cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Mostrar más
Advertising posts
312 960Suscriptores
-82124 hours
+7 2307 days
+7 58430 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан берилади Қарорга кўра “2024 йил 1 мартдан бошлаб павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари электрон онлайн- аукцион савдолари орқали ижарага берилади", Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 20😨 2
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади. ➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади. ➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади. Шунингдек: ➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади; ➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади. ➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади. ❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор. 2024 йил 1 июлдан: ➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли. ➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди. ➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди. ➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно). Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.
Mostrar todo...
👍 37🤔 6😢 4🔥 1🙈 1😨 1
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилинди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2024 йилдаги 237-сон
Mostrar todo...
👍 19 1🙈 1
#Бизнес_солиқ АДВОКАТЛАРГА СОЛИҚ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ? Ассалому алайкум саволим Адвокатлик бюроси кандай соликлар тулайди ва унинг солик солиш объекти деб нима тушунилади, масалан жами шартнома буйича курсатган хизмат хакими ёки ундан ижара ва бока туловлар чегириб ташланадими шу буйича туликрок маълумот керак эди. Жавоб учун олдиндан рахмат 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига асосан Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича ижтимо солиқ ва тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар тўловчиси ҳисобланадилар. Кодексининг 478-моддасига асосан Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Кодекснинг ХIII- бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир. Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 31 1😁 1
#Кадровик Иш берувчилар учун махсус. Яқин кунларда сиртқи таълимда ўқиётганлар учун ўқиш бошланади. Уларга меҳнат таътили беришда қуйидаги нормаларни ҳисобга олиш лозим. Янги меҳнат кодексида Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартибида қизиқ бир ҳолат бор кодекснинг 386-моддаси биринчи қисмига асосан ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади. Яъни иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга, магистратурада ўқиётганларга, ёки бошқача тарзда иккинчи марта ўқиётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилмайди. Қачон берилиши мумкин? Мазкур моддага аосан кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин. Яъни иш берувчи иккинчи марта таълим олаётган ходимга кафолатлар ва компенсациялар бермоқчи бўлса, у билан қўшимча келишув тузиши ёки меҳнат шартномасига ўқитиш бўйча кафолат ва имтиёз ҳақида қодаларни критиб қўйиши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 44 1
#Суд_амалиёти Қурилиш ташкилотлари диққатига! Лойиҳа ҳужжатидан четга чиққан ҳолда бир ёки икки қаватда қўшимча қурилиш қилган қурилиш фирмалари устиддан инспекция томонидан қўшимча тарзда қурилган қисмини буздириш бўйича судга даъво аризалари киритилиб, қўшимча қурилган биноларни бузиш бўйича суд қарорлари қабул қилинмоқда. Юқоридаги суд қарорида қурилиш фирмаси 9 қават бинонинг устига лойиҳа хужжатидан четга чиққан ҳолда қўшимча яна бир қават қурилиш ишларини олиб борган. Жабр кўрганлар бу ерда 10 қават учун пул тўлаб қўйганлар бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 48 7🤬 6🔥 2😨 1
#диққат Тадбиркорлар соат 23:00 дан 06:00 гача иш фаолияти олиб бориши мумкин. Фақат бунинг учун тадбиркорлик субъектлари маълум талабларга жавоб бериши ҳамда тегишли ташкилотлардан рухсат олиши керак. YURIST MASLAHATI жамоасининг ёрдами билан яқинда бир тадбиркорга соат 23:00 дан 06:00 га қадар фаолият олиб бориши учун рухсат олиб берилди. Энди уни тунги пайт ҳеч ким безовта қила олмайди. Бундай хизматдан фойдланиш учун биз билан боғланинг. Боғланиш учун: @yuristgamurojaat 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 61🤔 4🎉 2
Давлат мулки ижарачиларига давлат мулкини аукцион савдоларисиз баҳоланган нархда тўғридан тўғри сотиб олиш имкони берилади Тадбиркорлик субъектлари томонидан "Е-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали 2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олинганига камида беш йил бўлган давлат мулки объектини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш ва бино-иншоотларни турли даражада яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилган ва ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган ҳамда ушбу объект хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда уларга ушбу давлат мулки объектини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилади. 👉 Президент қарори Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 44🤔 5🤬 3🔥 2 1
#Кадровик ⚡️10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг доллар миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 97😨 17🤔 11👏 10🙈 4🤬 2
#Кадровик Сиртқи таълимда ўқиётганлар учун алоҳида ўқув таътиллари берилади Иш берувчилар томонидан сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга ўқиш даврида меҳнат таътилини олишни талаб қилишаётганини ёзишмоқда. Шу ўринда иш берувчиларга сиртқи таълимда ўқиётган ходимларнинг ўқув таътили олиш ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Меҳнат кодексининг 385-моддасига асосан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари: ➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига — камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса — камида ўттиз кун; ➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга — камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида — камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. ❗️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 101👏 7 2🎉 2👌 2