Нигоҳ
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Нигоҳ
کانال Нигоҳ (@nigoh_01) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 11 621 مشترک است و جایگاه 16 619 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 6 708 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 11 621 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 11 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -146 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -4 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 97.49% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 96.38% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 11 334 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 11 205 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_e...”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 12 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 12 سپتامبر | 0 | |||
| 11 سپتامبر | +1 | |||
| 10 سپتامبر | 0 | |||
| 09 سپتامبر | 0 | |||
| 08 سپتامبر | 0 | |||
| 07 سپتامبر | +2 | |||
| 06 سپتامبر | 0 | |||
| 05 سپتامبر | +4 | |||
| 04 سپتامبر | 0 | |||
| 03 سپتامبر | 0 | |||
| 02 سپتامبر | +1 | |||
| 01 سپتامبر | 0 |
| 2 | Бугун Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишининг бориши ҳамда Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Президент аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини Олмазор тумани мисолида ўрганиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади.
Telegram | YouTube | 10 876 |
| 3 | Embraer Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари учун C-190 самолётини тақдим қилди. Компаниянинг қайд этишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётни харид қилган илк мамлакат экан.
Telegram | YouTube | 11 733 |
| 4 | Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram | YouTube | 11 036 |
| 5 | Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада яна бир бор ғалаба қозонди
3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган «III Халқаро мерганлар мусобақаси»да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақада 8 та давлатдан жами 28 та жамоа иштирок этди. Иштирокчилар кундузи ва тунда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитларида мураккаб тактик машқларни бажаришди. Нишонларнинг 40 фоизини ҳаракатланувчи ва ҳаводаги дрон-нишонлар ташкил этди.
Якуний натижалар:
🥇 Ўзбекистон — 678.4 балл
🥈 Вьетнам — 666.6 балл
🥉 Туркия — 471.1 балл
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ушбу мусобақада 2024 йилда 2-ўринни, 2025 ва 2026 йилларда эса кетма-кет чемпионликни қўлга киритишган эди.
Telegram | YouTube | 10 868 |
| 6 | Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.
Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.
Шунингдек, Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказга вакиллик қилиш, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директорини ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ҳам бошқарувчининг муҳим функциялари сирасига киради.
Бошқарувчи, шунингдек, битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Telegram | YouTube | 11 903 |
| 7 | Жавоҳир Синдаров Live Rapid рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди
Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Live Rapid (тезкор шахмат) рейтингида 4 поғона юқорилаб, 2742.6 очко билан дунё бўйича 2-ўринга кўтарилди.
Ҳамюртимиз сўнгги беллашувларда +10.6 рейтинг очкосини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли шахматчилари — Ян Непомнящий, Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжаларни ортда қолдиришга эришди.
Telegram | YouTube | 11 687 |
| 8 | بدون متن... | 11 979 |
| 9 | UzAuto Motors Chevrolet’нинг Ўзбекистондаги илк гибрид автомобили — Chevrolet Equinox PHEV сотувини бошлашини эълон қилди.
Нархлари:
🔹 Chevrolet Equinox PHEV Activ 80КМ – 463 500 000 сўм
🔹 Chevrolet Equinox PHEV Activ 120KM – 478 500 000 сўм
Telegram | YouTube | 11 312 |
| 10 | Тошкент шаҳрида иссиқ сувни сентябрь-октябрь ойларида режали ўчириш жадвали эълон қилинди.
Telegram | YouTube | 12 202 |
| 11 | Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди, жумладан:
– Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида;
– Автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш тўғрисида;
– Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида;
– Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида;
– Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;
– Қайта тикланувчи энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Туризм ва маданий сафарлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ва бошқалар.
Telegram | YouTube | 12 303 |
| 12 | Ички ишлар вазирлигининг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (Институт)нинг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё филиали (филиаллар) сифатида қайта ташкил этилади. Бунда:
2027 йил 1 январдан ташкил этилаётган филиаллар бошлиқлари, ходимлари ва ўқитувчилари учун тегишлича Институт бошлиғи ўринбосари, ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига белгиланган пул таъминоти тартиби ва миқдорлари қўлланади;
➖ Институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факультети Малака ошириш институти Нукус филиалининг Сержантлар тайёрлаш маркази сифатида қайта ташкил этилади;
➖ вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини Институт ва унинг филиалларида ўқитиш тўлов-контракт асосида (1 нафар тингловчи учун 1 академик соатга БҲМнинг 12 фоизи миқдорида) амалга оширилади.
Telegram | YouTube | 10 786 |
| 13 | Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди.
Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин:
1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг;
2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг;
3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг.
Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин.
❓ Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?
— Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайди — Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов
Telegram | YouTube | 10 869 |
| 14 | Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилди
➖ 7 сентябрдан эътиборан Паркент – Тошкент – Паркент йўналишида янги шаҳарлараро электропоезд қатнови бошланди.
Чипталар нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болаларга 6 ярим минг сўм қилиб белгиланди. Манзилгача бўлган масофа эса атиги 50 дақиқани ташкил қилади.
➖ 9 сентябрдан Хива – Бухоро – Хива йўналишида янги электропоезди қатнови йўлга қўйилади:
🔹 Хива — Бухоро электропоезди сешанба кунидан ташқари ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади.
⏰ Хива 09:55 — Бухоро 14:32
🔹 Бухоро — Хива электропоезди душанба кунидан ташқари ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади.
⏰ Бухоро 15:45 — Хива 20:25
Telegram | YouTube | 11 316 |
| 15 | Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди.
Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.
Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Telegram | YouTube | 10 529 |
| 16 | Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖни ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади.
Шу боис, суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий асосланган механизмларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўланиши белгиланади.
Бу орқали нарх сиёсати босқичма-босқич тартибга солиниб, эҳтиёжманд оилалар учун манзилли қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар умумий субсидия ўрнига аниқ истеъмолчига йўналтирилиши тизимнинг адолатлилиги ва самарадорлигини оширади.
Ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун суюлтирилган газни биржа нархларида етказиб бериш, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовутни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ҳам кўзда тутилмоқда.
Telegram | YouTube | 12 667 |
| 17 | Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
❗️ Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:
➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;
➖ давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;
➖ маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.
Telegram | YouTube | 12 622 |
| 18 | Ўзбекистон тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи деб эътироф этилди
Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқаро рейтингига кўра, 37-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинчликсевар 40 та давлат қаторидан жой олди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида бу энг юқори кўрсаткич бўлди.
Минтақа мамлакатлари орасида Қозоғистон 44-поғонани, Тожикистон — 47-поғонани, Қирғизистон — 61-поғонани, Туркманистон эса 66-поғонани эгаллади.
Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат мақомини ўзида сақлаб келаётган Исландия глобал рейтинг етакчисига айланди.
— — —
Узбекистан назван лидером Центральной Азии по уровню миролюбия
Узбекистан вошёл в топ-40 наиболее миролюбивых государств мира по версии международного рейтинга Global Peace Index 2026, заняв 37-е место. Среди стран Центральной Азии этот результат оказался самым высоким.
Среди стран региона Казахстан разместился на 44-й строчке, Таджикистан — на 47-й, Кыргызстан — на 61-й, а Туркменистан — на 66-й.
Возглавляет глобальный рейтинг Исландия, удерживающая статус самой безопасной и миролюбивой страны в мире.
Telegram | YouTube | 12 474 |
| 19 | Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Telegram | YouTube | 12 411 |
| 20 | Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади
Президент қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
🔹 аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
🔹 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
🔹 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
🔹 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.
Telegram | YouTube | 12 479 |
