fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Mehrob.uz

Mehrob.uz

رفتن به کانال در Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz https://www.facebook.com/share/1itX44cwRe/?mibextid=wwXIfr ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Mehrob.uz

کانال Mehrob.uz (@mehrob_uz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 220 515 مشترک است و جایگاه 82 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 145 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 220 515 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 28 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -2 321 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -21 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 31.17% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 22.02% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 68 726 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 48 553 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 239 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz https://www.facebook.com/share/1itX44cwRe/?mibextid=wwXIfr ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 115...”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 29 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

220 515
مشترکین
-2124 ساعت
-3717 روز
-2 32130 روز
آرشیو پست ها
Mehrob.uz
220 515
📹 Аллоҳ амалларимизни ҳам, изларимизни ҳам ёзиб боради ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Анбиё сураси 86-оят.mp32.66 KB

Mehrob.uz
220 515
86. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир. Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига киритд
86. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир. Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига киритди. Яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар. Кейинги икки оятда Юнус алайҳиссалом эсга олинади: @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! ☀️ Хайрли тонг, азизлар! ✅Каналга обуна бўлинг @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Пул ҳамма дардга малҳам бўлолмайди 📹 YouTube' орқали кўриш ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Mehrob.uz
220 515
Намоз вақтлари: 29.10.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 29.10.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz
220 515
«Сабр тўрт хил бўлади: 1. Балога (мусибатга) сабр қилиш: Бу нафсни ғазаб қилишдан, ваҳима ва безовталикдан (дод-вой солишдан)
«Сабр тўрт хил бўлади: 1. Балога (мусибатга) сабр қилиш: Бу нафсни ғазаб қилишдан, ваҳима ва безовталикдан (дод-вой солишдан) тийишдир. 2. Неъматларга сабр қилиш: Бу уларни (Аллоҳга) шукр қилиш билан боғлаш ҳамда ҳаддан ошиш ва кибрланишга йўл қўймасликдир. 3. Тоат-ибодатга сабр қилиш: Бу ибодатларни муҳофаза қилиш (вақтида адо этиш) ва уларда бардавом бўлишдир. 4. Маъсиятлардан (гуноҳлардан) сабр қилиш: Бу нафсни гуноҳ ишлардан тийишдир». (Ибн Жуззийнинг «Китабут-тасҳил ли улумит-танзил» асаридан) @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
#Ҳусни_зoн Мўминнинг ҳурмати – у ҳақда яхши гумонда бўлишдир Мўмин кишининг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси ва ҳурмати шу қадар улу
#Ҳусни_зoн Мўминнинг ҳурмати – у ҳақда яхши гумонда бўлишдир Мўмин кишининг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси ва ҳурмати шу қадар улуғки, у ҳақда ёмон гумонда бўлишдан сақланиш лозим. Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четланинглар. Албатта, баъзи гумонлар гуноҳдир». (Ҳужурот сураси, 12-оят) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъбани тавоф қилиб, шундай деяётганларини кўрдим: “Сен нақадар покизасан, ҳидинг нақадар хушбўй! Сен нақадар улуғсан ва ҳурматинг нақадар буюк! Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сенинг ҳурматингдан ҳам улуғроқдир. Унинг моли ва жонининг дахлсизлиги, шунингдек, у ҳақда фақат яхши гумонда бўлиш лозимлиги ҳам шунга киради”». (Ибн Можа ривояти, 3932; санади ҳасан.) Қатода раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ мўминнинг ҳурматини шу қадар улуғ қилганки, ҳатто биродаринг ҳақида фақат яхшиликни гумон қилишга буюриб, ёмон гумон қилишдан қайтарган!» Абу Шайх ал-Асбаҳоний, «Ат-Тавбих ван-танбиҳ» (229-бет). @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
📹 Бошқаларнинг ҳаётини кузатиб, ўз ҳаётини унутаётган инсонлар ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Анбиё сураси 85-оят.mp32.58 KB

Mehrob.uz
220 515
85. Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ушбу оятда эслатилган зотлардан Исмоил ала
85. Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ушбу оятда эслатилган зотлардан Исмоил алайҳиссалом маълум ва машҳурдирлар. У кишининг қиссалари бошқа сураларда батафсил келган. Бу оятда у зотнинг сабр-тоқатларига алоҳида урғу берилмоқда. Исмоил алайҳиссалом ҳақиқатда юқори даражада сабр намуналарини кўрсатганлар. У киши ўсимлик ўсмайдиган саҳроларда сабр қилиб ўсганлар. Байтуллоҳни қуришда оталари Иброҳим алайҳиссаломга сабр ва матонат билан ёрдам берганлар. Ўзларини қурбонлик учун сўйиш амри келганида ҳам сабр қилганлар. 🔗 давомини ўқиш @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🍃 Хайрли тонг! Аллоҳ таолонинг чексиз фазлу карами ила яна бир файзли тонгни қарши олдик. 🍁 Бугунги кунингиз кузнинг майин шабадасидек енгил, қалбингиз эса финжондаги иссиқ қаҳванинг тафтидек хотиржамликка тўлсин. ✨ Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хайрли ва баракали қилсин. ✨ Қалбингиздан иймон нури, юзингиздан табассум аримасин. ✨ Ҳар бир босган қадамингиз хайрли амалларга элтсин, ризқингизга кенглик ато этсин! Кунингиз гўзал кайфият ва яхшиликларга бой ўтсин! ☕️✨ @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
📹 Аллоҳ мени кўриб турибди ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Намоз вақтлари: 28.10.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 28.10.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz
220 515
#Нодир_фатволар ❓Савол: Қайси жаҳрий намозда намозхон унга киришган вақтида жаҳрий қироат қилиш ва махфий қилиш ўртасида ихти
#Нодир_фатволар ❓Савол: Қайси жаҳрий намозда намозхон унга киришган вақтида жаҳрий қироат қилиш ва махфий қилиш ўртасида ихтиёрли бўлса ҳам, кейин жаҳрий қироат қилиши вожиб бўлиб қолади? 📨 Жавоб: Намозхон ёлғиз ҳолатда намозга киришганида жаҳрий ўқиш ёки махфий ўқишда ихтиёрли бўлади. Ушбу намозда унга бошқа биров иқтидо қилса, жаҳрий ўқиши вожиб бўлиб қолади. Чунки ёлғиз ўқувчи энди имомга айланади ва шу вақтдан бошлаб қолган қироатини жаҳрий қилиши вожиб бўлади. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган. @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
#Шукр Аллоҳга шукр – намозда, ота-онага шукр – дуода Аллоҳ таоло айтади: «Менга ва ота-онангга шукр қил». (Луқмон сураси, 14-
#Шукр Аллоҳга шукр – намозда, ота-онага шукр – дуода Аллоҳ таоло айтади: «Менга ва ота-онангга шукр қил». (Луқмон сураси, 14-оят) Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ким беш вақт намозни (ўз вақтида) ўқиса, батаҳқиқ Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларнинг ортидан ота-онасининг ҳақига дуо қилса, батаҳқиқ ота-онасига шукр қилибди». Манба: Саълабий тафсири (7/313), Бағавий тафсири (6/287). @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Ҳалоллик эскирмайди, инсофсизлик эса оқланмайди "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Mehrob.uz
220 515
Анбиё сураси 84-оят.mp35.32 KB

Mehrob.uz
220 515
84. Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам берд
84. Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва, обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик. Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломнинг одоб ила қилган дуоларини қабул этди. «Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик». Ривоятларда келишича, у киши касал бўлган экан. Қандай касаллигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Уламоларимиз, Айюб алайҳиссаломга етган жирканчли касалликлар ҳақида баъзи ривоятларда келган гапларда муболаға бор, Пайғамбарлик мақомига ҳам тўғри келмайди, дейишади. 🔗 Тафсирни давоми @mehrob_uz

Mehrob.uz
220 515
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌿 Хайрли тонг, азиз диндошим! Аллоҳ таоло янги кунни барчамизга муборак қилсин. Бугунги гўзал тонгда сизга қалбдан энг гўзал тилакларни изҳор этамиз: ✨ Аллоҳ кунларингизни саодатли қилсин! ✨ Гуноҳларингизни мағфират айласин! ✨ Сизга чин иймон аҳлининг ҳаётини ризқ қилиб берсин! ✨ Неъматларининг давомли бўлишини, раҳматининг сизни қамраб олишини насиб этсин! ✨ Ризқингизга кенглик, ҳаётингизга фаровонлик ва тан-жонингизга мукаммал соғлик-омонлик ато қилсин! 🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин! @mehrob_uz