Geointriga.uz
❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли. Мурожаатларга - @geo_uzb_uz
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Geointriga.uz
کانال Geointriga.uz (@geointriga_uz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 33 021 مشترک است و جایگاه 7 603 را در دسته اخبار و رسانهها و رتبه 2 380 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 33 021 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 11 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 333 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -29 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 30.52% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 27.76% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 10 088 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 9 176 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 88 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“❗️🌐 Мазкур канални Халқаро муносабатлар соҳасида шуғулланадиган ва илмий иш олиб борадиган мутахассислар юритади. Биз кузатувчиларимизга сифатли контент узатиш устида ишлаймиз. Албатта, сизнинг вақтингиз биз учун қадрли.
Мурожаатларга - @geo_uzb_uz”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 12 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانهها تبدیل کردهاند.
«Ҳудуд асосий масала бўлади ва ҳозирча томонларнинг позициялари фарқ қилмоқда. Аммо ҳатто томонлар ҳудуд масаласида келишишга тайёр бўлган тақдирда ҳам, келишувнинг қолган қисми шаклланган бўлиши керак. Биз сўнгги 9 ой давомида айнан шу билан шуғулландик». Унинг таъкидлашича, Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни истамаётгани сабабли, АҚШ томонларни урушдан тинчликка ўтишга ундайдиган ва Украина манфаатларига зарар етказмайдиган «ижодий ечим» изламоқда. «Путин ўз талабларини билдирди. Агар Украина шу чизиққача чекинишни хоҳлаганида, келишувнинг қолган қисми бизда аллақачон тайёр бўлар эди. Украина ҳозир бундай қилишни истамаяпти. Воситачи сифатида бизнинг вазифамиз — унинг манфаатларига зарар етказмайдиган ва Россияни можарони тўхтатишга олиб келадиган ечим топиш».@Geointriga_uz
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди саммит имкониятларидан максимал даражада фойдаланган бўлса, учрашув Хитой ва Россияга ҳам халқаро майдондаги дипломатик таъсирини намойиш этиш имконини берди. Хусусан, Россия бир неча йиллик Ғарб санкцияларидан сўнг ҳам халқаро майдонда яккаланиб қолмаганини кўрсатишга ҳаракат қилди. Владимир Путин эса ўзини Ғарб санкцияларига қарамай, жаҳон сиёсатининг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб қолаётган етакчи сифатида намоён қилди. МДУ Осиё ва Африка тадқиқотлари институти директори Алексей Масловнинг фикрича, Путин сиёсати Россияни изоляцияга олиб келмади. Аксинча, Россия атрофида Глобал Жануб ва хавфсизлик масалаларига яқин қарашларни қўллаб-қувватловчи давлатлардан иборат «ўзига хос коалиция» шаклланган.БРИКС саммити Москва учун Ғарб санкцияларига қарамай, Россиянинг халқаро дипломатик алоқалари сақланиб қолаётганини намойиш этиш учун муҳим майдон бўлди. @Geointriga_uz
«Бир ўйлаб кўринг: 40 мингдан ортиқ. Ҳар ой. Шунча катта талафотларга қарамай, Путин урушни якунлашга тайёр эканини кўрсатмаяпти».@Geointriga_uz
«Ишонсангиз ҳам, ишонмасангиз ҳам, бугун биз дунёдаги энг муҳим нуқтадамиз. Биз Боб-ал-Мандебдамиз. Бу — Қизил денгиз. Бу ерда Майюн ороли, у томонда Африка қитъаси. Бу ерда Адан қўлтиғи, нариги томонда эса Араб денгизи».Боб-ал-Мандеб Қизил денгиз ва Адан қўлтиғини боғловчи стратегик бўғоз бўлиб, жаҳон савдо ва энергия ташувлари учун муҳим денгиз йўлакларидан бири ҳисобланади. @Geointriga_uz
Европа Иттифоқининг Copernicus Climate Change Service (C3S) маълумотларига кўра, 2026 йил август ойида дунё бўйича ўртача ҳарорат саноатлашувгача бўлган даврдан 1,65°C юқори бўлиб, 16,96°C ни ташкил этди. Бу 2025 йил ноябридан бери биринчи марта ойлик ҳарорат 1,5°C чегарасидан ошганини англатади. Августда дунёнинг турли ҳудудларида кучли иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, тошқин ва кўчкилар кузатилди. Олимлар айрим экстремал об-ҳаво ҳодисаларида иқлим ўзгаришининг таъсири борлигини таъкидламоқда. Париж келишувидаги 1,5°C мақсад бир ойлик ёки йиллик кўрсаткич эмас, балки узоқ муддатли ўртача исиш даражасини англатади. Ҳозирда глобал узоқ муддатли исиш тахминан 1,4°C ни ташкил этмоқда.Олимларнинг таъкидлашича, ҳароратнинг ошиши экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кучайтирмоқда ва иқлим ўзгариши тобора кундалик ҳаётга бевосита таъсир қилувчи омилга айланмоқда. @Geointriga_uz
Трампнинг бошқа баёнотлари: ▪️ Ирландиянинг бирлашиши «жуда қизиқ воқеа» бўлиши мумкин. ▪️ Ирландия ва бошқа давлатлар АҚШ ҳарбий техникасини «рекорд даражада» сотиб олмоқда. ▪️ Европада содир бўлаётган воқеаларни кўриш унга жуда ачинарли. «Сизлар ўзингизга нима қилаётганингиз — бу миграция, сиз ўзингизни ўзингиз барбод қиляпсиз». ▪️ «Нега, лаънати, биз NATOга ёрдам беряпмиз? Бу ҳақда кейинроқ эшитасиз». ▪️ «Венесуэла — биз уни назоратга олдик. Биз бу урушда ғалаба қозондик».@Geointriga_uz
▪️ Критик минераллар ва энергия. Қозоғистон нефть, газ, вольфрам ва бошқа стратегик ресурсларга бой. Бу Корея учун импорт таъминотини диверсификация қилиш имконини беради. ▪️ Ўсаётган бозор. Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ иқтисодиёти сўнгги 20 йилда 6,3 баравар ўсди, аҳоли сони эса 100 миллиондан ошди. ▪️ Ёш аҳоли. Шарқий Осиёда аҳоли қариб бораётган бир пайтда, Марказий Осиёда меҳнат ресурслари ва истеъмол бозори ҳали ҳам кенгаймоқда. ▪️ «Ўрта коридор». Хитойни Каспий денгизи, Кавказ ва Туркия орқали Европа билан боғлайдиган транспорт йўлаги минтақанинг геоиқтисодий аҳамиятини оширмоқда. ▪️ Янги технологиялар учун майдон. Қозоғистондаги регулятор «сэндбокс»лари янги бизнес ва технологияларни амалда синаб кўриш имконини бермоқда. Air Taxi лойиҳаси шундай мисоллардан бири. ▪️ Корё-сарамлар. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги корейс диаспораси Корея бизнес маданияти ва маҳаллий муҳит ўртасида табиий кўприк вазифасини бажариши мумкин. ▪️ Россия бозорига чиқиш имконияти. Санкциялар юмшаган тақдирда, Қозоғистонда олдиндан ишлаб чиқариш занжирларини яратган корейс компаниялари Россия бозорига қайтишда нисбатан устун позицияга эга бўлиши мумкин. Шунинг учун Сеулнинг Марказий Осиёга қизиқиши битта ресурс ёки битта бозор билан чекланмайди — бу энергия, минераллар, логистика, технология ва геосиёсат кесишган нуқтадир.@Geointriga_uz
