💝Хуршид Карим шеърлари💝
Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim
نمایش بیشتر6 641
مشترکین
+524 ساعت
-37 روز
+1230 روز
- مشترکین
- پوشش پست
- ER - نسبت تعامل
در حال بارگیری داده...
معدل نمو المشتركين
در حال بارگیری داده...
Саҳийга кенг дунё,ҳасисга бир кам,
Ҳаёт бир кўзгудир,унда аксинг жам,
Ким пул-ла ўлчаса агар дунёни,
Пул билан ўлчанар унинг қадри ҳам.
🖋Хуршид Карим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
👍 6
Бувайдалик йанги ижоткор Одил Уктам Вада Бергин клип примйераси
🔥 1
ОҚИЛА ҚИЗ
Сулув қизлар оқилисиз,
Соғинчларим соҳилисиз,
Кулиб-кулиб жоним олган,
Орузарим қотилисиз.
Армонларга тўлдирасиз,
Бўларимни бўлдирасиз,
Ҳар замонда бир-бир боқиб,
Ошиқ дилни ўлдирасиз.
Таъриф айтсам тилим куяр,
Қўлим чўзсам қўлим куяр,
Севмай бўлмас,суймай бўлмас,
Савсам нетай дилим куяр.
Бир бор кўрмоқ дастидаман,
Ҳижронларнинг қасдидаман,
Сизни десам дилим доғлик,
Ҳазонрезлар остидаман.
Майли дилим доғла гулим,
Ҳар синовга чоғла гулим,
Кўзим юмай,кўзларимни,
Рўмолинг-ла боғла гулим.
Париваш,қирқ кокилли қиз,
Сулув қизлар оқилисиз,
Мени тиғсиз ўлдирувчи,
Орзуларим қотилисиз
©Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
👍 9💔 1
15-май.Ҳалқаро оила кунига бағишланади.
ОИЛАМ-БАХТИМ
✍Хуршид Карим
🎤 GULIM DILIM
👍 1
YAXSHI BOʻLSANG
✍ XURSHID KARIM
🎤 JUMANAZAR URALOV
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGILDAGI GAPLAR
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
👍 2
SOʻNGGI BEKAT
✍ XURSHID KARIM
🎤 JUMANAZAR URALOV
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | KOʻNGILDAGI GAPLAR
👍 2🥰 1💔 1
15-май.Ҳалқаро оила кунига бағишланади.
ОИЛАМ-БАХТИМ
Қувонч, шодлик макони,
Завққа тўла ҳар они,
Менинг учун энг азиз,
Оилам-бахтим қўрғони.
Бахтдан тўлиб тошаман ,
Довонлардан ошаман,
Қучоғига шошаман,
Оилам-бахтим қўрғони.
Умримнинг зар чашмаси,
Азиз улуғ барчаси,
Жонимнинг бир парчаси,
Оилам- бахтим қўрғони.
Тупроғи зар тўтиё,
Ошёни нуру зиё,
Мен учун ёруғ дунё,
Оилам -бахтим қўрғони.
Ўғлим, қизим дилбандим,
Отам, онам жаннатим,
Тиллолардан қимматим,
Оилам-бахтим қўрғони.
Тинч, осуда кўнглим чоғ,
Тушмасин ҳеч унга доғ,
Асрагин ўзинг Аллоҳ,
Оилам-бахтим қўрғони.
✍Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
💝Хуршид Карим шеърлари💝
Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim
👍 10
Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞@SHIRINBAXTIM💞
🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
https://t.me/+jSHPfk8iePQ5MTMy
👍 6