cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Huquqiy axborot

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Mostrar más
Advertising posts
225 930Suscriptores
-38424 hours
-1 5597 days
-5 20430 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Биласизми 📝 Тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилиши белгиланган. 📌 Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши лозим. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️Велосипедни бошқаришга неча ёшдан рухсат этилади
Манба: Йўл ҳаракати қоидалари Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#2024_йил_1_апрелдан 🔰Қонунчиликка кўра, давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади: 🔹3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз; 🔹2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз; 🔹1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” ишлаб чиқилади
"Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 🗓 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда "Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати" ишлаб чиқилади. 📝 Шунингдек, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади: 🔹тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш; 🔹таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш; 🔹таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш. 📁 Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади. 🔍 2024 йил 1 августгача dts.uz – Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Адлия_хабари ✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади. 📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️Тажрибали суд эксперти билан суҳбат
Батафсил: https://youtu.be/IAvQ0MuinZY Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️Кимлар хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин?
Манба: Йўл ҳаракати қоидалари Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️“Автотранспорт воситасини тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан бериладиган ишончнома ҳамда автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасининг моҳияти ва уларнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади.
🎙Суҳбат спикери: ➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; ➖Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси; ➖Тошкент давлат юридик университети мутахассислари. ⏰Овозли чат 29 март куни соат 16:30да @huquqiy_gap каналида бошланади. 📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилади
“Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-140-сон, 27.03.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади. 🏢 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши, қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#2024_йил_1_апрелдан 🔰 Қонунчиликка кўра, “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси амалга оширилади. 📝 Унга кўра, медиа лойиҳа доирасида танлов ўтказиладиган йўналишлар ва уларнинг концепцияси белгилаб берилиб, жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Inicia sesión y accede a información detallada

Te revelaremos estos tesoros después de la autorización. ¡Prometemos que será rápido!