Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
Ir al canal en Telegram
Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019
Mostrar más2 081
Suscriptores
Sin datos24 horas
+67 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
«Устозининг канизагига ошиқ бўлган шогирд» ҳикояти
📚Мантиқ ут-тайр
(Жаҳонгир Каримов ижросида)
@fariduddin_attor🍃
#ҳикмат
Ҳар кимга не берганинг бас эрди, Ондин кўпу оз, керакмас эрди.
Аллоҳим, Сен қайси бандангга нимаики (умр, бойлик, камбағаллик, ғам-ташвиш...) берган бўлсанг, меъёрида бердинг. Бундан кўпи ҳам, ози ҳам унга керак эмаслигини билганинг учун бердинг.
Алишер Навоий ҳазратлари
@Fariduddin_Attor🍃
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
57 - Hadid surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
56 - Voqea surasi
Унутма: Орқага қараш фақат бошдан кечирганларингни кўриш учун эмас, балки сени яна қайта яратувчи, кучли қанотларингни англаш учундир.
Расмдаги хаттотлик «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» жумласининг товус шаклидаги бадиий каллиграфиясидир.
Чу ғайб мусиқасин сенсан сипоси, Шу тўққиз парданинг пардашуноси.Ривоятларга кўра Муҳаммад (сав)нинг руҳи коинот яратилмасдан олдин тўққиз пардага ўралган экан. У тўққиз парданинг тўққизинчисида Аллоҳга шукрона айтган. Сипос — шукрона дегани.
Бошингда доимо ою қуёш тўй, Тўнингни ечгил энди, бошқа тўн кий.Қуръони каримнинг Муззаммил ва Мудассир сураларига ишора.
Ўзинг аслу шу олам сен туфайлинг.Муҳаммад (сав)нинг асли пайғамбарлар авлодидан ва унинг энг қадимий бобоси Иброҳим (ас)га бориб тақалади. “Шу олам сен туфайли” жумласидан мурод Аллоҳ агар сен бўлмасанг, бу оламларни яратмасдим деган лутфига ишора. 👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor✨
ОШИҚ ДАРВЕШ ҲИКОЯТИ
Бир дарвеш бор эди. Ишқ зўридан зорланиб, ўтга тушган парвонадай беқарор эди. Ишқи тафтидан жон қийналса, жонининг ўртанишидан тили сўзга келмасди. Ишқ олови жонидан ўтиб, дилини ёндирар, мушкул устига мушкул бошига ёғилар эди. Йўл ўртасида беқарор бўлиб, ҳўнграб йиғларди ва бу сўзларни айтарди: — Рашк оташида жону дилим куйди, йиғлай десам, кўз ёшларим ҳам қайноқдир. Бир нидо келдики: — Бу масалада лоф урма, У билан ёлғондан яқинлашиб ёпишиб олгансан. Дарвеш деди: — Мен қачон Унга ёпишиб олдим, У менга ёпишиб олган, агар билсанг. Мен бечора бир нотавон кимманки, Уни севсам, менда бу журъат қайда? Мен ҳеч нарса қилганим йўқ, нимаики қилган бўлса, Унинг Ўзи қилди. Кўнглим қонга тўлгач, фақат Унинг ёдида тепадиган бўлди. Ҳотифдан овоз келди: — У сенга назар солиб, сенга юк юклади, сен буни овоза қилма, кибру ҳавога берилма. Сен токи бу улуғ қудуқ ичрасан, бир дам агар бу ҳақда овоз чиқарсанг, эй ғулом, У сен билан ишқбозлик қилмайди. У ишқни Ўз сунъи-асрору ҳикмати билан ўйнайди. Сен йўқсан ва ҳеч ишда ҳам эмассан, бу ишни Унинг Ўзига қўй, чунки сунъи Сонеъ билан қоришиб маҳв бўлади. Агар сен ўзингни ўртага солсанг, ҳам иймонинг ва ҳам жонингдан ажраласан.👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қаддасаллоҳу таъоло асрораҳум) 📚 «Мантиқ ут-тайр» асаридан. @fariduddin_attor
УМАР ИБН ХАТТОБНИНГ УВАЙС БИЛАН СУҲБАТИ
✍🏻 Фаридуддин Аттор
🎙️Азамат Одилов
📚"Мантиқ ут-тайр"дан
@fariduddin_attor
БИР САҚҚО (СУВЧИ)НИНГ БОШҚА САҚҚОДАН СУВ СЎРАГАНИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ
Бир саққо қўлида сув тўлдирилган идиш бўла туриб, олдида юриб кетаётган бошқа саққодан сув сўради. Ҳалиги одам деди:
— Эй бехабар, сувинг бўла туриб, нега бошқа кишидан сув сўрайсан?
Деди:
— Эй нодон, бир қултум сувингдан бер, чунки ўз сувим кўнглимга урди.
Дарҳақиқат, Одам Атонинг кўнгли аввалги кўҳна нарсалар билан тўқ эди, бироқ янгилик бўлгани учун буғдойга дадил қўл урди. Эскиларнинг ҳаммасини бир дона буғдойга сотди (алмаштирди), бор-будини буғдойга сарфлади.
Жаннатдан бадарға қилинди, аммо қалбида улуғ бир дард қолди, шунда ишқ келиб қалби эшигини қоқди. Ишқ шуъласида арзимас, ожиз бўлди, эски ҳам, янги ҳам йўқолди. Ўзи ҳам ўзини маҳв этди.
Ҳеч нарсаси қолмагач, ҳеч, яъни йўқлик билан танҳо қолди, қўлида нима бор бўлса, йўқлик йўлига сарфлаган эди. Мана шу одамнинг ўзига ўзи ёқмагани, ўзи ўз кўнглига урганидир.
Бунинг оқибати ўлимдир ва бу иш бизнинг ишимиз эмас, ҳар қандай киши ҳам бунга журъат этмайди.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Мантиқ ут-тайр» асаридан.
@fariduddin_attor🌼
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
53 - Najm surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
55 - Ar-Rohman surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
54 - Qamar surasi
Сиррини ерга мусаллам тутди ул,
Чунки йўлда ўзни чун кам тутди ул.
Ҳар не пинҳон эрди, ул фош айлади,
Маъниларни нақши наққош айлади.
Шул сабаб бўлди яқин тупроқ анга,
Маҳжур эрди, боқди чун кўпроқ анга.
Ел супурди ерни марди хок бўлиб,
Руҳи мутлақ бўлди жони пок бўлиб.
Ақлу хуш солди кўнгилга бир нигоҳ,
Ишқ пайдо бўлди шўрлик жон аро.
Сув бўлиб ойина бору барчага,
Юксагу тубан ниҳон бўлди анга.
👤Шайх Фаридуддин Аттор
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Уштурнома» асаридан.
@fariduddin_attor🌼
(Ва фақат Роббингга рағбат қилгин. Шарҳ•8)
Умидсизлик диёрига юз бурма, умидлар бор!
Қоронғуликка беркиниб олма, қуёшлар бор!
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига чақиради.
Тананг эса сени сув ва лой ҳибси (тутқинлиги) га тортади!
Ақлингдан фойдалан, кўнглингга қулоқ сол.
Бир кўнгил аҳлига бориб, ундан кўнгил озуқасини ол.
У билан кўнглингни озуқалантир.
МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
@fariduddin_attor
Танлов иштирокчиси Азамат Одиловга ҳадя этилди
(28 yosh
2021-yil konservatoriyani tamomlagan.
Filarmoniyada xor artisti bo'lib ishlamoqda)
РАССОМЛАР МУСОБАҚАСИ
Хитойлик рассомлар билан турк рассомлар баҳслашиб қолди. Хитойликлар: «Энг моҳир рассомлармиз» дейишса, турк рассомлари ҳам бу борада ўзларидан ўтадигани йўқлигини даъвоқиларди. Ким моҳирроқ эканини аниқлаш учун эса шахсан султон мусобақа ташкиллаштирди. Аввалига турклар беллашувдан бош тортишди. Хитойликлар: «Бизга бир хона, рақибларимизга ҳам алоҳида хон беринг, суратни ўша ерда чизамиз», дейишди. Орасига парда тортилган икки хонадарассомлар ишга киришди. Хитойликлар ҳазинадан ҳар куни турли рангдаги бўёқларни олишарди. Турклар эса на бўёқ сўрар ва на бошқа нарса. «Бизга фақатгина оддий қалам берсангиз кифоя», дейишди. Хитойликлар расм чизаётганда, турклар деворни жилолаш билан банд эди. Девор топ-тоза кўринишга келди. Ниҳоят, хитойликлар ҳам расмни тугаллаб, севинч ва хурсандчилик билан чолғулар чалиб, султонга хабар юбордилар. Султон хитойлик рассомлар ижодини кўриб ҳайратда қолди. Навбат турк рассомларига келди. Турклар икки хона орасидаги пардани кўтардилар, хитойликлар чизган ажойиб расм деворда акс этди. Ҳатто, деворга жо бўлган сурат ҳақиқийсидан кўра жозибалироқ кўринарди. Томошабинлар туркларнинг ижодига тан берди.
Яхшиликлар билан жилоланган, ҳирс, тамаъ, хасислик каби кирлардан мусаффо, ойна каби соф кўнгилга гўзал суратлар жо бўлади.
👤 Мавлоно Жалолиддин Румий
(қуддиса сирраҳу)
📚 «Маснавийи маънавий» асаридан.
@fariduddin_attor🌸
