cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

✍️Ota-Onalar haqidagi go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali... 📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!! @ZohidZiyo (aloqa uchun) @ONAMGAA

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 315
مشترکین
-624 ساعت
-217 روز
-6530 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#ПРЕМЬЕРА 🔥«40» дақиқа... «Қирқ» дақиқача уни тингладим, Ўтди сониялар шундай тариқа... Ёшимни сўради, кейин англадим, Яшабман бор йўғи, «Қирқ» дақиқа... Бунча мехрли у, бунча содда у, Кулгуси қалбимни гулга ўрайди... Ўша кундан бери ҳамон ёдда у, Юрагим яна бир сухбат сўрайди... Шунчалар самимий бўларми одам, Нигоҳим тушганда ёнарди юзи... «Қирқ» дақиқами ёки ундан кўп, Билмадим неча йил яшадим ўзи... Нега учрамади менга олдинроқ, Ёки ҳечдан кўра кеч келгани шу... Исмини сўрашга сўрабман бироқ, Кўнглида кими бор сўрамабманку... Бугун гапиришга журъат тополсам, Астагина бориб кўнглин сўрайман... Йўқ деса на илож, у билан ўтган, «Қирқ» дақиқага умрим ўрайман... «Қирқ» дақиқача уни тингладим, Ўтди сониялар шундай тариқа... Ёшимни сўради, кейин англадим, Яшабман бор йўғи, «Қирқ» дақиқа... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 7 5🔥 3🥰 1
#ПРЕМЬЕРА 🔥Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Қуёши бўлмаса порламайди ой, Тошлари бўлмаса шарқирамас сой, Борсизки тўладир кўнглимдаги жой, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Керак бўлганидек инсонга ҳаво, Созлар чалинмаса чиқмасдек наво, Дардимга бошқалар бўлолмас даво, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Гоҳида кечикар туним наҳори, Баъзан тўкилади қалбим оҳори, Танҳо ўзингизсиз умрим баҳори, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Армонлар қалбимни парчаласа гоҳ, Кимнинг қучоғига отилардим воҳ, Сиз йўқ дунёсида яшолмайман оҳ, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Кафтингиз бошимда турса тоғдайман, Сўзингиз тингласам вақти чоғдайман, Ёнимда экансиз кўнгли боғдайман, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... Қуёши бўлмаса порламайди ой, Тошлари бўлмаса шарқирамас сой, Борсизки тўладир кўнглимдаги жой, Сиз менга жуда ҳам кераксиз Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 10 3🔥 2
🔥Ёнимда Онам қолди... Юрмаганда ишларим, Кўпайди «миш-миш»ларим, Кетди кўп танишларим, Ёнимда Онам қолди... Бир жонимга минг куйиб, Мендан кўпроқ дард туйиб, Болажоним деб суйиб, Ёнимда Онам қолди... Ҳасратимдан ҳаста хол, Бошим силаб қадди дол, Сўзларида тутиб бол, Ёнимда Онам қолди... Ишим тушса ҳамма қўрс, Топилмади ундай дўст, Ортганида каму кўст, Ёнимда Онам қолди... Унутиб ўз ғамини, Четга ташлаб камини, Артиб кўзин намини, Ёнимда Онам қолди... Суйдим деганлар кетди, Куйдим деганлар кетди, Умрим еганлар кетди, Ёнимда Онам қолди... Парвоналар бошимда, Куюниблар қошимда, Кўзим тўла ёшимда, Ёнимда Онам қолди... Миннат билмас муштипар, Борликлари бойлик зар, Фаришталардан афзал, Ёнимда Онам қолди... Бағрига босиб аста, Тутиб мехр бир даста, Қилиб андуҳни ҳаста, Ёнимда Онам қолди... Зиёйим деб эркалаб, Ҳеч нима қилмай талаб, Ҳар он кўнглимга қараб, Ёнимда Онам қолди... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 9 5😢 2🥰 1
#ПРЕМЬЕРА 🔥Эртак айтиб беринг менга Онажон... Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт, Синовлар рухимни қилди чалажон... Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Эслай бағрингизда ором олганим, Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим, Унутай ғамлардан чарчаб толганим, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди, Ошиқ ошиғига доим ёр эди, Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Бошларимдан силаб кўзимга боқиб, Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб, Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Китобга ёзилмас баъзи қайғулар, Сиз айтган достонда эзгу туйғулар, Яна кўзларимга келсин уйқулар, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Тиззангиз устига бошимни қўйдим, Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим, Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт, Синовлар рухимни қилди чалажон... Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт, Эртак айтиб беринг менга Онажон... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 15 5🔥 3🥰 1
🔥Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Нимадир қийнайди дилни ҳар кеча, Билмадим бир кунми, ойми йил неча, Юрак қаровсиздек қолган бир кўча, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Еҳ бу ўй-ҳаёллар дард устига дард, Сенсиз юрагимга қўнар турфа гард, Менинг бу холимга топилмас ҳамдард, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Масофа қизиқмас кел десанг ҳозир, Учиб боришликка ошиғинг қодир, Чунки бу қалбимга мехринг даводир, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Бўғзимда нимадир турар тиқилинч, Сендан кутаяпман ҳали ҳам илинж, Эгилган бошларни кесмайди қилич, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Кулгуйим ортида аламлар қат-қат, Билмадим қандайин қиляпман тоқат, Йўқ-йўқ йиғламадим кўзда чанг фақат, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Яна бир висолга кўнарми тақдир, Кўрмасам қалбимнинг сўниши нақдир, Соғинч энг ёмони деганлар ҳақдир, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Тунларим уйқусиз ой каби бедор, Юрагим ҳижронлар дастидан бемор, Уни минг чалғитиб юрганим бекор, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... 📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 17 8🔥 2👏 2😁 2🥰 1
🔥Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Дўстимга керакдир обрўйим шаним, Ёримга керакдир пулим, соғ таним, Ҳаммадан афзалим жаннатим маним, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Сизсиз етмай қолар осмон ҳавоси, Сизсиз ёқмай қолар қушлар навоси, Бу ғариб кўнглимнинг танҳо давоси, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Кимга сўзим керак кимгадир ўзим, Соҳта дўстларимга сўрайман тўзим, Нурин сиздан олар шу икки кўзим, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Ёрим аразлайди ишқим айтмасам, Боламга совғалар олиб қайтмасам, Хурсандсиз сизга шеър битсам битмасам, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👏 13👍 10 9🔥 5🥰 4
🔥Юраклар... Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида, Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида, Номимиз қалбларнинг нечаларида, Унута олмайди бизни юраклар... Кетганлар келишга излайди чора, Ҳижронлар кўксини қилиб минг пора, Вужудин фироқлар эзар тобора, Унута олмайди бизни юраклар... Аламлар кўзлардан аламин олар, Нигоҳлар йўлларга термулиб толар, Ҳатто ёмонимиз соғиниб қолар, Унута олмайди бизни юраклар... Осондек туюлар кечмоқлик вақти, Ёдларидан чиқар қилган кўп ахти, Уларни кутади ўкинчлар тахти, Унута олмайди бизни юраклар... Эҳ афсус қадрига етмабман дея, У билан бахт томон кетмабман дея, Ғуруримни мағлуб этмабман дея, Унута олмайди бизни юраклар... Қўлимиз узатсак тутмаган билсин, Бизнинг соғинчимиз ютмаган билсин, Бундай бўлишини кутмаган билсин, Унута олмайди бизни юраклар... Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида, Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида, Номимиз қалбларнинг нечаларида, Унута олмайди бизни юраклар... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
15👍 8❤‍🔥 6🔥 5👏 3🥰 2
#ПРЕМЬЕРА 🔥Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... Ифорингиз гул райҳон, Юрагингиз кенг сайҳон, Сизсиз боғларим пайҳон, Бунча яхшисиз Она... Сизла гўзал ҳар дамим, Ёнимдасиз йўқ ғамим, Чиройлигимсиз маним, Бунча яхшисиз Она... Бедорсиз беморимда, Дилдошсиз дилзоримда, Малҳамсиз озоримда, Бунча яхшисиз Она... Тиззангизга қўйсам бош, Ўз-ўзидан чиқар ёш, Қайдан шунча сабр-дош, Бунча яхшисиз Она... Миннатисизим, ҳимматим, Бошимдаги чимматим, Баҳоси йўқ қимматим, Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👏 12👍 11 11❤‍🔥 1🔥 1🥰 1
🔥Самимият... Баъзан кафтларимга сиғади дунё, Баъзан дунё аро битта зарраман... Бироз тортинаман айтишга илло, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши, Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши, Кўзида кўринмас, қалбида ёши, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Қадри осмонгинам, қадди камоним, Ғамларим дастидан юзи сомоним, Мехри ўраб турар тўртта томоним, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Дардини кўрсатмас, ичига ютиб, Қанийди олсайдим ғамларин тутиб, Бедордир баъзида боришим кутиб, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Тафти иситади бутун оламни, Мехрла артади кўзда жоламни, Чин дилдан тинглайди дилда ноламни, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Таърифин ёзолмай қийналар қалам, Қалам ёзолмаса, қоғозга алам, Ифори жаннатим, мунисим Онам, Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман... 📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...@ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
👍 22 10🔥 2🥰 2
🔥Мен Онамни қачон ўйладим... Мехр сочдим етти ётга ҳам, Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам, Бугун оҳим етмас додга ҳам, Мен Онамни қачон ўйладим... Бойлик билан фикрим бўлиб банд, Ким кимларга тутдим асал қанд, Ўз кўнглимга ўзим бериб панд, Мен Онамни қачон ўйладим... Сўзларимга мехрлар ўраб, Боролмадим кунда ҳол сўраб, Тугабдида виждоним нураб, Мен Онамни қачон ўйладим... Давраларда шеърлар ўқиб хўп, Муҳлис топдим ўзимга тўп-тўп, Аслидами? Хатоларим кўп, Мен Онамни қачон ўйладим... Хасратларим бўлди бир гала, Дил боғимчи қақраган дала, Менинг сабаб ороми чала, Мен Онамни қачон ўйладим... Кетмайдику мендан ҳаёли, Мен туфайли қаддининг доли, Дунёнинг энг содда аёли, Мен Онамни қачон ўйладим... Кетмоқдаман шошиб у томон, Мени кутиб тургандир ҳамон, Мен ёмонман ҳаммадан ёмон, Мен Онамни қачон ўйладим... Мехр сочдим етти ётга ҳам, Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам, Бугун оҳим етмас додга ҳам, Мен Онамни қачон ўйладим... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
نمایش همه...
😢 12👍 9🔥 3👏 3 2🥰 2