cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Mubaşşir Ahmad

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади. Реклама учун: @muazzin_91

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
85 972
Suscriptores
-5624 horas
+957 días
-38330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт билан шарафли сулҳ келишувини рад этадиган ҳар қандай диндорлик, яшовчанликнинг барча имкониятини бой берган диндорликдир. Шайх Муҳаммад Ғаззолий ========================== Изоҳ: Агар диндорлик илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт майдонида бошқалар билан келишиб яшашни хоҳламайдиган бўлса, бу диндорликнинг келажаги йўқ. Бу гапнинг ҳақ эканига ўрта аср Европа инквизициясини эслаш кифоя. Энди бугунда айрим мусулмон мамлакатлар ва жамоатлар ҳам ўзини бу тўғрида ўнгламаса мазкур натижага улар ҳам маҳкум. Чунки динимиз илм ва фикрни қадрлайди, ҳамда умуминсоний оилада келишиб яшашга чақиради. Буни инкор қилганлар Қуръони карим ва Суннати набавийяни, ҳамда мусулмонлар ғолиб бўлган даврлар тарихини холис кўз билан ўқиб чиқсинлар. Мубашшир Аҳмад @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 68 7🔥 6
Қисқартириш бюджетга – кенгайиш вазирликларга ☝️Харажатларни қисқартириш бўйича жадвал диққат марказига чиқди. Ҳар доимгидек энг катта чопилиш таълим билан тиббиётда. Яқин ўтмишда тарвақайлаб семирган бирорта вазирлик, бирорта қўмита жадвалда кўринмайди. ✍️ Рақамларга эътибор қаратамиз: Биринчи қаторда турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 3364 та штат қисқартирилмоқда. Жадвалга ишонсак, ундан тежаладиган маблағ 386 млрд сўм. Агар бу рақамни 3364 га бўлсак йиллик 114.744.351 сўм келиб чиқмоқда. Бу таълимда қисқартиришга тушган, яъни бугунги кунда керак бўлмай қолган ходимларнинг ўртача ойлик маоши 9.562.029 сўмга тўғри келмоқда, деганидир. ⚡️Яъни мантиқан қаралса, қисқартирилишга лойиқ ишчи ҳам шу кунгача 10 млн сўмга яқин маош олиб келган. Лекин яқинда эълон қилинган маошлар статистикаси бунинг тамоман аксини кўрсатади. Унга кўра таълим вакиллари ўртача 3,4 млн сўм билан энг пастдан битта олдинги қаторни, тиббиётчилар эса 3,2 млн сўм билан “фахрли” охирги ўринни эгаллаб туришибди. ❓Энди савол туғилади – бу ҳисоблашда кетган хатоми ёки вазирлик тизимидаги маошларни пасайтириб кўрсатиб келдикми? Иккинчи ва асосий савол – нега қисқартириш шундоқ ҳам энг ночор қатламларга тушяпти, нега бу жадвалда сўнгги йилларда ҳам бўйига ўсган, ҳам энига кенгайган бирорта вазирлик ёки пайдар-пай очилаётган, аммо амалда бирор каромат кўрсата олмаган бирор қўмита ёки агентлик йўқ?! ✅ Бу режа амалга ошса (амалга ошади ҳам) жами 475 млрд сўмнинг тежалишига олиб келаркан. Яъни амалда ярим трлн сўм ҳам эмас. Лекин Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагининг ўзида “эришган” бюджет дефицити 20 трлн сўмлиги расман тан олинди. Бу шиддат билан йил якунини 50 трлн.лик “марра” билан забт этишимиз ҳеч гап эмас. Энди савол туғилади – ортиқча харажатларнинг 1 фоизини ҳам қопламайдиган, яна камига 7 мингга яқин кишини камбағаллик домига олиб кирадиган бундай қисқартириш билан кимни алдаймиз ва нимага эришамиз? Мазкур жадвални тузган вазирлигу мутасаддилар бунга қандай изоҳ берар экан? 💥 Масаланинг бошқа томони – Ўзбекистонда бир йилда ўтказилаётган ранг-баранг тадбирлару меҳмоннавозликнинг, вазирлигу давлат ташкилотлари ўтказаётган маросимларнинг ҳисоб-китоби ҳеч қилинганми? Ёки “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан” дея ниқобланадиган харажатлар, қўша-қўша ярқироқ машиналар, хориж сафарлари, корпоратив дастурларнинг салмоғини сўрайдиганлар борми? Ўзи “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисми” кимнинг пули, шу тер тўккан халқнинг солиқлари эмасми? 🤷🏻‍♂️ Модомики харажатларни қисқартириш зарур экан, булар четда қолиб, яна энг ҳимоясизларга болта урилгани ажабланарли. © Abror Zohidov @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 542💯 116😢 70🤬 48🔥 25😭 24👏 4 2👎 1🤔 1
Беш-олти йил олдин Диний идоранинг Муфтий котибиятида бироз ишлаганман. Шунда идоралараро мувофиқлаштирилган тадбирлар жадвалини кўриб чиққан эдим. Хуллас унда ёзилишича, идора билан бошқа ташкилотлар ҳамкорликда бир вилоят чегараолди районларидаги вазият ўрганиб келинган. Ўрганиш натижасида у ердаги аҳоли, хусусан ёшлар радиккалашувга мойил дея топилган. Бу жараёнга қарши тадбирлар белгиланган. Унда асосий таклиф - жойларда кўнгилочар тадбирлар уюштириш, санъаткорлар чиқишларини кўпайтириш тавсия қилинган. Нега ашулачи-қўшиқчиларга эътибор кучли эканини ўшанда тушунганман. Шундан бери ўйлайман. Бўрттирилган бундай (радикализм) муаммоларини советларча ҳал қилиш ҳали ҳам давом этяпти. Советларда агитгуруҳлар, агитпоездлар ва агиттадбирлар бўлар эди. Ҳозир ҳам шундай самарасиз йўл танланган. Бу ярани таги билан олиб ташламай, устини сийпаш, балки сийпаш билан тананинг бошқа жойларига унинг тарқашига йўл қўйишдир. Бошқача айтганда муаммони нўноқларча ҳал этишдир. Аслида у жойларда иқтисодий-ижтимоий муаммолар йиғилиб қолган. Диндор қатлам хоҳиш-иродаси умуман ҳисобга олинмаган. Уларни ҳал этиш диний-ижтимоий ва иқтисодий ечимларни талаб қилган. Масала тубдан ҳал этилиши ва қаттиқ меҳнат қилиниши керак бўлган. Ҳозирга келиб муаммонинг бундай ечими - яъни, кўнгилочар-чалғитар услуб оммавий равишда амалга оширилмоқда. Бунга Лола, Отажонов ва Жўраев кабиларнинг машмашалари ва бошқа кўплаб ишлар ёрқин мисол бўлади, афсус. @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 644😢 160💯 95😭 27🔥 20 12👏 6🤔 6🤯 6😨 6😱 1
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди. Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз. Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради. Мустафо Маҳмуд @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 799🔥 103💯 96😢 80👏 11😭 9 4
Болаларимизни масжидга олиб чиқишга ғайрат қилганимиз каби, телеканалларда берилаётган диний сериалларни кўрсатишга ҳам ҳарис бўлайлик. Бўлганда ҳам улар билан бирга кўриб, тушунмаган жойларини тушунтирайлик, изоҳлаш керак жойларини шарҳлаб берайлик. Зотан, кинодан кучли таълим ва тарбия воситаси йўқ. Ўзимиз "Рисолат" фильмини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, ислом ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлган авлодмиз. Кейинчалик ўқиган тарих ва сийрат китобларимизни ана шу кинодан олган тасаввурларимиз устига қурганмиз. @Mubashshirahmad
Mostrar todo...
👍 1053💯 133🔥 62🤩 15 12😢 10👏 9😁 4👎 3
🎞 НЕДОНОШЕННАЯ НЕЗАВИСИМОСТЬ «Свидетель века», 7 серия Смотреть 👉 https://youtu.be/7DP_YLN0bWo ©️Azon Global на русском
Mostrar todo...
👍 80🔥 13💯 10👎 4👏 1
🎞 Ўзбекнинг “ўгай” аждоди – Муҳаммад Шайбонийхон Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/S6fQGya4HkM @Mubashshirahmad
Mostrar todo...
👍 158🔥 19😁 11👏 5😢 2
Энг чиройли овоз замбаракларнинг ўчган унидир. Хитой халқ мақоли. @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 588😢 194🔥 58💯 33🤔 17😁 7👏 2
Радикаллик - бир бўлакни бутун кўришинг, бугунни кеча билишинг ҳамда мижоз ёки ҳавоингни шариат деб ҳисоблашингдир. Айман Ёғий @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
👍 444💯 55🤔 19😢 13🔥 10👏 4👌 3👎 2😱 2😨 2
Мантиқ. Исламофобларимизда бунга контраргумент бормикан?! @MubashshirAhmad
Mostrar todo...
🔥 434👍 207💯 51👏 12😢 6 2