Xidirov formati
Open in Telegram
Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
332
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+1130 days
Posts Archive
#birdamjamiyat
Спарта сабоғи: куч билан эмас, ақл билан барқарорлик
Қадимги Спарта – ҳарбий машғулотлар, темир интизом ва юксак фидойилик билан машҳур бўлган юрт. Унинг аҳолиси, хусусан эркак фарзандлари, болалигиданоқ ҳарбий ҳаётга тайёрланган. Спартанинг тарбия тизими ҳар бир шахсни давлат хизмати ва жанг майдонига муносиб қилиб етиштиришга қаратилган эди.
Спарталикнинг чинакам бурчи яхши жангчи бўлиш эди. Улар учун шахсий эркинлик ёки моддий неъматлар эмас, балки давлат хизмати, интизом ва жангда кўрсатилган жасорат устувор аҳамиятга эга эди. Жангда ҳалок бўлиш – энг олий шараф, қочиб кетиш эса – энг катта уят ҳисобланган.
Шу сабабдан, ҳар бир спарталик бола ҳаётнинг илк йиллариданоқ оғир шароитларда тарбияланган, оғриққа, очликка, совуққа ва фақат ўз кучига суянган ҳолда яшашга ўргатилган. Бу жараён "агоге" деб аталган ва у давлат томонидан ташкил этилган ҳарбий-маънавий тарбия тизими эди.
Спартада шахсий манфаатлар эмас, жамоавий мақсад устувор бўлган. Давлат ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тўлиқ назорат қилган ва уларни якка шахс сифатида эмас, балки жангчи ва Ватан ҳимоячиси сифатида кўрган.
Аёллар ҳам фарзанд тарбиясида ана шу ҳарбий руҳни шакллантиришда муҳим роль ўйнаганлар. Улар фарзандларига “сен тирик қайтиш учун эмас, ғалаба билан қайтиш учун кетасан” деб ваъз қилар эдилар.
Спартанинг тарихий модели ҳарбий автократия ва оммавий интизом мисоли сифатида инсон тафаккурида мустаҳкам жой олган. Бугунги кунда ҳам "спарталикча ҳаёт" ибораси қатъият, худбинликдан воз кечиш ва давлат манфаати йўлида фидоийлик маъносини англатади.
Қадимги Спарта ҳарбий жасорат, интизом ва Ватанга садоқат билан бутун дунёга машҳур бўлган. Лекин унинг тарихий таназзули шуни кўрсатдики, фақат куч, тартиб ва қаттиқ идора билан барқарор жамият қуриб бўлмас экан. Спартанинг таназзули унинг муайян соҳага бир ёқлама қараши, хусусан гуманитар ва интеллектуал тараққиётни назар-писанд қилмагани билан боғлиқ.
Спарта фалсафа, санъат, адабиёт ва илм-фанга бефарқ муносабатда бўлган. Айнан шунинг учун у ўзининг интеллектуал илдизларини чуқурлаштира олмади. Афина мисолида кўриниб турибдики, эркин фикр, мутахассислар ва олимлар бошқарув жараёнида иштирок этиши давлатни фақат бойитибгина қолмай, уни ҳар хил таҳдидларга қарши чидамли қилади.
Спарталиклар эса ҳеч қачон олимларни ёки гуманитар соҳадаги етук инсонларни бошқарувга яқинлаштирмаган. Бундай ёндашув оқибатда давлатнинг ижтимоий хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга тўсқинлик қилди. Жамиятда танқидий фикр йўқолган, муаммолар тан олинмасдан, куч билан босиб турилган. Ижтимоий мувозанат бузилганида эса — уни тиклашга на илм, на сиёсий механизмлар, на соғлом ислоҳотчилар қолган эди.
Милитаризм асосида қурилган Спарта жамияти — бир муддатча мустаҳкам тузум сифатида яшади. Лекин у интеллектуал ривожланиш ва ижтимоий эволюцияни инкор қилгани учун бардавом бўла олмади. Ижтимоий хавфсизлик фақат ташқи таҳдидлардан эмас, ички мувозанат ва ғоявий етукликдан ҳам келиб чиқади. Спарта эса айнан шу ички хавфсизликни таъминлай олмади.
Шунинг учун ҳам юртимизга очиқдан-очиқ таҳдидлар қилинаётган бир вақтда замонавий ташкилотлар ва давлат раҳбарлари ва кенг жамоатчилигимиз Спартанинг сабоқларидан хулоса чиқаришлари даркор: жисмоний куч ва тартиб етарли эмас — илм, ахлоқ, маънавият, қадриятларга ҳурмат, фикр эркинлиги ва интеллектуал раҳбарлик ҳам жамият барқарорлиги учун зарур асослардан биридир.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Xidirovformat
АҚШда яшаётган Муҳаббат Шамаева — 81 ёшда ҳамда Малика Қалантарова — 74 ёшда ва улар ҳануз саҳнада, рақсда.
Энди шу инсонларнинг юртимизда яшаётган тенгқурларини тасаввур қилиб кўринг. 😁
2025 йил ҳолатига, ЖССТ (WHO), Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таянган ҳолда таҳлил қилсак, дунёдаги ривожланган мамлакатларда ўртача умр кўриш ёши 80–83 ёш атрофида эканини кўрамиз.
Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 2025 йил холатига энди 75,1 ёшни ташкил этди. Албатта, умр давомийлиги аҳолининг жинси ва мамлакатга қараб фарқ қилади.
Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Африка давлатларида ўртача умр кўриш ёши таҳминан 60 ёш атрофида.
Эътиборли жиҳати шундаки, мамлакатимизда бу кўрсаткич изчил ўсиб бормоқда. Масалан, мустақилликка эришган илк йилларда халқимизнинг ўртача умр кўриш ёши 64 ёш атрофида эди.
Демак, хулоса аниқ:
агар иқтисодиётни ривожлантириб, яшаш шароитларини яхшиласак, таълим ва тиббиётни мустаҳкамласак ҳамда оқилона ҳаёт тарзини оммалаштирсак, халқимиз умрига яна бемалол 10–15 йил қўшиш имконияти мавжуд, азизлар.
Бунга амалий мисол — сиз ҳозир кўриб турган ушбу видео.
Тафаккур қилинг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@Xidirovformat
Ҳайнел Ҳайненинг “Лютессия” асарида: «Шундай бир замон келадики, шимол айиғининг боши янчилади ва халқлар бахтга эришади», деган фикр бор.
Бу билан профессор Абдулла Шер домла, бугун шимолнинг чўлтоқ айиғи Туроннинг бўрисига рўбарў келиб, “боши янчилиш” арафасида турганлигини айтмоқдалар.
Ҳурматли ватанпарварлар! Бугун миллат зиёлилари ўрнидан қалқиб туриши, буюк миллатчилик шовинизми, расшизм ва империализм касаллигига дучор бўлган шимолдаги манқурт, маънавий қашшоқ миллат вакилларининг ғоявий ҳужумига қарши бирлашишмиз зарур!
Шу боис Ватанимизга қарши қилинаётган ҳар қандай тажовузга жавоб якка-ёлғиз эмас, балки бирдамлик, ҳамфикрлик ва жипслик билан берилиши шарт. Зеро, душманнинг энг катта қўрқуви — миллатнинг бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишидадир.
Яна шуни ҳам унутмайлик-ки, бир бўлсак Марказий Осиёмиз, бирлашсак Туркистон!
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.
@xidirovformat
Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 2025 йил якунларига кўра совға пуллари бўйича дунёда энг кўп даромад топган ўн нафар шахматчи қаторига кирибди. Барака топишсин!
Уларнинг ҳар бири 350 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ишлаб топган.
Шуларни ўқиб, ўз-ўзимдан ўйлаб қоламан: мактаб пайтида ашула дарсини менсимай, жисмоний тарбияни оддий ўйин деб қабул қилган эканман. Бугун эса — санъаткорлар эътибор марказида, артисту раққосалар жамиятнинг энг обрўли қатламига айланган, спортчилар эса бой-бадавлат бўлиб, бутун дунё тан олган шахслар.
Мен эса олимлик, муаллимликка ҳавас қилган эканман.
Қизиқ, мени болаликда - "кўпроқ ўқи, ўйин кулгини йиғиштир" деб айтган муаллимларим нотўғри тафаккурга бошлашганмикан ёки бугун жамиятнинг ўзи «ким кўринса — ўша қадрли, ким ўйласа — ўша ортиқча» деган янги қоида билан яшаётганмикан?
Балким, устозларим нотўғри йўл кўрсатмагандир — шунчаки улар ўша пайтда ақл билан очликни, китоб билан тўйишни ўргатиб бўлмайдиган замон келиб қолишини билмаган бўлишса керак.
Ҳозир эса: тўп ортидан югурсанг — миллион, саҳнага чиқсанг — шуҳрат, фикр қилсанг…
яхши фикр қилсанг ҳам — «лайк» билан чекланасан.
Устозларимдан бири айтганидек - "Тузалса яхши бўлиб кетади" 😉😃
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Бугун “Hit FM” радиосининг “Импулс” ток-шоусида мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий ислоҳотлар мавзусида эксперт сифатида иштирок этдим.
Эфир давомида бўлиб ўтган суҳбат тўлиқ ёзиб олинган. Ушбу суҳбатни сизга ҳам тинглаш учун ҳавола этаман.
Эшитиб, баҳо берсангиз мамнун бўлардим.
@Xidirovformat
Бир ҳақиқат аён: илмдан узоқлашганимиз, танқидий фикрлашдан воз кечганимиз сари жоҳилият ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бормоқдамиз.
Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган кўплаб амалларнинг асл моҳиятини англаб етмаганимиз сабаб, биз уларни ирим-сирим сифатида қабул қилишга одатландик. Ваҳоланки, минглаб йиллар давомида халқимиз орасида асраб келинган қадриятларимиз замирида жамиятнинг маънавий руҳи, ҳаётий тажрибаси ва илмий-амалий хулосалари яширин.
Барака топишсин, ушбу видеода бу жараён жуда чиройли тарзда очиб берилган.
Кўринг ва тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Tafakkur3
Ассалому алайкум!
Сизни Янги йил — келиб келаётган 2026-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Янги йил ҳаётингизга илиқлик ва нур, самимий табассумлар, кўплаб ижобий ҳис-туйғулар, янги имкониятлар ва эзгу мақсадлар олиб кирсин. Қалбингизда хотиржамлик, ишингизда касбий қониқиш ва ҳар бир кунингизда қувонч ҳамроҳингиз бўлсин.
Янги йилда Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, фаровон ва самарали фаолият тилайман. Атрофингизда миннатдор шогирдлар, Сизни тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган, ҳамкорлик қилиш осон ва ёқимли бўлган самимий ҳамкасблар доимо бўлсин.
Сиз саховат билан улашиб келаётган билим ва тажрибаларингиз Сизга ҳурмат, ишонч ва инсоний илиқлик сифатида албатта қайтсин. Ҳар бир янги кун ҳаётингизда маъно, қиммат ва кераклилик ҳиссини янада мустаҳкамласин.
Хонадонингизга тинчлик-осойишталик, ишларингизга барқарорлик, ҳаётингизга эса илҳом ва барака тилайман. Янги 2026-йил Сиз учун эзгу ниятлар амалга ошадиган, катта ютуқлар ва хайрли воқеаларга бой йил бўлсин!
Янги 2026-йил муборак бўлсин!
Энг эзгу тилаклар ила,
Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
Социо-таҳлил
Ёшлар энди аввалгидек эмасми?
Глобал ўзгаришлар даврида турли ёш гуруҳларига мансуб ходимларнинг шахсий сифатларида нима ўзгарди?
📑 Ушбу мавзуда мунтазам равишда тадқиқотлар олиб бориб, олинган маълумотлар таҳлилини тарихий, иқтисодий ва сиёсий контекст билан солиштирган ҳолда, Detech Group халқаро тадқиқотлар компанияси социологлари қуйидаги ўзгаришларни қайд этмоқда:
⚪️ Илгари олдинни кўра билиш, оригиналлик ва қизиқувчанлик каби сифатлар ёшлар гуруҳида бошқа барча ёш гуруҳларига нисбатан анча кучли намоён бўлар эди.
Ёшларга узоқ муддатли режалаштириш, кенг келажак уфқларида фикрлаш, янги билимларга қизиқиш ва инновацион ёндашув хос эди.
➡️ Аммо 2022 йилда ёшларнинг режалаштириш горизонти деярли 50 ёшли одамлар даражасига тенглашди: қизиқувчанлик бўйича ҳам худди шундай статистика кузатилди. Бу ёшларнинг янги билимларни ўрганишга бўлган интилиши, дунёқарашни кенгайтиришга қизиқиши ва одатий билим чегараларидан чиқиш истаги пасайганини англатади.
⚪️ Оптимизм ва қатъиятлилик энг кўп ёшларга хос бўлиб, ёш ўтиши билан бу сифатлар одатда сусая бошлар эди. Ёш ўтган сайин инсонлар мулоҳазалироқ бўлиб, эҳтиёткор ҳаракат қилади ва хавф-хатарларга кўпроқ эътибор қаратади.
➡️ 2022 йилда барча ёш гуруҳларида ушбу қонуният сақланиб қолди, фақат ёшлар гуруҳидан (18–21 ёш) ташқари. Бу гуруҳда кўрсаткичлар кескин пасайиб, 50 ёшли одамлар даражасига тушиб кетди.
Бу каби ноодатий даражадаги пасайиш шуни кўрсатадики, ҳозирги шароитда ёш авлод яхши келажакни кутмай қўйган ва қарор қабул қилишдан қўрқмоқда.
⚪️ Шунингдек, ижтимоий фаоллик — жамиятда кўзга ташланиш, ўз фикрини ҳимоя қилишга интилиш — 27 ёшгача бўлган ёшлар орасида яққол намоён бўлган ёшга хос хусусият эди.
➡️ 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида бу сифатлар деярли 40–45 ёшли одамлар даражасигача пасайган, қолган ёш гуруҳларида эса ўзгаришлар ё жуда кам, ёки умуман кузатилмаган.
⚪️ Ёшлар доимо атрофдагиларга кўпроқ қизиқиш билдиради, чунки улар янги дунёга чиқиб, ижтимоийлашув жараёнидан ўтади. Ёш ўтиши билан эса бошқалар билан алоқа ўрнатиш истаги аста-секин камаяди.
➡️ Қизиқ томони шундаки, 2022 йилда 18–21 ёшлилар гуруҳида мулоқотчанлик пасайган, 22–27 ёшли ёшлар орасида эса, аксинча, бошқаларнинг хулқ-атворига бўлган қизиқиш ошган.
Тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатадики, юз берган воқеалар энг ёш гуруҳнинг хулқ-атворига танқидий даражада таъсир кўрсатиб, унга хос бўлган психологик хусусиятларни йўқотишига олиб келган.
Шу сабабли, ҳозирги пайтда ёшларни янги шароитларда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@xidirovformat
Диққат‼️
PhD ва DSc Ҳимоя жараёнларига оид муҳим янгилик.
УШБУ ТАКЛИФЛАР Вазирлар Маҳкмасига топширилган ва МУҲОКАМА жараёнида деди вазир:
1️⃣ Автореферат ёзиш ва чоп қилишни бекор қилиш;
2️⃣ Етакчи ташкилотдан ўтишни бекор қилиш;
3️⃣ бир марталик кенгаш тузишни ОТМ ва ИТМ га бериш;
4️⃣ОАК бюллетенида мавзу эълон қилишни бекор қилиш;
5️⃣ ОАК нинг нашрлар рўйхатини бекор қилиш каби революцион таклифлар илгари сурилибди.
Илм йўлидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланадиган бўлмоқда азизлар. Асл олимлар, ҳақиқий илм изловчиларга эса муваффақият тилаймиз.
@xidirovformat
Repost from Tafakkur egalari
Ижтимоий бирдамлик!
Яқин ўтмишда Жанубий Корея тарихида шундай муҳим воқеа содир бўлдики, у бутун корейс халқини миллат сифатида бирлаштира олди. Ушбу воқеа жамиятда ижтимоий бирлик, фидокорлик ва умуммиллий масъулиятнинг ёрқин намунаси сифатида намоён бўлди.
Бу ҳодиса нафақат корейс халқи, балки дунёдаги кўплаб миллатлар, шу жумладан, биз — ўзбек жамияти учун ҳам ибратли тажриба ҳисобланади. Чунки у қийин шароитларда халқнинг қандай қилиб умумий мақсад атрофида жипслаша олишини, шахсий манфаатдан устун қўйилган миллий манфаат қандай улкан ижтимоий кучга айланишини илмий-ижтимоий жиҳатдан яққол кўрсатиб берди.
У қандай воқеа эди?
Агар, худо кўрсатмасин, халқимиз бошига шундай синов тушса, биз ҳам корейс халқи кўрсатган бирдамликни намоён қила оламизми?
Видеони диққат билан томоша қилинг ва мушоҳада юритинг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Tafakkur3
Repost from MARKAZ XABARLARI
#ANONS
"Munosabat" ko'rsatuvi
📆Bugun - 22.12.2025
⏰ 20:00
🎥"O'zbekiston" telekanalida
To'liq: https://youtu.be/rr8PxRuFlJE
Rasmiy sahifalarimiz👇
🚨telegram | 📎Facebook
📺YouTube | 👚Instagram
#маромийлик
Маромийликнинг назарий методологик асоси нимада?
Нега жамиятимизда хашамат, дабдаба эътибор кучайиб исрофгарчилик ортмоқда?
Тараққий топган давлатлар аҳолиси яшаш тарзида қандай ижтимоий ғоялар тарқалган?
Маънавий қашшоқ ва тубан инсонлар қандай ҳолларда ўзини билдириб қўяди?
Социолог Сухробхўжа Хидировдан эшитинг ва тафаккур қилинг!
@Xidirovformat
Жамиятда инсонлар аро ишончни ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилиш учун Республика Маънавият ва маърифат марказида қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда?
Эшитинг ва тафаккур қилинг!
@xidirovformat
СССР пропагандаси ҳақида...
Халқлар қамоқхонаси бўлган СССР даврида мафкуравий пропаганда ниҳоятда тизимли, илмий асосланган ва психологик жиҳатдан пухта режалаштирилган эди. Бу пропаганда оддий ахборот тарқатиш билан чекланмасдан, жамият онгига чуқур кириб боришни мақсад қилган.
Энг жирканч жиҳатларидан бири шунда эдики, у муайян халққа қарши айнан ўша халқ вакилларидан фойдаланган. Айниқса, аҳоли энг қадрлайдиган, эъзозлайдиган ва сўзига шубҳасиз ишонадиган муйсафитлар қиёфаси танланган. Чунки ижтимоий психология нуқтаи назаридан кекса инсон – донолик, тажриба ва анъана рамзи ҳисобланади. Марказий Осиё жамиятларида эса бу образнинг таъсир кучи янада юқори.
Совет пропагандасида ташқи кўриниш, ҳар бир ҳаракат (жест), ҳар бир сўз ва унинг айтилиши (интонация)га алоҳида эътибор қаратилган. Бу тасодиф эмас эди. Илмий манбаларда бу усуллар авторитет эффекти, эмоционал таъсир ва социал моделлаш деб аталади. Яъни одамлар мантиқий таҳлилдан кўра, ишончли кўринган шахснинг ҳиссий таъсирига тезроқ берилган.
Шу тарзда тайёрланган видеолар, нутқлар ва чиқишлар орқали халқ онгига худосизлик ғоясини сингдиришга уринишган. Видеодаги “отахон”нинг мазмунан бўш, аммо шаклан жозибали нутқи айнан шу мақсадга хизмат қилган. Бу — когнитив диссонанс яратиш, яъни одамларнинг ўз қадриятлари билан эшитаётган сўзлари ўртасида ички қарама-қаршилик пайдо қилиш усули эди.
Тарихий факт шуки, 1920–1930-йиллардан бошлаб СССРда давлат атеизми расмий сиёсат даражасига кўтарилди: масжидлар ёпилди, уламолар таъқиб қилинди, диний таълим тақиқланди, «илмий атеизм» деган тушунча жорий этилди. Мақсад аниқ эди — 1300 йилдан ортиқ ислом байроғи хилпираб турган бу диёр халқининг маънавий асосларини емириш.
Бироқ тарих шуни кўрсатдики, зўрлик ва сунъий образлар орқали жамият онгини тубдан ўзгартириш мумкин эмас. Ислом ва диний идентичлик бу ҳудудда йўқолмади, балки махфий, оилавий ва маданий шаклларда сақланиб қолди. Мустақилликдан кейин эса бу маънавий мерос қисқа вақт ичида қайта жонланди.
Охир-оқибат, шунча тазйиқ ва мафкуравий босимларга қарамасдан, генетик даражада халқимиз онгига сингиб кетган ислом динини улар йўқ қила олмадилар. Биз ўзлигимизни, эътиқодимизни ва маънавий илдизларимизни унутмадик.
Тафаккур қилайлик.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@xidirovformat
Аслида, ҳар бир ташкилотда социологлар бор, аммо уларнинг таклифлари кўп ҳолларда инобатга олинмаса керак! 😉😁
Видеода социолог ким эканлигини англагандурсиз!?
@Xidirovformat
Repost from BUXOROLIKLAR | rasmiy
#Maromiylik
#Buxoro_viloyati
#OAVda_BIZ
🖼 Buxoro viloyatida amalga oshirilgan “Maromiylik” loyihasi televideniyalar orqali keng jamoatchilikka yetkazildi.Poytaxtdan tashrif buyurgan Ma'rifat targ'ibotchilar jamiyati a'zolari ishtirokida Buxoro davlat texnika universitetida o'tkazilgan loyiha doirasidagi seminar-treningdan lavhalar...
❤️Rasmiy sahifalarimiz👍 Telegram | 👍 YouTube 👍 Facebook |👍 Instagram
❗️Тадқиқотларга кўра, "Зумерлар" яьни Z авлод вакиллари тарихдаги энг муаммоли ва омадсиз авлодга айланмоқда.
Z авлоди (тахминан 1997 ва 2012 йиллар оралиғида туғилганлар) умумий соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан замонавий тарихдаги энг орқада қолган ва қашшоқ авлодга айланиш хавфи остида:
- 16-24 ёшдаги ёшлар орасида семиришнинг барқарор ўсиши: 2002 йилдаги 31% дан 2022 йилга келиб 37% га ошган;
- руҳий саломатлик бузилишлари бўлган ўсмирларнинг улуши кескин ошди (2017 йилдаги 10% дан 2023 йилда 23% гача);
- 15-24 ёшдаги ногиронларнинг улуши ҳам 2011 ва 2021 йиллар оралиғида икки баравардан кўпроққа ошди;
- 16-24 ёшдаги ёшларнинг тўртдан бир қисми қашшоқликда яшайди, бу эса бу авлодни яқин тарихдаги энг қашшоқлардан бирига айлантиради.
@xidirovformat
#маромийлик
Келинлар либоси бўлган фата ҳамда, келин ва куёвнинг бир-бирига узук тақиши миллий урф-одатлармизми?
Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!
@xidirovformat
