cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

"Furqat" mahalla Hokim yordamchisi

Ushbu kanal Furqat mahallasi bo'yicha hokim yordamchisining kanalidir. Telegram kanalni ochishdan maqsad qonunlarimizdagi yangiliklardan tezkorlik bilan xabardor bo'lish va fikr alishishdir.

Mostrar más
Tayikistán7 436El idioma no está especificadoLey7 956
Publicaciones publicitarias
209
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from YURISTKADR
Ходимлар сони, иш жойлари қисқарганда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги ҳаракатлар кетма-кетлиги. Бундай ҳолларда меҳнат шартномаси Меҳнат кордексининг 100-модда 2-қисм 1-банди ва 107-моддалари асосида бекор қилинади. Бунда ҳаракатлар қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши керак: 1. Корхонанинг устави (низоми)дан келиб чиқиб, ваколатли бошқарув органи (АЖ, МЧЖларда умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, директор; давлат органлари, давлат муасассасалари ва ДУКларда Президент, Вазирлар Маҳкамаси, ёки вазир, қўмита раиси кабилар)нинг ходимлар (штатлар)сонини қисқартириш ҳақидаги қарори ёки буйруғи қабул қилинади. Ёки, қисқаришларни назарда тутган янги штат жадвали тасдиқланади. 2. Шу ташкилот раҳбарининг жараёнларни ташкиллаштириш ва вазифаларни тақсимлаш ҳақида ташкилий буйруғи чиқади. Бундай ташкилий буйруқлар масалан, давлат органларидаги қисқартиришлар агар Президент фармони ёки қарори билан амалга ошириладиган бўлса, унинг ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва давлат идораси раҳбари томонидан имзоланади. 3. Қисқаришга тушадиган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнлари бошланади: 3.1. Қисқартиришга тушган ходимлар сони (хажми)дан келиб чиқиб, ишчи гуруҳи тузилади. Агар мисол, 2-3 нафар ходим қисқаришга тушадиган бўлса, ишчи гуруҳи тузишга ҳожат йўқ; 3.2. Ишчи гуруҳи томонидан МК 237-моддаси ва МК 103-моддасига мувофиқ ишда қоладиган ва ишдан кетадиган ходимлар рўйҳати тузилади; 3.3. Ишчи гуруҳи иш берувчига юқоридаги рўйҳат асосида, ўз таклифини тақдим этади. 3.4. Иш берувчи вазиятни оммавий бўшатиш ёки оммавий бўшатиш эмаслигига аниқлик киритади (МК 102-модда, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун 18-моддаси); 3.5. Оммавий ишдан бўшатиш бўлса, касаба уюшмасига хабар бериб, улар билан маслаҳатлашув ўтказилади – камида 2 ой аввал (маслаҳатлашув баённомаси тузилади) (102-модда); 3.6. Маҳаллий меҳнат органига, яъни бандлик марказига маълумот берилади – камида 2 ой аввал (хат ва рўйҳат) (102-модда); 3.7. Яна бир муҳим талаб: МК 92-моддага асосан ходимнинг малакаси ва мутахассислигига тўғри келадиган бошқа бўш иш ўрни таклиф қилинади, агар бундай иш бўлмаса, ёки ходим бундай ишни рад этса, бўшатиш йўли танланади; 3.8. МК 102-моддага асосан камида 2 ой олдин ходимни ишдан бўшатиш нияти ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш хати берилади (3.7-банддаги таклиф мажбурияти бутун огоҳлантириш муддатида сақланиб қолади, яъни масалан, орада янги штат оқилиб қолса демоқчиман); 3.9. Жамоа келишуви, жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, ишдан бўшатиш юзасидан касаба уюшмасининг розилиги олинади – МК 101-модда (иш берувчи тақдимномаси, КУнинг розилик баённомаси ва ҳабарномаси); 3.10. Ходим 18 ёшга тўлмаган бўлса, маҳаллий меҳнат органининг розилиги олинади (МК 246-модда); 3.11. Ходим касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи аъзоси бўлса, шу касаба уюшмаси қўмитаси ва маҳаллий меҳнат органининг, агар ходим касаба уюшмаси қўмитаси раиси бўлса, тегишли касаба уюшмаси бирлашмаси ва маҳаллий меҳнат органи розилиги олинади (МК 25-модда ва "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги қонун). 4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ишлари якунланади. Меҳнат кодексининг 107-моддаси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда “меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида”ги буйруқ расмийлаштирилади. 5. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ва ходимнинг меҳнат дафтарчаси шу куннинг ўзида берилади (МК 108-модда) ҳамда ЯММТга тегишли маълумотлар киритилади . 6. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинади, бунда: жорий ойдаги иш ҳақи, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ҳамда ишдан бўшаш нафақаси тўланади (МК 109, 110 ва 151-моддалар). Шунингдек, МК 67-модда бўйича қўшимча кафолатлар тўланиши этиборга олинади.
Mostrar todo...
Repost from YURISTKADR
МЕНИНГ ЛАВОЗИМИМ ҚИСҚАРМАСДАН, ШУНЧАКИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА. МЕНИ ҲАМ БЎШАТИШАДИМИ? САВОЛ. Бизнинг вазирлигимиз қайтадан ташкил этилди. Янги структура тасдиқланса бизни лавозимимиз шўъба мудири эди, энди мутахассис бўлиб ўзгариши мумкин экан. Ушбу ҳолатда бизга ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати бериладими? Штат қисқармасдан, фақат шўъба мудири деган сўз мутахассис сўзига ўзгарса, бизни бўшатишадими? ЖАВОБ. Агар ҳақиқатдан ҳам, штат бирлигидаги лавозим қисқармасдан (яъни бутунлай йўқ бўлиб кетмасдан) бошқа лавозимга ўзгарадиган бўлса, бу вазиятда ходимни қисқартириш важи билан ишдан бўшатиб бўлмайди. Амалдаги Меҳнат кодексининг 89-моддаси (янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 137-моддаси)га кўра, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳолларда иш берувчи ходимнинг меҳнат шартини унинг розилигисиз бир томонлама ўзгартиришга ҳақли бўлади. Яъни, бунақанги вазиятларда иш берувчи ходимнинг меҳнат шартномаси қисқартириш деган важ билан бекор қила олмайди, аксинча, ходимнинг асосий меҳнат шартларидан бири бўлган лавозимини ўзгартиради. Бу албатта иш берувчининг буйруғи билан амалга оширилади. МК 89-моддасида юқоридаги вазиятлар юз берганда ходимнинг меҳнат шартларини унинг розилигисиз ўзгартириш тартиблари белгиланган. Бунда дастлаб, ходим камида 2 ой аввал бўлажак меҳнат шартларининг ўзгариши ҳақида огоҳлантирилади (яъни огоҳлантириш хати берилади). Лекин бу огоҳлантиришни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантиришга чалкаштирманг. Бунда огоҳлантириш мазмуни “2 ойдан сўнг, меҳнат шартларингиз ўзгаради, шуни билиб қўйинг” деган маънода бўлади, “бўшатиласиз” деган маънода эмас. Демак, ана шу огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин, ходим янги шартларда ишлашни рад қилмаса, яъни расман эътироз билдирмаса, иш берувчи ходимнинг лавозимини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқаради ва ҳаммаси ўз ўрнида давом этаверади. Албатта, бу огоҳлантииш муддати ходимнинг розилиги билан у ва иш берувчининг ўзаро келишуви билан қисқартирилиши ва лавозимий ўзгартиришлар олдинроқ ҳам амалга оширилиши мумкин. Энди, МК 89-моддаси бошқа томондан ишдан бўшатиш моддаси ҳам ҳисобланади. Амалдаги МКнинг 107-моддасида 89-модда ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларига эга моддалардан бири эканлиги кўрсатилган. Мазкур 89-модданинг 4-қисмига асосан биз юқорида айтиб ўтган босқичлардан кейин ходим янги меҳнат шартларида (масалан, ўзгартирилган лавозимда) ишлашни рад этадиган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси айни шу асосга кўра бекор қилиниши мумкин. Яъни ходим “йўқ, мен бу ўзгарган шартларда ишлашни истамайман” деб ёзма муносабат билдирса, у билан тузилган меҳнат шартномаси МК 89-модда 4-қисмига асосан “ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан” деган таъриф (асос)ни қўллаб бекор қилинади. МК 109-моддасида ва 67-моддада кўрсатилган нафақа ва қўшимча кафолатларни тўлаган ҳолда. Лекин, бу ишдан бўшатиш қисқартириш муносабати билан ишдан бўшатишдан бутунлай бошқа ва алоҳида ишдан бўшатиш туридир. Ва бу ходим фақатгина янги шартларни қабул қилмаган ва рад қилган ҳоллардагина қўлланилади. Шундай қилиб, агар ходим ўзгарган ёки ўзгараётган янги меҳнат шартларига ҳеч қандай эътироз билдирмаса, демак иш берувчи унинг меҳнат шартларини ўзгартиради ва ўртадаги меҳнат муносабатлари давом этаверади.
Mostrar todo...
❗️АРИЗАГА ҚАНЧА ВАҚТДА ЖАВОБ БЕРИЛИШИ КЕРАК. ⚡️САВОЛ; Бир ташкилотга мурожаат қилган эдим икки ойдан бери жавоб келгани йўқ қонунчиликка кўра шундай бўлиши мумкинми ? ⚡️ЖАВОБ; Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 28-моддасига кўра, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. 🟢 Шунга кўра, Сизни қилган мурожаатингизга ўша ташкилот томонидан икки ой давомида жавоб берилмаслиги ноқонуний хисобланади. Сиз бу бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилсангиз бўлади. Савол юбориш👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ Ҳудудларни тозалаш: 🔹ободонлаштириш объектларида шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари; 🔹кўп квартирали уйлар атрофида – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқарувчи ташкилотлар; 🔹якка тартибдаги турар жой уйлари ва ташкилотларнинг ерларида – жисмоний ва юридик шахслар; 🔹автомобиль йўллари ва сунъий йўл иншоотларида ажратилган ерда – ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар; 🔹темир йўлларда ажратилган ерда темир йўл ташкилотлари; 🔹бозорлар ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда – бозорлар маъмурияти; 🔹жамоат транспорти бекатларида жойлашган вақтинчалик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида объект эгалари; 🔹савдо дўконлари ёки бошқа савдо нуқталарига, кўчма шохобчаларга туташ ҳудудларда 5 м радиусда – шу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ. 📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра, ❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори: 🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун; 🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун; ❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм. Савол юбориш 👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
🟢 СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ ОЛИШ ⚡️САВОЛ; Тошкентда вақтинчалик пропискада турган шахс субсидияга уй олса бўладими ? ⚡️ЖАВОБ; Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарори билан тасдиқланган "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан, субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд доирасида ажратилади деб кўрсатилган. ✏️ Яъни, субсидиялар асосан ўзингиз доимий пропискада турган туман ва шаҳардан берилади. ✅ Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олишлари мумкин ✏️ Яъни, ўзингиз яшаб турган жойдан бошқа тумандан ёки яшаб турган вилоятингиз марказидан тақсимот бўйича олсангиз бўлади. Савол юбориш👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 https://t.me/Yurist_Blogerr
Mostrar todo...
Repost from YURIST MASLAHATI
Photo unavailableShow in Telegram
Иккиламчи бозор учун паст фоизда ипотека кредит ажратувчи тижорат банклари рўйхати. Бунда фоизи уй сотиб олинганда 18 фоиздан максимал сумма 400 млн гача Уй жойни таъмирлаш учун 17 фоиздан максимал сумма 80 млн гача. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
ht
Mostrar todo...
image_2022-12-06_09-28-26.png0.75 KB