cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

✍️Ota-Onalar haqidagi go'zal she'rlar va audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali... 📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!! @ZohidZiyo (aloqa uchun) @ONAMGAA

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
4 329
المشتركون
-124 ساعات
-157 أيام
-7430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#ПРЕМЬЕРА 🔥Эртак айтиб беринг менга Онажон... Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт, Синовлар рухимни қилди чалажон... Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Эслай бағрингизда ором олганим, Сўзларингиз тинглаб ухлаб қолганим, Унутай ғамлардан чарчаб толганим, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Сизнинг ҳикояда қувонч бор эди, Ошиқ ошиғига доим ёр эди, Яхшилар ғолибу, ёмон хор эди, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Бошларимдан силаб кўзимга боқиб, Тафтингиз юборсин дардларим ёқиб, Кетсин ҳасратларим сувдайин оқиб, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Китобга ёзилмас баъзи қайғулар, Сиз айтган достонда эзгу туйғулар, Яна кўзларимга келсин уйқулар, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Тиззангиз устига бошимни қўйдим, Барига қўл силтаб тақдирга йўйдим, Ҳаёт эртагидан жуда ҳам тўйдим, Эртак айтиб беринг менга Онажон... Дилда ҳаловат йўқ, вужудимда шахт, Синовлар рухимни қилди чалажон... Ўртаси қайғули, ниҳояси бахт, Эртак айтиб беринг менга Онажон... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👍 14 5🔥 3🥰 1
🔥Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Нимадир қийнайди дилни ҳар кеча, Билмадим бир кунми, ойми йил неча, Юрак қаровсиздек қолган бир кўча, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Еҳ бу ўй-ҳаёллар дард устига дард, Сенсиз юрагимга қўнар турфа гард, Менинг бу холимга топилмас ҳамдард, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Масофа қизиқмас кел десанг ҳозир, Учиб боришликка ошиғинг қодир, Чунки бу қалбимга мехринг даводир, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Бўғзимда нимадир турар тиқилинч, Сендан кутаяпман ҳали ҳам илинж, Эгилган бошларни кесмайди қилич, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Кулгуйим ортида аламлар қат-қат, Билмадим қандайин қиляпман тоқат, Йўқ-йўқ йиғламадим кўзда чанг фақат, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Яна бир висолга кўнарми тақдир, Кўрмасам қалбимнинг сўниши нақдир, Соғинч энг ёмони деганлар ҳақдир, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Тунларим уйқусиз ой каби бедор, Юрагим ҳижронлар дастидан бемор, Уни минг чалғитиб юрганим бекор, Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... Сени соғинганга ўхшайди кўнглим... 📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👍 16 8🔥 2👏 2😁 2🥰 1
🔥Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Дўстимга керакдир обрўйим шаним, Ёримга керакдир пулим, соғ таним, Ҳаммадан афзалим жаннатим маним, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Сизсиз етмай қолар осмон ҳавоси, Сизсиз ёқмай қолар қушлар навоси, Бу ғариб кўнглимнинг танҳо давоси, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Кимга сўзим керак кимгадир ўзим, Соҳта дўстларимга сўрайман тўзим, Нурин сиздан олар шу икки кўзим, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Ёрим аразлайди ишқим айтмасам, Боламга совғалар олиб қайтмасам, Хурсандсиз сизга шеър битсам битмасам, Бир сизга сабабсиз керакман Она... Қадримни қаричлаб ҳалакман Она, Гоҳида фиғони фалакман Она, Кимдирлар манфаат кутган дунёда, Бир сизга сабабсиз керакман Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👏 13👍 10 9🔥 5🥰 4
🔥Юраклар... Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида, Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида, Номимиз қалбларнинг нечаларида, Унута олмайди бизни юраклар... Кетганлар келишга излайди чора, Ҳижронлар кўксини қилиб минг пора, Вужудин фироқлар эзар тобора, Унута олмайди бизни юраклар... Аламлар кўзлардан аламин олар, Нигоҳлар йўлларга термулиб толар, Ҳатто ёмонимиз соғиниб қолар, Унута олмайди бизни юраклар... Осондек туюлар кечмоқлик вақти, Ёдларидан чиқар қилган кўп ахти, Уларни кутади ўкинчлар тахти, Унута олмайди бизни юраклар... Эҳ афсус қадрига етмабман дея, У билан бахт томон кетмабман дея, Ғуруримни мағлуб этмабман дея, Унута олмайди бизни юраклар... Қўлимиз узатсак тутмаган билсин, Бизнинг соғинчимиз ютмаган билсин, Бундай бўлишини кутмаган билсин, Унута олмайди бизни юраклар... Меҳмонмиз кўнгиллар кўчаларида, Ҳаёлмиз соғинчнинг кечаларида, Номимиз қалбларнинг нечаларида, Унута олмайди бизни юраклар... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
15👍 8❤‍🔥 6🔥 5👏 3🥰 2
#ПРЕМЬЕРА 🔥Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... Ифорингиз гул райҳон, Юрагингиз кенг сайҳон, Сизсиз боғларим пайҳон, Бунча яхшисиз Она... Сизла гўзал ҳар дамим, Ёнимдасиз йўқ ғамим, Чиройлигимсиз маним, Бунча яхшисиз Она... Бедорсиз беморимда, Дилдошсиз дилзоримда, Малҳамсиз озоримда, Бунча яхшисиз Она... Тиззангизга қўйсам бош, Ўз-ўзидан чиқар ёш, Қайдан шунча сабр-дош, Бунча яхшисиз Она... Миннатисизим, ҳимматим, Бошимдаги чимматим, Баҳоси йўқ қимматим, Бунча яхшисиз Она... Сўзларингиз ширин бол, Нурингиздан қуёш лол, Фариштасиз эҳтимол, Бунча яхшисиз Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👏 12👍 11 11❤‍🔥 1🔥 1🥰 1
🔥Самимият... Баъзан кафтларимга сиғади дунё, Баъзан дунё аро битта зарраман... Бироз тортинаман айтишга илло, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Кўнгли дунёйимнинг сўнмас қуёши, Сабридан ҳижолат тоғларнинг тоши, Кўзида кўринмас, қалбида ёши, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Қадри осмонгинам, қадди камоним, Ғамларим дастидан юзи сомоним, Мехри ўраб турар тўртта томоним, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Дардини кўрсатмас, ичига ютиб, Қанийди олсайдим ғамларин тутиб, Бедордир баъзида боришим кутиб, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Тафти иситади бутун оламни, Мехрла артади кўзда жоламни, Чин дилдан тинглайди дилда ноламни, Мен уни жуда ҳам яхши кўраман... Таърифин ёзолмай қийналар қалам, Қалам ёзолмаса, қоғозга алам, Ифори жаннатим, мунисим Онам, Мен сизни жуда ҳам яхши кўраман... 📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...@ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👍 22 10🔥 2🥰 2
🔥Мен Онамни қачон ўйладим... Мехр сочдим етти ётга ҳам, Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам, Бугун оҳим етмас додга ҳам, Мен Онамни қачон ўйладим... Бойлик билан фикрим бўлиб банд, Ким кимларга тутдим асал қанд, Ўз кўнглимга ўзим бериб панд, Мен Онамни қачон ўйладим... Сўзларимга мехрлар ўраб, Боролмадим кунда ҳол сўраб, Тугабдида виждоним нураб, Мен Онамни қачон ўйладим... Давраларда шеърлар ўқиб хўп, Муҳлис топдим ўзимга тўп-тўп, Аслидами? Хатоларим кўп, Мен Онамни қачон ўйладим... Хасратларим бўлди бир гала, Дил боғимчи қақраган дала, Менинг сабаб ороми чала, Мен Онамни қачон ўйладим... Кетмайдику мендан ҳаёли, Мен туфайли қаддининг доли, Дунёнинг энг содда аёли, Мен Онамни қачон ўйладим... Кетмоқдаман шошиб у томон, Мени кутиб тургандир ҳамон, Мен ёмонман ҳаммадан ёмон, Мен Онамни қачон ўйладим... Мехр сочдим етти ётга ҳам, Шерик бўлдим ғамгин, шодга ҳам, Бугун оҳим етмас додга ҳам, Мен Онамни қачон ўйладим... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
😢 12👍 9🔥 3👏 3 2🥰 2
🔥Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Ишқимга аламдан олганман туҳфа, Томоққа тиқилган дардли уним бу... Эртадан севгимга қўяман нуқта, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Ҳасратлар гирдоби ютар жисмимни, Армонлар рўйҳатга олар исмимни, Қайтариб берақол юрак қисмимни, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Суймасни суйганман айб ўзимда, Бўлди суратларинг турмас кўзимда, Дилимда бошқа гап лекин сўзимда, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Излаб тополмадим кўнглинг йўлини, Кўксимга ёғдирдим алам дўлини, Жим тутиб кетяпман ҳижрон қўлини, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Қалбимда терилган соғинчларим жам, Сенку бехабарсан мени қуршар ғам, Кеча шундай эди, энди бугун ҳам, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Ҳозир кечмоқликка етмайди дошим, Тирқираб кетади кўзимдан ёшим, Эртадан қаршингда эгилмас бошим, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... Эртадан севгимга қўяман нуқта, Сенга ошиқ бўлган сўнгги куним бу... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👍 16 6💔 3👏 2❤‍🔥 1🥰 1
🔥Отамнинг ёнида... Балки кимларгадир ерман биродар, Балки қадрим осмон дерман биродар, Кимга қанақаман, ўзим учун мен, Отамнинг ёнида шерман биродар... Дунёлар лол қолар ғайратларимдан, Ҳайратда ўзим ҳам ҳайратларимдан, «Шоқоллар» зир титрар ҳайбатларимдан, Отамнинг ёнида шерман биродар... Мағрурман бошимни синовлар эгмас, Менга армонларнинг назари тегмас, Ситамлар андуҳлар вужудим енгмас, Отамнинг ёнида шерман биродар... Қалбида ястанган ҳикмат даласи, Мени асраб турар кўнглин қалъаси, Енголмай қолади ғамлар галаси, Отамнинг ёнида шерман биродар... Эртанги кунимдан кўнгилгинам тўқ, Еқилмам тақдирдан есам ҳамки ўқ, Тулкисифатларга эҳтиёжим йўқ, Отамнинг ёнида шерман биродар... Қаддим буколмайди аламлар дарди, Юракка ёпишмас ташвишлар гарди, Мен учун дунёнинг биргина марди, Отамнинг ёнида шерман биродар... Балки кимларгадир ерман биродар, Балки қадрим осмон дерман биродар, Кимга қанақаман, ўзим учун мен, Отамнинг ёнида шерман биродар... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
👍 14 5👏 4🥰 2
🔥ОНАМ... Кўнглим кўчасида бўлиб тантана, Дилим яйраб кетар болам десангиз... Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она, Агарда уни сиз дамлаб берсангиз... Тонглар уйғотасиз юзимдан силаб, -Турақол ишинга кеч қолма болам... Дуолар қиласиз менга бахт тилаб, Ўзингизга ҳеч не сўрамай Онам... Эртадан кечгача кўзингиз гирён, Кутасиз эшикдан узолмай кўзни... Мени шу мехрингиз қилади ҳайрон, Нега ўйламайсиз бир бора ўзни... Кафтдек ҳовлимизни гулларга ўраб, Уйимиз кўркига қўшасиз чирой... Мен кулиб қўяман гулларга қараб Росдан яшнар экан Онам турган жой... Буларнинг ҳаммаси яхшидир бироқ, Бир хис осмонимни айлайди қаро... Юрагим ичида пайдо бўлди доғ, Оқлар кўпайибди сочингиз аро... Менку улғайибман сиз бундан шодсиз, Сиз қариб, улғайиш менга не керак... Онажон бунчалар мўътабар зотсиз, Бунчалар мехрли сиздаги юрак... Келинг муштипарим бағримга босай, Илиқ мехрингизни соғиндим яна... Буюринг ўғлингиз ҳаммасига шай, Нималар хоҳлайди кўнглингиз Она... Кўнглим кўчасида бўлиб тантана, Дилим яйраб кетар болам десангиз... Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она, Агарда уни сиз дамлаб берсангиз... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍂Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
إظهار الكل...
10👍 7😢 4❤‍🔥 3🔥 2