ru
Feedback
Нигоҳ

Нигоҳ

Открыть в Telegram

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Нигоҳ

Канал Нигоҳ (@nigoh_01) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 11 617 подписчиков, занимая 16 619 место в категории Новости и СМИ и 6 708 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 11 617 подписчиков.

Согласно последним данным от 11 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -146, а за последние 24 часа — -4, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 97.49%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 96.38% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 11 334 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 11 205 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_e...

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 12 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

11 617
Подписчики
-424 часа
-217 дней
-14630 дней
Архив постов
Шавкат Мирзиёев Корея президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Telegram | YouTube

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган тарбиячилар учун жавобгарлик белгиланди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан:   🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –   ➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.   Давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилди.   Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ота-онадан ёки уларнинг биридан ундирилиши белгиланган алимент миқдорини камайтириш бўйича ишларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб этилиши белгиланди.   Шунингдек, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 1 йил муддат давомида қуйидаги таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги белгиланди:   🔹 мактабгача таълим ташкилотлари; 🔹 умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари; 🔹 профессионал таълим ташкилотлари; 🔹 болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари. Telegram | YouTube

Бугун Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишининг бориши ҳамда Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади. Президент аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини Олмазор тумани мисолида ўрганиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади. Telegram | YouTube

Embraer Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари учун C-190 самолётини тақдим қилди. Компаниянинг қайд этишича, Ўзбекистон Марказий Оси
Embraer Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари учун C-190 самолётини тақдим қилди. Компаниянинг қайд этишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётни харид қилган илк мамлакат экан. Telegram | YouTube

Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланд
Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Telegram | YouTube

Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада яна бир бор ғалаба қозонди 3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ў
+2
Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада яна бир бор ғалаба қозонди 3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган «III Халқаро мерганлар мусобақаси»да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Мусобақада 8 та давлатдан жами 28 та жамоа иштирок этди. Иштирокчилар кундузи ва тунда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитларида мураккаб тактик машқларни бажаришди. Нишонларнинг 40 фоизини ҳаракатланувчи ва ҳаводаги дрон-нишонлар ташкил этди. Якуний натижалар: 🥇 Ўзбекистон — 678.4 балл 🥈 Вьетнам — 666.6 балл 🥉 Туркия — 471.1 балл Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ушбу мусобақада 2024 йилда 2-ўринни, 2025 ва 2026 йилларда эса кетма-кет чемпионликни қўлга киритишган эди. Telegram | YouTube

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади. Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан. Шунингдек, Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказга вакиллик қилиш, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директорини ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ҳам бошқарувчининг муҳим функциялари сирасига киради. Бошқарувчи, шунингдек, битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Telegram | YouTube

Жавоҳир Синдаров Live Rapid рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Live Rapid (
Жавоҳир Синдаров Live Rapid рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Live Rapid (тезкор шахмат) рейтингида 4 поғона юқорилаб, 2742.6 очко билан дунё бўйича 2-ўринга кўтарилди. Ҳамюртимиз сўнгги беллашувларда +10.6 рейтинг очкосини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли шахматчилари — Ян Непомнящий, Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжаларни ортда қолдиришга эришди. Telegram | YouTube

UzAuto Motors Chevrolet’нинг Ўзбекистондаги илк гибрид автомобили — Chevrolet Equinox PHEV сотувини бошлашини эълон қилди. На
UzAuto Motors Chevrolet’нинг Ўзбекистондаги илк гибрид автомобили — Chevrolet Equinox PHEV сотувини бошлашини эълон қилди. Нархлари: 🔹 Chevrolet Equinox PHEV Activ 80КМ – 463 500 000 сўм 🔹 Chevrolet Equinox PHEV Activ 120KM – 478 500 000 сўм Telegram | YouTube

Тошкент шаҳрида иссиқ сувни сентябрь-октябрь ойларида режали ўчириш жадвали эълон қилинди. Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди, жумладан: – Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида; – Автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш тўғрисида; – Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида; – Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида; – Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида; – Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида; – Қайта тикланувчи энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида; – Фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида; – Туризм ва маданий сафарлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ва бошқалар. Telegram | YouTube

Ички ишлар вазирлигининг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (Институт)нинг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё филиали (филиаллар) сифатида қайта ташкил этилади. Бунда:   2027 йил 1 январдан ташкил этилаётган филиаллар бошлиқлари, ходимлари ва ўқитувчилари учун тегишлича Институт бошлиғи ўринбосари, ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига белгиланган пул таъминоти тартиби ва миқдорлари қўлланади;   ➖ Институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факультети Малака ошириш институти Нукус филиалининг Сержантлар тайёрлаш маркази сифатида қайта ташкил этилади;   ➖ вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини Институт ва унинг филиалларида ўқитиш тўлов-контракт асосида (1 нафар тингловчи учун 1 академик соатга БҲМнинг 12 фоизи миқдорида) амалга оширилади. Telegram | YouTube

Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди. Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин: 1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг; 2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг; 3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг. Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин. ❓ Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими? — Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайдиКўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов Telegram | YouTube

Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилди ➖ 7 сентябрдан эътиборан Паркент – Тошкент – Паркент йўналишида янги шаҳарлараро э
+3
Янги электропоездлар қатнови йўлга қўйилди ➖ 7 сентябрдан эътиборан Паркент – Тошкент – Паркент йўналишида янги шаҳарлараро электропоезд қатнови бошланди. Чипталар нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болаларга 6 ярим минг сўм қилиб белгиланди. Манзилгача бўлган масофа эса атиги 50 дақиқани ташкил қилади. ➖ 9 сентябрдан Хива – Бухоро – Хива йўналишида янги электропоезди қатнови йўлга қўйилади: 🔹 Хива — Бухоро электропоезди сешанба кунидан ташқари ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади. ⏰ Хива 09:55 — Бухоро 14:32 🔹 Бухоро — Хива электропоезди душанба кунидан ташқари ҳафтанинг барча кунлари ҳаракатланади. ⏰ Бухоро 15:45 — Хива 20:25 Telegram | YouTube

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Белград шаҳрига келди. Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолетига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди. Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди. Telegram | YouTube

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖ
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖни ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади. Шу боис, суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий асосланган механизмларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўланиши белгиланади. Бу орқали нарх сиёсати босқичма-босқич тартибга солиниб, эҳтиёжманд оилалар учун манзилли қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар умумий субсидия ўрнига аниқ истеъмолчига йўналтирилиши тизимнинг адолатлилиги ва самарадорлигини оширади. Ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун суюлтирилган газни биржа нархларида етказиб бериш, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовутни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ҳам кўзда тутилмоқда. Telegram | YouTube

Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. ❗️ Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида: ➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди; ➖ давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши; ➖ маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди. Telegram | YouTube

Ўзбекистон тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи деб эътироф этилди Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқа
Ўзбекистон тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи деб эътироф этилди Ўзбекистон Global Peace Index 2026 халқаро рейтингига кўра, 37-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинчликсевар 40 та давлат қаторидан жой олди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида бу энг юқори кўрсаткич бўлди. Минтақа мамлакатлари орасида Қозоғистон 44-поғонани, Тожикистон47-поғонани, Қирғизистон61-поғонани, Туркманистон эса 66-поғонани эгаллади. Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат мақомини ўзида сақлаб келаётган Исландия глобал рейтинг етакчисига айланди. — — — Узбекистан назван лидером Центральной Азии по уровню миролюбия Узбекистан вошёл в топ-40 наиболее миролюбивых государств мира по версии международного рейтинга Global Peace Index 2026, заняв 37-е место. Среди стран Центральной Азии этот результат оказался самым высоким. Среди стран региона Казахстан разместился на 44-й строчке, Таджикистан — на 47-й, Кыргызстан — на 61-й, а Туркменистан — на 66-й. Возглавляет глобальный рейтинг Исландия, удерживающая статус самой безопасной и миролюбивой страны в мире. Telegram | YouTube

Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан
Ғофуржон Мирзаев Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Telegram | YouTube