cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Дуолар

#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
220 594
Suscriptores
+20624 horas
+1 8207 días
-42330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

МЎМИНГА ЎХШАЙДИГАН ДАРАХТ ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
Mostrar todo...
👍 52🥰 2
#zikr Жаннатнинг кўчатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Mostrar todo...
👍 85🥰 15
Канал Админи тарафидан текширилган.... Ассалому Алайкум Азиз Юртдошлар мусофирда йурган ватандошлар Саховатпеша инсонлар Фарзандим учун Бошимни егиб йордам сураб мурожаат киляпман Бахтсиз ходиса туфайли йолгиз фарзандим сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан моддий шароитимиз огирлиги сабабли маблагимиз колмади илтимос Аллох йулида Ехсон килиб йордам берилар Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан Уз кард:8600490457831477 Ж. Ергашев Хумо:9860160124699291 Ж. Ергашев Мурожат учун тел: 937080040 ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР
Mostrar todo...
👍 23🥰 5
​​ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ Отадан ўғилга ўгит Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга: – Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди. - Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди. – Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил. - Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота. Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига: - Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди. - Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил. Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига: – Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди. - Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим? Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради: - Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди. - Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасиларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг: “Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота. «Сени Жаннатда кутаман» китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...

👍 129🥰 14
Repost from SHOHONA KULGU
Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди. Журналистлар товуқдан сўрашибди: — Бунга қандай эришдингиз? Товуқ: — Бу сир! - дебди. Журналистлар яна сўрабди: — Келажакдаги режангиз қандай? — 7 килограмлик тухум қўйиш, - дебди товуқ. Журналистлар хўрозни ёнига келишибди: — Сизни режаларингиз қандай? Хўроз дебди: 👉ДАВОМИ ЎЛДИРАДИ 🤣👇
Mostrar todo...
👍 10🥰 1
ДАВОМИНИ ЎҚИШ 👈
Ҳалол ва ҳалол бўлмаган луқманинг таъсири Имом Абу Муҳаммад Жувайний ўз қул меҳнати билан тўплаган ҳалол-пок, шубҳадан холи бўлган маблағини сарфлаб уйланган эди. Кейинчалик икки ҳарам имоми бўлиб танилган ўғли туғилгач, унга шубҳали бўлган таомларни едирмасликка қаттиқ ҳаракат қилди. Ўғлига фақат тоза, ҳалол нарсаларни берди. Ҳикоя қилинадики, ўзининг ҳозиржавоблиги билан танилган бу икки ҳарам имоми бир илмий мунозарада масалани баён қилишда тараддудга тушиб, ўйланиб қолди. Унга одамлар: «Эй Имом, сизда аввал кузатилмаган тараддудланиш ҳолати юз берди. Бунинг сабаби нима?» деб савол беришди. Шунда Имом: «Бу ўша бир ютум сут қолдиғининг асорати деб ўйлай ман», деди. Одамлар: «Эй Имом, бизга тушунтириб беринг, у бир ютум сут қиссаси нима ўзи?» деб сўрадилар. Имом шундай деди: «Онам отамга овқат тайёрлаш билан овора эди. Мен эса эмизикли гўдак эдим, шу сабаб йиғладим. Қўшниларимизнинг эмизикли чўриси ҳам бизникида эди. Йиғлаганимни кўриб, у менга энди бир ёки икки ютум сут ичирган эди ҳамки, отам кириб келиб, уни бу ишидан қайтардилар ва: «Бу чўри бизники эмас, қолаверса, у сутини ўзи хоҳлагандек тасарруф қила олмайди. Чунки хожаси бунга изн бермаган», деди. Кейин менинг оёғимни осмондан қилиб, силтаб, қорнимни эзиб, мажбурлаб қайт қилдириб, ичимни бўшатди, ичимдаги ҳамма нарсани чиқариб ташлади. Бу тараддудланиш шу сут қолдиқларининг асорати бўлса керак. «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...
👍 86🥰 5
Бир эркак ўлибди. Дафн қилиб хамма кетибди. Хотини қабристонга келса бир аёл тyрганмиш. Хотини ундан ёнига бориб: -Сизни танимадим, ким буласиз? деса Аёл: - Ўйнаши бўламан! Хотини: - Бўлиши мумкин эмас, эрим ойлигини уйга обкеларди, кечқурун ҳар куни уйда бўларди! деса, ўйнаши:🚷
Mostrar todo...
👍 11
Давоми...😱
БИР ЖУФТ ПОЙАБЗАЛ Шоир Муслим ибн Валид ҳикоя қилади: «Уйимнинг рўпарасидаги чодиримда ўтирган эдим. Менга таниш бир киши ўтиб қолди. Ўрнимдан туриб унга салом бердим. Уни меҳмон қилиш ниятида уйимга олиб кирдим. Ўша пайтда на дирҳам, на сариқ чақам йўқ эди. Бор нарсам бир жуфт пойафзалим эди. Жориямга уни бериб, танишларим олдига юбордим. Уни тўққиз дирҳамга сотиб, пулига тайинлаганимдек нон билан гўшт олиб келди. Меҳмон билан овқатдан тановул қилиб ўтирган эдик, эшик тақиллаб қолди. Эшик тирқишидан қарадим. Бир киши сўради: – Бу фалончининг уйими? Мен эшикни очиб ташқарига чиқдим. – Сен Муслим ибн Валидмисан? – сўради у киши. – Ҳа, – дедим ва меҳмоним борлигини билдирдим. У мактубни тутқазиб изоҳ берди: – Бу амир Зайд ибн Мазиддан. Бунда шундай ёзилган: “Шоядки бизга ташриф буюрсангиз, деб ўн минг дирҳам юбораяпмиз”. Мен уни ҳам уйга таклиф қилдим. Мева-чева харид қилдим. Овқатни яна зиёда қилдим. Бирга ўтириб таомландик. Меҳмонга бола-чақасига ул-бул нарса сотиб олиши учун озроқ ҳадя ҳам бердим. Кейин Зайднинг дарвозаси томон йўл олдик. У ҳаммомда экан. Ҳаммомдан чиққач, менга киришга изн берди. Кирсам қўлидаги тароқда соқолини тараб ўтирган экан. Салом бердим. У ҳам чиройли суратда алик олди. – Нега кеч қолдинг? – Қасида ёзаётган эдим. – Нега чорлаганимни биласанми? – Билмайман. – Ўтган кеча Рашиднинг ҳузурида бўлган эдим. У мендан: “Эй Зайд, сен ҳақингдаги: Халифадан сўрагин Бани Музор шамширин, Жонларга ва қонларга ўт ёққан бирин-бирин. Ҳақ йўлида букилмас, адолатдир шиори, Халқи яшар фаровон, обод бўлур диёри, – деб битилган байтларни ким ёзган?” деб сўраб қолди. Мен: “Аллоҳга қасамки, эй мўминлар амири, бундан хабарим йўқ”, десам, халифа: “Шундай байтлар ёзадиган одам бўлади-ю, сен уни билмайсанми?” деди. Суриштириб кўрсам, уни сен ёзган эмишсан. Тайёргарлигингни кўр, халифанинг олдига борамиз! Шундай қилиб, халифанинг олдига бордик. Рухсат бергач, кириб салом бердик. Саломимизга жавоб қайтарди. Ёзган шеърларимдан ўқиб бердим. Менга икки юз дирҳам беришларини буюрди. Кейин Зайд ҳам бир юз тўқсон минг дирҳам берди ва: – Ҳадя қилишда мўминлар амирига тенглашишимиз одобдан бўлмайди, – деди». Аллоҳ таолонинг карамини кўрингки, бор-йўғи бир жуфт пойафзалини сотиб, эвазига бир меҳмон кўнглини олган киши шунча марҳамат кўрди. Ҳақиқатан Аллоҳ таоло фазли улуғ, яхшилик қилгувчиларга марҳамати кенг Зотдир! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...
👍 72🥰 4
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради. Расмда биринчи нимани кўрдингиз? Жавобни танланг👇
Mostrar todo...
👍 29🥰 3
ТУЛПОР🐎
ЧОЛ 👨‍🦳
ОДАМ👨
АЁЛ 👩‍🦰
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР Сарийд Набий алайҳиссаломнинг уйларида сарийд машҳур бўлган. Бу таом нон бўлакларидан тайёрланиб, гўшт ҳам қўшилади. Қозонда қайнаган сувга солиб олинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа аёлларидан Ойша онамизнинг фазли ҳақида бу сўзлари билан сарийдга ишора қилганлар: “Ойшанинг аёллардан фазли сарийднинг бошқа таомлардан фазли кабидир” . Расулуллоҳ алайҳиссалом баъзи меҳмонлар олдига гўшт ва сарийд тўла идишни қўяр эдилар. Баъзи оналаримиз Расули акрам алайҳиссаломга косага солинган сарийдни ҳадя қилардилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом Маккадан Мадинага келиб Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳовлисига тушганларида у зотга биринчи бўлиб сарийд тортилган. (Галдаги егулик – жашиша. Бизни кузатишда давом этинг).
Mostrar todo...
👍 96🥰 17