқ танаффусдан кейин қайта бошланди ва гуманитар масалалар яна томонлар келиша оладиган нуқтага айланди. Бироқ асосий мавзуларда Москва ва Киевнинг позициялари ҳозирча яқинлашмади, шу боис кўп нарса америкалик элчиларнинг ташрифлари натижаларига боғлиқ бўлади. Telegram | YouTube

Андижонда икки мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киришган. Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда мазкур фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилишган. Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу икки мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 30 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” ва “г” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram | YouTube

Қонунчилик палатасида «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, Сенатга юборилди. Асосий янгиликлар ва ҳимоя механизмлари: ➖ Улушдорлар маблағлари тўғридан-тўғри қурувчига эмас, банкдаги эскроу ҳисобига тушади ва уй фойдаланишга топширилгачгина қурувчига ўтказилади. ➖ Девелопер фақат Ягона информацион тизимда рўйхатдан ўтган, банк билан бош битим тузган ва лойиҳа декларациясини эълон қилган тақдирдагина аҳоли маблағларини жалб қила олади. ➖ Улушли иштирок этиш шартномаси нотариусда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу уй-жойни такроран сотиш ва ноқонуний битимларнинг олдини олади. ➖ Қурувчи қонунга зид равишда пул жалб қилса, улушдор маблағни қайтаришни ва ундан фойдаланилгани учун фоиз тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ➖ Зарур ҳолларда банк ёки қурувчини алмаштириш ҳамда молиялаштиришни узлуксиз давом эттириш механизмлари жорий этилмоқда. ➖ Лойиҳа ва қурувчи ҳақидаги барча маълумотлар Ягона информацион тизимга жойлаштирилади. Қонун кучга кирганидан кейин қурилишига рухсатнома олинган объектларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланди. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш учун 10-11 ноябрь кунлари Туркияда бўлади. Telegram | YouTube

Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислиги даврида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар ва эътибор марка
+2
Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислиги даврида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар ва эътибор марказида бўладиган масалалар кўриб чиқилди. Сув ресурслари, экология ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларни қамраб олган 133 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди. Мазкур лойиҳаларнинг қиймати 3,3 миллиард долларни ташкил этади. Улар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Яшил иқлим жамғармаси, Глобал экологик жамғарма ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида молиялаштирилади. Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб, келгуси йилда бажариладиган ишларга доир ойлар кесимида “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва ижросини ташкил этишни топширди. Жамғарма тузилмаси ва шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни давом эттириш, унинг органлари ваколатларини аниқ тақсимлашни таъминлаш, Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади. Жамғарма кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш ва бошқа кўплаб масалалар эътибор марказида бўлади. Telegram | YouTube

Айзенкот получает мандат на формирование правительства Израиля Сегодня президент Израиля Ицхак Герцог вручит мандат лидеру оп
Айзенкот получает мандат на формирование правительства Израиля Сегодня президент Израиля Ицхак Герцог вручит мандат лидеру оппозиционной партии «Яшар!», экс-главе Генштаба ЦАХАЛ Гади Айзенкоту. Его рекомендовали 67 депутатов, Нетаньяху — 46. По итогам выборов 27 октября блок Нетаньяху получил 53 места, блок Айзенкота — 48, арабские партии — рекордные 19. Для большинства нужно 61 место. У Айзенкота 28 дней на формирование коалиции, ещё 14 может добавить президент. Без поддержки арабских партий большинство не складывается. Нетаньяху предлагает правительство национального единства без их участия. К чему это может привести? Для Нетаньяху это первый за долгое время случай, когда мандат первым получает его соперник. Дальше вероятны три сценария: 🔹 Правительство меньшинства. Айзенкот опирается на внешнюю поддержку арабской партии «Раам» и ультраортодоксальной (строго религиозной) еврейской партии. Арабские партии, как и в 2021 году, снова стали бы решающими для власти. Но такой кабинет будет хрупким. 🔹 Правительство единства с «Ликудом», правой партией Нетаньяху и крупнейшей партией Кнессета, если переговоры Айзенкота зайдут в тупик. 🔹 Провал обоих кандидатов. Тогда мандат может уйти другому депутату, а дальше Израиль ждут новые выборы, уже седьмые с 2019 года. В любом случае ближайшие недели Нетаньяху остаётся премьером переходного правительства. Telegram | YouTube

Айзенкот Исроил ҳукуматини тузиш учун мандат олмоқда Бугун Исроил президенти Исҳоқ Ҳерцог мухолифатдаги «Яшар!» партияси етак
Айзенкот Исроил ҳукуматини тузиш учун мандат олмоқда Бугун Исроил президенти Исҳоқ Ҳерцог мухолифатдаги «Яшар!» партияси етакчиси, ЦАҲАЛ бош штабининг собиқ бошлиғи Гади Айзенкотга мандат топширади. Уни 67 нафар депутат, Нетаньяҳуни эса 46 нафари тавсия қилган. 27 октябрдаги сайлов натижаларига кўра, Нетаньяҳу блоки 53 ўрин, Айзенкот блоки 48 ўрин, араб партиялари эса рекорд даражадаги 19 ўринни қўлга киритди. Кўпчиликни ташкил этиш учун 61 ўрин керак. Коалиция тузиш учун Айзенкотга 28 кун берилади, президент бу муддатни яна 14 кунга узайтириши мумкин. Араб партиялари қўллаб-қувватламаса, кўпчилик шаклланмайди. Нетаньяҳу эса уларнинг иштирокисиз миллий бирлик ҳукуматини тузишни таклиф қилмоқда. Бу нимага олиб келиши мумкин? Нетаняҳу учун бу узоқ вақтдан бери мандатни биринчи бўлиб рақиби олаётган илк ҳолат. Бундан кейин учта сценарий эҳтимоли бор: 🔹 Озчилик ҳукумати. Айзенкот араб «Раам» партияси ва ультраортодокс (қатъий диндор) яҳудийларнинг партияси ташқи кўмагига таянади. 2021 йилдагидек, араб партиялари яна ҳокимият учун ҳал қилувчи кучга айланади. Аммо бундай кабинет мўрт бўлади. 🔹 «Ликуд» билан бирлик ҳукумати. «Ликуд» — Нетаняҳунинг ўнг қанот партияси ва Кнессетдаги энг йирик партия. Бу сценарий Айзенкотнинг музокаралари боши берк кўчага кириб қолса, юзага келиши мумкин. 🔹 Иккала номзоднинг ҳам муваффақиятсизлиги. Бу ҳолда мандат бошқа депутатга ўтиши мумкин, кейин эса Исроилни 2019 йилдан буён еттинчи марта янги сайлов кутади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам яқин ҳафталарда Нетаньяҳу ўтиш даври ҳукуматининг бош вазири бўлиб қолади. Telegram | YouTube

Тошкентда иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади Тошкентда 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Пойтахт ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, дастлаб ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларга, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларига иссиқлик бериш йўлга қўйилади. Иситиш тизимига улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Иситиш учун тўлов иссиқлик амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди. Учрашув асосан сунъий интеллект соҳасида хавфсизлик масалаларига бағишланди. Унда давлат раҳбари қуйидаги таклифларни билдирди: ➖ “Инсон манфаатлари йўлида рақамли тараққиёт” ташаббуси илгари сурилди; ➖ Ўзбекистонда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси минтақавий офисини очишга тайёрлик билдирилди; ➖ Тошкентдаги Ислом сивилизацияси маркази негизида “Рақамли даврда жаҳолатга қарши маърифат” халқаро дастурини йўлга қўйиш таклиф этилди. «Ақаба жараёни» халқаро ташаббусига Иордания қироли Абдулла II томонидан Иорданиянинг порт шаҳри ҳисобланган Ақабада асос солинган. Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хавфсизлик соҳасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш унинг асосий мақсадлари сифатида эълон қилинган. Telegram | YouTube

Демократы берут под контроль Конгресс США: что изменится в американской политике? Промежуточные выборы 3 ноября существенно изменили расстановку политических сил в США. По данным Associated Press, демократы получили большинство в Сенате, одержав победы в ряде традиционно республиканских штатов, включая Техас и Огайо. CNN также прогнозирует переход под их контроль Палаты представителей. Таким образом, впервые за второй президентский срок Дональда Трампа обе палаты Конгресса переходят под контроль оппозиционной партии. Результаты выборов отражают прежде всего обеспокоенность американских избирателей ростом стоимости жизни, состоянием экономики и рядом внешнеполитических решений администрации. Каковы основные последствия? Первое. В США меняется баланс между исполнительной и законодательной властью. Белому дому придётся активнее искать компромиссы с демократами по бюджетным, экономическим и кадровым вопросам. Второе. Конгресс получит больше возможностей влиять на приоритеты государственной политики, в том числе через бюджетные решения, утверждение назначений и парламентский контроль. Третье. Во внешней политике возрастёт роль межпартийных согласований. Вместе с тем президент сохраняет широкие исполнительные полномочия, поэтому автоматической смены внешнеполитического курса ожидать не следует. Главный итог: США вступают в новый этап политического сосуществования республиканской администрации и демократического Конгресса. На первый план выходит способность двух партий договариваться по ключевым вопросам развития страны, что будет определять политическую динамику вплоть до президентских выборов 2028 года. Telegram | YouTube

Демократлар АҚШ Конгресси устидан назоратни қўлга олмоқда: Америка сиёсатида нималар ўзгаради? 3 ноябрда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар АҚШдаги сиёсий кучлар нисбатини сезиларли даражада ўзгартирди. Associated Press маълумотларига кўра, демократлар анъанавий равишда республикачиларни қўллаб-қувватлаб келган қатор штатларда, жумладан Техас ва Огайода ғалаба қозониб, Сенатда кўпчиликни қўлга киритди. CNN ҳам Вакиллар палатаси уларнинг назоратига ўтишини башорат қилмоқда. Шундай қилиб, Дональд Трампнинг иккинчи президентлик муддатида илк бор Конгресснинг ҳар икки палатаси мухолиф партия назоратига ўтмоқда. Сайлов натижалари, аввало, америкалик сайловчиларнинг турмуш қиймати ошиб бораётгани, иқтисодиёт аҳволи ҳамда маъмуриятнинг бир қатор ташқи сиёсий қарорларидан хавотирда эканини акс эттиради. Асосий оқибатлар қандай? Биринчи. АҚШда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият ўртасидаги мувозанат ўзгармоқда. Оқ уй бюджет, иқтисодиёт ва кадрлар масалаларида демократлар билан муросага келиш йўлларини фаолроқ излашига тўғри келади. Иккинчи. Конгресс давлат сиёсатининг устувор йўналишларига, жумладан бюджет қарорлари, тайинловларни тасдиқлаш ва парламент назорати орқали таъсир кўрсатиш бўйича кўпроқ имкониятга эга бўлади. Учинчи. Ташқи сиёсатда партиялараро келишувларнинг ўрни ортади. Шу билан бирга, президент кенг ижроия ваколатларини сақлаб қолади, шу боис ташқи сиёсий йўналиш ўз-ўзидан ўзгаришини кутмаслик керак. Асосий хулоса: АҚШ республикачилар маъмурияти ва демократлар Конгрессининг сиёсий жиҳатдан биргаликда фаолият юритишидаги янги босқичга қадам қўймоқда. Энди икки партиянинг мамлакат ривожланишига оид муҳим масалалар бўйича келиша олиш қобилияти биринчи ўринга чиқади ва бу 2028 йилги президентлик сайловларигача сиёсий жараёнлар динамикасини белгилаб беради. Telegram | YouTube

2026 йилнинг 9 ойида электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар бюджетга жами 232,8 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йи
2026 йилнинг 9 ойида электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар бюджетга жами 232,8 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўп. Электрон хизматлар кўрсатувчи ТОП-10 хорижий компания: ➖ Apple — 54,2 млрд сўм; ➖ Google — 52,6 млрд сўм; ➖ Meta — 46,7 млрд сўм; ➖ Valve Corp. — 22,8 млрд сўм; ➖ Anthropic — 14 млрд сўм; ➖ OpenAI — 10 млрд сўм; ➖ Midasbuy — 4,8 млрд сўм; ➖ Booking.cоm — 4,2 млрд сўм; ➖ TikTok — 2,4 млрд сўм; ➖ Anysphere — 2,2 млрд сўм. Telegram | YouTube

Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу билан
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу билан бирга Алишер Усманов Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги қиймати 7 млрд доллардан зиёд объектларнинг фаолияти ва қурилишини бошлаб берди. Лойиҳаларда АҚШ, Канада, Германия, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Хитой, Вьетнам, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Россия ва Ҳиндистон инвесторлари, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирок этмоқда. Уларнинг амалга оширилиши натижасида 14 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши, йилига 22 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва 510 миллион долларлик экспорт имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда. Telegram | YouTube

Фарзанди бор ота-оналар учун қўшимча таътил 4 ноябрдан мактабларда кузги таътил бошланмоқда. Фарзандлар таътилда бўлган пайтда улар билан кўпроқ вақт ўтказишни истаган ота-оналар учун қонунчиликда имкониятлар белгиланган. Меҳнат кодексининг 401 ва 402-моддаларига кўра, айрим тоифадаги ота-оналар ҳар йили қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга. Кимлар фойдаланиши мумкин? 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс). Қандай таътиллар берилади? Ҳар йили камида 4 календар кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил. Ота-оналардан бирининг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календар кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил. Муҳим жиҳатлар: ▫️Ушбу таътиллар йиллик меҳнат таътилига қўшиб ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда алоҳида (тўлиқ ёки қисмларга бўлиб) олиниши мумкин. ▫️Таътиллардан фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилади. Фойдаланилмаган таътиллар кейинги иш йилига кўчирилмайди. ▫️Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил пулли компенсацияси билан алмаштирилмайди. Бандлик вазирлиги Telegram | YouTube

❗️ Агар сиз ўз хонадонингизга Vaillant русумидаги табиий газ ёрдамида ишлайдиган икки контурли иситиш воситани ўрнатган бўлсангиз ёки ўрнатмоқчи бўлсангиз, бу фикрингиздан ва бу воситадан ҳозироқ воз кечинг — Фарғона вилояти ФВБ. Telegram | YouTube

Техникум ўқувчилари ҳам “Work and Travel” халқаро дастурида иштирок этади Ҳукумат қарорига кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётганларга ҳам “Work and Travel” дастури доирасида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади. Ҳужжатга мувофиқ: ➖ дастур доирасида Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш-келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тартиби жорий этилади; ➖ Миграция агентлиги томонидан ҳар йили 1 мартга қадар чет давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш чоралари кўрилади. Telegram | YouTube