uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку 👈

Mehrob.uz

Mehrob.uz

Відкрити в Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Mehrob.uz

Канал Mehrob.uz (@mehrob_uz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 222 098 підписників, посідаючи 78 місце в категорії Релігія і духовність та 137 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 222 098 підписників.

За останніми даними від 07 жовтня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -1 696, а за останні 24 години на -109, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 32.03%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 21.70% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 71 139 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 48 186 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 278.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 08 жовтня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

222 098
Підписники
-10924 години
-5427 днів
-1 69630 днів
Архів дописів
Mehrob.uz
222 096
Анбиё сураси 68-оят.mp33.26 KB

Mehrob.uz
222 096
68. Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» дедилар. Яъни, мушриклар бир-би
68. Улар: «Уни куйдиринглар! Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!» дедилар.
Яъни, мушриклар бир-бирларига, Иброҳимни куйдириб, худоларингизга ёрдам беринглар, Иброҳимни куйдириб юборишингиз худоларингизга ҳақиқий ёрдам бўлади, дедилар. Лекин улар гапларида катта нуқсон борлигини, бу талаблари худоларининг сохта эканини исбот этишини ўйлаб кўришмас эди. Бандасининг ёрдамига муҳтож худо қандай қилиб худо бўлиши мумкинлиги устида фикр юритишмас эди. Хуллас, мушриклар катта гулхан ёқиб, Иброҳим алайҳиссаломни ўша гулханга отдилар.
@mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌿 Хайрли тонг, азиз диндошим! Аллоҳ таоло янги кунни барчамизга муборак қилсин. Бугунги гўзал тонгда сизга қалбдан энг гўзал тилакларни изҳор этамиз: ✨ Аллоҳ кунларингизни саодатли қилсин! ✨ Гуноҳларингизни мағфират айласин! ✨ Сизга чин иймон аҳлининг ҳаётини ризқ қилиб берсин! ✨ Неъматларининг давомли бўлишини, раҳматининг сизни қамраб олишини насиб этсин! ✨ Ризқингизга кенглик, ҳаётингизга фаровонлик ва тан-жонингизга мукаммал соғлик-омонлик ато қилсин! 🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин! @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Намоз вақтлари: 08.10.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 08.10.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz
222 096
#савол_жавоб Араб тилини аёл кишидан ўрганса бўладими?   ❓Савол: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?   📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масалада, аввало, дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди, деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса, бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Борди-ю, муаллима номаҳрам бўлса, зарурат ўринларида (масалан, таълим муассасаларида) эркак ва аёл ёлғиз қолмаслик шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Валлоҳу аълам. @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
02_10_2026_Juma_HAYO_VA_IFFAT_–_INSON_ZIYNATI,_ALLOHGA_ESA_SEVIMLIDIR!.mp331.12 MB

Mehrob.uz
222 096
#Жума_маруза ҲАЁ ВА ИФФАТ – ИНСОН ЗИЙНАТИ, АЛЛОҲГА ЭСА СЕВИМЛИДИР! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Mehrob.uz
222 096
#Муваффақият Эй йигит, келажагингни қуришда мақсадингни аниқ белгилаб ол! Бир миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган та
#Муваффақият Эй йигит, келажагингни қуришда мақсадингни аниқ белгилаб ол! Бир миллиард доллардан ортиқ бойликка эга бўлган тадбиркор шундай дейди: «Агар маймунлар олдига пул ва банан қўйилса, улар бананни танлайди. Чунки улар пулга янада кўпроқ банан сотиб олиш мумкинлигини билмайдилар. Агар худди шу ишни кўпчилик одамлар билан қилиб, уларга бирор лойиҳа билан муайян ишдаги ойлик маошдан бирини танлаш имкони берилса, аксарият ойлик маошни танлайди. Чунки улар лойиҳалар ойлик маошдан кўра кўпроқ даромад келтириши ва ҳаётни бутунлай ўзгартириши мумкинлигини билмайдилар. Одамларни камбағалликда ушлаб турадиган сабаблардан бири – улар ўз лойиҳалари орқали пайдо бўладиган имкониятларни кўра олишга ўрганмаганидир. Хўш, нима учун шундай? Чунки улар мактаб ва олийгоҳда ўқишдан бошлаб, ҳаётининг барча босқичларида фақат ойлик маош олиб ишлаш учун таълим олишади. Улар ўзлари учун ишлаш ўрнига, бошқалар учун меҳнат қилишга мослашиб қолишади. Албатта, ойлик маош инсонни камбағалликдан асраши мумкин. Аммо ушбу қарашга кўра, у бой бўлиш имкониятини ҳам чеклаши мумкин. Ҳаётимда эрталаб соат 8:00 дан 15:00 гача бировнинг қўлида ишлаб бой бўлиб кетган бирор кишини кўрмадим, агар у коррупция ёки ҳаром йўлга аралашмаган бўлса».   Доктор Абдуссамеъ АНИС @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Анбиё сураси 67-оят.mp33.31 KB

Mehrob.uz
222 096
67. Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» деди. Яъни, ўйла
67. Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» деди.
Яъни, ўйлаб кўрмайсизларми? Буларнинг нимасига сиғиняпсиз ўзи?! Булар сизга фойда ҳам бермаса, зиён ҳам етказа олмаса, нима учун фойда берадиган, зиён етказа оладиган Аллоҳни қўйиб, буларга топинмоқдасизлар?! Сизга ҳам суф! Аллоҳни қўйиб ибодатини қилаётган «худо»ларингизга ҳам суф! Ақл юритиб кўрмайсизларми?! Ақл ва мантиқ бобида мағлубиятга учраган мушрик қавм, одатдагидек, ўз рақибини жисмоний йўқ қилиш йўлига ўтдилар.
@mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, азиз диндошим! 🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Икки неъмат борки, кўп одамлар ундан бехабардирлар (яъни қадрига етмайдилар): булар — соғлик ва бўш вақтдир"(Бухорий ривояти). Шу ғанимат тонгда соғ-омон уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Бугунги кунингизни фойдали амаллар ва яхши сўзлар билан безанг. ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Mehrob.uz
222 096
Намоз вақтлари: 07.10.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 07.10.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Mehrob.uz
222 096
Эҳромнинг ҳурмати ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook

Mehrob.uz
222 096
#савол_жавоб Итни азобдан қутулиши учун ўлдирсак бўладими?   ❓Савол: Итимизни машина уриб юборди. Уни тузатишнинг иложи йўқ, жуда қийналяпти. Итни қийналмаслиги учун ўлдирсак бўладими?   📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ит ҳақиқатан қаттиқ жароҳатланиб, уни тузатиш имкони бўлмаса ва бу ҳайвонга машаққат бўлаётган бўлса, уни ортиқча қийналмаслиги учун сўйиб юбориш мумкин. Бу ҳақда “Фатавои Оламгирия” китобида қуйидагича келган: “Шунингдек, агар эшак касал бўлиб, ундан фойдаланиш имкони қолмаса, азобдан халос этиш учун сўйишликнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.   “Фатволар тўплами”дан.   @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
#Уламолар_ҳаёти Раббоний уламолар ўгитларидан... Маккий ибн Иброҳим айтади: «Биз Абдуллоҳ ибн Авннинг ҳузурида эдик. Билол иб
#Уламолар_ҳаёти Раббоний уламолар ўгитларидан... Маккий ибн Иброҳим айтади: «Биз Абдуллоҳ ибн Авннинг ҳузурида эдик. Билол ибн Абу Бурда ҳақида гап очилди. Унинг зулми ва адолатсизлиги сабабли ҳузурдагилар уни лаънатлай бошладилар ва ёмонладилар. Ибн Авн эса жим ўтирди. Унга: “Сенга қилган ишлари сабабли уни эсламайсанми?” – дейишди. Шунда Ибн Авн: “Қиёмат куни саҳифамдан чиқадиган икки калима бор: «Ла илаҳа иллаллоҳ» ва «Аллоҳ лаънатласин». Саҳифамдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» чиқиши мен учун «Аллоҳ лаънатласин» деган сўз чиқишидан кўра севимлироқдир”, – деди». Ибн Абу Дунё, «Ас-самт ва адабул-лисон», 741-бет. Ибн Авн – буюк тобеинлар авлодидан бўлган, ибодатгўй ва зоҳид, қироат уламоларининг шайхи, муҳаддис ва ҳофиз Абдуллоҳ ибн Авн Басрий раҳимаҳуллоҳдир. У ҳижрий 150 йилда вафот этган. У мавлолардан бўлиб, араб аёлига уйланган эди. Ўша даврда Басра волийси бўлган Билол ибн Абу Бурда уни дарра билан урдирган. Салом ибн Атийъдан ривоят қилинишича, у: «Улар орасида тилини энг кўп тийган киши Ибн Авн эди», деган. «Сукут ва тил одоблари» дан. @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Анбиё сураси 66-оят.mp33.22 KB

Mehrob.uz
222 096
66. У: «Сиз, Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?! @mehrob_uz
66. У: «Сиз, Аллоҳни қўйиб, ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?! @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хонадонингизга файз, қалбингизга хотиржамлик ва танангизга соғлик-омонлик бериш билан бошласин. Сиз бошлаган ҳар бир хайрли ишда Ўзи мададкор бўлсин. 📖 Тонгги ҳикмат: Шукр қилинган неъмат зиёда бўлур, шикоят қилинган неъмат эса қўлдан чиқур. Кунимизни шукр ва зикр билан бошлайлик. 📿 Кунлик зикр: «Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур». (Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш Унинг ҳузуригадир). ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Уламолар билан баҳслашиш – уларнинг илмига эришишдан маҳрум бўлиш сабабларидандир Буюк тобеин, имом Абу Салама ибн Абдурраҳмон ибн Авф Зуҳрий Маданий раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 94 йилда вафот этган) айтади: «Агар Ибн Аббос билан мулойим муомала қилганимда эди, ундан кўп илм олган бўлар эдим». «Муснади Доримий», 1/394. Шаъбий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Абу Салама Ибн Аббос билан мунозара қилар эди. Шу сабабли кўп илмдан маҳрум бўлди». «Жомеъу баёнил-илми ва фазлиҳи», 1/521. Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 571 йилда вафот этган) қуйидагиларни ҳам қўшган: «Абу Салама масалалар борасида Ибн Аббос билан тортишар ва унга қарши баҳслашар эди. Бу ҳолат Оиша розияллоҳу анҳога етиб борганда, у зот: “Эй Абу Салама, сенинг Ибн Аббос билан ҳолатинг хўрозларнинг қичқириғини эшитиб, уларга эргашиб қичқира бошлаган жўжадекдир”, дедилар». Яъни: сен Ибн Аббоснинг даражасига етмаган ҳолда у зот билан тортишмоқдасан! Ибн Асокир, «Тариху Димашқ», 29/305. @mehrob_uz

Mehrob.uz
222 096
Намоз вақтлари: 06.10.2026 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 06.10.2026 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube