ch
Feedback
Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸

前往频道在 Telegram

Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019

显示更多
2 084
订阅者
+224 小时
+77
+1930
帖子存档
Гул тўнини чок қилибди — кирсам боққа, Кўр: ғунчани ел солибди не қийноққа. Май ич, ел эсар сенсиз-у менсиз ҳам кўп, Биз-чи,
Гул тўнини чок қилибди — кирсам боққа, Кўр: ғунчани ел солибди не қийноққа. Май ич, ел эсар сенсиз-у менсиз ҳам кўп, Биз-чи, ётамиз бошни қўйиб тупроққа.
👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Рубоиёт» асаридан. @fariduddin_attor🍃

#мен_англаган_ҳақиқат Аллоҳ билан ўртангиздаги сир —🤐 Сирлигича қолсин... Шундай нарсалар борки, сўз билан англатолмайсан, айтсанг бадалини тўлайсан... Ниҳон бўлмоқ, асил авлиёлар ҳикматидир.

Repost from Avliyolar_uz 🌙
АШУРО КУНИГА 9 КУН ҚОЛДИ. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли
АШУРО КУНИГА 9 КУН ҚОЛДИ. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар.  (Имом Байҳақий ривояти, Имом Ҳофиз Суютий саҳиҳ деган) @Avliyolar_uz

“Бир оҳ минг ишқ” Юрагим деворида «Бир оҳ минг ишқ» деб ёзилган, Ҳамма қараб туради, Аммо ҳеч ким кўра олмайди. «Бир оҳ минг
“Бир оҳ минг ишқ” Юрагим деворида «Бир оҳ минг ишқ» деб ёзилган, Ҳамма қараб туради, Аммо ҳеч ким кўра олмайди. «Бир оҳ минг ишқ» — ошиқ шоирнинг бағрига ўқдек санчилган. Ҳамма тўхтаб ўқийди, Аммо ҳеч ким англамайди. «Бир оҳ минг ишқ» — шаҳар узра сузган булутларга кўз ёшларидан чизилган. Ишқнинг дарди ва қалб изтиробини ҳар ким кўриши ёки эшитиши мумкин, аммо унинг ҳақиқий оғриғини фақат ошиқнинг ўзи ҳис қилади. «Ҳамма кўради, аммо англамайди» ... ички кечинмаларнинг сирли ва тушуниш қийин экани фақат Ўзига аён

Repost from Bintu Sodiq
🌙 Бугун шомдан Муҳаррам ойи кириб келади. 🟢1-муҳаррам — 16 июнь 🟢Ашуро куни — 25 июнь Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамиз
🌙 Бугун шомдан Муҳаррам ойи кириб келади. 🟢1-муҳаррам — 16 июнь 🟢Ашуро куни — 25 июнь Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамиз учун баракали қилсин. @BintuSodiq

Ололсанг ол! (Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан) Ҳожи Байрам Валий ҳазратлари туғилган Зулфазл қишлоғида яшовчи бир йигит аскарликка чақирилиб қолди. Етим бўлган бу йигитча отасидан мерос қолган бир қанча олтинини, онасидан ёдгорлик бўлиб қолган билагузук ва сирғаларни омонат қолдирадиган киши топа олмади. Ашёларнинг барини кичик сандиқчага солди-да, Ҳожи Байрам Валий ҳазратларининг мақбарасига борди. Мақбарани зиёрат қилар экан: - Эй ҳазрат Ҳожи Байрам Валий! Мени ватан олдидаги йигитлик бурчимни адо қилиш учун чақирдилар. Ота-онамдан мерос қолган мана шу ашёларни омонат қолдириш учун одам топа олмадим. Шу кичик сандиқчани сизга омонат қолдиряпман. Агар аскарликдан қайтсам келиб оламан. Агар қайтмасам истаган бирор кишингизга беришингиз мумкин! - дея муножот қилди. Сўнг омонат солинган сандиқчани қабрнинг бир бурчагига қўйиб айрилди. Орадан йиллар ўтди. Йигит аскарлик вазифасини адо этиб, омонатини олиш учун ҳазрат Ҳожи Байрам Валий ҳазратларининг мақбарасига келди ва зиёрат қилгандан сўнг сандиқчани қўйиб кетган жойидан топди. Қўл ҳам урилмаганди. Ўша ерда турган мақбара қоровулига: - Сандиқча меники. Аскарликка кетишимдан аввал омонат қолдиргандим. Энди қайтариб олиш учун келдим, - деди. Қоровул: - Албатта, ололсанг ол! Чунки мен бир марта бу сандиқчани жойини ўзгартирмоқчи бўлгандим қанча ҳаракат қилмай ўрнидан қўзғата олмадим. Бунда қандайдир бир ҳикмат борлигини англаб қайтиб қўлимни ҳам теккизмадим, - деди. Йигит сандиқчанинг ёнига келиб Ҳожи Байрам Валий ҳазратларига раҳмат айтди ва омонатини олиб қишлоғига қайтди. @fariduddin_attor🌙✨ Тафаккур ила...

Танлов учун —3 ✍🏻 Фаридуддин Аттор 🎙️Азамат Одилов 📚"Матиқ ут-тайр"дан

Фирдавсийи Тусий ҳикояти Эшитдим бўйла Фирдавсийи Тусий Хусусида ҳикоят бофусусий. Йигирма беш сана ул хома чекмиш, Шу муддат
Фирдавсийи Тусий ҳикояти
Эшитдим бўйла Фирдавсийи Тусий Хусусида ҳикоят бофусусий. Йигирма беш сана ул хома чекмиш, Шу муддат ичра бир “Шаҳнома” чекмиш. Жаҳондин юмди кўзни зору музтар, Абулқосимди унда шайхи акбар . Агарчи эрди пири пурниёз ул, Майитга этмади расми намоз ул. Деди: ҳар неки Фирдавсий битибдир, Басе габрийни мақтаб, мадҳ этибдир. Умрни шунга ул бахшида этмиш, Ўзи шу бехабарлик ичра кетмиш. Самимийдир сўзим, макру риёмас, Намозим бўйла шоирга равомас... Чу ул Фирдавсийи мискинни андоқ Кўмиб, бас, тортдилар устига тупроқ. Ўшал тун шайхи акбар кўрди бир туш, Ки Фирдавсий унинг олдига келмиш. Зумуррад тож эмиш бошида ул дам, Либоси ям-яшил эрмиш ипакдан. Келиб ўлтирмишу шайхга демиш ул, Ки, эй сенда мунаввар жону кўнгил. Магарким этмадинг менга намозинг, Не келтиргай сенга бул эътирозинг? Худойим ул, жаҳони пурфаришта Камоли файзидин жонлар саришта, Менга бахш айлади чун лутфу эҳсон, Чу хокимга салот этмакка фармон. Хатимни бердилар, чун эрди қоли , Ки Фирдавсийга – ул фирдавси олий... Нидо келдики, эй Фирдавсийи пир, Қувилмишдинг басе, эй Тусийи пир, Ётиб, тинч ухлаким, раҳматга етдинг, Ки бир байтинг ила тавҳидни айтдинг . Илоҳий фазлимиздин бўлма навмид, Ҳамиша файзимиздин айла уммид. Шуни билгилки, эй сен, марди асрор, Ки осий кўп эмас, лек фазл бисёр. Гуноҳин кечмасам халқни тутиб пок, Не бўлгайлар бу шўрлик бир ҳовуч хок?... Худовандо, биларсен, баски Аттор Сенинг тавҳидинг айтиб, битди ашъор. Сенинг нуринг ила етди зиёга, Чу Фирдавсий каби етказ фанога. Ва Фирдавсийга ўхшаб раҳматинг бер, Иноят айла, боғи жаннатинг бер. Ки Фирдавсийга иллийюн демишлар , Мақомин сидқу қасри дин демишлар...
👤 Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃

Азизлар, Танлов учун юборилаётган мақола, аудио, мулоҳазалар қабул қилинмоқда! Албатта ўзингиз ҳақида тўлиқ маълумот ҳам ёзинг! Энг асосийси, лайклар, кўрув ва улашиш ҳам ҳисобга олинади‼️

Танлов учун —2 Абдужабборов Бахтиёржон Зафарбек ўғли

Фирдавсийи Тусий ҳикояти Эшитдим бўйла Фирдавсийи Тусий Хусусида ҳикоят бофусусий. Йигирма беш сана ул хома чекмиш, Шу муддат
Фирдавсийи Тусий ҳикояти
Эшитдим бўйла Фирдавсийи Тусий Хусусида ҳикоят бофусусий. Йигирма беш сана ул хома чекмиш, Шу муддат ичра бир “Шаҳнома” чекмиш. Жаҳондин юмди кўзни зору музтар, Абулқосимди унда шайхи акбар . Агарчи эрди пири пурниёз ул, Майитга этмади расми намоз ул. Деди: ҳар неки Фирдавсий битибдир, Басе габрийни мақтаб, мадҳ этибдир. Умрни шунга ул бахшида этмиш, Ўзи шу бехабарлик ичра кетмиш. Самимийдир сўзим, макру риёмас, Намозим бўйла шоирга равомас... Чу ул Фирдавсийи мискинни андоқ Кўмиб, бас, тортдилар устига тупроқ. Ўшал тун шайхи акбар кўрди бир туш, Ки Фирдавсий унинг олдига келмиш. Зумуррад тож эмиш бошида ул дам, Либоси ям-яшил эрмиш ипакдан. Келиб ўлтирмишу шайхга демиш ул, Ки, эй сенда мунаввар жону кўнгил. Магарким этмадинг менга намозинг, Не келтиргай сенга бул эътирозинг? Худойим ул, жаҳони пурфаришта Камоли файзидин жонлар саришта, Менга бахш айлади чун лутфу эҳсон, Чу хокимга салот этмакка фармон. Хатимни бердилар, чун эрди қоли , Ки Фирдавсийга – ул фирдавси олий... Нидо келдики, эй Фирдавсийи пир, Қувилмишдинг басе, эй Тусийи пир, Ётиб, тинч ухлаким, раҳматга етдинг, Ки бир байтинг ила тавҳидни айтдинг . Илоҳий фазлимиздин бўлма навмид, Ҳамиша файзимиздин айла уммид. Шуни билгилки, эй сен, марди асрор, Ки осий кўп эмас, лек фазл бисёр. Гуноҳин кечмасам халқни тутиб пок, Не бўлгайлар бу шўрлик бир ҳовуч хок?... Худовандо, биларсен, баски Аттор Сенинг тавҳидинг айтиб, битди ашъор. Сенинг нуринг ила етди зиёга, Чу Фирдавсий каби етказ фанога. Ва Фирдавсийга ўхшаб раҳматинг бер, Иноят айла, боғи жаннатинг бер. Ки Фирдавсийга иллийюн демишлар , Мақомин сидқу қасри дин демишлар...
👤 Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ҳаётда бўла туриб (бир-бирингизни) билмаган қадрингизни, вафот этгандан кейин билишни ҳеч кимга фойдаси йўқ! Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли  - ҳаётдалик вақтингизда эътироф ва ифода этмоқдир. Шамс Табризий ҳазратлари 🍃 Санли чой ифорларини соғиниб, финжонларни тузатдим. Райҳонлар ила бол мендан, Хуш табассумлар сендан бўлсин... @fariduddin_attor🍃 Кўнгил яқинлар учун...

Танлов учун —1 АБУ МУХАММАД ЖАЪФАРИ СОДИҚ ✍🏻 Фаридуддин Аттор 🎙️Азамат Одилов 📚"Тазкират ул-авлиё"дан

Qiymati baland olma Imomi A’zam Abu Hanifayi Kufiy (Сабоҳат Раҳимова ижросида) @fariduddin_attor🍃

Киши билгайму асло муттақий ким? Чу кўрдим, кекса бир одам, пир эрди, Етиб фурсат, кетишга ҳозир эрди. Не элтарсен, дедим, эй
Киши билгайму асло муттақий ким?
Чу кўрдим, кекса бир одам, пир эрди, Етиб фурсат, кетишга ҳозир эрди. Не элтарсен, дедим, эй марди ғамнок, Йўлингда озуқанг не, манзилинг хок? Деди ул кекса: дардимга даво йўқ, Дилим тўлғин, қўлимда ҳеч вақо йўқ... Манам ул кексадекман, эй Худойим, Дилим ғамнок, қўлимда йўқ вақойим. Қўлим бўм-бўш, юриб шул роҳи жовид, Вале фазлинг ила кўнглимда уммид. Худовандо, менга меҳру вафо қил, Карам эт, ҳожатим бори раво қил. Мунаввар айла нуринг бирла жоним, Ҳузурингда топай мангу маконим. Ўзинг эт эътимодимни мукаммал, Ва ҳар не мушкулотим айлагин ҳал. Мени мендин нажотим бер батавфиқ, Нуринг бирлан баротим бер батаҳқиқ. Дилимни маҳрами асрор этгил, Бу ғафлат уйқудин бедор этгил. Худовандлик ила эт дилни равшан, Севинч бер, эзгулик бер, айла гулшан. Нафас олганда менга ҳамнафас бўл, Машаққатлар аро фарёдрас бўл . Шу жоним шу жаҳонни тарк этар дам, Худойим, айла иймонимни ҳамдам. Агар иймон ила кетсам, кўнгил тўқ, Гуноҳим гар жаҳондир, менга ғам йўқ. Худовандо, ҳама бечорадирмиз, Кўйингга кўз тикиб, оворадирмиз. Ҳама гар дўзахий ё жаннатий, бас, Яратган,сен биларсен, кимса билмас. Киши билгайму асло муттақий ким? Саид ким бўлди оламда, шақий ким?
👤 Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃

«Машааллоҳу ла қуввата илла биллаҳ» (ما شاء الله لا قوة إلا بالله) Ўзбекча маъноси: «Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Куч-қудрат
«Машааллоҳу ла қуввата илла биллаҳ» (ما شاء الله لا قوة إلا بالله) Ўзбекча маъноси: «Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Куч-қудрат фақат Аллоҳ биландир.» Бу ибора кўпинча: кўз тегишидан сақланиш, неъмат учун шукр қилиш, ҳасаддан паноҳ сўраш мақсадида ишлатилади. Пастдаги туркча матн таржимаси: «Гўзалликка гўзал назар билан қараган инсоннинг руҳи озиқланади. Ҳаёт қуввати ортади. Зеҳнини гўзалликлар билан безаган инсон ҳаётидан лаззат олади.» Расмдаги кўк кўз ҳам айнан «кўз тегиши» (назар) мавзусига ишора қилиб чизилган.

#ДУОЛАР ❗️Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)   Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар. (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)   Имом Муслим ривояти.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри» (Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:  «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар.  (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Омин... @fariduddin_attor🍃

12) ЮНУС АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАЛАРИ - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИ... https://youtube.com/watch?v=Xc25Z58qgoI&si=KK4lTp6GAuke-HYn

Аттор ҳазратлари бу воқеани ташқи ҳодиса сифатидагина эмас, балки инсон руҳининг сафари сифатида шарҳлайди: Балиқ қорни — нафс, ғафлат ва қоронғулик рамзи. Юнуснинг ёлғизлиги — соликнинг ички имтиҳони. Тавба ва муножот — ҳақиқий нажот йўли. Балиқдан чиқиши — маънавий қайта тирилиш ва Аллоҳга яқинлашиш рамзи. Тасаввуфда бу ҳикоят инсон баъзан ўз нафси ва хатолари «қорни»да қолиб кетиши мумкинлигини, аммо ихлосли тавба уни яна нурга олиб чиқишини англатади. Атторнинг талқинида Юнус алайҳиссаломнинг қутулиши илм ёки куч билан эмас, балки тавозе, иқрор ва тавба билан юз беради.