Рўйхатга олиш – 2026
Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси 📞 1851 Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари: @uzstataxborot @statistika_rasmiy Тарғибот материаллари: @census_materiallari
Mostrar más📈 Análisis del canal de Telegram Рўйхатга олиш – 2026
El canal Рўйхатга олиш – 2026 (@census_2026) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 30 813 suscriptores, ocupando la posición 6 180 en la categoría Educación y el puesto 2 561 en la región Uzbekistán.
📊 Métricas de audiencia y dinámica
Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 30 813 suscriptores.
Según los últimos datos del 03 octubre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -2 080, y en las últimas 24 horas de -112, conservando un alto alcance.
- Estado de verificación: No verificado
- Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 51.34%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 28.62% de reacciones respecto al total de suscriptores.
- Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 15 861 visualizaciones. En el primer día suele acumular 8 842 visualizaciones.
- Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 17.
📝 Descripción y política de contenido
El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифаси
📞 1851
Лотин алифбосидаги талқин: @census_2026_lotin
Миллий статистика қўмитасининг расмий саҳифалари:
@uzstataxborot
@statistika_rasmiy
Тарғибот материаллари: @census_materiallari”
Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 04 octubre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Educación.
Carga de datos en curso...
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 04 octubre | 0 | |||
| 03 octubre | 0 | |||
| 02 octubre | 0 | |||
| 01 octubre | 0 |
| 2 | ❓ Савол:
Бизнесни рўйхатга олишда тақдим этилган маълумотлар махфий сақланадими?
✅ Жавоб:
Ҳа. Респондентлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг махфийлиги таъминланади ва улардан фақат статистик мақсадларда фойдаланилади.
“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонунга кўра, жисмоний ёки юридик шахсни бевосита ёки билвосита аниқлаш имконини берувчи индивидуал маълумотлар махфий ҳисобланади. Бундай маълумотлар назорат, текширув, маъмурий қарор қабул қилиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Эълон қилинадиган натижалар фақат умумлаштирилган шаклда тақдим этилади.
#саволим_бор | 8 646 |
| 3 | 🔺 Бизнесни рўйхатга олиш нима беради?
🇺🇿 Давлатга
🛑мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар ҳақида тўлиқроқ ва ишончли статистик маълумот шакллантириш;
🛑ҳудудлар ва тармоқлар кесимида бизнес фаоллигини аниқроқ баҳолаш;
🛑қайси ҳудудларда қандай фаолият турлари кўпроқ ёки камроқ ривожланганини таҳлил қилиш;
🛑статистик бизнес-регистрларни янгилаш ва маълумотлар сифатини ошириш;
🛑кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолаш;
🛑танланма статистик кузатувларни такомиллаштириш;
🛑тадбиркорлик, бандлик ва ҳудудий ривожланишга оид дастур ва қарорларни ишлаб чиқишда ишончли статистик маълумотлардан фойдаланиш имконини кенгайтиради.
🤵 Тадбиркорларга
🟡ҳудудлар ва тармоқлардаги бизнес муҳити ҳақида умумлаштирилган статистик маълумотлар олиш;
🟡қайси ҳудудларда муайян фаолият турлари кенгроқ ёки камроқ ривожланганини баҳолаш;
🟡янги бизнес йўналишини танлаш ёки фаолиятни кенгайтиришда статистик маълумотлардан фойдаланиш;
🟡ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш;
🟡янги филиал очиш, маҳсулот ёки хизмат турини кенгайтириш каби бизнес қарорларини қабул қилишда қўшимча ахборот манбаига эга бўлиш имконини беради.
🫂 Аҳолига
🟢ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик ва бизнес муҳитини аниқроқ баҳолашга;
🟢аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш учун статистик асос шакллантиришга;
🟢тадбиркорлик ва бандликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чораларни режалаштиришда ишончли маълумотлардан фойдаланишга;
🟢товар ва хизматлар бозорини ривожлантиришга оид қарорларни аниқ маълумотлар асосида қабул қилишга хизмат қилади.
Бизнесни рўйхатга олиш — иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолатини аниқроқ кўриш, ишончли статистик маълумотларни шакллантириш ва асосли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи. | 5 780 |
| 4 | ❓Савол:
Бизнесни рўйхатга олишда кимлар қатнашади?
✅Жавоб:
Бизнесни рўйхатга олиш тадбири доирасида йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.
#саволим_бор | 5 204 |
| 5 | Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат?
— Мен кўпинча камроқ, яхшироқ деган тамойилни таъкидлайман. Яъни сўровнома жуда қисқа бўлиши керак, чунки қисқа сўровнома респондентларнинг ҳамкорлик қилиш даражасини оширади.
Ушбу босқичда биз харажатлар ва даромадларнинг тўлиқ таркибига чуқур кирмаймиз. Бу кейинроқ иқтисодий кузатув жараёнида амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳат ташриф вақтида ишламаётган ёки иштирок этишни рад этиши мумкин бўлган корхоналар бўйича ишни самарали режалаштиришдир.
Ҳар бир ҳудудда қанча рўйхатга олувчи кераклигини олдиндан баҳолаш лозим. Масалан, бозорларда узоқ ҳудудларга нисбатан кўпроқ ходим ва кўпроқ вақт талаб этилади.
Бундан ташқари, барча жараёнлар рақамли шаклда амалга оширилиши зарур. Рақамли маълумот йиғиш натижасида маълумотлар шу куннинг ўзида марказий офисга етиб боради. Бу эса компютерлаштирилган сифат назоратини ўтказиш ва аниқланган хатоларни дарҳол тузатиш учун жойларга қайтариш имконини беради.
Артур Гисбертс
Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги | 5 204 |
| 6 | #интервью
Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим?
Фармонга асосан юртимизда биринчи бор бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Тадбирни ўтказиш муддати жорий йилнинг 15 октябридан 30 ноябригача этиб белгиланди.
Рўйхатга олиш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни кузатув асосида қамраб олиш, уларни нафақат сони, балки таркиби, фаолият ҳолати, жойлашган манзили, филиаллари ва уларнинг хусусияти ҳам ўрганилиши режалаштирилган.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида кузатилмаётган иқтисодиётни ҳамда миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ва аниқроқ ҳисоблаш имкониятини яратади.
Шунингдек, рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида корхона ташкилотларини кузатиш бўйича тўпламлар қайта ҳисобланади ва уларга бўлган ҳисобот юкини янада камайтириш имконияти яратилади.
З. Зияев
Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари | 10 975 |
| 7 | ❓ Савол:
Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак?
✅ Жавоб:
Бизнесни рўйхатга олиш — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ҳамда асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли статистик тадбир.
Тадбир натижалари статистик бизнес-регистрларини янгилаш, иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳолати ва кузатилмайдиган иқтисодиётни аниқроқ баҳолаш, танланма кузатувларни такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича аниқ ҳамда манзилли қарорлар қабул қилиш учун муҳим ахборот манбаи бўлади.
#саволим_бор | 5 619 |
| 8 | Бизнесни рўйхатга олиш — барқарор иқтисодий ривожланиш пойдевори! | 26 814 |
| 9 | https://t.me/census_2026 | 1 |
| 10 | Sin texto... | 7 274 |
| 11 | #эксперт_жавоби #интервью
Бизнесни рўйхатга олиш мамлакат иқтисодиётини баҳолашда қандай ўрин тутади?
— Иқтисодиётни баҳолаш учун аслида жуда оддий ёндашув мавжуд. Мамлакатда қанча бизнес субъекти борлигини билиш керак. Агар сиз ўртача битта бизнес қанча маҳсулот сотиши ёки қанча даромад олишини билсангиз, бутун иқтисодиёт ҳажмини ҳам баҳолаш анча осонлашади.
Бизнесни рўйхатга олишдаги асосий мураккаблик шундаки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча иқтисодий фаолият турларини қамраб олиш зарур. Ҳозир сизлар асосан регистрлар билан ишлайсиз, бироқ барча корхоналар ҳам рўйхатдан ўтмаган. Бозорларда, йўл бўйларида кўплаб кичик савдо нуқталари, шунингдек, норасмий ресторанлар ва сартарошхоналар мавжуд.
Ушбу субъектлар кичик ва рўйхатдан ўтмаган бўлишига қарамай, улар мамлакат иқтисодиётига ҳам, оилалар даромадига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодиётнинг муайян қисми норасмий ёки кузатилмайдиган сектор ҳисобланади. Шу боис, ялпи ички маҳсулотни аниқ баҳолаш учун ушбу фаолиятларни ҳам ҳисоб-китобга киритиш зарур.
Артур Гисбертс
Жаҳон банки гуруҳи катта статистиги | 8 056 |
| 12 | 🔺Бизнесни рўйхатга олиш тадбирининг мазмун-моҳиятини ифодаловчи шиорни танланг! | 5 704 |
| 13 | 💼 Бизнесни рўйхатга олиш ўзи нима?
Бугун мамлакатда турли шаклда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар сони ва уларнинг фаолият кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Уларнинг амалдаги ҳолати, фаолият йўналишлари ва бандлик кўрсаткичлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларга эга бўлиш иқтисодиётни аниқ баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар мамлакатимизда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
➡️ Асосий мақсад — мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантириш.
👥 Кимлар иштирок этади?
➡️юридик шахслар;
➡️якка тартибдаги тадбиркорлар;
➡️ўзини ўзи банд қилган шахслар;
➡️деҳқон хўжаликлари;
➡️ҳунармандлар;
➡️оилавий тадбиркорлар;
➡️нодавлат нотижорат ташкилотлари;
➡️рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган айрим иқтисодий бирликлар.
📋 Маълумотлар қандай тўпланади?
Респондент тоифасига қараб, маълумотлар рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари орқали юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тақдим этилади.
📊 Рўйхатга олиш нима беради?
🏢 статистика тизимига — корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш ва иқтисодий бирликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиришга;
📈 статистик кузатувларга — танланма кузатувларни янада сифатли ташкил этишга;
🔎 иқтисодиётни баҳолашга — кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини аниқроқ баҳолашга;
💼 тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга — бизнеснинг амалдаги ҳолати ва эҳтиёжларини яхшироқ англашга;
🏙 ҳудудларни ривожлантиришга — ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик бўйича аниқ маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.
🎯 Энг муҳими
Бизнесни рўйхатга олиш орқали мамлакатдаги тадбиркорлик фаолиятининг янада тўлиқ ва аниқ статистик манзараси шаклланади.
✅ Натижада тўпланган маълумотлар шунчаки статистик кўрсаткич бўлиб қолмайди. Улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бизнес учун янада тўғри ва манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаига айланади. | 37 557 |
| 14 | #эксперт_жавоби #интервью
Бизнесни рўйхатга олишнинг аҳамияти нимада?
— Миллий статистика қўмитаси томонидан режалаштирилаётган бизнесни рўйхатга олиш тадбири ҳақида фикр билдириш имкониятини берганингиз учун миннатдорлик билдираман. Маълумки, жорий йилда Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича йирик тадбирни муваффақиятли амалга оширди.
Бизнесни рўйхатга олиш эса кейинги йирик рўйхатга олиш тадбири бўлади. Менинг билишимча, бир йилнинг ўзида иккита кенг кўламли рўйхатга олиш тадбирини амалга ошираётган давлатлар жуда кам. Бу дадил ва муҳим қарор бўлиб, Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг ушбу йўналишдаги қатъий саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган юксак қўллаб-қувватлашни намоён этади.
Статистика нуқтаи назаридан рўйхатга олиш нима учун муҳим? Энг аввало, рўйхатга олиш кейинги барча статистик фаолият учун зарур бўлган таянч маълумотларни шакллантиради. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида аҳолига оид турли кўрсаткич ва хусусиятлар бўйича маълумотлар тўпланди. Натижада Миллий статистика қўмитаси кейинги тадқиқотлар, таҳлиллар, танланма кузатувлар ва статистик маҳсулотлар ишлаб чиқиш учун мустаҳкам маълумотлар базаси шаклланади. Худди шу тамойил қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга ҳам тааллуқли. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда кўплаб аҳоли қатламлари учун муҳим даромад манбаи бўлиши билан бирга, мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бу соҳа бўйича ишончли бошланғич маълумотларнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга.
Статистикада айнан мана шу бошланғич базани биз статистик кузатув рамкаси деб атаймиз. Агар ушбу рамка тўғри шакллантирилган бўлса, ундан келиб чиқиб йиғиладиган маълумотлар ҳам анча ишончли бўлади. Маълумотлар ишончли бўлса, улар асосида шакллантириладиган ахборот ҳам сифатли бўлади. Сифатли ва ишончли ахборот эса ўз навбатида тўғри ва асосланган сиёсий ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради. Яъни бу бир-бири билан узвий боғланган яхлит жараёндир.
Шу нуқтаи назардан бизнес субектларини рўйхатга олиш мамлакатда бизнес статистикаси сифатини ошириш учун энг муҳим воситалардан биридир. Рўйхатга олиш давомида турли иқтисодий фаолият турларида қанча киши банд экани, ҳар бир соҳада нечта корхона фаолият юритаётгани, улар қайси ҳудуд, вилоят ёки туманда жойлашгани, уларнинг айланмаси, молиявий натижалари, инвестициялари ва бошқа кўплаб муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича маълумотлар тўпланади.
Бунда рўйхатга олиш фақат юридик шахслар ёки йирик компаниялар билан чекланмайди. Якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳамда даромад олиш мақсадида муайян иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган бошқа жисмоний шахслар ҳам мазкур жараён қамровига олинади. Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми корхоналарда ишлайди, мустақил бизнес юритади ёки турли шаклларда иқтисодий фаолият билан шуғулланади. Уларнинг барчасини тўлиқ қамраб олиш орқали Миллий статистика қўмитаси сифатли ва ишончли статистик кузатув рамкасини шакллантириши мумкин. Ана шундай сифатли рамка яратилгач, кейинчалик ишлаб чиқиладиган статистика янада ишончли бўлади. Ишончли статистика асосида эса давлат органлари мамлакатдаги бизнес муҳити ва иқтисодий жараёнлар бўйича янада асосланган қарорлар қабул қилиши мумкин.
Ҳакан Демирбукен
халқаро эксперт | 17 847 |
| 15 | 🏢 Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади
Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси стипендияси танлови эълон қилинади.
🫂 Кимлар иштирок этиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида, қуйидаги йўналишларда таҳсил олаётган талабалар:
— статистика
— иқтисодиёт
— молия
— ахборот технологиялари
— маълумотлар илми ва таҳлили (Data Science & Analytics)
Шунингдек:
— бакалавриатнинг 4-босқич талабалари;
— магистратура босқичи талабалари.
📊 Танлов босқичлари
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич – ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш босқичи);
2-босқич – назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ);
3-босқич – танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат.
1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади.
📄 Ҳужжатларни топшириш тартиби
Номзодлар ҳужжатларни фақат PDF форматда 2026 йил 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим:
📧 kadr@stat.uz
📃 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
— Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари билан);
— Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома);
— Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар;
— Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
— Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса).
🏆 Ғолиблар ва стипендия
Танлов натижаларига кўра 10 нафаргача ғолиб аниқланади.
Ғолибларга 2026–2027 ўқув йилининг октябрь–май ойлари давомида БҲМнинг 3 баробари миқдорида стипендия тўлаб берилади.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ +998 71 203 80 00 (ички рақам: 1464)
Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлари ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган. | 10 450 |
| 16 | #эксперт_жавоби #интервью
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш давлат иқтисодиёти учун қандай аҳамиятга эга?
— Яқинда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир мамлакат иқтисодиёти учун қандай фойда келтиради? Уни ўтказиш халқаро ҳамжамият учун нима сабабдан муҳим?
— Бу, албатта, жуда муҳим қадам. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий статистиканинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади. Бу миллий ҳисоблар, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва бошқа кўплаб кўрсаткичларга таъсир қилади. Чунки аҳоли сони бутун статистик тизимнинг марказий қисми ҳисобланади.
Охирги аҳоли рўйхати қарийб қирқ йил аввал ўтказилган эди. Шу боис Миллий статистика қўмитаси бу ишни амалга оширгани жуда муҳим воқеа. Бизга маълумки, дастлабки натижалар яқин вақтларда эълон қилинади. Биз эса бу имкониятдан фойдаланиб, расмий статистикани, жумладан, миллий ҳисобларни янгилашни интиқлик билан кутяпмиз.
Леван Гогоберишвили
халқаро эксперт
📺 ТЎЛИҚ ПОДКАСТ | 13 797 |
| 17 | Миллий статистика қўмитаси ва UNICEF ўртасида меморандум имзоланди
Миллий статистика қўмитаси ҳамда БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) 2027” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев ҳамда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Regina Maria Castillo имзолади.
Имзолаш маросимида Миллий статистика қўмитаси раиси бошчилигида марказий аппаратнинг масъул ходимлари, шунингдек, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди. Мазкур меморандум Ўзбекистон ва UNICEFнинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида болалар, ўсмирлар ва аёллар фаровонлигини мониторинг қилиш, Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари ҳамда миллий ва халқаро мажбуриятларни баҳолаш учун ишончли статистик маълумотларни шакллантиришга қаратилган.
Меморандум доирасида томонлар MICS-2027 кузатувини тайёрлаш ва ўтказиш, танланмани шакллантириш, маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш, сифат назорати, натижаларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, UNICEF MICS жамоаси томонидан танланмани шакллантириш, маълумотларга ишлов бериш, уй хўжаликлари кузатувини ташкил этиш, натижаларни шарҳлаш ва ҳисобот тайёрлаш бўйича техник кўмак ҳамда махсус семинарлар ўтказилиши назарда тутилган. | 12 632 |
| 18 | 💼 Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ–190-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда 15 октябрдан 30 ноябрга қадар бизнесни рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.
Рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатда амалда фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар, уларнинг фаолият йўналишлари, бандлик ҳолати ва асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ишончли статистик маълумотларни шакллантиришдан иборат.
Тадбир доирасида юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар қамраб олинади.
Маълумотлар респондент тоифасига қараб, рўйхатга олувчилар томонидан планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров асосида ёки интернет орқали мустақил равишда тўпланади.
Рўйхатга олиш натижалари корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги статистик регистрларни янгилаш, кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, танланма кузатувларни сифатли ташкил этишга хизмат қилади.
Олинган маълумотлар келгусида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш ва бизнес учун янада тўғри ҳамда манзилли қарорлар қабул қилишда муҳим ахборот манбаи бўлади. | 38 618 |
| 19 | 🇺🇿 35 ЙИЛЛИК КЎРСАТКИЧЛАР
📊 Мустақиллик йилларида эришилган натижалар рақамларда
Доимий аҳоли сони (1 январь ҳолатига)
1991 йил — 20,6 млн киши
2026 йил — 38,2 млн киши
Ялпи ички маҳсулот ҳажми
1994 йил — 6,4 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 147,1 млрд АҚШ доллари
Ташқи савдо айланмаси
1991 йил — 3,3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 82,8 млрд АҚШ доллари
Экспорт ҳажми
1991 йил — 1,8 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 34,2 млрд АҚШ доллари
Инвестициялар ҳажми
1991 йил — 1,1 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 48,5 млрд АҚШ доллари
Қурилиш ишлари ҳажми
1995 йил — 611 млн АҚШ доллари
2025 йил — 25 млрд АҚШ доллари
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
1991 йил — 3 млрд АҚШ доллари
2025 йил — 87,5 млрд АҚШ доллари
Олий таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 52 та
2025/2026 ўқув йили — 215 та
Умумий ўрта таълим ташкилотлари сони
1991/1992 ўқув йили — 8 557 та
2025/2026 ўқув йили — 11 118 та
Шифохоналар сони
1991 йил — 1 388 та
2024 йил — 1 972 та
Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги
1991 йил — 66,4 ёш
2025 йил — 75,4 ёш
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган автомобиллар сони
2010 йил — 21 та
2025 йил — 61 та
100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони
2010 йил — 145 дона
2025 йил — 359 дона
Туристлар ташрифи
2012 йил — 1,9 млн нафар
2025 йил — 11,7 млн нафар
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (1 январь)
2010 йил — 201 мингта
2025 йил — 474,9 мингта
🏢 Миллий статистика қўмитаси | 19 516 |
| 20 | 🗞️Аҳолини рўйхатга олиш нега муҳим?
📓 "Иқтисодий шарҳ" журналининг 2026 йилдаги 7-сонида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари, рўйхатга олишнинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган мақола чоп этилди.
👉 БАТАФСИЛ | 19 989 |
