arabic.uz (hikmatlar)
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام arabic.uz (hikmatlar)
کانال arabic.uz (hikmatlar) (@arabicuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 37 988 مشترک است و جایگاه 1 657 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 2 038 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 37 988 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 28 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 322 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 19 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 23.41% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 15.62% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 8 891 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 5 932 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 192 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 29 سپتامبر | +25 | |||
| 28 سپتامبر | +32 | |||
| 27 سپتامبر | +15 | |||
| 26 سپتامبر | +42 | |||
| 25 سپتامبر | +59 | |||
| 24 سپتامبر | +43 | |||
| 23 سپتامبر | +37 | |||
| 22 سپتامبر | +38 | |||
| 21 سپتامبر | +45 | |||
| 20 سپتامبر | +17 | |||
| 19 سپتامبر | +19 | |||
| 18 سپتامبر | +22 | |||
| 17 سپتامبر | +18 | |||
| 16 سپتامبر | +8 | |||
| 15 سپتامبر | +28 | |||
| 14 سپتامبر | +24 | |||
| 13 سپتامبر | +23 | |||
| 12 سپتامبر | +24 | |||
| 11 سپتامبر | +8 | |||
| 10 سپتامبر | +28 | |||
| 09 سپتامبر | +20 | |||
| 08 سپتامبر | +15 | |||
| 07 سپتامبر | +17 | |||
| 06 سپتامبر | +22 | |||
| 05 سپتامبر | +27 | |||
| 04 سپتامبر | +56 | |||
| 03 سپتامبر | +16 | |||
| 02 سپتامبر | +12 | |||
| 01 سپتامبر | +12 |
| 2 | 📣 Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбат бошланди
🌐 YouTube орқали томоша қилинг
@hilolnashr | 4 188 |
| 3 | 14046. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни мутакаббирлар инсон суратидаги майда зарралар каби қилиб маҳшарга тўпланадилар. Уларни ҳар томондан хорлик қамраб олади. Улар жаҳаннамдаги “булус” деб аталадиган зиндонга ҳайдаладилар. Уларни олов қоплаб олади. Улар дўзах аҳлининг чиқиндиси ва сиқиндисидан ичириладилар».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 4 854 |
| 4 | ألقاب ملوك الأمم:
1- ملك الرومَ.. يُقَال لَهُ.. قيصر.
2- ملك الفرسَ.. يُقَال لَهُ.. كسْرَى.
3- ملك التّرْك.. يُقَال لَهُ.. خاقَان.
4- ملك الحبشة.. يُقَال لَهُ.. النَّجَاشِيّ.
5- ملك القبط.. يُقَال لَهُ.. فِرْعَوْن.
6- ملك مصر .. يُقَال لَهُ.. العزيز.
7- ملك حمير.. يُقَال لَهُ.. تبع.
8- ملك الهند.. يُقَال لَهُ.. دهمى.
9- ملك الصين.. يُقَال لَهُ.. فغفور.
10- ملك الزنج.. يُقَال لَهُ.. غانة.
11- ملك اليونان.. يُقَال لَهُ.. بطلميوس.
12- ملك الْيَهُود.. يُقَال لَهُ.. قيطون أَو ماتح.
13- ملك البربر.. يُقَال لَهُ.. جالوت.
14- ملك الصابئة.. يُقَال لَهُ.. نمْرُود.
15- ملك اليمن.. يُقَال لَهُ.. تبعا.
16- ملك فرعانة.. يُقَال لَهُ.. إخشيد.
17- ملك الْعرب من قبل الْعَجم.. يُقَال لَهُ.. النُّعْمَان.
18- ملك أفريقية.. يُقَال لَهُ.. جرجير.
19- ملك خلاط شهرمان، والسندفور ، والحزز.. يُقَال لَهُ.. رتبيل.
20- ملك النوبة.. يُقَال لَهُ.. كابل.
21- ملك الصقالبة.. يُقَال لَهُ.. ماجدا.
22- ملك الأرمن.. يُقَال لَهُ.. تقفور.
23- ملك الأجات.. يُقَال لَهُ.. خدواند كار.
24- ملك أشروشنه.. يُقَال لَهُ.. أفشين.
25- ملك خوارزم.. يُقَال لَهُ.. خوارزم شاه.
26- ملك جرجان.. يُقَال لَهُ.. صول.
27- ملك آذربيجان.. يُقَال لَهُ.. أصبهيذ.
28- ملك طبرستان.. يُقَال لَهُ.. سالار.
29- ملك إقليم خلاط.. يُقَال لَهُ.. شهرمان.
30- نيابة ملك الرّوم.. يُقَال لَهُ.. مشق.
31- ملك الإسكندرية.. يُقَال لَهُ.. المقوقس.
عمدة القاري شرح صحيح البخاري (79/1).
📜Тарихдаги турли миллат ва халқлар ҳукмдорларининг унвонлари (лақаблари) рўйхати
-Рум подшоҳи — Қайсар (Цезарь).
-Форс подшоҳи — Кисро (Хосров).
-Турк подшоҳи — Хоқон.
-Ҳабашистон подшоҳи — Нажоший.
-Қибтийлар подшоҳи — Фиръавн.
-Миср подшоҳи — Азиз.
-Ҳимёр подшоҳи — Туббаъ.
-Ҳиндистон подшоҳи — Даҳмо (ёки Батҳар/Деҳмий).
-Хитой подшоҳи — Фағфур.
-Занж (Занзибар/Шарқий Африка) подшоҳи — Ғона.
-Юнон подшоҳи — Батламиус (Птолемей).
-Яҳудийлар подшоҳи — Қайтун ёки Матиҳ.
-Берберлар подшоҳи — Жолут (Голиаф).
-Собиийлар подшоҳи — Намруд.
-Яман подшоҳи — Туббаъ.
-Фарғона подшоҳи — Ихшид.
-Ажамлар томонидан тайинланган араблар подшоҳи — Нўъмон.
-Ифриқия (Шимолий Африка) подшоҳи — Журжир (Григорий).
-Хилот, Синд ва Ҳазаз подшоҳи — Рўтбил (Ратбил).
-Нубия подшоҳи — Кабил.
-Славянлар подшоҳи — Можда (ёки Можак).
-Арманистон подшоҳи — Тақфур (Текфор).
-Ожат подшоҳи — Худовандгор.
-Уструшона подшоҳи — Афшин.
-Хоразм подшоҳи — Хоразмшоҳ.
-Журжон подшоҳи — Сул.
-Озарбайжон подшоҳи — Испаҳбед.
-Табаристон подшоҳи — Солор.
-Хилот ҳудуди подшоҳи — Шаҳармон.
-Рум подшоҳининг ноиби (ўринбосари) — Машқ.
-Александрия (Искандария) подшоҳи — Муқовқис.
«Умдатул қорий шарҳи саҳиҳил Бухорий» китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 4 335 |
| 5 | #устозлар_билан_мутолаа
✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга ташриф буюринг! (16-суҳбат)
📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳмад суҳбат қилиб берадилар.
✅ Одатдаги савол-жавоб учун «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 14-15-жузининг бошидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган. Тўғри жавоб топганларга китоб ҳадя қилинади. 🎁
📆 Тадбир эртага 14:00 да «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида бошланади.
Марҳамат, илмий суҳбатга ташриф буюринг. 😊
📍 «Hilol-Nashr» бош дўкони
@hilolnashr | 3 680 |
| 6 | 14045. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Ўн олти йилда фақат бир мартагина қорним тўйиб таом едим, ўшанда ҳам (қаттиқ пушаймон бўлиб) оғзимга қўлимни тиқиб, қайт қилдим.
Чунки тўйиб таом ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни қаттиқлаштиради, зукколикни кетказади, уйқу чақиради ва ибодатга заифлаштириб, дангаса қилади», деди.
Имом Розийнинг «Адабуш шафиъий ва маноқибуҳу» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 6 177 |
| 7 | Танбеҳ
📜Аллоҳ золимни ҳисобга тутганида, фақат унинг ўзинигина ҳисобга олмайди, балки уни қўллаб-қувватлаган, куч-қувват берган, режа ва тадбир тузган, рағбатлантирган ҳамда қарсак чалганларни ҳам ҳисоб-китоб қилади.
Шундай экан, ўзингни омонликда деб ўйлама! Золим томонида туриш ва унга зулм, ноҳақлик қилишда ёрдам бериш оддий, арзимас нарса эмас. Ҳар бир инсон қилган ишлари учун жавобгардир.
Ўзингни жабру зулмдан йироқман деб ҳисобласанг-да, бирор кимсага зулм қилинишида ёрдамчи бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл!
◽️"Бас, ўша Кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улардан рози қилишлари ҳам талаб қилинмас", Рум сураси, 57 - оят
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 5 564 |
| 8 | 14044. Жума куни саййидул айём - кунларнинг улуғи ва мусулмонларнинг ҳафталик байрамидир. У Аллоҳ таолога итоат, ибодат ва Унга яқинлашиш куни бўлгани учун ҳам шундай рутбага ноил бўлди. Зеро, вақтнинг қадри унда Аллоҳ таолога яқинлашиш билан юксалади.
Бу эса «Каҳф» сурасини ўқиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаламга салавот айтиш, дуони кўпайтириш, жума намозида мусулмонларнинг жам бўлиши, қариндошларни зиёрат қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, фарзандларни хурсанд қилиш ва мусулмон киши қилиши лозим бўлган бошқа эзгу амаллар билан амалга ошади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 5 830 |
| 9 | Таваккул
📜"Қачонки азму қарор қилсанг, Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир", Оли Имрон сураси, 159 - оят.
◽️Изоҳ: "Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир.
Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир». Ибн Ражабнинг «Жомеъул улум вал ҳикам» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 6 086 |
| 10 | 14043. Беҳожатлик ҳақида: «Агар бутун уммат тўпланиб, бирон манфаат етказмоқчи бўлса ҳам, фақатгина Аллоҳ сенга ёзиб қўйган нарсани етказа оладилар».
Хотиржамлик ҳақида: «Агар бутун уммат тўпланиб, бирон зарар етказмоқчи бўлса ҳам, фақатгина Аллоҳ сенга ёзиб қўйган нарсани етказа оладилар».
Аллоҳнинг қадарига таслимият ҳақида: «Қаламлар кўтарилган ва саҳифалар қуриган».
Адҳам Шарқовий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 7 391 |
| 11 | 14042. Истиғфорнинг меваси
Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шундоқ бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Унда масжид ёнида, оёғим сиғадиган жойда ухлайман», деди. Шундан сўнг қоровул у зотни у ердан ҳам узоқлаштириш учун судраб кета бошлади.
Шу пайт бу ҳолатни кўриб турган бир новвой имомни ўз уйида тунашга таклиф қилди. Имом Аҳмад уйга кирганида, новвой хамир қориб турганда ҳам тинмай истиғфор айтаётганини пайқадилар.
Имом Аҳмад ундан: «Истиғфорнинг самарасини кўрдингизми?» деб сўради.
Новвой шундай жавоб берди: «Нимаики дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуоим ҳали ижобат бўлмади».
Имом Аҳмад: «У қайси дуо?» деб сўради. Новвой: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш» деди. Шунда имом Аҳмад: «Мана, мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман. Аллоҳ мени сизнинг олдингизга судраб келтирди», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 8 774 |
| 12 | Поклик
📜"Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, зафар топди. Ва батаҳқиқ, ким уни булғаса, ноумид бўлди", Шамс сураси, 9,10 - оятлар.
◽️Изоҳ:
- Ким ўз нафсини куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли ёмонлик ва гуноҳлардан покласа, икки дунёда ютуққа эришади.
- Ким ўз нафсини куфр, ширк, нифоқ, турли ёмонлик ва гуноҳлар ила ифлос қилса, икки дунёда ноумид бўлади, ҳасратга учрайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 5 330 |
| 13 | Эслатма
📱Телефондан (умуман) фойдаланмаслик керак бўлган вақтлар
◽️Саҳар вақтлари ва Аллоҳга муножот қилиш пайтида (бомдоддан кейин қуёш чиққунча ва умуман дуога эҳтимом қилган вақтларда);
◽️Дуолар ижобат бўладиган вақтларда (ёмғир вақти, жума куни, тунги намозда, азондан кейин ва ҳаказо);
◽️Ота-онангизнинг ҳузурида ўтирганингизда; (олдиларида одоб сақлаш, юзларига тикилиш ва қўлларидан тутиб суҳбатлашиш учун)
◽️ Бошқа инсонлар билан йиғилишда (ёки учрашувда) бўлганингизда (мажлис аҳли ҳурматсизлик бўлмаслиги учун);
◽️Бирор нарса (хат, китоб, газета ёки журнал) ўқиётганингизда;
◽️Бирор масала устида изланаётганингизда (диққатингиз чалғимаслиги ва фикрингизни муаммо ечимига қаратиш учун);
◽️ Кимдир сизга ўз ташвишларини сўзлаётганда (муаммолари билан маслаҳат сўраётган ёки ёрдам сўраётганда);
◽️Оилангиз даврасида (аёлингиз, фарзандларингиз билан) бўлганингизда;
◽️Автомобил бошқараётганингизда (йўлдан чалғимаслик, хавфсизлик учун ва бошқаларнинг ҳаракатига ҳалақит қилмаслик учун).
Телефон сизга хизмат қилсин, сизга зарар бермасин.
Доктор Али Шубайлий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 9 550 |
| 14 | 14041. Ҳасан Басрий ўз шогирдларидан бир гуруҳини бир кишининг ҳожатини адо этиш мушкулини осон қилиш учун юборди ва уларга: «Йўл-йўлакай Собит Бунонийнинг олдига ўтинглар ва уни ҳам ўзингиз билан бирга олинглар», деди.
Улар Собитнинг ҳузурига келишганида, у: «Мен эътикоф ўтирибман (масжиддан чиқа олмайман)», деди. Улар Ҳасан Басрийнинг олдига қайтиб келиб, бу ҳақда хабар беришди.
Шунда Ҳасан Басрий: “Бориб унга: «Эй ғафлатда қолган инсон... Мусулмон биродарингнинг ҳожатини раво қилиш йўлида юришинг сен учун ҳаж устига қилинган (нафл) ҳаждан кўра яхшироқ эканини билмайсанми?!», деб айтинглар”, деди.
Улар Собитнинг ҳузурига қайтиб бориб, бу сўзларни етказишди. Шунда у эътикофини қолдириб, улар билан бирга кетди».
«Жамиъул улум вал ҳикам»дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 5 368 |
| 15 | давоми...
Иброҳим алайҳиссаломнинг сўзларига қулоқ тутинг, Аллоҳ таоло айтади: "У деди: «Нимага ибодат қилаётганингизни билдингизми… сиз ва қадимги оталарингиз?! Албатта, оламлар Роббидан бошқа уларнинг барчаси менга душмандир. У мени яратган. Бас, мени ҳидоят қиладиган ҳам Унинг Ўзи. Ва мени таомлантирадиган ва суғорадиган ҳам Унинг Ўзи. Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи.. Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи”, Шуаро сураси, 75 -81 оятлар.
Аллоҳ яратади, ҳидоят қилади, ризқ беради, шифо беради, ўлдиради ва тирилтиради ҳамда мағфират қилади... Ана шу оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳдир! Шунинг учун мен бу аниқ сўзларни қайта-қайта таъкидлайман: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир!»
Мўмин кишининг Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлиши ва ғамгин бўлиши дуруст эмас. Аллоҳга суянинг ва Унга чин дилдан ишонинг.
“Ва Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни тўкис адо этсангиз, закот берсангиз, расулларимга иймон келтирсангиз, уларни қўллаб-қувватласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг ёмонликларингизни ўчиражакман ҳамда сизни остларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритажакман. Бас, шундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибдир», Моида сураси, 12-оят.
Мисол учун, жамиятда нисбатан нуфузли бир шахс бошқа бировга: «Мен сен биланман, қўрқма, мана менинг телефон рақамим», деса, у барибир сизни ҳимоя қила олиши ёки қила олмаслиги мумкин... Шундай бўлса-да, бу ваъдадан инсон бироз хотиржам бўлади. Аммо мўмин кишини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи хотиржам қилса-чи?! Демак, бу мутлақ ва муҳаққақ хавфсизликдир.
Энди асосий мақсадга қайтсак: Сиз нима учун Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ўрганасиз? Улар билан бахт-саодатга эришиш учун! Аллоҳнинг Раҳим, ўта меҳрибон эканини билиш учун, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туришини англаб, ўз нафсингизни назорат қилиш учун, шунингдек, Аллоҳнинг Қодир ва Ғаний эканини ва ҳоказоларни билиш учундир... Шундай экан, агар сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хасталигингиздан шифо беришга қодир эканини билсангиз ва мўмин бўлсангиз, ҳеч қачон ноумид бўлмайсиз!
Нима учун Ғарб мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари энг юқори даражада? Чунки улар Аллоҳни Унинг исмлари орқали танимайдилар. Аммо моддий маданият омиллари камтарона бўлган, ҳаёт оғир ва шароитлар мураккаб бўлган диёрларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари жуда кам учрайди! Бунинг ягона сабаби – Буюк ва Қудратли Аллоҳга бўлган имондир.
Ҳақиқатан ҳам, мўмин киши ўз ихтиёрини Аллоҳга топширади ва: “Аллоҳ шуни ирода қилди, бу Аллоҳнинг хоҳиши, Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, хоҳламаса – бўлмайди”, дейди. Мана шу нарса инсон билан руҳий зўриқишлар, стресс орасини тўсиб туради».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Абу Талҳанинг бир ўғли бетоб эди. Абу Талҳа йўқлигида у вафот этди. Аёли унинг вафот этганини кўргач, ниманидир тайёрлади ва уни уйнинг бир четига қўйиб қўйди. Абу Талҳа келиб: «Бола қандай?» деди. (Аёли): «Жони тинчиди, енгил тортди деб умид қиламан», деди.
Абу Талҳа уни рост айтди деб ўйлади. У тунни ўтказиб, тонг оттиргач, ғусл қилди. Энди чиқиб кетмоқчи бўлганида аёли унга (боланинг) вафот этганини билдирди. Абу Талҳа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиб, сўнг у зотга ораларида бўлиб ўтган ишнинг хабарини берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шояд, Аллоҳ бу кечангизга барака берса», дедилар».
Суфён айтади: «Ансорлардан бир киши: «Уларнинг тўққизта фарзандини кўрдим, ҳаммалари Қуръонни ёдлаган эди», деган». Имом Бухорий ривояти.
Имони суст бўлган оилада ёш боланинг вафоти чидаб бўлмас оғриқ ва қайғу келтиради. Мусулмон оилада ҳам фарзанднинг вафот этиши содир бўлди, аммо имонсиз оилада бундай ҳодиса юз берса, она кўпинча дарҳол ёки бироздан сўнг ақлдан озиши мумкин.
Демак, Аллоҳнинг гўзал исмларини ўрганишимиздан мақсад — улар билан бахт-саодатга эришишдир. Сиз эса Аллоҳнинг паноҳидасиз. Агар Аллоҳни шу дунёдаёқ таниб олсангиз, бу ақлнинг айнан ўзидир. Вақт ўтмай туриб, бу дунё ҳаётида соғ-саломат ва хурсанд ҳолда Уни таниб олишингиз лозимдир.
Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» китоби асосида тайёрланди.
@arabicuz | 6 252 |
| 16 | давоми
«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар...»(Нур сураси, 30-31-оят).
Маълумки, сиз хоҳламасдан тасодифан бир нарсага назарингиз тушиб қолиши ихтиёрсиз назар дейилади. Аммо ана шу тасодифан ва ихтиёрсиз тушган назарингизда давом этиб, қараб туришингиз ихтиёрий назарга айланади. Аллоҳ таоло бизларни ана шу ихтиёрий назаримиздаги гуноҳ амаллардан қайтармоқда. Лекин Аллоҳнинг борлиги, куч-қудрати ҳақидаги еру осмонга, денгизу дарёларга ва тоғу-тошларга ибрат ва тафаккур билан ихтиёрий назар солишимиз гуноҳ эмас, балки савобли амаллардандир. Демак Аллоҳ бизларга буюрган амалларида ҳам ва бизларни қайтарган амалларида ҳам адолатли Зот экан.
Келинг, энди Аллоҳнинг феълларидаги адолатига тўхталиб ўтамиз.
Ўн йил аввал бир ҳодиса содир рўй берди: икки киши Дамашқ бозорида ўзаро талашиб, уришиб кетдилар. Улардан бири рақибига қуролидан ўқ узган эди, ўқ нишонда хато кетди. Шу вақт буларнинг уришган овозини эшитган бир киши дўконидан бошини чиқариб турган эди, ўша отилган ўқ дўкондорнинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегди ва у киши шу заҳоти шол бўлиб қолди.
Ушбу воқеадан хабар топган бир киши мендан: «Сиз бизга Аллоҳнинг адолати ҳақида гапирасиз, аммо бу ҳодисани қандай изоҳлайсиз? Ўқ еган киши солиҳ киши эди. Оиласини боқиш учун ризқ талабида дўкон очиб, мато сотарди, гуноҳи йўқ эди. Жанжал овозини эшитиб, бошини кўтарган эди, дайди ўқ келиб бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегиб, уни шол қилиб қўйди. Аллоҳнинг адолати қаерда қолди?» деб сўради. Мен эса унга: «Аллоҳ адолатли Зотдир. Бу ҳодисанинг биз билмайдиган, яъни мен ва сиз ҳам билмайдиган жиҳатлари бўлиши мумкин... Нима бўлганда ҳам, мен Аллоҳнинг адолатига таслимман», деб жавоб қайтардим.
Дарҳақиқат, йигирма кундан кейин бу ҳодисанинг ғаройиб ва ажойиб томонлари аён бўлди: Дамашқнинг Майдон номли маҳалласида яшовчи бир дўстимнинг айтишича, унинг бир қўшниси бор. У ўз укасининг етим фарзандлари мол-мулкига васий этиб тайинланган экан. Аммо вақти келиб, унинг қўлида етимларнинг маълум миқдордаги ҳақи, маблағни етимларга беришдан бош тортибди. Маблағнинг ҳақиқий эгалари, яъни етимлар ушбу ҳолат бўйича маҳалла уламоларидан бири – шайх Ҳусайн Хаттоб раҳимаҳуллоҳга шикоят қилибдилар. Шайх ўша киши ҳамда етимларни ҳузурига чақиртириб, васийдан маблағни болаларга беришни талаб қилибди. Васий эса қандайдир баҳоналарни келтириб, «жиянларимга ҳеч нарса бермайман» деб оёқ тираб олибди.
Шу вақт шайх Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ қисқагина қилиб: «Эй болаларим, бу амакингиз сизларга пулингизни бермоқчи эмас, шундай бўлса-да, сизлар у кишининг устидан қозига арз қилманг. Яхшиси, сиз ягона Аллоҳга шикоят қилинглар», дебди. Бу воқеа кечки пайт содир бўлганди. Эртаси куни васий киши ўз дўкони дарчасидан бошини чиқариб, ташқарига қараган экан, дайди ўқ унинг бўйнидан кириб, умуртқа суягига тегибди. Оқибатда дўкондор шол бўлиб қолибди. Бу ҳодиса Аллоҳнинг Ўз феълларидаги адолатли эканига далилдир.
Қатода розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг: «Сенга нима ёмонлик етса, ўзингдандир» (Нисо сураси, 79-оят) оятига қилинган тафсирда: «Эй одам фарзанди, сенга етган ёмонлик қилган гуноҳинг сабабли сенга уқубатдир», дедилар.
«Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шууро сураси, 30-оят).
Юқоридаги оят ва ҳадисларда баён қилинганидек, банда гуноҳ амалларни қилганда унга мусибат етса, бунинг сабаби унинг гуноҳларидир. Шундай ҳолатларни содир бўлиши ҳам Аллоҳнинг бандалари ўртасидаги феълий адолатидандир.
Университетимизда психология фани устози бўларди. Бир куни ўша устозимиз Европада асаб касалликлари бўйича ўтказилган конференцияда қилган маърузасининг қисқача баёнини айтиб берди.
«Ислом диёрларида асаб касалликлари даражаси жуда камлигининг сабаби биз – мусулмонлар Аллоҳга иймон келтирамиз ва доим унинг қазои қадарига рози бўлиб юрамиз. Ҳақиқатан ҳам мўмин киши нафси жилови бошқарувини Аллоҳга топшириб, бирон бир ҳодиса рўй берганида «Аллоҳнинг иродаси, У шуни хоҳлади, Аллоҳ нимани хоҳласа шу нарса бўлади, нимани хоҳламаса ўша нарса бўлмайди» деб айтади. Айнан ана шундай муносабат, ҳаракатлар ҳисобига мусулмонлар асаб касалликларини келтириб чиқадиган омиллардан фориғ бўладилар» деган эди устозимиз.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
Яъни Аллоҳ сиздан нимани қайтариб олса ўша нарса Унинг мулкидир, сизга нимани берса, у сизга фазилатидир. Агар сиз Аллоҳ нимани берса ва қайтариб олса, у нарса Ўз мулкидан эканига иймон келтирсангиз, сизда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдуллоҳ! Айтишларича, сен кунни рўза билан, тунни ибодат билан ўтказар эмишсан?» дедилар. «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Ундай қилма. Рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Чунки сенда танангнинг ҳам хаққи бор, кўзингнинг ҳам хаққи бор, аёлингнинг ҳам ҳаққи бор, меҳмонингнинг ҳам хаққи бор. Сенга ҳар ойда уч кун рўза тутиш кифоя. Зеро, сен учун ҳар бир яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Аёллар билан муомаладаги адолатли ҳолат шундай бўлса мақсадга мувофиқдир. Аммо болалар билан муомалада бироз бошқачароқ ёндашиш керак. Жумладан, болаларга бирон нарса берсангиз, уларни ахлоқан фасод қиладиган даражада кўп берманг ва, аксинча, сизга ҳасад қиладиган даражада оз бериб қўйманг. Яхшиси, уларга кифоя қиладиган, меъёрдаги маблағни беринг. Берсангиз ҳожатидан ташқари кўп берманг, кўп берсангиз сиз ҳаддан ошган бўласиз. Агар ҳожатидан оз берсангиз сиз ҳаддан оз берган бўласиз. Бу ҳам болалар орасидаги адолатли ишдир. Аллоҳ барча амалларимизнинг мўътадил бўлишини насиб қилсин.
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир, Унга ўша исмлар билан дуо қилинг». (Аъроф сураси, 180-оят)
Агар сиз: «Ё Латиф, ё Раҳим, ё Ғаний, ё Қодир», десангиз, «Қодир» исмининг маъносини билишингиз керак эмасми?!
Жуда кўп инсонлар хасталикка чалинадилар. Табиб улардан бирига: «Соғайиб кетишингиздан умид йўқ», деганида, унинг руҳан чўкиб, тушкунликка тушганини кўрасиз. Чунки у шифокорларнинг гапи қанчалик қатъий бўлмасин, касаллик қанчалик оғир бўлмасин, Аллоҳ уни шифолашга қодир эканини билмайди. Ваҳоланки, У Зот ожизликдан кейин қувват, торлик (қийинчилик)дан кейин кенглик (енгиллик) ва ноумидликдан кейин чиқиш йўлини яратади.
Инсон: «Эй Қодир Зот!» деб турганида ноумид бўлса, демак, у «Қодир» исмини англамабди.
Бизнинг айтмоқчи бўлган гапимиз шуки: Агар сиз «Қодир» бўлган Зотни англасангиз, сиздан ноумидлик йўқолади. Сизга шуни ишонч билан айтаманки, агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чин дилдан имон келтирсангиз, У Зот сизни энг хавфли касалликдан ҳам ҳеч бир сабабсиз шифолашга қодирдир. Имон бор жойда ноумидликка ўрин йўқ.
Олимлар айтадилар: «Роббинг Аллоҳ бўла туриб, ҳеч қандай ғам-ташвиш йўқдир! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, инсон алам чекадими?! Аллоҳ мавжуд бўла туриб, у қўрқадими?!» Чунки У Зот инсонга хотиржамлик беради, унга ёрдам беради ва қувватлантиради ҳамда шифо бағишлайди.
давоми бор...
@arabicuz | 4 123 |
| 17 | Асмоул ҳусно
30. ал-Адл
Ал-Адл – Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир.
“Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин! Бу қандай китобки, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай, ҳисоб қилибди-я!» – дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас”, Каҳф сураси, 49 – оят.
“Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас”, Фуссилат сураси, 46 – оят.
Аллоҳ таолонинг ал-Адл исми – адолатли, мўътадил ҳолда яратувчи Зот маъносини англатади. Адолат — Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир. У «ъадала — яъдилу — ъадлан» (عَدَلَ يَعْدِلُ عَدْلاً) феълининг масдари бўлиб, У адолатлидир,одилдир. Демак, Аллоҳ таоло Ҳакам (ҳукм қилувчи) ва ал-Адл - мутлақ адолат эгасидир.
Ҳақиқат шундаки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз яратишида одилдир, шариатида одилдир ва тақдир ҳамда коинотга оид фармойишларида одилдир. Яъни, Унинг яратишида адолат бор, амрида адолат бор ва феълида адолат бор, зеро, яратиш, амр ва феъл Унинг Ўзиникидир. Шунга кўра, адолат Унинг сифатларидандир.
Келинг, аввало, Аллоҳ таолонинг махлуқотларидаги адолатини кўриб чиқамиз. Масалан, инсоннинг қўлини олайлик. Ушбу аъзо инсон учун жуда қулай жойида жойлашган. Қўлларимизнинг ҳеч қандай камчилиги ҳам йўқ, ортиқча нарсаси ҳам йўқ. У Зот Ўз яратишида одилдир. Қўлнинг жойлашуви жуда мос, оқилона ва мўътадил ўриндадир. Бу эса ҳаддан ошиш ва сусткашлик (тафрит) ўртасидаги адолатдир.
Масалан, электр ёққич шундай жойга ўрнатилганки, у уйдаги ҳамма аъзоларга — ота, она, фарзанд ва бошқаларга мос келади; ота қўлини муайян баландликка узатиб, ундан бемалол фойдаланади. Мана шу жой мўътадилдир. Агар у жуда баландда бўлганида, нарвон керак бўлар эди. Агар ерга яқин, жуда пастда бўлганида, чироқни ёқиш учун инсон ерга эгилишига тўғри келарди. Аммо бу тугманинг баландлик ва пастлик ўртасидаги мўътадил жойда бўлиши — адолатли ва мутаносиб жойлашувдир. Иътидол - адолат ва тенглик демакдир, у доимо ўртачалик (васатийлик) бўлиб, ифрот ва тафрит ўртасидаги энг мукаммал мавқедир.
Агар инсон бир стакан сувдаги барча микроорганизмларни (микробларни) кўрганида эди, ҳеч қачон сув ичмаган бўларди. Агар кўз шу даражада ўткир ва аниқ қилиб яратилганида, ҳамма нарсани кўриб ҳаётимиз азобга айланарди. Ёки аксинча, кўз шу даражада ожиз бўлганидаки, ҳеч нарсани кўрмаганимизда, ҳалокатга учрардик. Биринчи ҳолат — ҳаддан ошиш, иккинчи ҳолат эса сусткашлик бўлар эди. Шунга кўра, кўриш чегараси мўътадил қилиб қўйилган, демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз яратишида одилдир.
Эшитиш чегарасига келсак, шундай товушлар борки, сиз уларни эшитмайсиз. Агар уларни эшитганингизда, тунда ухлай олмасдингиз. Чунки товуш тўлқинлари сўнмайди (йўқ бўлиб кетмайди); улар асло сўнмайдиган электромагнит тўлқинлари кабидир. Масалан, Юпитер сайёрасига космик кема учирилди ва у соатига қирқ минг мил тезликда фазода учишда давом этди. Орадан олтмиш йил ўтиб, у манзилга етиб борганида, ундан радиохабарлар юборилди. Бу олимлар айтганидек, электромагнит тўлқинлари сўнмаслиги, балки ўз кучида қолишини кўрсатади; радиоузатишларнинг сабаби ҳам шу аслида.
Агар оддий товуш тўлқинлари ҳам электромагнит тўлқинлари каби сўнмаганида эди, сиз Дамашқда туриб Ердаги барча товушларни — денгиз тўлқинлари, пўлат заводлари, вулқон портлашлари шовқинини эшитган бўлардингиз ва ҳаёт кечиришнинг асло иложи қолмасди. Шунга кўра, эшитиш чегараси ва товушларнинг сўниши— мўътадил ва адолатли яратилишдир.
«Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик». (Қамар сураси 49-оят).
«Эй инсон! Карамли Роббинг хусусида сени нима алдаб қўйди?! У сени яратди, тўла-тўкис ва мўътадил қилди. Ўзи хоҳлаган суратда сени йиғди» (Инфитор сураси, 6–8-оятлар).
Яъни, эй инсон! Аллоҳ сезги аъзоларингни, овқат ҳазм қилиш аъзоларингни, қалбингни, икки ўпкангни ҳамда бошқа аъзоларингни мўътадил ва меъёрида яратиб тўғри жиҳозлади, қоматингни тик қилиб, ростлади.
Шунга ўхшаш яна бир мисол: уйимиздаги товуқ ҳар куни бир дона тухум қилади. Агар ўша товуқ бир ойда бир дона тухум қилганида унинг қўядиган тухуми қиймати жуда ҳам қиммат бўлиб кетарди...
Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида тафаккур қилсангиз, У Зотнинг: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани ўлчов билан яратдик», деган сўзини сезасиз ва таҳқиқ қиласиз. Аллоҳнинг махлуқотларида ортиқчалик – камчилик, ўйламасдан иш қилиш – бепарволик, муболағалик-тушунарсизлик йўқдир.
Ернинг Қуёшдан маълум масофада узоқлиги ҳам мўътадил ҳолатдир. Қуёш Ерга жуда яқин жойлашганида Ер қип-қизил чўғга айланарди, Аллоҳ асрасин. Аксинча, Қуёш Ердан ҳозирги масофага нисбатан узоқлашса, Ер музлик қабристонга айланади. Қуёш ҳам, Ой ҳам қатъий ҳисоб-китоб билан ҳаркат қилади, орадаги масофалар жуда нозик чегаралар билан белгиланган.
Агар бир кунимиз, яъни бир сутканинг кундузи 50 соат давом этганида қандай аҳволга тушиб қолишимиз мумкинлигини тасаввур қилаяпсизми? Сир эмас, бугунги куни одамлари 8 соатлик иш режимига зўр чидайдилар. Борди-ю қуёш чиқиши ва ботиши орасидаги муддат 50 соатни ташкил этадиган бўлса, сиз: айтайлик, дўконингизни очиб, маълум вақт ишлагач, уни беркитардингиз, уйга бориб, қанчадир вақт давомида ухлаб, яна ўша куннинг ўзида ишхонангизга қайтиб, дўконни очар эдингиз. Аммо аслини олганда инсон бундай ҳаёт тарзини кўтаролмайди. Ундан кейин эллик соатлик туннинг келишини тасаввур қилинг! Бундай ҳолатда ҳаёт тарзи, тартибига путур етади, халоват буткул йўқолади.
«Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ сизларга ором оладиганингиз кечани келтира олади?! Кўрмайсизларми?!» деб айт. У Зот Ўз раҳмати ила сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва Унинг фазлидан талаб қилишингиз учун пайдо қилди. Шоядки, шукр келтирсангиз» (Қосос сураси, 71–72-оятлар).
Шундай экан, кечанинг узунлиги ва кундузнинг узунлиги, Қуёш ва Ойнинг Ердан узоқлиги, Ой ва Ернинг ҳажми буларнинг барчаси Аллоҳ уларни адолат ва меъёр билан яратганидан далолатдир.
Тасаввур қилинг, тарвуз пўстлоғи помидор пўслоғидек юмшоқ бўлиб қолса... У ҳолда сизу биз ҳаётимиз давомида тарвуз ея олмасмидик... Чунки бундай тарвузни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришнинг имкони бўлмасди. Ёки аксинча помидор пўстлоғи тарвуз пўслоғидек қаттиқ ва қалин бўлиб қолса, у ҳолда вужуди пўстлоққа айланадиган помидорни еб бўлмасди. Ваҳоланки, помидор ҳам, тарвуз ҳам – Роббимиз яратган, пўслоғининг қалинлигию меванинг ҳажми, оғирлигию таъми, хуллас бошқа сифатлари мўътадил ҳамда меъёрида бўлган ажойиб неъматлардир.
«Инсон ўз таомига назар солсин. Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик. Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик. (Биз) унда донни ўстирдик… узум ва кўкатларни ҳам, зайтун ва хурмоларни, қуюқ, қалин боғу бўстонларни, мева чеваю ўт-ўланларни ҳам... сизларга ва чорваларингизга наф бўлиши учун» (Абаса сураси, 24–32-оятлар).
«Улар назар солмайдими туянинг қандай яратилганига,... осмоннинг қандай кўтарилганига… тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига… ва ернинг қандай текислаб қўйилганига?» (Ғошия сураси, 17–20-оятлар).
Юқорида Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган барча махлуқотларни Ўзининг адолати ва меъёри билан мукаммал бенуқсон яратгани баён қилинди. Қуйида эса Аллоҳ таолонинг бандаларига буюрган буйруқларида ҳам адолат муқаррар экани ҳақида сўз юритамиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бир йилда ўттиз кун рўза тутиш фарз амал эканини марҳамат қилади. Агар Аллоҳ бандаларига бир йилда 6 ой рўза тутишни буюрганида нима бўлар эди? Бу инсон тоқатидан ташқари нарса бўларди. Демак, ўттиз кунлик рўза Аллоҳнинг бандаларига буюрган мўътадил ва меъёридаги амаллардан биридир.
«Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас. Қилгани ҳам ўзига (фойда), қилмиши ҳам ўзига (зарар)» (Бақара сураси, 286-оят).
Демак, бир йилда бир ой рўза тутиш, имкони бўлса, умрида бир марта ҳаж қилиш, йилда тўплаган ва нисобига етган молу дунёдан унинг ўндан бирининг тўртдан бири миқдорида закот бериш, яъни молининг юздан икки ярим фоизини фақир, мискинларга инфоқ қилиб бериш мусулмон бандаларга фарз қилинган амаллардир. Зеро, шариат қонунларининг барча ўлчовлари адолатли меъёрдадир. Аллоҳ яна номаҳрамлардан назарни тийишни буюради.
давоми бор...
@arabicuz | 4 836 |
| 18 | @arabicuz | 4 600 |
| 19 | Сафар дуоси
(сафарда маркаб(транспорт воситаси)га минганда ўқиладиган дуо)
«Субҳаналлазий саххоро ланаа ҳазаа, ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқолибуун»
Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз».
Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан.
Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман». Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 7 654 |
| 20 | 14040. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу: “Ҳалокатнинг энг катта кўриниши — бало-офатлар даврида гуноҳ-маъсиятларга қўл уришдир», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube | 5 364 |
