uz
Feedback
Нигоҳ

Нигоҳ

Kanalga Telegram’da o‘tish

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Нигоҳ analitikasi

Нигоҳ (@nigoh_01) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 11 749 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 16 581-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 6 859-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 11 749 obunachiga ega bo‘ldi.

07 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -261 ga, so‘nggi 24 soatda esa 0 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 100.76% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 96.22% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 11 841 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 11 308 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_e...

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 08 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

11 749
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-497 kunlar
-26130 kunlar
Postlar arxiv
Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусьда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Telegram | YouTube

Давлат бошқарувида ягона рақамли платформа жорий этилади Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини бо
Давлат бошқарувида ягона рақамли платформа жорий этилади Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур тизим орқали ҳудуд иқтисодиёти, инвестиция, экология, хавфсизлик масалалари, аҳолини қийнаётган муаммолар, маҳаллаларнинг фаровонлик даражаси, фазовий маълумотлар, объектлар ва харита қатламлари ягона платформада акс эттирилади. Платформа сунъий интеллект технологиялари асосида маълумотларни таҳлил қилиш, ҳудудлар кесимида муаммоларни барвақт аниқлаш, қарорлар ижросини мониторинг қилиш, ресурсларни тўғри йўналтириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш имконини беради. Давлат раҳбари жорий йилда ушбу рақамли бошқарув тизимини пойтахтда, келгуси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилиш зарурлигини таъкидлади. Telegram | YouTube

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди. ❗️ Қонун лойиҳаси билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда. Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг амалиётда самарали ва босқичма-босқич жорий этилишини таъминлашга қаратилган қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, қонун кучга киргунига қадар расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг амал қилиши сақлаб қолиниши, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлари ҳамда бошқа атрибутлардан белгиланган муддатгача фойдаланиш тартиби назарда тутилди. Мазкур ёндашув давлат органлари ва ташкилотларида амалда фойдаланилаётган ҳужжатлар, бланкалар, пешлавҳалар, кўрсаткичлар ва бошқа моддий воситаларни бир вақтнинг ўзида алмаштириш заруратини бартараф этади. Натижада давлат бюджети маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олинади, қўшимча давлат харажатлари юзага келишига йўл қўйилмайди ҳамда алифбодаги ўзгаришларни амалга ошириш давлат органлари ва ташкилотлари учун молиявий жиҳатдан мақбул, босқичма-босқич тартибда таъминланади. Telegram | YouTube

Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди Андижон шаҳар 2-сон туғруқ мажмуасида «Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонов
Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди Андижон шаҳар 2-сон туғруқ мажмуасида «Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонова бирйўла 5 нафар (3 қиз ва 2 ўғил) фарзанднинг онасига айланди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида. Telegram | YouTube

“Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми бошланмоқда Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бунда: 🔹 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш; 🔹 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш; 🔹 19–21 август кунлари тарғибот босқичи; 🔹 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи; 🔹 1–10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади. Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади. Telegram | YouTube

Энергетика вазирлигида тизимли муаммолар ва долзарб вазифалар муҳокама қилинди Энергетика вазирлигида Президент Администрация
Энергетика вазирлигида тизимли муаммолар ва долзарб вазифалар муҳокама қилинди Энергетика вазирлигида Президент Администрацияси, Бош прокуратура ва ҳокимликлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда соҳадаги ўткир муаммолар танқид қилиниб, аниқ вазифалар белгиланди: ➖ Пойтахтдаги авариявий ўчишлар сабабини аниқлаш учун махсус комиссия тузилди. Юқори ҳарорат шароитида тармоқлар барқарорлигини таъминлаш ва call-марказлар фаолиятини кучайтириш топширилди. ➖ Коррупция учун судланган барча ходимлар ишдан бўшатилади. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари тизим раҳбарлари тўлиқ аттестациядан ўтказилади. Шунингдек, соҳада коррупциявий хавф-хатарларни таҳлил қилувчи махсус кенгаш ташкил этилиши маълум қилинди. Telegram | YouTube

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичининг барча жуфтликлари аниқланди. Беллашувлар бугундан бошланади (Тошкен
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичининг барча жуфтликлари аниқланди. Беллашувлар бугундан бошланади (Тошкент вақти билан): 🔹 Канада - Марокаш 4 июль 22:00; 🔹 Парагвай - Франция 5 июль 02:00; 🔹 Бразилия - Норвегия 6 июль 01:00; 🔹 Мексика - Англия 6 июль 05:00; 🔹 Португалия - Испания 6 июль 23:59; 🔹 АҚШ - Бельгия 7 июль 05:00; 🔹 Аргентина - Миср 7 июль 21:00; 🔹 Швейцария - Колумбия 8 июль 01:00. Telegram | YouTube

❗️Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг аҳолисини қийнаб келаётган яна бир масала – сув тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳиддир. Мутасаддиларга 1 сентябргача оқова сув қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиб, бу муаммони бартараф этиш топширилди. Келаси йилдан Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкорлар билан Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган замонавий сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади. Бунинг ҳисобидан Сергелидаги сув тозалаш иншоотига юклама кескин камаяди. Telegram | YouTube

Президент сўнгги йилларда Сергели туманида катта ўзгаришлар бўлганини таъкидлади: 🔹 Сўнгги ўн йилда бу ерда 30 минг хонадонл
Президент сўнгги йилларда Сергели туманида катта ўзгаришлар бўлганини таъкидлади: 🔹 Сўнгги ўн йилда бу ерда 30 минг хонадонли янги уй-жойлар, умумий майдони 2 миллион квадрат метр бўлган саноат, савдо ва сервис объектлари барпо этилди. Тадбиркорлар сони 2,5 мингтадан 6 минг 200 тага кўпайди. 🔹 Туманда шаклланган бюджет тушумлари 382 миллиард сўмдан 2 триллион 200 миллиард сўмга, яъни 5,5 баробар ошди. 🔹 Аҳоли учун 5 та йирик дам олиш маскани ва истироҳат боғлари ишга туширилди. Тошкент вилоятидан ўтган 13 та маҳалланинг ҳисобига Сергели тумани ҳудуди 1 минг 800 гектарга кенгайиб, жами 5,6 минг гектарга етди. 🔹 Сергелини бошқа туманлар ва шаҳар маркази билан боғлайдиган 9 километрлик йўл, 8 та станциядан иборат янги метро линияси бунёд этилди. 🔹 Мактаб ўринлари 25 мингдан 38,5 мингга, боғча ўринлари 7,5 мингдан 15,5 мингга кўпайди. 50 та давлат ва хусусий клиника ташкил этилди. Telegram | YouTube

Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон – Грузия кўп қ
Президент Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди. Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун давлатимиз раҳбарига ушбу мукофотни Грузия президенти Михаил Кавелашвили топширди. Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II, Иордания подшоҳи Абдулла II, Германия канцлери Герхард Шрёдер, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилиси шаҳрига келди. Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Грузия бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Бугун Грузия президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади. Эртага Ўзбекистон етакчиси Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади. Telegram | YouTube

Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинлов
Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар М. Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари эди. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади. Тбилиси шаҳрида Грузия президенти Михаил Кавелашвили ҳамда бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Telegram | YouTube

Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Ибрагимов ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи эди. Telegram | YouTube

Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичин
Ўзбекистон — Конго ўйинида Элдор Шомуродов киритган гол ФИФА томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди. Шомуродовнинг голи Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар голларидан ўзиб кетди. Telegram | YouTube

Президент бугун футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини таъкидлади. Telegram | YouTube

Энди газ ва электр компенсациясини my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин Эҳтиёжманд оилаларга куз-қиш ва ёз ойларидаги энерг
Энди газ ва электр компенсациясини my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин Эҳтиёжманд оилаларга куз-қиш ва ёз ойларидаги энергия харажатларини камайтириш учун давлат томонидан компенсация тўланади. Кимлар фойдаланиши мумкин? Ижтимоий реестрга киритилган ёки жон бошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган оилалар. Компенсация базавий меъёрдан ташқари қуйидаги истеъмол ҳажми учун берилади: 🔹 Электр: ойига 150 кВт·соатгача. 🔹 Газ: иситиш мавсумида 250 куб/м, бошқа ойларда 150 куб/м гача. Ариза топшириш: Онлайн: my.gov.uz орқали. Офлайн: Давлат хизматлари маркази, “Инсон” марказлари ёки маҳалла ходими орқали. Аризалар ҳар ойнинг 16-санасигача қабул қилинади. Маблағ кейинги ойнинг 27-санасигача Халқ банки орқали пластик картага ўтказилади. Хизмат мутлақо бепул. Telegram | YouTube

❗️ Субсидия хабарномасига эга фуқароларга уй-жой сотиб олгунига қадар пулларини банкка қўйиб кўпайтириб олиш имконияти берилади. Telegram | YouTube

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди ва қатор янгиликларни эълон қилди: 🔹 Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замо
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди ва қатор янгиликларни эълон қилди: 🔹 Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади. 🔹 Қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгалламоқчи бўлган ёшларга “касб ваучери”ни бериш йўлга қўйилади. Ушбу “касб ваучери” фоизсиз ссуда шаклида бўлиб, ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади. 🔹 Халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган устозлари 50 миллион сўмдан мукофот олади. 🔹 Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланади. 🔹 Ёшлар учун касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик бўйича ўнлаб хизматлар мавжуд. Бу хизматлардан “ягона дарча” тамойили асосида фойдаланиш учун Ёшлар хаблари ташкил этилади. Ушбу тажриба Сурхондарёдан бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади. 🔹 Ёш лидерларни аниқлаш бўйича 5 та йўналишда “ТОП-100” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида “янги иқтисодиёт”, АТ ва сунъий интеллект, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича юртимиздаги ёшлар ҳамда чет элдаги ватандошларимиз учун очиқ танлов эълон қилинади. 🔹 Ҳар бир вазирлик ва тармоқ ўз йўналишида “ТОП-100” иқтидорли ёшлар” дастурини бошлайди ва ўз йўналишидаги халқаро ташкилотларга стажировкага юборади. 🔹 Энди ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳокимлар “1 мингта масалага – ёшлардан 1 мингта ечим” лойиҳасини ишга туширади. 🔹 Эндиликда АТ ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-курс талабалари АТ паркда “дуал таълим” асосида ўқишни давом эттиради. 🔹 Мутасаддиларга барча 15 та АТ парк ҳудудида компьютер ва мобил ўйинлар яратувчилари учун инкубацион марказ очиб, миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Telegram | YouTube

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. "Учрашувда Ўзбекистон Пр
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. "Учрашувда Ўзбекистон Президентининг самимий тилакларини етказдим. Давлатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туради. Келгусида ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишимизга ишонаман", — дейилади Саида Мирзиёева хабарида. Telegram | YouTube