Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸
الذهاب إلى القناة على Telegram
Аллоҳга ошиқ қалблар учун... Ишқ тараннумлари. Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу) Lovers are leaders the path of enternite. 04.07.2019
إظهار المزيد2 083
المشتركون
-224 ساعات
-57 أيام
+730 أيام
أرشيف المشاركات
#ғазал
Айрилиғдан ёр маним бағримни бирён айлади,
Ўзини бир ёна солди, мани бир ён айлади.
Заъфарона рангими дўндирди ул бераҳм ёр,
Душманни хандон этиб, дўстини гирён айлади.
Олди кўнглим, қилмади ул бевафо ҳаргиз вафо
Йиқди маъмур шаҳрини, кўр, неча вайрон айлади.
Жонимнинг заҳмидан э, жон, хоб келмас кўзима,
Жигаримда заҳми пайкон, тийри мужгон айлади.
Гар эшитса тош эрир ҳасратда оҳу зорими,
Ул гуландом ёрни кўр, кўнглимни зиндон айлади.
Жаҳд қилдим кўп висола етмадим, чекдим фироқ, Тадбир ангa найласин тақдири Яздон айлади.
Эй, Насимий, субҳидам бор, арз қил дилдора сан,
Ғамзага берсин насиҳат, йўқса кўп қон айлади.
Имомиддин Насимий қуддиса сирруҳу
@fariduddin_attor🕊
Ошиқлар нега тунни севадилар?!
Нега самолар узра кўз тикиб бағрин тиладилар?!
Чунки қаро тун, порлоқ юлдузлар висол ваъда қиладир....
Энг ёруғ юлдузга назар солганмисиз... ?
Гўё қўл узатсангиз етгудек... олмосдек товланиб,
жодулаб олгудек...
Ишқ ўшандоғ минг турли жилва бирла қалбни фараҳ этажак.
Бор йуғингизни нисор айлаб Ишқ йулларида девонаи Дўст ахтаринг!
Аллоҳимдан сени сўрайман...
bintu Ismoil дан
@fariduddin_attor🌙✨ Ошиқ қалблар учун
ҲОРИСА ИБН НУЪМОН РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирдим ва у ерда бир қироат эшитдим ва: "Бу ким?" дедим. Улар: "Ҳориса ибн Нуъмон", дедилар.
Шунда у зот: "Яхшилик шундай бўлади, яхшилик шундай бўлади",
дедилар"
(Имом Насоий ривояти). У онасига кўп яхшилик қилар эди.
"Жаннат аҳли ва жаннат амаллари" китобидан.
@Fariduddin_Attor🍃 Онасига яхшилик қилганларни Раббим жаннати ила сийласин, илоҳим !
Сени ҳар заррага ҳамроҳ кўрармен, Қаён боқмай, сени, Аллоҳ, кўрармен.Куръони каримдаги Бақара сурасининг 115-оятига ишора. Оят: “Машриқ ҳам, Мағриб ҳам Аллоҳникидир. Бас, қайси тарафга юзингизни қаратсангиз, ўша томонда Аллоҳнинг “юзи" мавжуддир”. Бу оят ҳали қибла аниқланмасдан нозил бўлган эди. “Аттавхид-искотул изофот” - Тавҳид ҳар кандай ортиқчаликни инкор этади. Яъни ҳар кандай тафсир ва изоҳ тавҳид учун бекордир. Жумладан, Аллоҳ борлигини қайта-қайта исбот қилишга ҳожат йўқ, Унинг Зотини шарҳлаш ҳам лозим эмас, шундоқ ҳам Аллоҳ дилимиздадир. 👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor✨
Агар умрим кечиб, бир дам қолибдир....
Борарди сайр этиб девона дилшод, Кўриб баққолни ногоҳ, тўхтади бот. Деди баққолга ул: эй яхши одам, Шакар борми дўконда, борми бодом? Деди баққол анга: ҳар иккиси бор, Кутармен токи келгай деб харидор. Деди девона шунда: не ажабсен, Не боисдин емассен, чайнамассен? Сотиб шундоқ ширинликлар адоғин, Топарсенму улардин яхшироғин?... Дилу жон ичра ҳар лаҳза ҳамондир, Киши билгайму не асрор ниҳондир? Неча минг баҳри пурасрору комил Этарсен гоҳида бир дамда ҳосил. Магар шу икки оламда абас йўқ, Худосиз сенга бир дам, бар нафас йўқ. Нафасни эҳтиром этсанг агар, ҳай, Сени ул шоҳу султонликка элтгай. Худони айла ёд, кўп чўзма ашъор, Ўтир хомуш бўлиб, сўз очма такрор. Чу шеър меъёрию ҳаддидин ошгай, Анга кўп ифтиро, ёлғон туташгай. Шуни билгилки, ҳар ҳарфу китобинг Санамдир, бут эрур, бўлгай ҳижобинг. Кўзинг оч, уйқудир бул, бори мастлик, Ярашмас сенга бундоқ бутпарастлик... Дариғо, кечди умрим, эрди бир дам, Анга бўлгайму тенг ҳар икки олам? Умрни гар сотиб олмоқ иложин Тополсам, олмагунча тинчимасдим. Агар умрим кечиб, бир дам қолибдир, Билармен, менга юз олам қолибдур. Нечун мен бўйла бир сўзни дегаймен? Ўшал сўз ичра мен ўзни дегаймен, Магар беҳуда бир сўз ўйладимми? Ўзимни деб бирор сўз сўйладимми? У ёқдин етса эрди ранги рўйим, Бўларди ўзгача бу гуфту гўйим. Дариғо, ҳар не билдим, этмадим мен, Умрнинг қадрига ҳеч етмадим мен. Югурсам, кечса йиллар неча бир юз, Диним дерман, демасмен тавба, афсус. Гар истиғфор этар бўлсам дамо-дам, Этармен бўйлаким, етмас умр ҳам. Худовандим вале андоқ каримдир, Кечиргай ҳар неким жўрми азимдир. Ажаб эрмас, қилиб лутфу иноят, Бирор байтимни ул этгай ижобат...👤 Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Асрорнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃
ҚАНДАЙ ҲАДЯ КЕЛТИРДИНГ?
Ҳазрати Юсуфнинг эшигини бир дўсти тақиллатди. Уни ичкарига таклиф қилдилар, узун суҳбат қуришди. Дўсти Юсуфдан қудуққа ташланган вақтларида нималар содир бўлганини сўради. Ҳазрати Юсуф бошдан ўтказган ҳодисаларни айтиб бердилар. Сўнг: «Эй мусофир дўстим, менга нима ҳадяолиб келдинг?!», дедилар. Дўсти: «Сизга совға қидирдим. Лекин бирор нарсани сизга муносиб деб билмадим. Бир томчи сувни улкан уммонга ҳадя қилиб олиб бориш мумкинми. Ўйлай-ўйлай, мана бу кўзгуни келтиришни маъқул кўрдим. Эй кўзимнинг нури! Зора, кўзгуга қараб гўзал юзингизни кўрганингизда, мени бир бора эслаб қўярсиз?!», деди.
Дўстлар зиёратига қўли бўш ҳолда бориш тегирмонга буғдойсиз боришига ўхшайди. Маҳшарда Жаноби Ҳақ: «Қиёмат куни учун қандай армуғон олиб келдингиз?», деб сўрайди. Яратганнинг ҳузурига қўли бўш ҳолда қандай бормоқчисиз? Ҳаёт неъмати вужудимиз ойнасини омонат сақлаб, чанг ғуборлардан тозалаб, Соҳибига покиза қайтариш учун берилмаганми?!
👤 Мавлоно Жалолиддин Румий (қуддиса сирраҳу)
📚 «Маснавий маънави» асаридан.
@fariduddin_attor🍃
Азиз Маҳмуд Ҳудойи: Дунёдан воз кечиб, Ҳаққа етган қалб | Ибратли Филм
https://youtube.com/watch?v=9nNrDcECMpo&si=QEvWm_h1847TF7AT
Яхшингни ҳам ёмонингни ҳам Раббим кўтаради(кечиради, неъматини тўхтатмайди...)
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
49 - Hujurot surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
48 - Fath surasi
Qur’oni Karim ma’nolarining izohli tarjimasi:
47 - Muhammad surasi
СУЛАЙМОН ЛОЧИННИ БУЛБУЛ ҲУЗУРИГА ЮБОРГАНИ
Сулаймон тинглади бу қиссани, бас, Ғазабга минди, жўшди қаҳри бир пас. Буриб шиддатга сўнг фикри маромин, Тилига келтириб гавҳар каломин, Деди лочинга ул: ҳай, йўлга туш зуд, Оловдек боргилу қайтишда бўл дуд. Бориб кўргил, не қуш ул, мунчаким жон Чекарлар дастидан бас оҳу афғон. Илмдин бир вақоси бормидир, йўқ? Магар шердек ҳавоси бормидир, йўқ? Нечун ул кўпчиликни кўрмагай хуш, Сўра, бу ҳаддини ул кимдан олмиш? Солиб шовқин-сурон, тинмас не боис? Ва хизмат айламас бизга не боис? Нечун хизмат этишдин мустаманд ул, Магарким шул сабабдин дардманд ул... Магар девонаю маст ҳар томондин, Шунинг-чун бехабар яхши, ёмондин. Заифдир, нотавон жисми низори, Ва ҳар гулзор аро чун оҳу зори. Ки истиғно сидир тилларда достон, Очармиш гул унинг ишқида бўстон... Яқинлаш унга сен айлаб табассум, Йўқ эрса, ваҳмидин ўлмоғи мумкин. Ёмон сўз чиқмасин ул сори сандин, Яширгил тумшуғу тирноғинг андин...👤 Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирраҳу) 📚 «Булбулнома» асаридан. @fariduddin_attor🍃
#ҳикмат
Баъзи доноларнинг айтишича, илм уч ҳарф бўлиб,
«айн» — иллиййиндан,
«лом» — лутфдан,
«мим» эса мулкдан олинган.
«Айн» ўз соҳибини иллиййинга (энг баланд мақомга) олиб чиқади.
«Лом» уни латиф-мулойим қилади.
«Мим» эса, уни инсонлар орасида улуғ, бой қилади".
@fariduddin_attor🕊
Танлов учун —5
MANSURİ AMMOR
📚Fariduddin Attor "Tazkiratul avliyo" dan
(Сабоҳат Раҳимова ўқиди)
@fariduddin_attor🍃
Танлов учун —4
MANSURİ AMMOR
📚Fariduddin Attor "Tazkiratul avliyo" dan
(Сабоҳат Раҳимова ўқиди)
@fariduddin_attor🍃
Repost from Murtasim ijodidan.
«Султон Маҳмуд ва балиқчи ҳикояти»
📚Мантиқ ут-тайр
(Жаҳонгир Каримов ижросида)
@fariduddin_attor
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Азизлар, биргаликда илм ўрганиш ва эслатма бўлиши учун фақат опа-сингилларимиз учун бир канал ташкил этдик!
Манфаатли суҳбатлар бўлади деган умиддамиз.
Фақат аёллар учун ‼️
https://t.me/+Iz3zJWU2VbBlNmMy
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
