ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Mehrob.uz

Mehrob.uz

前往频道在 Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz https://www.facebook.com/share/1itX44cwRe/?mibextid=wwXIfr ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

显示更多

📈 Telegram 频道 Mehrob.uz 的分析概览

频道 Mehrob.uz (@mehrob_uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 219 141 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 83,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 152 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 219 141 名订阅者。

根据 17 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -1 947,过去 24 小时变化为 -107,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 31.98%。内容发布后 24 小时内通常能获得 21.62% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 70 101 次浏览,首日通常累积 47 396 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 251。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz https://www.facebook.com/share/1itX44cwRe/?mibextid=wwXIfr ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 115...”

凭借高频更新(最新数据采集于 18 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

219 141
订阅者
-10724 小时
-4907 天
-1 94730 天
帖子存档
Mehrob.uz
219 118
Намоз вақтлари: 19.11.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 19.11.2026 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
18 11月, 09:45

Mehrob.uz
219 118
#Қалб Одамлар олдида кулиб турадиган, аммо Аллоҳ билан ўзи орасида ҳеч ким билмайдиган дардли ҳикояси бор инсонлар қанча... К
#Қалб Одамлар олдида кулиб турадиган, аммо Аллоҳ билан ўзи орасида ҳеч ким билмайдиган дардли ҳикояси бор инсонлар қанча... Кундузи кулади-ю, тун қаърида йиғлайди.
🤲 Эй Аллоҳ, Ўзингдан ўзга ҳеч ким билмайдиган ҳар бир дардли қалбга шифо ва таскин бергин.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
18 11月, 08:04

Mehrob.uz
219 118
#Набавий_oдоблар Оилавий келишмовчиликларни ҳал қилишнинг набавий услуби Эр-хотин ўртасида бирор келишмовчилик юзага келса, к
#Набавий_oдоблар Оилавий келишмовчиликларни ҳал қилишнинг набавий услуби Эр-хотин ўртасида бирор келишмовчилик юзага келса, келиннинг отаси вазиятга оқилона аралашиб, куёвнинг кўнглини кўтарадиган, уни хафагарчилик ва ғазабдан чиқарадиган ширин сўзлар айтиши энг гўзал ечимлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу набавий услубни суюкли куёвлари саййидимиз Али розияллоҳу анҳу билан қизлари саййида Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо ўртасида бироз гап қочиб қолганида қўллаган эдилар. Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али учун “Абу Туроб” (тупроқ отаси) кунясидан кўра суюклироқ исм йўқ эди. Қачон ушбу ном билан чақирилса, бундан жуда хурсанд бўлар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига келдилар, лекин Алини уйда топмадилар. Шунда у зот: “Амакингнинг ўғли қаерда?” деб сўрадилар. Фотима: “Иккимизнинг орамизда бироз гап қочди. У мендан аччиқланиб чиқиб кетди ва уйда қайлула (пешинги уйқу) қилмади”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига: “Қара-чи, у қаерда экан?” дедилар. У киши бориб келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, у масжидда ухлаб ётибди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига бордилар. Али ёнбошлаб ётган, ридоси (устки кийими) бир томонидан тушиб кетган ва баданига тупроқ теккан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳр билан унинг устидаги тупроқни қоқа туриб: “Тур, эй Абу Туроб! Тур, эй Абу Туроб!” дея марҳамат қилдилар» (Имом Бухорий ривояти, 6280-ҳадис).   Бу ҳадисдан олинадиган ибрат: оилавий келишмовчиликларда ғолиб чиқишга эмас, қалбларни яқинлаштиришга ҳаракат қилиш лозим. Баъзан бир оғиз ширин сўз, меҳр билан қилинган муомала ва самимий табассум катта хафагарчиликни бартараф этиши мумкин.   @mehrob_uz
18 11月, 05:03

Mehrob.uz
219 118
+9
УСТОЗ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ЎЗ МАЪРУЗАЛАРИ БИЛАН ИШТИРОК ЭТДИЛАР Устоз Шайх Раҳматуллоҳ Термизий Миср Араб Республикаси Вақф вазири, профессор Усома ал-Азҳарийнинг таклифига биноан Қоҳира шаҳридаги «Саййид Ҳусайн» номидаги масжидда ўтказилган Еттинчи халқаро исломий фикр анжуманида видеоконференция орқали иштирок этиб, нутқ сўзлаган эдилар. Сўзга чиқишларидан олдин Устозни Усома ал-Азҳарий жаноблари тадбир иштирокчиларига таништириб ўтдилар. Шайх Раҳматуллоҳ Термизий ўз маърузаларида саломни кенг ёйиш зарурлигини таъкидлаш баробарида, Ислом тинчлик-хотиржамлик дини эканини, фақиҳларимиз сигир соғмоқчи бўлган одам аввал тирноқларини олиши, акс ҳолда жониворга озор бериши мумкинлигини, шундай гўзал таълимотни ўргатган Ислом экстремизмга, терроризмга, одамларнинг қонини тўкишга мутлақо қарши эканини ҳужжат ва далиллар билан батафсил тушунтириб бердилар. Устознинг чиқишларини анжуманнинг барча иштирокчилари катта қизиқиш билан кузатиб борди. Шайх Раҳматуллоҳ Термизий ўзларининг гўзал ва мутаассир маърузаларини тугатгач, Шайх Усома ал-Азҳарий Устозга чуқур миннатдорлик изҳор этдилар. Шу анжуманнинг суратлари ва видеосини азиз мухлисларга ҳам илиндик. Эслатиб ўтамиз, Устознинг анжуманда қилган маърузалари асосида айни пайтгача нуфузли “Ислом минбари” журналида иккита илмий мақолалари чоп этилди. Учинчи мақолалари чоп этилиш арафасида. @Mehrob_UZ матбуот хизиати
18 11月, 02:14

Mehrob.uz
219 118
Айбни кўриш осон, уни кечириш фазилат ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
18 11月, 01:01

Mehrob.uz
219 118
Анбиё сураси 102-оят.mp32.99 KB
17 11月, 23:01

Mehrob.uz
219 118
102. Улар унинг чисирлашини эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир. Яъни, Аллоҳ том
102. Улар унинг чисирлашини эшитмаслар. Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир. Яъни, Аллоҳ томонидан яхшилик раво кўрилган, дўзахга яқинлашмайдиган мўмин бандалар ҳатто жаҳаннамнинг чисирлаш овозини ҳам эшитмайдилар. Агар эшитсалар, ичига кирмасалар ҳам, қалбларини қўрқинч безовта қилар эди. Буни эса, уларнинг нафси хоҳламас эди. Қиёмат куни: «Улар ўз нафслари иштаҳа қилган нарсалари ичида абадий қолгувчилардир». @mehrob_uz
17 11月, 23:01

Mehrob.uz
219 118
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, азиз диндошим! 🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Икки неъмат борки, кўп одамлар ундан бехабардирлар (яъни қадрига етмайдилар): булар — соғлик ва бўш вақтдир"(Бухорий ривояти). Шу ғанимат тонгда соғ-омон уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Бугунги кунингизни фойдали амаллар ва яхши сўзлар билан безанг. ✅Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
17 11月, 19:04

Mehrob.uz
219 118
Намоз вақтлари: 18.11.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 18.11.2026 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
17 11月, 09:40

Mehrob.uz
219 118
#Ҳикмат «Ризқларнинг энг гўзали — сенга бўлган муносабати ўзгармайдиган инсондир». @mehrob_uz
#Ҳикмат «Ризқларнинг энг гўзали — сенга бўлган муносабати ўзгармайдиган инсондир». @mehrob_uz
17 11月, 07:03

Mehrob.uz
219 118
Мавлоно Ториқ Жамилнинг илми ва услубига қойил қолдим! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
17 11月, 04:01

Mehrob.uz
219 118
#Тафаккур Сатурн сайёрасига нисбатан Ер худди бир нуқта кабидир... Бутун борлиқ эса Раҳмон субҳанаҳунинг қўлида гўё бир нуқта
#Тафаккур Сатурн сайёрасига нисбатан Ер худди бир нуқта кабидир... Бутун борлиқ эса Раҳмон субҳанаҳунинг қўлида гўё бир нуқтадекдир... Аллоҳ таоло айтади: «Қўлида мулк (борлиқ) бўлган Зот баракотли — улуғдир ва У барча нарсага қодирдир» (Мулк сураси, 1-оят). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Етти осмон ва етти ер Раҳмоннинг қўлида бирингизнинг кафтидаги хантал уруғидекдир» (Табарий, «Тафсир», 24/25). Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Курсий Аршнинг олдида худди бепоён саҳро ўртасига ташланган бир темир ҳалқа кабидир» (Табарий, «Тафсир», 5794). Буюк Яратувчи Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир! @mehrob_uz
17 11月, 01:03

Mehrob.uz
219 118
Анбиё сураси 101-оят.mp33.90 KB
16 11月, 23:01

Mehrob.uz
219 118
101. Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан узоқлаштирилгандирлар. Яъни, Аллоҳнинг мўмин бандалари
101. Албатта, Биздан ўзлари учун яхшилик қилинганлар, ана ўшалар ундан узоқлаштирилгандирлар. Яъни, Аллоҳнинг мўмин бандалари, Аллоҳ уларга яхшиликни раво кўрган бандалар жаҳаннамдан узоқда бўладилар. Унинг яқинига ҳам келмайдилар. @mehrob_uz
16 11月, 23:01

Mehrob.uz
219 118
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли тонг, азизлар! Баъзан инсон бахтни узоқдан қидиради. Аслида эса бахт — ҳар куни кўзимизни очаётганимиз, яқинларимиз соғ-саломатлиги ва яна бир кунни яхши амаллар билан ўтказиш имконияти берилганидадир. 🤍 🌿 Янги кун — янги имконият. Кечаги хатоларни тўғрилаш, кимнидир хурсанд қилиш ва Аллоҳга янада яқинлашиш учун берилган навбатдаги фурсатдир. 🤲 Аллоҳим! Бугунги кунимизни хайрли амалларга бой қил, қалбимизга хотиржамлик, ризқимизга барака ва ишларимизга осонлик бер. Биздан рози бўладиган амалларни қилишни насиб эт. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @mehrob_uz
16 11月, 19:03

Mehrob.uz
219 118
Намоз вақтлари: 17.11.2026 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Намоз вақтлари: 17.11.2026 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
16 11月, 09:40

Mehrob.uz
219 118
Менинг ягона истагим – мени мағфират этишингдир... Басралик обид, имом Омир ибн Абдулқайс раҳимаҳуллоҳ ҳар куни тонг отганда шундай дуо қилар эдилар:
«Эй Аллоҳ! Одамлар ҳар куни ўз юмушлари билан эртаю кеч елиб-югурадилар. Ҳар бирининг ўз ҳожати бор. Омирнинг ягона ҳожати эса – Сен уни мағфират қилишингдир».
Манба: Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, «Аз-Зуҳд» китоби (1259). @mehrob_uz
16 11月, 07:03

Mehrob.uz
219 118
#Дуо_ва_зикр Энг гўзал дуо ва зикрлардан Ибн Абу Зоида айтадилар: «Суфён Саврийнинг ҳузурларида Бани Ҳошим (Пайғамбар хонадон
#Дуо_ва_зикр Энг гўзал дуо ва зикрлардан   Ибн Абу Зоида айтадилар: «Суфён Саврийнинг ҳузурларида Бани Ҳошим (Пайғамбар хонадони)га оид шундай нодир ҳадислар бор эдики, у зот уларни қизғониб, ҳар кимга ҳам туҳфа қилавермас эдилар. Бир куни у зот бизга бир ҳадис айтиб бердилар-да, сўнг бизга ўгирилиб: «Бу ҳадис мингта ҳадисдан яхшироқдир», дедилар ва воқеани сўзлаб бердилар: “Биз Жаъфар ибн Муҳаммаднинг ҳузурларига кирганимизда, у киши менга: «Эй Суфён! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: • Кимни бирор иш ғам-ташвишга солса, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳдан ўзгада на куч, на қувват бор), деб айтсин. • Кимга Аллоҳ бирор неъмат ато этса, У Зотга ҳамд айтсин («Алҳамдулиллаҳ», десин). • Ким ризқининг кечикаётганини сезса, Аллоҳга истиғфор айтсин («Астағфируллоҳ», десин)», дедилар”.   Сўнг Жаъфар ибн Муҳаммад мени чақириб: «Эй Суфён!» дедилар. Мен: «Лаббай, эй Расулуллоҳнинг авлодлари!» дедим. У зот: «Бу учтаси қандай ҳам ажойиб учлик-а!» дедилар». @mehrob_uz
16 11月, 04:03

Mehrob.uz
219 118
Аллор берган неъматларни исроф қилманг ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
16 11月, 00:20

Mehrob.uz
219 118
Анбиё сураси 100-оят.mp32.52 KB
15 11月, 22:59