cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 https://t.me/reklamani_arzonlari Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
13 525
Suscriptores
-9524 horas
+6527 días
+1 67630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Дилором билан гаплашмокчи булиб ошхонасига кирсам йук экан, хонаси томонга юрдим ким биландур гаплашаётганди эшиги сал очикрок экан такиллатаман деб, эшик олдига борганимда ичкаридаги булаётган вокеалар мени дахшатга солди. Дилором кулидаги болани багрида тевраб унга караб мана шу сузларни айтарди, мен сенга доим чакалокларни улдириб жонини олиб келаман, нега сен тирилмайсан? агар сен тирилиб чакалокга айлансанг, даданг олиб кетади. Мени уриб уришмайди чунки мениям болам бор булади-да сени чакалок кийимларидан ясадим болам. Энди жон керак сенга биласанми? кимни жонини олай айт болам айтчи?
Mostrar todo...
👍 4
ДАВОМИНИ ЎҚИШ
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Ёзиб кетамиз🖋
Mostrar todo...
👍 21😢 8
Photo unavailableShow in Telegram
Bugun sizga o'zim kuzatib boradigan eng manfaatli va foydali bo'lgan bir nechta sahifalarni taqdim etaman. Ayrimlarini doimiy kuzatib borayotgan bo'lishingiz ham mumkin. Shuning uchun hoziroq bu sahifalarga a'zo bo'lishingizni tavsiya etaman. Marhamat: A'zo bo'lish 👈
Mostrar todo...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега? Олимлар аниқлашганки аёл бола туғаётганида 20та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20та суяк синиши! Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам. Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак. Наҳотки биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларни жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас...
Mostrar todo...
👍 16 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
📝Ҳиёнатни кечирмайди Пинҳон тутар қалбида кўп сирларин, Кўнгли маскин, юзи ойдек ҳилоллар, Кечиради бошқа ҳамма, ҳаммасин, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Гарчи майин,мулойимдир сўзлари, Бепарводек кўринар гоҳ ўзлари, Кўлса ҳамки йиғлаб турар кўзлари, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Шодлик эмас алам,стам тотса ҳам, Сабрлардан фақат кўз ёш топса ҳам, Чидар унга қисмат тошлар отса ҳам, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Гарчи тўкин,бекам-кўст кунлари, Юрагини эзар дард-у унлари, Йиғлайверар,йиғлайверар тунлари, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Ташвишлардан унинг кўнгли синмайди, Рўзғорим деб,болам дея тинмайди, Нопок дилда меҳр, ҳаё унмайди, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Унга қаср қурманг тилло,зарлардан, Содиқ бўлинг, бахт изламанг ҳарлардан, Йироқ юринг беномус,беорлардан, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. Фариштадир у парилар моҳири, Зуҳродир у,сисиз унинг Тоҳири, Ҳиёнатдир унинг чун йўл оҳири, Ҳиёнатни кечирмайди аёллар. ХУРШИД КАРИМ.
Mostrar todo...
👍 19
Photo unavailableShow in Telegram
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми? Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак кишига гуноҳми? ЖАВОБ:👇🏼
Mostrar todo...
👍 4
Жавобини билиш 👈
Photo unavailableShow in Telegram
Жон ҳолатда Орзуни қучоқларканман олдимиздаги машинага урилибми, қочибми бизга қараб учиб келаётган сигирни кўрдим. Унинг шохдор боши тўғри эримнинг юзига қараб келарди. Даҳшат ва қўрқувда бор овозим билан бақирдим: — Ибра-а-ат! Катта тезлик билан тўхтаган ва олд томондан сигирга урилган машинамиз йўлга кўндаланг бўлди. Қизим иккимиз машинанинг чап ён ойнасига зарб билан бориб уриларканмиз, ўнг томонимиздан катта тезликда келаётган бошқа бир машинани кўрдим. https://t.me/usanboyeva Давомини ўқиш 👇👇👇👇
Mostrar todo...
👍 1
Давомини ўқиш
— Мана, буни олиб туринг, игна-ип дегандек, қолганини кейин гаплашаверамиз… — Майли, опажон, раҳмат… Она-бола кетганидан кейин Собир хотинига: — Бозоринг чаққон бўлиб қолибдими? — деди. — Ҳа, дадаси, кеча битта келиннинг сарпосини тикиб бергандим. Манзилимизни ўшалардан олишиб ди, қариндошлари экан. — Ҳа, майли, баракасини берсин. — Дадаси? .. — Нима дейсан? — Собир ортига ўгирилди. — Мана бу пулларни олинг. Ойим: «Эркак киши пулсиз юрмаслиги керак», — дерди. — Ҳа-а, ойинг тўғри айтган экан, лекин менинг ойим «Хотин кишидан пул олмаслик керак», деб ўргатган. Шундай экан, пулингизни ўзингиз ишлатаверинг. — Собир шундай дея хонасига кириб кетди. Сабоҳат қўлидаги пулни шкафнинг тепасига қўйди. «Мабодо, керак бўлса, шу ерда пул борлигини билади-ку», деб. Орадан икки кун ўтди. Кечга яқин яна эшик тақиллади. Сабоҳат эшикни очди. Қараса, Зуҳра опа экан. — Хўш, келин, нима қилдинглар? Кўчишга тайёрмисизлар? — деди уй эгаси дабдурустдан. — Йўқ, биз… ҳалиги… — Мен сизларга муҳлат берсам, чўзиб юраверар экансизлар… Майли, пул тополмаётган экан, дедим, индамадим, болалари ёш дедим, индамадим. Шунақа ҳам бўладими ахир?! Эрингиз қани? Яна қулоғимга осиш учун лағмон тайёрлаяптими? — Унақа деманг, опажон, ҳаракат қиляпмиз. — Бир жойда ўтириб ҳаракат қилиб бўлмайди, эрингиз уззукун уйда бўлса, кимни алдаяпсиз? Ана, қўшнилар айтишди: уйдан кўчага чиқмасмиш. — Ишлари юришиб кетса… — Э-э, мен у кишининг ишини юришиб кетишини кутиб ўтирадиганлардан эмасман. Менга ҳам пул керак. Нариги ижарачиларим вақтида беришади, сизлар-чи,  нуқул чўзасизлар. Бўлди, сабримнинг ҳам охири бор. Эртага яна келаман, пулингиз ҳам керак эмас, чиқиб кетинглар, вассалом! Зуҳра опа эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди. Сабоҳатнинг елкаларидан яна тоғ босаётгандек бўлди. Нима қилсин? Кимга ялиниб-ёлворсин? Ҳозир ҳеч ким ўзидан ортиб пул бермайди. Эрининг аҳволи ўзига маълум, демак, яна кўчишаркан-да. Унда анави келин бўлмишнинг сарполари нима бўлади? Тезда битириб бериши керак. У овқат қилгиси ҳам келмай тезда тикишга тушди. — Дадаси, кечга тухум қовуриб ея қоламиз, манавини битириб бермасам бўлмайди, — деди йиғи аралаш овозда. Бундан Собирнинг кўнгли бузилди. «Бўлди, нима бўлса бўлар, қўшнилардан қарз сўрайман», — қатъий гапирди ўзига-ўзи ва уйдан чиқиб, рўпарасидаги қўшнисининг эшигини тақиллатди. — Ким? — овоз келди у тарафдан. — Мен,  қўшнингизман. Рўпарасидаги қўшниси тунд юзли, ҳечам кулмайдиган одамлар тоифасидан эди. Янги кўчиб киришган куни хотини бир коса ош олиб чиқиб, «Хайрли бўлсин», — деганча бошқа гапирмай, уйига кириб кетганди. — Ҳа, қўшни, тинчликми? — деди у қошларини чимириб. — Ҳа-а, мен… ҳалиги… Қўшнисининг каловланаётганидан унинг тунд башараси баттар бужмайди. — А-а, болға… Болғангизни бериб туринг. Керак бўлиб қолувди… — Қоронғида тақиллатиб юрманглар-а, эртага, мен кетганимда ишингизни қиларсиз. Сиз кун бўйи уйдасиз, иш қанақалигини билмайсиз. Собир бу гапдан кейин ўйланиб қолди: «Демак, Зуҳра опанинг гапи тўғри экан-да. Ҳамма қўшнилари унинг уйдалигини билишибди-да, энди ҳеч кимдан пул сўрашнинг кераги ҳам йўқ». Қўшнисининг уйидан болға билан чиққан эрини кўрган Сабоҳат: — Болға балконда турибди-ку, — деди. — Мен бошқа нарсага чиқувдим… Сабоҳат гап нимадалигини тушунди-да, хўрсиниб қўйди. Кеча келган қўшнига, бунинг устига танимаган одамга ким ҳам қарз берарди? * * * Уйига важоҳат билан кириб келган хотинини кўрган Оллоназар: — Ҳа, тинчликми? Нима бўлди? — деб сўради. — Э-э, анави оилали ижарачиларимиз пул бермай қийнаб юборишди. — Қанча бўлди ўзи? — Э-э, анча ой… — Нима деяпти? Ўзи бор эканми пуллари? — Эрининг иши юришмаётганмиш, хотини ўша ердагиларнинг кийим-кечагини тикиб пул топади. Қўшнилар эрини «Кун бўйи уйда, ҳеч қаерга чиқмайди», — дейишди. Чиқариб юбораман, менга нега керак улар, қариндошимми менинг? Ундан кўра пулдорини қўяман. Вақтида пулини беради. Нариги уйдаги ижарачиларимиз доим кун ва соатида етказиб беришади.
Mostrar todo...
👍 32🔥 3 1
— Ҳа-а, ундай бўлса, ўша иккинчи уйдагиларнинг пулини ишлатиб тур, оласан-да битта қилиб, сенга нима етмаяпти? — Кейин шунга ўрганишади, пулнинг ортиқчаси чиқиб кетармиди? Болаларнинг ўқиши, уларнинг ҳар кунги харажати. Ўзи бўладими? — Етмаса, мен бериб тураман. Эри ишламаса, нима қиласан қийнаб уларни? Ўша пулни рози бўлиб беришсин. — Топсин ёки бўшатсин! Гап тамом! — Оббо, билганингни қил! — Оллоназар ака бошқа гапирмади. Бунақа пайтда хотини билан тортишиб ўтиришнинг фойдаси йўқ эди. Эрта си куни Оллоназар ака янги ижарачиларининг кимлигини билиш учун борди. Эшикни Сабоҳат очди. Устидаги кўйлаги униқиб кетган бу аёлни у қаердадир кўргандек эди. — Ҳа-а, келин, мен шу уйнинг эгасиман… Зуҳра опангизнинг эри. — Ҳа, келинг, мулла ака, биз, мана, уйни йиғиштиряпмиз. Жой топсак, чиқиб кетамиз. Оллоназарнинг кўзи катта-кичик тугунларга тушди. Сал нарироқда чамаси тўрт ёшлардаги қизалоқ унга жавдираб қараб турарди. — Уй топдингларми? Эркак кишининг овозини эшитган Собир коридорга чиқди. — Ҳа, ака, келинг. Оллоназар Собир билан кўришмоқчи бўлиб қўлини узатди. — Ие, Собиржон, ўзингмисан? — Оллоназар, ўртоқ! — Собирнинг юзи ёришди. Сал нарида эса Сабоҳат уларга ҳайрон тикилиб турарди. — Кир, кир ичкарига. Нега   ташқарида турибсан? — Мен сизлардан хабар олай деб… Зуҳра ҳадеб гапираверганига… — Кирсанг-чи, ўртоқ, кир! Собир Оллоназарнинг қўлларидан маҳкам ушлаб олганди. У ноилож туфлисини ечиб, ичкарига кирди. Сабоҳат чой олиб кирганида меҳмонхонада икки ўртоқ гурунглашиб ўтирарди. Собир аёлини кўриши билан дўстини таништирди: — Сабо, танидингми, жўрамни? Бир мактабда, биздан юқори синфда ўқиган Оллоназар-чи? Бир пайтлар битта жамоада футбол ўйнаганмиз. Сабоҳат нима дейишини билмай жилмайиб қўя қолди. — Оббо, Собиржон-эй, шундай қилиб, бу ёқларда нима қиляпсан, ўртоқ? — Тақдирнинг ҳазилини қара, дўстим. Бундан бир неча йил олдин чоғроқ корхонада раҳбар эдим. Пул, машина, ҳовлим — ҳамма нарсам бор эди. Бир зумда барчасини йўқотдим. Корхона камомадига бор нарсамни сотиб, аранг қутулдим. Еганлар   бошқалар бўлди-ю, касрига мен қолдим. Ҳисоб-китобларни текширмаганим, ҳисобчимга, шерикларимга ишонганимнинг оқибати бу… Мана, охири шу аҳволга тушиб қолдим. Демак, бу хонадон сенга тегишли экан-да! — Ҳа, бир пайтлар олиб қўйгандим. Келинойингнинг чиқимига яраб турсин, деб… — Ҳа, жуда яхши қилган экансан. Мана, кунингга яраб турибди. Шу пайт ҳалиги қизалоқ келиб, дадасининг тиззасига ўтирди. — Дада-а, — деди қизча чўзиб. — Яна янги боғчага бораманми? Оллоназар қизчанинг кўзларидаги мунгни кўриб, ичи оғриди. Бу манзарадан Собирнинг ҳам кўнгли бузилди. Оллоназар қизчага қараб: — Йўқ, қизим, бу уй сизларники, қанча турсанглар тураверинглар, — деди. — Урр-а, ака, энди кўчмас эканмиз! Қизча югургилаб чиқиб кетди. Оллоназар ундан кўзларини яшираётган ошнасига деди: — Ўртоқ, кўчиш ҳақида ўйлама! Биз бирга ўсганмиз, бир жойнинг сувини ичиб, нонини еб катта бўлдик. Сендан пул олсам, ярашмас. Шу уйда қанча турсанг, туравер! Пулинг ҳам керакмас. — Йўғ-э, ўртоқ, ундай дема! Ишларим юришиб кетса, келишилган пулни бераман. — Мен битта гапираман, ошна. Бу ёғидан хавотир олма. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Индинга ёнимга ўт, гаплашамиз. Мана, бу менинг ташриф қоғозим. Собир дўстининг ташриф қоғозини оларкан, алланечук бармоқлари қалтиради. — Ҳаммаси жойида, дўстим. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади. Йигитчиликда бўлиб туради… Оллоназар дўстининг оиласи билан хайрлашиб кетди. — Сабо, дунёнинг ишларини қара. Бир пайтлар дўст эдик, тақдирнинг чархпалаги айланиб, бугун бизни учраштириб турибди-я… — Ҳа-а, дадаси, «Ер думалоқ» деб шуни айтишса керак-да! — деди Сабоҳат ҳам. — Нарсаларингни жойига тахлайвер, онаси, шу ерда қоладиган бўлдик. Бу гапдан Сабоҳатнинг чеҳрасида ёришди. Кечагина ҳеч қаерга сиғмаётган, қўшнисидан қарз сўрашга ботина олмаган эрини алланечук яхши кўриб кетди. «Яхшиям шунақа дўстингиз бор экан-а», — деб қўйди ичида. Орадан бир неча кун ўтиб, Собир яна янги мужда билан келди. — Табрикла, хотин, Оллоназар мени ишга олди. Энди унинг фабрикасида иш юритувчи бўлиб ишлайман… Собирнинг бу янгилиги билан хонадонга файзу барака ҳам кириб келди.
Mostrar todo...
👍 51 3🔥 3😢 3
Ижарачи дўст Тонг саҳарда Собирнинг телефони жиринглади. Рақамга қаради-да, чуқур «уф» тортиб, «Янами?» деб қўйди. Бироз ўтиб, уй телефони жиринглади… — Сабо, қара, уй эгаси қўнғироқ қиляпти. Мени «Уйда йўқ», деб юбор… Ранглари синиққан, озғингина аёл телефонни кўтарди: — Ассалому алайкум, Зуҳра опа! Ишларингиз яхшими, болаларингиз тузукми?.. — Мен яхшиман… Қани эрингиз? Нималар қиляпти ўзи? Сизларга раҳм қилиб    уйимга қўйгандим. Раҳматингиз шуми, келин? Ахир орадан уч ой ўтди, ҳалиям пулини тўламадинглар-ку?! — Биз ҳаракат қиляпмиз, опа… — Бир ҳафта муҳлат, акс ҳолда, уйни бўшатиб қўйинглар! Сабоҳат гўшакни қўяркан, эрига ўйчан боқди: — Энди нима қиламиз, дадаси? Уй эгаси «Агар тўламасанглар чиқиб кетинглар!» деяпти… Бу ёқда уй тўловлари ҳам йиғилиб қолди… — Нима қил дейсан? — ўшқирди Собир хотинига. Шу тобда ундан бошқа заҳрини сочадиган одам йўқ эди атрофида.  — Эртаю кеч ишлайман! Маошим зўрға ижара пулини қоплаётганди. Мана, энди ўша ҳам йўқ… Собир ишлаётган корхона ёпилиб, у ишсиз қолган эди. Шундан бери Собир уззукун уйда ўтирар ва Сабоҳатнинг тикув машинаси «ғир-ғир»ини ёқтирмай, унга жаҳл қиларди. — Нима, кун бўйи ғириллатасанми бунингни? Бир пас тикмай турсанг бўлмайдими? Бунинг устига, хотин-халажларнинг кўплигини-чи… Ҳали униси келади, ҳали буниси. Токниям еб юбординг, ғириллатавериб… — Нима қилай?  Шуларни тикмасам, рўзғорга ул-бул бўлмайди-ку, дадаси… Аёллар кўйлак тиктиргани келишади, шуларнинг бори яхши-да… — Э-э-э!  Шуям иш бўлдими? Собир хотинига жаҳл қилиб туриб кетди. Балконга чиқиб,    ташқарига қаради. Ана ёнидаги қўшниси янги «Малибу»сини кўз-кўз қилиб ювяпти. Шунинг ҳам бирор ташвиши бормикин-а? Биринчи қаватдаги қўшниси-чи? Маҳалланинг бошида чойхонаси бор. Ўша ерда кунини кеч қилиб келади. Хотини жаврагани-жавраган. Яхшиям, Сабоҳат шунақа аёл эмас. Собирнинг топганига қаноат қилади. Унга ёрдам бўлсин, деб мана, яқинда тикув машинаси сотиб олиб, қўшниларга, уларнинг бола-чақасига     кийим тикяпти… Аммо бу уйсизлик масаласи қачон тугаркин-а? Салкам беш йил бўляпти, ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчади. Бир замонлар Собирнинг ишлари зўр эди… Ҳамма унинг соясига салом берарди. Қўша-қўша машиналар ҳовлисига зеб бериб турарди. Ишлари чаппасига кетди-ю, ҳаммасини сотишга тўғри келди. Рўзғорни тебратиш, ижара ҳақини тўлаш учун мебель корхонасига оддий ишчи бўлиб ишга кирди. Ўшанда корхона раҳбарининг ишчиларга менсимай гапириши, ўзидан ёши катталарни ҳам сенсираши унга қаттиқ ботганди. «Мабодо, мен шунақа бўлмаганмидим? Балки, мен ҳам ҳаволаниб кетган бўлсам, Аллоҳ мени шу йўл билан синаб кўрмоқчи бўлдимикин?» дея узоқ ўйлади. Мана, корхонадаги иш ҳам кўпга чўзилмади. Энди ишсиз, уйсиз, сарсон… Болалари ҳали у мактабда, ҳали бу боғчада… Собир шуларни ўйларкан, пулни қаердан топсам экан, деб бош қотирди. Қўшнисидан сўраб турсамикин? Ахир яқинда машина олди. Бериб турармикин? Ёки чойхонаси бор қўшнисидан олсинми? Ҳар ҳолда, ҳар куни қўлида пул ўйнайди… Э-э, нималар деяпти ўзи? Ахир уларнинг исмини ҳам билмайди. Кўчиб келганига энди тўрт ой бўляпти-ю… Энди нима қилади? Пулни қаердан топади? Бу ердан ҳам кўчадими энди? Шу пайт эшик қўнғироғи    устма-уст жиринглади. «Яна ким бўлди экан? Уйнинг эгаси бўлса-чи? Унга нима дейман? Пулим йўқ, деб дангалини айтиб қўя қолайми ёки бироз кутиб туришини айтайми? Нима қилай?» Эшикни Сабоҳат очди. Ҳартугул, хотинининг ёнига келишган экан. Она-бола. Сабоҳат уларни ичкарига бошлади. — Айланай, келинжон, сизнинг чокларингизни роса мақташди. Шу қизимнинг бир ойдан кейин тўйи бўладиган. Шунга бор сарпо-суруғини сизга кўтариб келавердим. — Раҳмат сизга, бизга катта яхшилик қилдингиз, опажон. — Ие, унақа деманг-э, келин, бор гапни айтдим-да. Сабоҳат қизнинг ўлчамларини олди-да, кейин матоларни бирма-бир кўра бошлади. Ҳамма иш битгач, она-бола    ташқарига йўналди. Шунда ҳалиги аёл ҳамёнидан пул чиқарди:
Mostrar todo...
👍 25🍓 2 1