en
Feedback
Дадаходжаева Мухаррам Эсонуллаевна

Дадаходжаева Мухаррам Эсонуллаевна

Open in Telegram

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА, Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент шахар Кенгаши раиси, Юнусобод туманидаги 50-оилавий поликлиника бош шифокори,

Show more
Uzbekistan27 184The category is not specified
1 699
Subscribers
-2724 hours
-3597 days
-1 78030 days
Posts Archive
Мустақилликдан миллий юксалиш сари: Янги Ўзбекистоннинг янги ўн йиллик тараққиёт харитаси Батафсил: https://uza.uz/posts/9024
Мустақилликдан миллий юксалиш сари: Янги Ўзбекистоннинг янги ўн йиллик тараққиёт харитаси Батафсил: https://uza.uz/posts/902479 Телеграм каналларимиз

🟦🟦🟦🟦 Мустақилликдан миллий юксалиш сари: Янги Ўзбекистоннинг янги ўн йиллик тараққиёт харитаси Мамлакатимиз давлат мустақ
🟦🟦🟦🟦 Мустақилликдан миллий юксалиш сари: Янги Ўзбекистоннинг янги ўн йиллик тараққиёт харитаси
Мамлакатимиз давлат мустақиллигига эришганидан буён ўтган 35 йиллик даврда давлатчилигимизнинг ҳуқуқий ва сиёсий асослари мустаҳкамланди, миллий иқтисодиёт шаклланди, жамият ҳаётининг барча соҳаларида улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Мустақилликнинг тарихий аҳамиятини англаш учун, аввало, унинг илдизлари халқимизнинг кўп минг йиллик давлатчилик ва цивилизация тарихига бориб тақалишини эслаш лозим. Буюк аждодларимиз — Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари алломалар нафақат Марказий Осиё, балки бутун инсоният илм-фани ва тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган.
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз барпо этган давлат эса марказлашган давлатчилик, адолат ва бунёдкорликнинг юксак намунаси сифатида тарихимизда ўчмас из қолдирган.
ХХ аср бошларида миллий озодлик ва маърифатпарварлик ҳаракатининг пешқадамлари бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон каби жадидлар халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёт кечириши, замонавий илм-маърифатга эга бўлиши ҳақида орзу қилган эдилар. Бугун биз бу орзу-мақсадларнинг амалий ифодасини кўриб турибмиз.
Мустақиллик туфайли она тилимиз, миллий қадриятларимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Энг муҳими, халқимиз ўз тарихи, миллий ғурури ва буюк аждодлари билан фахрланиш, ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлди. Шу боис истиқлол байрами — ўтмишга ҳурмат, бугунга шукр ва келажакка юксак ишонч тимсолидир. ➡️ БАТАФСИЛ ⚖️ Расмий саҳифаларимиз

#Baryam_muborak Mustaqilligimiz abadiy boʻlsin!
#Baryam_muborak Mustaqilligimiz abadiy boʻlsin!

#пойтахт ❗️ ВАТАНИМИЗНИНГ ОЛТИН ДАВРИ ВА ЯНГИ БУЮК ТАРИХИНИ БАРЧАМИЗ БИРГАЛИКДА ЯРАТАМИЗ! 📝 Янги Тошкентда Ўзбекистон Респуб
+9
#пойтахт ❗️ ВАТАНИМИЗНИНГ ОЛТИН ДАВРИ ВА ЯНГИ БУЮК ТАРИХИНИ БАРЧАМИЗ БИРГАЛИКДА ЯРАТАМИЗ! 📝 Янги Тошкентда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 🇺🇿 Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни энг улуғ ва азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди. 📌 Давлатимиз раҳбари Мустақиллик байрамининг Янги Тошкентда нишонланаётгани юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади. Янги Тошкент пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этадиган замонавий тараққиёт марказига айланишига ишонч билдирди. 🇺🇿 Президентимиз халқимиз 1991 йилда ўз хоҳиш-иродаси ва қатъияти билан давлат мустақиллигини қўлга киритганини қайд этди. Истиқлолимиз замирида халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, буюк давлатчилик анъаналари ва бой тарихий мероси мужассам экани таъкидланди. 📈 Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти изчил ривожланиб, мамлакатимиз муҳим иқтисодий марраларни забт этмоқда. Жаҳондаги мураккаб вазият ва глобал иқтисодий ўзгаришларга қарамасдан, юртимизда барқарор ўсиш таъминланаётгани алоҳида қайд этилди. 🤝 Бу натижалар, аввало, халқимизнинг фидокорона меҳнати, билим ва салоҳияти, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ҳамда миллат ва давлат бирдамлиги самарасидир. 🌱 Президентимиз мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўяётганини таъкидлаб, «Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади», дея қайд этди. 📚 Келгуси йилларда инсон қадрини юксалтириш, таълим ва тиббиёт сифатини ошириш, юқори технологияли иқтисодиётни ривожлантириш, атроф-муҳитни асраш, қонун устуворлигини таъминлаш ва маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада кучайтиришга қаратилган муҳим миллий дастурлар амалга оширилади. ⚖️ Хусусан, таълим ва илм-фанни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни замонавий технологиялар асосида тараққий эттириш, сув ва табиат ресурсларига оқилона муносабатни шакллантириш, суд мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлаш устувор вазифалар сифатида белгиланди. 🏘️ Шунингдек, маҳаллани жамият тараққиётининг асосий бўғини ва халқ билан давлат ўртасидаги энг муҳим кўприкка айлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. 🌍 Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб, хорижий давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди. 🤝 Мамлакатимиз 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилиши ва ушбу нуфузли халқаро тузилма доирасида самарали ташаббусларни илгари суриши қайд этилди. 🇺🇿 Президентимиз барча юртдошларимизни ягона Ватан ва ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва буюк келажакни биргаликда барпо этишга чақирди. ✨ Ватанимизнинг олтин даври, янги буюк тарихи халқимизнинг матонати, фидокорона меҳнати, билим ва салоҳияти ҳамда юксак бирдамлиги билан албатта яратилади! 📌 Давлатимиз раҳбари халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан яна бир бор самимий табриклаб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хонадонларимиз обод ва халқимиз фаровон бўлишини тилади. 🇺🇿 Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!

#Axborot24 | 27.08.2026 Yo‘l madaniyati — xavfsiz hayot kafolati mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram | X (twitter)

🇺🇿 Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. 🇺🇿

#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳ
+6
#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида марказда фаолият юритаётган, ўз меҳнати ва фидойилиги билан жамоа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимлар алоҳида эътироф этилди. Тадбир якунида фаол ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолинди.

#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳ
+9
#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Шунингдек, кексалар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Яратилган шароитлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик юзасидан фикр алмашилди.

#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳ
+9
#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Шунингдек, кексалар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Яратилган шароитлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик юзасидан фикр алмашилди.

#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳ
+8
#Тошкент_шахар_Кенгаши 🇺🇿 ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ! Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадаходжаева бошчилигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Ф. Акрамова ва У. Файзиева иштирок этди. Шунингдек, марказда кексалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ўрганилди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

#пойтахт │“Пойтахт” информацион дастурининг 21 августдаги сонида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остидаги тадбир эфирга узатилди.

#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами арафасида “Адолат” СДП Тошкент шаҳа
+7
#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги байрами арафасида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан партия билан доимий ҳамкорлик қилиб, аҳоли ўртасида ижтимоий-маърифий ва тарғибот тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этиб келаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари муносиб тақдирланди.
Тақдирланганларга ҳамкорлик ва фаол иштироклари учун ташаккурномалар топширилиб, уларнинг жамоатчилик билан ишлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли ўртасида йўл маданиятини юксалтириш борасидаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Мазкур тақдирлаш маросими ҳамкор ташкилотлар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва келгусида ҳам аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи хайрли ташаббусларни биргаликда амалга оширишга ундади.

👉 Toshkent shahar IIBB YHXB hamda Adolat SDP Toshkent shahar Kengashi hamkorligida “Yo‘l madaniyati — xavfsiz hayot kafolati” aksiyasi doirasida targ‘ibot uchrashuvi tashkil etildi. ⚡️ Tadbir davomida soha mas'ullari tomonidan xavfsiz harakatlanishni ta'minlash va yo'l-transport hodisalarining oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlar va kelgusidagi istiqbolli rejalar yuzasidan fikr va mulohazalar ilgari surildi. 👉 Toshkent shahar IIBB YHXB Axborot xizmati

#Тошкент_шахар_Кенгаши “Адолат” газетасининг навбатдаги сонида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Д
#Тошкент_шахар_Кенгаши “Адолат” газетасининг навбатдаги сонида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадаходжаеванинг инсон саломатлигини асраш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари ҳамда долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилган мақоласи билан танишишингиз мумкин.

#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир якунида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори нафақат тарғибот акциясининг ғояси, балки
+6
#Тошкент_шахар_Кенгаши
Тадбир якунида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори нафақат тарғибот акциясининг ғояси, балки ҳар бир инсоннинг кундалик масъулияти экани алоҳида таъкидланди. Йўлларда хавфсизликни таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва атрофдагилар ҳаётига масъулият билан муносабатда бўлиш орқали кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкинлиги қайд этилди.
Тадбир давомида билдирилган фикр ва таклифлар, аҳоли мурожаатлари ҳамда соҳа мутахассисларининг тавсиялари келгусидаги тарғибот ишлари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган тарғибот тадбирларида эришилган натижаларни изчил давом эттириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида йўл ҳаракати маданиятини янада юксалтириш муҳимлиги қайд этилди.
Зеро, йўлдаги ҳар бир тўғри ҳаракат — бир инсон ҳаётини асраб қолиши мумкин. Йўл маданияти бор жойда хавфсиз ҳаёт барқарор бўлади!

#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир якунида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори нафақат тарғибот акциясининг ғояси, балки
+6
#Тошкент_шахар_Кенгаши
Тадбир якунида “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори нафақат тарғибот акциясининг ғояси, балки ҳар бир инсоннинг кундалик масъулияти экани алоҳида таъкидланди. Йўлларда хавфсизликни таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва атрофдагилар ҳаётига масъулият билан муносабатда бўлиш орқали кўплаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкинлиги қайд этилди.
Тадбир давомида билдирилган фикр ва таклифлар, аҳоли мурожаатлари ҳамда соҳа мутахассисларининг тавсиялари келгусидаги тарғибот ишлари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган тарғибот тадбирларида эришилган натижаларни изчил давом эттириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида йўл ҳаракати маданиятини янада юксалтириш муҳимлиги қайд этилди.
Зеро, йўлдаги ҳар бир тўғри ҳаракат — бир инсон ҳаётини асраб қолиши мумкин. Йўл маданияти бор жойда хавфсиз ҳаёт барқарор бўлади!

#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир давомида аҳоли ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, уларнинг йўл ҳаракати, жамоат
+4
#Тошкент_шахар_Кенгаши
Тадбир давомида аҳоли ва фуқаролар билан очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, уларнинг йўл ҳаракати, жамоат транспорти, пиёдалар хавфсизлиги ҳамда йўл инфратузилмасига оид турли масала ва таклифлари тингланди.
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга мурожаат қилиб, мавжуд муаммолар юзасидан фикр ва таклифларини билдирдилар. Масъуллар томонидан мурожаатларга тегишли тушунтиришлар берилиб, билдирилган таклифларни ўрганиш ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда аҳоли ва масъул ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига дахлдор масалаларини биргаликда ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар “Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати” шиори остидаги тарғибот ишларини изчил давом эттириш, аҳолининг ҳуқуқий ва йўл ҳаракати маданиятини юксалтириш ҳамда йўлларда хавфсизликни таъминлаш барчамизнинг умумий вазифамиз эканини таъкидладилар.

#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир давомида меҳмонлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл маданиятини юксалтириш юзасидан фи
+4
#Тошкент_шахар_Кенгаши Тадбир давомида меҳмонлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл маданиятини юксалтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Дадаходжаева Муҳаррам Эсонуллаевна ўз нутқида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг масъулияти эканини таъкидлаб, аҳолини йўлларда ҳушёр ва огоҳ бўлишга, ўзининг ҳамда бошқаларнинг хавфсизлигига масъулият билан ёндашишга чақирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Валиев Муҳаммаджон Шералиевич ўз чиқишида йўл ҳаракати хавфсизлиги нафақат масъул идоралар, балки бутун жамиятнинг умумий вазифаси эканини қайд этиб, ҳайдовчилар ва пиёдаларни белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ташкилий бўлим бошлиғи, подполковник Ахмедов Зафар Бахтиёрович йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчиларнинг интизоми, тезлик меъёрларига риоя қилиш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш муҳим эканини таъкидлади.