en
Feedback
Geointriga.uz

Geointriga.uz

Open in Telegram

❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Geointriga.uz

Channel Geointriga.uz (@geointriga_uz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 33 184 subscribers, ranking 7 593 in the News & Media category and 2 354 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 33 184 subscribers.

According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 110 over the last 30 days and by -30 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 30.24%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 27.91% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 10 036 views. Within the first day, a publication typically gains 9 262 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 84.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

33 184
Subscribers
-3024 hours
-3247 days
-1 11030 days
Posts Archive
🇫🇷🇬🇧🇨🇦🇩🇰🇪🇸🇫🇮🇮🇪🇮🇸🇳🇴🇵🇱🇵🇹🇸🇪 12 давлат Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктларидан маҳсулотлар савдосини тақи
🇫🇷🇬🇧🇨🇦🇩🇰🇪🇸🇫🇮🇮🇪🇮🇸🇳🇴🇵🇱🇵🇹🇸🇪 12 давлат Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктларидан маҳсулотлар савдосини тақиқламоқда Франция, Буюк Британия, Канада, Дания, Испания, Финляндия, Ирландия, Исландия, Норвегия, Польша, Португалия ва Швеция ноқонуний Исроил аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини тақиқлаш бўйича миллий чоралар жорий этишини маълум қилди. Мамлакатлар Ғарбий Соҳилдаги кўчманчилар зўравонлиги ва аҳоли пунктларининг кенгайиши кучайганини таъкидлаб, Е1 ҳудудидаги қурилиш режасини «қабул қилиб бўлмайди», деб атади. Қўшма баёнотда Исроилдан аҳоли пунктларини кенгайтиришни зудлик билан тўхтатиш, кўчманчилар зўравонлигида айбдорларни жавобгарликка тортиш ва Исроил ҳарбийлари фаолиятига оид айбловларни тергов қилиш талаб қилинди. Шунингдек, Фаластин ҳудудларини аннексия қилиш ёки фаластинликларни мажбуран кўчиришга олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатга қатъий қарши эканликлари билдирилди. @Geointriga_uz

🇺🇦🇷🇺 Зеленский: Россия 300 мингдан кам бўлмаган ҳарбийни сафарбар этиш учун инфратузилма тайёрламоқда Россия ҳукумати сай
🇺🇦🇷🇺 Зеленский: Россия 300 мингдан кам бўлмаган ҳарбийни сафарбар этиш учун инфратузилма тайёрламоқда Россия ҳукумати сайловлар якунлангунига қадар жамиятда кескинлик юзага келмаслиги учун сафарбарликка тайёргарлик кўрилаётганини инкор этади. Кремль риторикаси сентябрь охирида ўзгариши мумкин. Зеленский Россия фронтдаги муваффақиятсизликлар туфайли Украинага ҳаво зарбаларини кучайтирмоқда, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Москва Украина шаҳарлари гўё босиб олингани ҳақида ёлғон хабарларни тарқатаётганини таъкидлади. @Geointriga_uz

+2
🇮🇩 Индонезияда кучли вулқон отилиши авиақатновни фалаж қилди Вулқонлар қарийб 25 соат давомида отилиб, кратердан лава оқиб чиққан, улкан кул устунлари эса ҳаво қатновини издан чиқарган. Кулдан ҳимояланиш учун одамлар беркинган, барча мактаблар масофавий таълимга ўтказилган, аҳолига заруратсиз кўчага чиқмаслик тавсия қилинган. Вулқон отилиши билан боғлиқ узилишлар 500 мингдан ортиқ одамга таъсир кўрсатган. Ҳозир асосий фаоллик пасайган, аммо вулқон ҳануз фаол ва хавфнинг III даражаси сақланиб қолмоқда. @Geointriga_uz

— Ғарбий Соҳилда кўчманчилар томонидан фаластинликларни этник тозалаш амалга оширилаётгани бўйича Британия ҳукумати билан фикр бир; — ноқонуний аҳоли пунктларини молиялаштирувчи ёки уларга ёрдам берувчилар Британия санкцияларига дуч келади; — санкциялар Исроилга эмас, ноқонуний аҳоли пунктлари ва уларнинг кенгайишига қаратилган. Милибэнд бойкот, инвестицияларни қайтариб олиш ва санкциялар кампаниясига қарши эканини билдирди; — Ғазода 70 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг камида 20 минг нафари болалар. @Geointriga_uz

🇬🇧🇮🇱🇵🇸 Буюк Британия ТИВ раҳбари: «Исроилни қўллаб-қувватлашим Фаластинни қўллаб-қувватлашимга зид эмас» Буюк Британия ташқи ишлар вазири Эд Милибэнд ўзининг яҳудий эканидан фахрланиши ва Исроил давлатини доим қўллаб-қувватлашини айтди. Шу билан бирга, у Фаластин давлатини қўллаб-қувватлашда ҳеч қандай зиддият йўқлигини таъкидлади. Милибэнднинг бошқа баёнотлари: — Исроилнинг яҳудий халқи ватани сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқини шубҳа остига қўювчилар ноҳақ ва Британия бундай уринишларга ҳар сафар қарши чиқади; — Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига тўлиқ эга; — Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг молиявий қанотига қарши санкциялар жорий этилади; — Британия Европа Иттифоқи ва АҚШ қарорларига мувофиқ Эронга нисбатан кенг кўламли иқтисодий санкцияларни қайта жорий этади; — Британиянинг Исроил халқи билан муносабатлари мустаҳкам, келишмовчиликлар эса Исроил ҳукуматининг ҳаракатлари билан боғлиқ; @Geointriga_uz

🇬🇧🇺🇦 Буюк Британия Украина учун АҚШдан «Патриот» ракеталарини сотиб олишга 135 миллион доллар ажратади Британия Мудофаа в
🇬🇧🇺🇦 Буюк Британия Украина учун АҚШдан «Патриот» ракеталарини сотиб олишга 135 миллион доллар ажратади Британия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, маблағлар Украина учун АҚШдан қурол-яроғ харид қилиш дастури орқали йўналтирилади. Ёрдам пакетига, шунингдек, катта калибрли артиллерия снарядлари ва дронлар ҳам киритилади. Қурол-яроғларни Украинага қиш фасли бошланишидан олдин етказиб бериш режалаштирилган. @Geointriga_uz

🇷🇺 Песков: «Биз ғалаба жуда яқин эканига ишонамиз» Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги уруш бўйича Россия ғала
🇷🇺 Песков: «Биз ғалаба жуда яқин эканига ишонамиз» Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги уруш бўйича Россия ғалабага яқинлашганига ишонч билдириб, Москва можарони бошламаганини, балки «аввалроқ бошланган урушни тўхтатишга» ҳаракат қилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия ҳар дақиқада тинчликка эришишга тайёр, аммо Киевда «жуда қийин қарорлар» учун масъулиятни ўз зиммасига олиш ва мослашувчанлик етишмаяпти. Бошқа баёнотлар: — Россия Трампнинг Украина бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва 3 томонлама музокаралар қайта тикланишига умид қилмоқда; — Европанинг айрим давлатлари ҳали ҳам Россияга «стратегик мағлубият» етказиш ғоясидан воз кечмаган, аммо Москва бунга йўл қўймайди; — Россиянинг Ҳиндистонга энергия ресурслари етказиб бериш ҳажми ҳар ой янги рекорд ўрнатмоқда; — Москва Туркия, Саудия ва Покистон ўртасидаги ҳарбий иттифоқ Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлашини кутмоқда; — Россия Эрон ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам беришга тайёр. @Geointriga_uz

🇺🇿 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 2,2 бараварга ошди Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ 202
🇺🇿 5 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 2,2 бараварга ошди Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ 2022 йилнинг биринчи ярмидаги 12,458 млн сўмдан 2026 йилда 27,950 млн сўмга етган. @Geointriga_uz

Кайфиятни кўтарувчи, юзингизга табассум улашувчи контент излаяпсизми? Кулгили постлар, қизиқарли фактлар, кайфиятни кўтарувчи
Кайфиятни кўтарувчи, юзингизга табассум улашувчи контент излаяпсизми? Кулгили постлар, қизиқарли фактлар, кайфиятни кўтарувчи видеолар ва енгил ҳазиллар — барчаси бир жойда. Ўзи енгил, лекин мазмуни ва таъсири оғир бўлган канал. Бир марта кириб кўринг, эҳтимол бу канал ҳам кундалик кузатиб борадиган севимли каналларингиздан бирига айланар. Кўриш бепул, обуна бўлиш ҳам мутлақо бепул! 😉 Каналга уланиш👇 https://t.me/yengilkanalcha

🇮🇸🇺🇸 Исландия АҚШ элчисини чақиртирди Исландия ташқи ишлар вазири Торгердюр Катрин Гуннарсдоуттир АҚШ президенти Дональд
🇮🇸🇺🇸 Исландия АҚШ элчисини чақиртирди Исландия ташқи ишлар вазири Торгердюр Катрин Гуннарсдоуттир АҚШ президенти Дональд Трамп Исландия ва бошқа бир қатор давлатлар АҚШ байроғи рангларида бўялган харитани эълон қилганидан сўнг, АҚШнинг Исландиядаги элчиси Билли Лонгни чақиртирди. Исландия ТИВи ушбу харита эълон қилинишини «мутлақо ўринсиз» деб баҳолади. Трамп харитасида Канада, Гренландия, Мексика, Марказий Америка ва Кариб ҳавзасидаги давлатлар ҳам АҚШ байроғи рангларида акс эттирилган. @Geointriga_uz

+1
🇸🇦🇾🇪 Ҳусийлар Саудия Арабистонига ҳужум қилди: 70 дан ортиқ киши жабрланди Ҳусийларнинг Саудия Арабистонига қатор ҳужумлари оқибатида камида 73 киши жабрланган. Ар-Риёд бошчилигидаги араб коалицияси маълум қилишича, зарбалар Абҳа, Хамис-Мушайт, Жизон ва Нажрон шаҳарларидаги фуқаролик ҳамда иқтисодий объектларга берилган. Коалиция вакили Турки ал-Маликий ҳусийларга қарши «барча зарур тезкор чоралар» кўрилишини айтди. Financial Times 7 сентябрь куни Жизондаги «Сауди Арамко» нефт объектларига ҳам зарба берилганини хабар қилди, аммо Reuters бу маълумотни тасдиқлай олмади. @Geointriga_uz

🇺🇸 АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида гиёҳванд моддалар ташишда фойдаланилган сузувчи ёқилғи станциясини йўқ қилди АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги маълум қилишича, 7 сентябрь куни махсус кучлар Шарқий Тинч океанида гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташиш операцияларини қўллаб-қувватлаган сузувчи ёқилғи қуйиш станциясини тўхтатган. Разведка маълумотлари кема «Лос-Чонерос» гиёҳванд террорчилик ташкилоти фаолиятига алоқадор эканини тасдиқлаган. Кемадан туширилган шахслар Эквадор ҳокимиятига топширилади. АҚШ ҳарбийлари кемани текшириб, экипажни туширганидан сўнг, уни атайлаб чўктирган. @Geointriga_uz

🇷🇺🇺🇸 Песков Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларни қайта тиклашга умид қилмоқда @Geointriga_uz
🇷🇺🇺🇸 Песков Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларни қайта тиклашга умид қилмоқда @Geointriga_uz

🇷🇺🇺🇦 Россия ҳарбийлари Украинада бугун эрталаб учинчи йўловчи поездига ҳужум қилди Украинанинг Запорожье вилоятида йўловч
+4
🇷🇺🇺🇦 Россия ҳарбийлари Украинада бугун эрталаб учинчи йўловчи поездига ҳужум қилди Украинанинг Запорожье вилоятида йўловчи поездига учувчисиз дрон орқали зарба берилиши оқибатида темир йўл ходими ҳалок бўлди. Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилишича, йўловчилар поездни тарк этишга улгурган. Бундан аввал Россия қўшинлари иккита шаҳар атрофи поездига зарба берган, натижада камида 8 киши жароҳатланган. Суми вилояти маъмурияти раҳбари Олег Григоровнинг маълум қилишича, фуқаролик автомобили ҳам ҳужумга учраган: бир нафар кекса аёл ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган. @Geointriga_uz

+6
🇺🇦🇷🇺 Зеленский: Россия «Мы — Украина» телеканали биносига зарба берди Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россиянинг зарбадор дрони «Биз — Украина» телеканали биносига ҳужум қилган. Ҳужум журналистлар эфирда бўлган пайтда содир бўлган. Бино қисман вайрон бўлган, ёнғин ўчирилган. Ҳозирча беш киши жароҳатлангани маълум. Зеленский оммавий ахборот воситасига қарши «Шаҳед» дронларидан фойдаланишни Россиянинг «таназзулидаги янги саҳифа» деб атади ва Европа ҳамда халқаро ҳамжамиятни воқеага муносабат билдиришга чақирди. @Geointriga_uz

+1
🇷🇺🇺🇦 Россия ҳарбийлари Чернигов вилоятидаги «Эпицентр» савдо маркази биносига зарба берди Прилуки шаҳридаги «Эпицентр» савдо маркази Россия ҳарбийлари ҳужумига учраган. Шунингдек, Киевдаги «Варус» супермаркети ҳам зарба остида қолган. Дўкон яқинида катта ҳажмдаги зарба чуқури ҳосил бўлган. @Geointriga_uz

🇷🇺🇺🇦 Россия қўшинлари Киев — Суми йўналишидаги йўловчи поездига икки «Шаҳед» билан ҳужум қилди «Укрзализныця» бошқарув ра
+6
🇷🇺🇺🇦 Россия қўшинлари Киев — Суми йўналишидаги йўловчи поездига икки «Шаҳед» билан ҳужум қилди «Укрзализныця» бошқарув раиси Александр Перцовскийнинг маълум қилишича, ҳаво ҳужуми хавфи сабаб поезд олдиндан тўхтатилган ва йўловчилар, шунингдек, поезд ҳамда локомотив бригадалари эвакуация қилинган. Ҳужум оқибатида жабрланганлар йўқ. @Geointriga_uz

🇮🇷🇺🇸 Эрон Ҳормуз бўғози устида АҚШнинг MQ-9 «Рипер» дронини уриб туширганини маълум қилди @Geointriga_uz
🇮🇷🇺🇸 Эрон Ҳормуз бўғози устида АҚШнинг MQ-9 «Рипер» дронини уриб туширганини маълум қилди @Geointriga_uz

🇭🇺🇷🇺 Венгрия 10 нафар Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юбормоқда — ТИВ раҳбари Венгрия ташқи ишлар вазири Анита Орб
🇭🇺🇷🇺 Венгрия 10 нафар Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юбормоқда — ТИВ раҳбари Венгрия ташқи ишлар вазири Анита Орбаннинг айтишича, Россия дипломатлари Вена конвенциясига кўра дипломатлар учун мумкин бўлмаган фаолият билан шуғулланган. @Geointriga_uz

🇷🇺🇺🇸 Лавров: АҚШ Украина бўйича Россия билан барча мулоқотларда ердаги воқеликдан келиб чиқмоқда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Вашингтоннинг Украина масаласида Россия билан олиб бораётган барча мулоқотлари «ердаги воқелик»ни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Унинг таъкидлашича, бу ёндашув Москвада ижобий қабул қилинмоқда ва мулоқотни давом эттиришга тайёрликни кучайтирмоқда. @Geointriga_uz