cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Fitrat.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали. Расмий саҳифаларимиз: https://taplink.cc/fitratuz Диний саволлар учун: Тел: 781503344 Вакиллик рақами: Тел: 951771454 Таклифлар учун @fitratuzadminbot

Більше
Рекламні дописи
16 379
Підписники
+224 години
-447 днів
+1 91930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ассалому алайкум, яхшилар! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! @fitratuz
Показати все...
2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28 ИЮН ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:07 ⏰ ҚУЁШ -    04:52 ⏰ ПЕШИН - 12:31 ⏰ АСР -        17:41 ⏰ ШОМ -      20:02 ⏰ ХУФТОН -21:43 Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
2👍 1
📢 МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ ҚУТЛАНДИ
🗣Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда матбуот, телевидение, радио, интернет сайтлари ходимлари, блогерлар ҳамда Диний идоранинг ҳудудий вакиллари Матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.
🤲 Тадбир Қуръони карим тиловати ва эзгу дуолар билан бошланди. 🎙Йиғилган ҳамкор ОАВ ходимлари, журналистлар, интернет сайтлари муҳаррирларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг қутловлари етказилиб, эсдалик совғалари топширилди. 😄Фатво маркази уламоси Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов сўз олиб, ижод аҳлини муборакбод этиб, Ҳақ таолодан барча йиғилганларга шарафли ва масъулиятли ишда муваффақиятлар, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва файзу барака тилади.
📖 Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори ОАВ вакилларини байрам билан қутлаб, мўмин-мусулмонлар манфаати, дин ғами ва Ватан тақдирини юрагидан ўтказиб ишлайдиган ижод аҳлининг даъваткор сўзи, ибратли фаолияти таҳсинга лойиқ эканини билдириб, муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишда ижод аҳлининг жуда ҳам катта ўрни борлигини алоҳида қайд этди.
🟢Йиғилганлар эътибор ва эҳтиром учун ташаккур изҳор этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АЖИБ АҚИДАНИ ЛОЗИМ ТУТГАН СОХТА САЛАФИЙЛАР "Саҳобалар ақидаси" дейишади, ҳолбуки саҳобалардан битта ҳарф нақл қилишмайди; балки ибн Таймия ва Ибн Абдулваҳҳобдан нақл қилишади. .. Қизиғи шуки :) Мен 194 йилда туғилиб 256 йилда вафот этган имом Бухорийнинг (Аллоҳ таоло кулади) деган ҳадисини - имом Байҳақий Асмо ва сифотда нақл қилганидек - таъвил қилганлиги, дарҳақиқат (кулишнинг маъноси меҳрибонликдир) деганини зикр қилган эдим. ... Биттаси келиб: "Бу саҳобалар ва салафларнинг мазҳабимас, балки салафларнинг мазҳаби зоҳирига кўра қабул қилишдир, Ибн Таймийя "АЙТАДИ": ..." деб ёзибди. ... Яхшилар! Салаф ким? Иккинчи ҳижрий асрда таваллуд топган Бухорийми ё еттинчи асрда туғилиб саккизинчи асрда вафот топган ибн Таймиями?! Сайф Ал-асрий Муҳаммад Аюб таржимаси Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
👍 8 2
01:23
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео #Маъруза БИЗ ҚИЛАЁТГАН ИШЛАР ФАРЗМИ ЁКИ РИЁ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
4 tg.mp43.52 MB
👍 4 4❤‍🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ахборот тарқатиш ва журналист одоби Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар). Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят). Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят). Имом Шофиъий айтадилар:
"Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.
Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш. Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик. Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ:
"Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”,
деганлар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар:
"Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.
Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
👍 6 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАСТ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШНИНГ ҲУКМИ CАВОЛ: Бизда баъзи қассоблар маст ҳолда жонлиқ сўяди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган қассобдан бошқа қассоб бўлмаса ва бу киши маст ҳолда жонлиқ сўяётган вақтда сўйишнинг қоидаларини, тасмия ("бисмиллаҳи Аллоҳу акбар")ни идрок қилиб тўлиқ айта олса, сўйган жонлиғини ейиш жоиз. Агар сўйиш қоидаларини идрок эта олмайдиган даражада бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш дуруст эмас. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бу борада бундай деган: مِنْهَا أَنْ يَكُونَ عَاقِلًا فَلَا تُؤْكَلُ ذَبِيحَةُ الْمَجْنُونِ وَالصَّبِيِّ الَّذِي لَا يَعْقِلُ وَالسَّكْرَانُ الَّذِي لَا يَعْقِلُ فَإِنْ كَانَ الصَّبِيُّ يَعْقِلُ الذَّبْحَ وَيَقْدِرُ عَلَيْهِ تُؤْكَلُ ذَبِيحَتُهُ وَكَذَا السَّكْرَانُ “Сўювчидаги шартлардан бири ақли расо бўлишидир. Шунга кўра шаръий сўйишга ақли етмайдиган ёш боланинг, мажнун ва мастнинг сўйган ҳайвонини еб бўлмайди. Агар ёш бола шариатга мувофиқ сўйишни биладиган ва тўғри сўя оладиган бўлса, у сўйган ҳайвонни ейиш ҳалол. Мастнинг ҳукми ҳам шундай” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Имкон қадар покиза, ҳалол-ҳаромни фарқига борадиган сўйиш ишининг сир-асрорларини ўрганган қассобларга ҳайвон сўйдириш лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
👍 9 2
02:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Показати все...
DINIMIZNING ASOSI+.mp49.73 MB
👍 6 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳадис Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлари сўнгидан бажариладиган бир неча тасбеҳлар борки, уни айтувчи киши ноумид қолмайди. Улар ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»дир», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти». Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показати все...
👍 11 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ... КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @fitratuz
Показати все...
👍 23 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.