Xidirov formati
Open in Telegram
Show more
The country is not specifiedThe category is not specified
330
Subscribers
No data24 hours
+27 days
+1130 days
Data loading in progress...
Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+7
in 6 channels
August '26
+41
in 15 channels
Get PRO
July '26
+40
in 10 channels
Get PRO
June '26
+22
in 3 channels
Get PRO
May '26
+35
in 11 channels
Get PRO
April '26
+42
in 15 channels
Get PRO
March '26
+46
in 6 channels
Get PRO
February '26
+155
in 23 channels
Get PRO
January '260
in 20 channels
Get PRO
December '25
+87
in 19 channels
Get PRO
November '25
+32
in 9 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | +1 | |||
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | +1 | |||
| 06 September | +1 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | +3 | |||
| 02 September | +1 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
PISA 2025: Таълимдаги жиддий сигнал
OECD — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг PISA 2025 тадқиқоти дунё таълими учун жиддий сигнал бермоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, 15 ёшли ўқувчиларнинг 20 фоизи ўқиш, математика ва табиий фанларнинг учаласида ҳам энг базавий даражага ета олмаган. 2022 йилда бу кўрсаткич 16 фоиз эди. Тадқиқотда 91 мамлакат ва иқтисодиётдан 760 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этган.
Бу натижаларни фақат мактаб, ўқитувчи ёки ўқувчи билан изоҳлаш етарли эмас. Чунки боланинг ижтимоийлашув муҳити кескин ўзгармоқда.
Илгари билим олиш жараёнида мактаб, китоб, ўқитувчи ва оила асосий манбалар бўлган бўлса, бугун улар қаторига ижтимоий тармоқлар, алгоритмлар, блогерлар ва сунъий интеллект ҳам қўшилди.
Энг қизиғи — муаммо технологиянинг ўзида эмас, ундан қандай фойдаланишимизда.
PISA 2025 маълумотлари рақамли қурилмалардан мақсадли ва меъёрда фойдаланиш билан ортиқча ёки чалғитувчи фойдаланиш ўртасида муҳим фарқ борлигини кўрсатади. Шунингдек, ўқиш одатларининг ўзгариши, узун ва бадиий матнларни камроқ ўқиш каби тенденциялар ҳам ўқув натижалари билан боғлиқ экани қайд этилган.
Сунъий интеллект масаласида ҳам худди шу ҳолат.
AI инсоннинг фикрлашини кучайтириши мумкин, аммо унинг ўрнига фикрлай бошласа, муаммо пайдо бўлади.
Чунки инсон тайёр жавобни қанча осон қабул қилса, уни текшириш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқаришга бўлган эҳтиёж шунча камайиши мумкин.
Социология нуқтаи назаридан буни ижтимоийлашув муҳитининг трансформацияси сифатида кўриш мумкин. Бола энди нафақат ота-она, ўқитувчи ва тенгдошларидан, балки алгоритмлар ва рақамли муҳитдан ҳам ўрганмоқда.
Шунинг учун бугунги асосий савол:
Биз болаларга кўпроқ маълумот беряпмизми ёки уларни маълумот билан мустақил ишлашга ўргатяпмизми?
Келажакда муваффақиятли инсон энг кўп маълумотга эга бўлган эмас, балки ахборотни ўқийдиган, текширадиган, таҳлил қиладиган, боғлайдиган ва мустақил хулоса чиқарадиган инсон бўлади.
Демак, таълимнинг вазифаси энди фақат саводли ўқувчи тайёрлаш эмас.
Чуқур ўқийдиган, диққатини бошқарадиган, мустақил фикрлайдиган ва ҳатто машина берган жавобни ҳам шубҳа билан текшира оладиган инсонни тарбиялашдир.
Тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat
| 2 | Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар!
Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз)
Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда.
Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган)
Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди.
Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди.
Тафаккур қилинг!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 2 377 |
| 3 | Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар!
Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз)
Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда.
Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган)
Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб қолмайди. У доимо ҳаётнинг маъноси, ҳақиқат ва ўз мавжудлигининг мазмуни ҳақида ўйлайди.
Мўмин инсон учун эса бу изланишнинг жавоби — Исломда, иймонда ва Аллоҳга бўлган ишончдадир. Иймон қалбга ҳузур ва хотиржамлик бағишлайди.
Тафаккур қилинг!
@Xidirovformat | 1 |
| 4 | Аллоҳга осон...
Куни кеча ўз юртидаги мусулмонларга тинчлик бермаган, Қуръони каримни таҳқирлаб, масжидларга ўт қўйган оломон бугун бошига тушган мусибат қаршисида саросимага тушмоқда.
Оғир синов уларни тафаккурга чорлай бошлаган кўринади, кўзлар очилмоқда. Непалда одамлар оммавий равишда ўз қўллари билан ясаган уйидаги "худолари" бут ва санамларидан воз кечиб, уларни дарёларга улоқтириб ҳақ дин Исломни қабул қила бошлабдилар..
Инсон зоти шу, унинг бошига мусибат келганда, қалбида кўп нарса ўзгаради. Зеро, банда заиф, Аллоҳнинг қудрати эса чексиздир.
Аллоҳ таоло Исломни азиз, мусулмонларни қадрли қилсин. Ҳар биримизни тафаккур қилувчи, ибрат олувчи бандаларидан айласин.
Тафаккур қилайлик...
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 5 320 |
| 5 | «КАТТА ЛОЙИҲА» — ДОИМ ҲАМ КАТТА НАТИЖА ДЕГАНИ ЭМАС
UzDaewoo автозаводи ишга тушганидан кейин, Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Асқар Акаев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовдан:
— Ислом ака, бу ишдан фойда топдингизми? — деб сўраганида, Ислом Каримов:
— Бу ишимиз катта хато бўлди, — деб жавоб берган экан.
Энди савол: бугунги «катта-катта» лойиҳаларимиздан нечтаси эртага «катта хато» деб баҳоланмайди?
Миллиардлаб маблағ сарфланади. Тантанали очилишлар ўтказилади. Ленталар кесилади, минбарларда баландпарвоз гаплар айтилади. Аммо энг муҳим савол баъзан четда қолиб кетади:
Лойиҳа ҳақиқатан ҳам иқтисодий самара беряптими? Жамиятга қанча фойда келтиряпти? Сарфланган ҳар бир сўм ўзини оқлаяптими?
Лойиҳанинг катталиги эмас, унинг натижаси муҳим.
Бугун қарор қабул қилувчилар учун энг катта жасорат — янги лойиҳани бошлаш эмас. Балки нотўғри кетaётган лойиҳани вақтида тан олиш, хатони яширмаслик ва ундан хулоса чиқаришдир.
Доно халқимиз бежизга:
«Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрли», — демайди.
Тарих фақат фахрланиш учун эмас, хатоларни такрорламаслик учун ҳам керак.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 3 106 |
| 6 | Aziz yurtdoshim!
Sizni xalqimizning eng ulug', eng aziz bayrami- O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi bilan samimiy muborakbod etaman.
Har birimiz uchun qudrat manbai, saodat maskani bo'lgan jonajon O'zbekistonimiz osmoni musaffo bo'lsin. Shunday qutlug' damda yurtimizga tinchlik, barchangizga sihat-salomatlik, oilangizga farovonlik tilab qolaman.
Hurmat va ehtirom bilan,
Xidirov Suxrob Norbo'tayevich
@Xidirovformat | 257 |
| 7 | iPhone фожиаси: истеъмолчилик жамиятининг ёшлар тафаккурига таъсири
18 ёшли Кунал Чандгуде iPhone сотиб олган. Бироқ телефон учун бўлиб-бўлиб тўлаш (EMI) тўловларини ота-онаси кўтара олмаслиги ортидан оилада жанжал келиб чиққан. Куналнинг отаси ҳайдовчи бўлиб, оиланинг ягона боқувчиси эди.
Кунал ота-онасига қоядан сакраб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. У жар ёқасига бориб турган, отаси эса уни бу фикридан қайтаришга уринган. Натижада Кунал мувозанатини йўқотиб, отасини ҳам ўзи билан тортиб кетган ва иккаласи қоядан қулаб, ҳалок бўлган.
Ёнида турган онаси эса бу оғир мусибатга чидай олмай, ўзини ҳам қоядан ташлаган.
Шу тариқа бир оила қиммат телефонни сотиб олиш ва унинг тўловларини амалга ошириш масаласидаги низо сабаб ҳалок бўлган.
Бу воқеа бизга яна бир бор истеъмолчилик психологияси қанчалик хавфли нуқтага бориши мумкинлигини кўрсатади.
Марказий банк маълумотларига кўра, юртимизда 2026 йил 1 январь ҳолатига тижорат банкларида микроқарз олувчилар сони қарийб 2,7 миллион кишига етган ва бир йилда 37 фоизга ошган. Бир қарз олувчига тўғри келадиган шартномалар сони 1,7 тадан 1,9 тага кўпайган. Энг муҳими: 2025 йилда кредит олган аҳолининг 53 фоизида бир вақтнинг ўзида бир нечта қарз мажбурияти мавжуд — бир йил аввал бу кўрсаткич 43 фоиз бўлган.
Юқоридаги фактлар социолог олимлар учун бир муҳим саволни ўртага ташлаши керак: бугун ёшларнинг қадриятларини ким ва нима шакллантирмоқда?
Дунёда ёшлар орасида смартфон ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш кескин ошган. Айниқса, қиммат гаджет, бренд кийим, тренер ва «статус» намойиши орқали ўзини бошқалар билан таққослаш истеъмолчилик кайфиятини кучайтирмоқда.
Муаммо телефонда эмас. Муаммо — инсон қадрини нарх, бренд ва ташқи кўриниш билан ўлчай бошлашда. Агар ёш авлод «мен кимман?» деган саволдан кўра «менда нима бор?» деган саволни муҳимроқ деб билса, бу фақат оила эмас, бутун жамият учун жиддий ижтимоий хавфдир.
Гаджет восита бўлиши керак, ҳаётнинг мақсади эмас, тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 7 089 |
| 8 | 🇨🇳 Хитойда болалар учун меҳнат лагерлари тобора оммалашмоқда.
Ота-оналар фарзандлари бир ой давомида қишлоқ жойларда меҳнат қилиши учун пул тўлашмоқда.
Мактаб ўқувчилари картошка қазишади, ўтин ёришади ва чорва молларини парвариш қилишади. Шу тариқа ота-оналар фарзандларини меҳнатга ва интизомга ўргатишмоқда.
Бўлажак ҳақиқий хўжалик юритувчи, меҳнаткаш инсонлар тайёрланмоқда.
Охирги йилларда бизнинг жамиятимизда ҳам бундай ёндашувга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса, болаларни меҳнатдан узоқлаштириб, уларни фақат қулайлик ва тайёр шароитга ўргатиш келажакда мустақил ҳаётга мослашиш, масъулият ва интизом масаласида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Боланинг ёши ва имкониятига мос, хавфсиз ва тарбиявий аҳамиятга эга меҳнат унинг масъулият, сабр-тоқат, жамоада ишлаш ва ўз меҳнати натижасини қадрлаш каби сифатларини шакллантиришга хизмат қилади. Шу маънода, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, табиатни асраш ва турли амалий кўникмаларга асосланган таълим-тарбия лагерларини йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб бормоқда.
Зеро, китобда ўқилган меҳнат ҳақидаги билим билан меҳнатнинг ўзини ҳис қилиш — икки хил тарбия. Келажакда нафақат билимли, балки меҳнатсевар, масъулиятли ва ҳаётга тайёр авлодни тарбиялашимиз керак.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 10 058 |
| 9 | 🇨🇳 Хитойда болалар учун меҳнат лагерлари тобора оммалашмоқда.
Ота-оналар фарзандлари бир ой давомида қишлоқ жойларда меҳнат қилиши учун пул тўлашмоқда.
Мактаб ўқувчилари картошка қазишади, ўтин ёришади ва чорва молларини парвариш қилишади. Шу тариқа ота-оналар фарзандларини меҳнатга ва интизомга ўргатишмоқда.
Бўлажак ҳақиқий хўжалик юритувчи, меҳнаткаш инсонлар тайёрланмоқда.
Охирги йилларда бизнинг жамиятимизда ҳам бундай ёндашувга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса, болаларни меҳнатдан узоқлаштириб, уларни фақат қулайлик ва тайёр шароитга ўргатиш келажакда мустақил ҳаётга мослашиш, масъулият ва интизом масаласида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Боланинг ёши ва имкониятига мос, хавфсиз ва тарбиявий аҳамиятга эга меҳнат унинг масъулият, сабр-тоқат, жамоада ишлаш ва ўз меҳнати натижасини қадрлаш каби сифатларини шакллантиришга хизмат қилади. Шу маънода, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, табиатни асраш ва турли амалий кўникмаларга асосланган таълим-тарбия лагерларини йўлга қўйиш долзарб масала бўлиб бормоқда.
Зеро, китобда ўқилган меҳнат ҳақидаги билим билан меҳнатнинг ўзини ҳис қилиш — икки хил тарбия. Келажакда нафақат билимли, балки меҳнатсевар, масъулиятли ва ҳаётга тайёр авлодни тарбиялашимиз керак.
Тафаккур қилайлик!
@Xidirovformat | 1 |
| 10 | «Ўзбекистон байроғининг яширин сири»
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий байроғида «Аллоҳ» сўзи борми?
Ўзбекистон миллий байроғидаги 12 юлдуз расмий талқинда халқимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва анъаналари, шунингдек, комилликка интилиш каби маънолар билан боғланади.
Бироқ байроғимиз ғояси ва рамзларини яратишда минглаб йиллик тарихга, бой маънавий меросга ва исломий қадриятларга эга бўлган юртимизнинг диний-маънавий дунёқараши ҳам муайян даражада акс этган бўлиши мумкин, деган қарашлар бор.
Қизиғи шундаки, байроғимиздаги юлдузлар жойлашувига бошқача нуқтаи назар билан разм солсангиз, улар орасида арабча «Аллоҳ» сўзи шаклини кўриш мумкин.
Албатта, бу ҳолат Ўзбекистон давлат байроғи тўғрисидаги расмий ҳужжатларда «Аллоҳ» сўзининг яширин рамзи сифатида қайд этилмаган.
Аммо буни бутунлай инкор этиш ҳам осон эмас. Чунки ҳар қандай миллий рамзни яратишда унинг муаллифлари ўз даврининг тарихи, маданияти, дунёқараши ва маънавий қадриятларидан таъсирланган бўлиши табиий. Шу нуқтаи назардан, байроқ ғояси муаллифлари томонидан исломий маънавиятга бўлган ҳурмат қандайдир рамзий ёки яширин шаклда ифода этилган бўлиши эҳтимолини ҳам мутлақо истисно қилиб бўлмайди.
Бироқ бу фикримни мен ҳозирча тасдиқланган тарихий факт деб эмас, балки рамзий талқин ва эҳтимолий гипотеза сифатида илгари сураяпман.
Лекин, сиз ҳам эътибор беринг, байроғимизнинг юлдузлар жойлашувига разм солганда «Аллоҳ» сўзини кўришингиз мумкин.
Бу шунчаки тасодифий ўхшашликми ёки байроғимиз рамзларида халқимизнинг чуқур маънавий дунёқарашидан қандайдир ишора борми?
Тафаккур қилинг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 5 786 |
| 11 | Эркакликни хор қилаётган вайнерлар ёхуд эркакча гап!
Минг йиллар давомида шаклланган жамиятларда «эркаклик» шунчаки ташқи кўриниш ёки хулқ эмас, балки муайян ижтимоий масъулиятлар тизими бўлган: оилани таъминлаш, ҳимоя қилиш, сўзида туриш, оғир вазиятда масъулиятни ўз зиммасига олиш, катталарни ҳурмат қилиш, фарзанд тарбиясида намуна бўлиш ва жамият олдида ўз бурчини ҳис қилиш.
Бугун эса ижтимоий тармоқларда эркакликнинг янги «моделлари» пайдо бўлмоқда. Айрим вайнерлар аудитория эътиборини жалб қилиш учун атайлаб эркакнинг ташқи қиёфаси, овози, ҳаракати ва ижтимоий ролини карикатурага айлантирмоқда.
Албатта, ҳар қандай инсон ўзини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга. Масала бунда эмас.
Масала — миллионлаб одамлар, айниқса ёшлар кўраётган образлар аста-секин ижтимоий меъёрга айланиб бораётганида.
Социологияда бу жараённи ижтимоийлашув нуқтаи назаридан кўриш мумкин. Инсон, айниқса ўсмирлик ва ёшлик даврида, «қандай бўлиш керак?» деган саволга жамиятдаги намуна ва образлар орқали жавоб излайди.
Агар контент яратувчилар учун масъулиятли, билимли, меҳнаткаш ва оиласига таянч бўлган эркак образи эмас, балки кўпроқ шов-шув, масхара ва «кўришлар» олиб келадиган карикатуралашган образ фойдали бўлса, бозор механизмлари айнан шу контентни кўпайтиришга ҳаракат қилади.
Энг хавфлиси ҳам шу.
Қадриятлар бир кунда йўқолмайди. Улар ҳар куни такрорланадиган образлар орқали ўзгаради.
Бугун кулги учун яратилган образ эртага оддий ҳолатга, кейин эса ижтимоий меъёрга айланиши мумкин.
Бироқ бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор.
Биз анъанавий эркакликнинг барча элементларини ҳам муқаддаслаштиришимиз керак эмас. Зўравонлик, ҳаддан ташқари авторитарлик, ҳис-туйғуларни бутунлай рад этиш ёки «эркак йиғламайди» каби қолиплар ҳам соғлом жамият белгиси эмас.
Демак, гап эски патриархал моделни қайтаришда эмас.
Гап — замонавий, аммо масъулиятли эркаклик моделини шакллантиришда.
Эркак кучли бўлиши керак — аммо кучини зўравонликка эмас, масъулиятга айлантирсин.
Эркак ҳис-туйғуларини ифода эта олсин — аммо масъулиятдан қочишни «эркинлик» деб билмасин.
Эркак замонавий бўлсин — аммо ўз қадр-қимматини аудиториянинг лайкига алмаштирмасин.
Эркак кулсин, ҳазил қилсин — аммо ўзини ва ўз жинсига хос ижтимоий масъулиятларни масхара қилишни оммавий контентнинг асосий моделига айлантирмасин.
Чунки жамиятда эркакликнинг ўзи эмас, унинг мазмуни ўзгармоқда.
Шунинг учун бугун бизга вайнерларни ҳақорат қилишдан кўра муҳимроқ вазифа бор:
Ёш авлодга «эркак қандай бўлиши керак?» деган саволга замонавий, илмий ва миллий қадриятларга мос жавоб берадиган кучли ижтимоий моделни таклиф қилиш.
Акс ҳолда бу бўшлиқни кимдир барибир тўлдиради.
Фақат унинг мазмунини жамият эмас, алгоритм белгилаб қўйиши мумкин.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 6 196 |
| 12 | Фейсбукда бир киши ўз саҳифасига шу расмни жойлаган экан. Муҳокамалар (комментариялар) қисмида аксарият фикр билдирувчилар асосан ҳоким билан блогерни танлашибди. 😁
Бу ҳолатга бироз кулги билан қараш мумкин, албатта. Аммо масаланинг ортида жиддийроқ ҳақиқат ҳам бор.
Хулоса шуки, инсон ризқ-рўз учун танлаган касби ва банд бўлган соҳаси нафақат ҳалол, балки жамиятга фойдали, одамларга наф келтирадиган ва ҳурматга сазовор бўлган касб бўлиши муҳим.
Чунки касб — фақат пул топиш воситаси эмас. У инсоннинг жамиятдаги ўрни, қадр-қиммати, обрўси ва одамларга қолдирадиган изини ҳам белгилайди. Бугун танлаган касбингиз эртага сиз ҳақингиздаги жамоатчилик фикрига ҳам таъсир қилади.
Шунинг учун ҳали ўзига касб танлаш жараёнида турган ука-сингилларимиз «Қайси касб кўпроқ пул беради?» деган савол билан чекланиб қолмасин.
«Менинг касбим жамиятга қандай наф келтиради? Одамлар мени бу касбим билан ҳурмат қиладими? Ўзим танлаган соҳада ҳалол меҳнат қилиб, муносиб инсон бўла оламанми?» деган саволларни ҳам ўзларига бериб кўришсин.
Касб танлаш — келажакни танлашдир. Шунинг учун касбни ҳам тафаккур билан танлаш керак!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 4 833 |
| 13 | Отангга раҳмат!
Ўзбекистонда яшаб, шу юртда улғайган ҳар бир миллат вакили мана шу корейс ватандошимиздай бўлиши керак.
Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган ва давлат тили бўлган ўзбек тилини мукаммал билиши; юрт маданиятига ҳурмат руҳида тарбияланиши; жамиятда шаклланган доминант қадриятларни ўзида сингдириши; шу билан бирга, мансуб бўлган миллатининг тили ва маданиятини ҳам асраб-авайлаши керак.
Имкони бўлса, дунё тилларидан камида биттасини ҳам ўзлаштириши — унинг дунёқараши ва имкониятларини янада кенгайтиради.
Агар инсон шу юртда яшаб, шу юртнинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётидан баҳраманд бўлаётган бўлса, унинг давлат тилини билиши, миллий маданият ва қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши — жамиятга интеграциянинг энг муҳим белгиларидан биридир.
Миллатлар хилма-хиллиги — бойлигимиз. Аммо бу хилма-хиллик умумий Ватан, умумий фуқаролик масъулияти ва умумий қадриятлар атрофида бирлашганда янада кучли бўлади.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 5 800 |
| 14 | ЎРИСЛАРНИНГ ТАРИХНИ СОХТАЛАШТИРИШ СИЁСАТИ
Ўрисларнинг манфур ва жирканч мустамлакачилик сиёсати нафақат миллий озодлик курашчиларини жисмонан йўқ қилиш, балки улар ҳақидаги тарихий маълумотларни сохталаштириш, номини қоралаш ва халқ хотирасидан ўчиришга ҳам қаратилган.
Мустамлакачилик фақат қурол билан амалга оширилмайди. Унинг энг хавфли шаклларидан бири — тарихни назорат қилиш, кимни қаҳрамон, кимни «босмачи», кимни эса «жиноятчи» сифатида кўрсатишдир. Шу тариқа халқнинг ўз тарихи ва миллий қаҳрамонларига бўлган муносабати ҳам ўзгартирилади.
Айниқса, миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларига нисбатан бу сиёсат яққол намоён бўлган. Уларни жисмонан йўқ қилиш билан чекланмай, архив ҳужжатлари, матбуот материаллари, фотосуратлар ва бошқа манбалар орқали улар ҳақидаги тасаввурларни ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилинган.
Хусусан, ушбу суҳбатда тарихчи олим қўрбошиларнинг суратлари қандай қилиб разилона тарзда ўзгартирилгани, уларнинг қиёфасига атайлаб салбий тус берилгани ҳақида сўз юритади.
Бу оддий фотосурат масаласи эмас. Бу — тарихий хотира учун кураш масаласи.
Чунки ўз тарихини ким ёзса, авлодларнинг ўтмиши ҳақидаги тасаввурини ҳам кўп жиҳатдан ўша шакллантиради.
Шунинг учун тарихий манбаларни танқидий ўрганиш, архив ҳужжатларини қиёсий таҳлил қилиш ва мустамлакачилик даврида яратилган маълумотларга холис илмий ёндашиш ниҳоятда муҳим. Тарихни фақат ўқиш эмас, унинг қандай ёзилганини ҳам англаш керак.
Ушбу суҳбатни диққат билан эшитинг ва тафаккур қилинг.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 3 784 |
| 15 | «Чет элда ўқиб келган!»
— дея оғзини тўлдириб гапираётганлар бир ҳақиқатни унутмасин: хорижда инсонга билим билан бирга ўша мамлакатнинг қадриятлари, қарашлари ва манфаатлари ҳам онгли ёки онгсиз равишда сингдирилади.
Видеодаги оддий хорижда ўқиб келган диетологларга очиқдан - очиқ таъна қилинаётган
мисолида бу ҳолатни кўриш мумкин. Энди шу мезон асосида бошқа соҳаларда хорижда таълим олганларга ҳам баҳо бериб кўринг.
Хорижда ўқиш — албатта, катта имконият. Аммо билимни олиш билан бирга миллий қадрият, мустақил тафаккур ва миллий манфаатни сақлаб қолиш ундан-да муҳим.
«Олдидан оққан сувнинг қадри йўқ», дейди доно халқимиз.
Тафаккур қилайлик.
@Xidirovformat | 4 664 |
| 16 | Қонга сингган фазилатлар
Аслида, халқ орасидаги ушбу гўзал саломлашиш ва меҳмондўстлик анъаналари суннат тушунчасининг ижтимоий хотира ва миллат онгига соф шаклда муҳрланганидан нишонадир.
Саҳобаи киромлардан Абдуллоҳ бин Амр (р.а.) Пайғамбар алайҳиссаломдан:
— «Исломда энг хайрли амал қайси?» — деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муҳтожларга таом едиришинг ҳамда таниш ва танимаган кишинга салом беришингдир», деб марҳамат қилганлар.
Бугун аҳолининг катта қисми ушбу ҳадиси шарифни лафзан (сўзма-сўз) билмаган тақдирда ҳам, уламолар ҳамда азиз мутасаввифларнинг асрлар бўйи давом этган маънавий иршодлари, тарбиялари натижасида бу набавий ахлоқ ўзбек жамиятининг қон-қонига бутунлай сингиб кетган ва кундалик турмуш тарзига айланган.
Манба: Турк олими Кемал Явузнинг «Мен таниган Ўзбекистон» асаридан.
Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!
@Xidirovformat | 4 760 |
| 17 | КИТОБ ЎҚИГАНИ ЎЛИМДАН САҚЛАДИ
1997 йилда Мексика федерал ноиби Виктор Кинтана ёлланма қотиллар томонида ўғирлаб кетилди. Бу ёлланма қотиллар ифлос сиёсатчилар томонидан ёлланган эди. Чунки Кинтана уларнинг шубҳали шартномаларини фош қилар эди. Улар Кинтанани арқон билан боғлаб роса тепкилашди. Сўнгра уни отишдан олдин ўтириб ароқ ичишди. Сўнгра футбол ҳақида суҳбатлаша бошлашди. Суҳбатга Кинтана аралашди. У Эдуардо Галианонинг “Қуёш ва соядаги футбол” асаридан турли ҳикояларни қотилларга айтиб берди. У худди Шаҳризода сингари ҳар бир ҳикояни умрининг бир неча дақиқасига алмаштирмоқда эди, дақиқалар ўтаверди, қиссалар айтилаверди. Охирида қотиллар уни қонга беланган ҳолида ўлдирмасдан ташлаб кетишди. Улар кетиш олдидан Кинтанага шундай дейишди:
“Футбол ҳақида кўп нарса билганинг учун сени ўлдирмадик!”.
Виктор Кинтанани ўлмасдан қолишига футбол ҳақида кўп ўқиганлари сабаб бўлди.
Бир неча дақиқадан сўнг пешанасидан отиладиган кишини китоб ўқигани ўлимдан қутилиб қолишига сабаб бўлади деб ким ўйлабди дейсиз?! Аммо бу иш содир бўлди!
Бўлиб ўтган воқеадан олинадиган хулоса шуки, китоб ўқиб юрган инсон ўзининг юксак тафаккур тарзи, кенг дунёқараши ва бой билими билан кутилмаган вазиятларда ҳам тўғри йўл топа олади. Китоб инсонга нафақат билим, балки мулоҳаза, мулоқот маҳорати, вазиятни теран англаш ва ҳатто ҳаёт учун курашиш имконини ҳам беради. Баъзан бир ўқилган китоб йиллар давомида эсдан чиқмайди ва айнан энг ҳал қилувчи паллада инсоннинг тақдирини ўзгартиради. Шунинг учун китобга сарфланган ҳар бир дақиқа ҳеч қачон беҳуда кетмайди. Чунки китоб инсонни фақат маънан эмас, айрим ҳолларда ҳаётан ҳам асраб қолиши мумкин.
Энг муҳим сармоя — бу бугун ўқиган китобимиздир.
Тафаккур қилайлик!
@Xidirovformat | 9 035 |
| 18 | Islom sivilizatsiyasi markazi.
Qur'on zali.
@Xidirovformat | 4 217 |
| 19 | Фикрингиздаги асосий ғояни сақлаган ҳолда, мантиқий изчиллик ва публицистик таъсирчанликни кучайтириб таҳрирладим:
🇹🇷🇺🇿 Туркиялик машҳур тарихчи Эрҳан Афёнжу ёшларни Ўзбекистонга сафар қилишга чақирди:
««Ўзбекистон туркий дунёда алоҳида ўрин тутади. Бу юрт бой тарихий ва маданий меросга эга. Ёшлар Ота юрт сифатида Ўзбекистонга, албатта, бориб кўриши керак».»
Ҳа, баракалла! Ўзбекистонга нафақат туркий дунё ёшлари, балки дунёнинг барча халқлари келиши учун асос бор.
Араб дунёси вакиллари келсин — бу заминда ислом цивилизациясининг илмий, маърифий ва бағрикенглик анъаналари шаклланганини кўрсин.
Европа ва Ғарб дунёси келсин — бугунги тараққиётнинг муҳим илдизларидан бири бўлган Марказий Осиё илм-фани, Ипак йўли ва Шарқ уйғониши тарихини англасин.
Хитой, Корея ва Япония халқлари келсин — Кушонлар даври орқали буддавийликнинг Шарққа тарқалишида муҳим ўрин тутган Далварзинтепа, Фаёзтепа, Қоратепа каби тарихий масканларни зиёрат қилсин.
Ислом олами келсин — Имом Бухорий каби буюк бобокалонларимиз мероси билан танишсин, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хива каби шаҳарларда ислом илм-фани, маърифат ва мутадиллик анъаналари қандай шаклланганини англасин.
Шимолий ўлкалардан келганлар эса қуёшли юртимизнинг табиати, меъморчилиги, таомлари ва меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлиб, жисмоний ва маънавий озуқа олиб қайтсин.
Зеро, Ўзбекистон — фақат бир миллат ёки бир цивилизация тарихи эмас. Бу замин турли цивилизациялар учрашган, ғоялар, динлар, илм-фан ва маданиятлар бир-бири билан боғланган макондир.
Шунинг учун туризмни шунчаки иқтисодий даромад манбаи сифатида эмас, балки Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг очиқ музейи, илм-маърифат ва маданият маркази сифатида намоён этиш воситаси деб қарашимиз керак.
Мақсадимиз шундай бўлсинки, дунёдаги ҳар бир инсон ҳаёти давомида камида бир марта Ўзбекистонга келишни орзу қилсин.
Туризмни ривожлантирайлик. Тарихимизни дунёга танитайлик. Меросимизни асрайлик. Ва Ўзбекистонни дунё тамаддунининг яна бир буюк ўчоғига айлантирайлик.
Тафаккур қилайлик.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat | 4 298 |
| 20 | Фикрингиздаги асосий ғояни сақлаган ҳолда, мантиқий изчиллик ва публицистик таъсирчанликни кучайтириб таҳрирладим:
🇹🇷🇺🇿 Туркиялик машҳур тарихчи Эрҳан Афёнжу ёшларни Ўзбекистонга сафар қилишга чақирди:
««Ўзбекистон туркий дунёда алоҳида ўрин тутади. Бу юрт бой тарихий ва маданий меросга эга. Ёшлар Ота юрт сифатида Ўзбекистонга, албатта, бориб кўриши керак».»
Ҳа, баракалла! Ўзбекистонга нафақат туркий дунё ёшлари, балки дунёнинг барча халқлари келиши учун асос бор.
Араб дунёси вакиллари келсин — бу заминда ислом цивилизациясининг илмий, маърифий ва бағрикенглик анъаналари шаклланганини кўрсин.
Европа ва Ғарб дунёси келсин — бугунги тараққиётнинг муҳим илдизларидан бири бўлган Марказий Осиё илм-фани, Ипак йўли ва Шарқ уйғониши тарихини англасин.
Хитой, Корея ва Япония халқлари келсин — Кушонлар даври орқали буддавийликнинг Шарққа тарқалишида муҳим ўрин тутган Далварзинтепа, Фаёзтепа, Қоратепа каби тарихий масканларни зиёрат қилсин.
Ислом олами келсин — Имом Бухорий каби буюк бобокалонларимиз мероси билан танишсин, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хива каби шаҳарларда ислом илм-фани, маърифат ва мутадиллик анъаналари қандай шаклланганини англасин.
Шимолий ўлкалардан келганлар эса қуёшли юртимизнинг табиати, меъморчилиги, таомлари ва меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлиб, жисмоний ва маънавий озуқа олиб қайтсин.
Зеро, Ўзбекистон — фақат бир миллат ёки бир цивилизация тарихи эмас. Бу замин турли цивилизациялар учрашган, ғоялар, динлар, илм-фан ва маданиятлар бир-бири билан боғланган макондир.
Шунинг учун туризмни шунчаки иқтисодий даромад манбаи сифатида эмас, балки Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг очиқ музейи, илм-маърифат ва маданият маркази сифатида намоён этиш воситаси деб қарашимиз керак.
Мақсадимиз шундай бўлсинки, дунёдаги ҳар бир инсон ҳаёти давомида камида бир марта Ўзбекистонга келишни орзу қилсин.
Туризмни ривожлантирайлик. Тарихимизни дунёга танитайлик. Меросимизни асрайлик. Ва Ўзбекистонни дунё тамаддунининг яна бир буюк ўчоғига айлантирайлик.
Тафаккур қилайлик.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Zidirovformat | 1 |
